Вабо: таърифи, тарихи, географик тарқалиши, этиологияси, эпидемиологияси, патогенези, клиникаси, ташхиси, қиёсий ташхиси, даволаш усуллари, профилактикаси ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар
Yuklangan vaqt
2024-09-14
Yuklab olishlar soni
2
Sahifalar soni
12
Faytl hajmi
310,0 KB
Вабо: таърифи, тарихи, географик тарқалиши, этиологияси,
эпидемиологияси, патогенези, клиникаси, ташхиси, қиёсий ташхиси,
даволаш усуллари, профилактикаси ва эпидемияга қарши чора-
тадбирлар
Таърифи. Вабо – диарея, деминерализация, дегидратация, метаболик ацидоз,
гиповолемик
карахтлик,
интоксикация
белгилари
билан
кечадиган
антропоноз ўткир, ўта хавфли юқумли касаллик.
Тарихи ва географик тарқалиши
Гиппократ (460-377 йй. м.о.) ва Гален (129-216 йй. м.о.) вабо касаллигига
ўхшаш касаллик тўғрисида ёзиб қолдиришган.
Вабо пандемияларининг хронологик жадвали
Пандемия
йиллар
Қисқача тавсифи
I
1817-1829
Вабо илк бор ўзининг тарихий ўчоғи бошқа
худудларга
тарқалди.
Вабонинг
тарқалишига
Англиянинг Ўрта Шарқдаги урушлари сабаб
бўлди. Касаллик Арабистон, Цейлон, Япония ва
Хитойга тарқалди. Сўнгра Эрон, Туркия ва
Кавказга етиб борди. 1829 йилда вабо Россияда
(Оренбург) қайд этилди.
II
1830-1837
Вабо Россия орқали Польшага етиб борди ва
Европада тарқалди. Сув йўллар орқали Канада,
Шимолий Америка ва Австралияга етиб борди.
III
1847-1861
Европага янги куч билан қайтиб, 1849 йилда
Австрия, Венгрия, Словакияни қамраб олди.
Фақатгина Галицияни ўзида 107990 та одам
касалланиб, шулардан 42746 ушбу касалликдан
халок бўлди.
IV
1863-1872
Денгиз йўлларининг ривожланиши ва темир
йўлларнинг кенгайиши натижасида вабо тез ва
қисқа муддатда бутун дунёни қамраб олди.
V
1883-1895
Р.Кох
томонидан
касаллик
қўзғатувчисини
аниқланилиши
профилактиканинг
янги
услубларини ишлаб чиқарилишига сабаб бўлди.
Пандемия
фаол
ҳолатда
санитар
холати
қониқарсиз
бўлган
-
Россия,
Шимолий
ва
Марказий Америка давлатларида қайд этилди.
VI
1900- 1927 Арабистонда бошланди (Макка). Биринчи жахон
урушига қадар касаллик сустлик билан тарқала
борди. Ғарбий яримшар давлатларида касаллик
қайд этилмади.
VII
1961
йилдан –
ҳозирги
вақтгача
Касаллик
тарқалишини
бошланиш
жойи
Индонезия
ороллари
ҳисобланади.
1961-1972
йиллар мобайнида вабонинг эпидемик ўчоқлари
дунёнинг 100 дан ортиқ давлатларини қамраб
олди.
Касаллик асосан эпидемия кўринишида учрайди. Эндемик ўчоқлар Африка,
Лотин Америкаси, Ҳиндистон ва Жанубий –Шарқий Осиёда жойлашган.
2012 йилда дунё бўйича 722487 нафар одамлар касалланган, шундан 9303
нафари вафот этишган. Гаитида вабо каллигининг эпидемияси кузатилиб,
унда 57914 мингга яқин одамлар касалланиб, 7418 нафари вафот этган.
Этиологияси.