XI-XV асрларда ўзбек мусиқа маданияти

Yuklangan vaqt

2024-09-03

Yuklab olishlar soni

1

Sahifalar soni

11

Faytl hajmi

23,3 KB


 
 
 
 
 
 
XI-XV асрларда ўзбек мусиқа маданияти 
 
 
 
1. XI-XV асрларда Ўрта Осиё худудидаги ҳолат. 
2. XI-XV асрларда Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг”, Фахриддин ар 
Розийнинг мусиқий рисолаларининг яратилиши. 
3.Амир Темур даврида маданият, санъатнинг юксалиши. 
4. Алишер Навоийнинг маданият соҳасига қўшган улкан ҳиссаси. 
5.Торли чолғу асбобларида ижрочиликнинг кенг тарқатилиши. 
 
 
 
X аср охирида Ўрта Осиё турли туркий қабилалар ва маҳаллий 
давлатлар ўртасидаги шиддатли кураш майдонига айланди. Кўчманчи 
турклар ўтроқлашиб, деҳқончилик билан шуғуллана бошладилар.Улар 
Ўрта Осиё халқари маданияти вужудга келишида муҳим роль ўйнай 
бошлади. Турк тили тез тарқала бошлади.Турк тилида дастлаб илмий 
асарлар пайдо бўлди. Қўшиқ ва эпик асарлардан парчалар келтирилган 
Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғотит турк” (“Турк тиллари луғати”); 
туркларнинг муҳим поэтик ва музикали шакллари ҳақида маълумотлар 
баён қилинган, Фахриддин Муборакшоҳнинг “Тарих” асарлари шулар 
жумласидандир. 
   XI аср феодал жамияти мусиқа ҳаёти ҳақидаги маълумотларни ўзида 
жамлаган “Қобуснома” 
(“Кайковус 
китоби”) 
адабиётнинг 
ажойиб 
ёдгорлиги 
ҳисобланади. 
Муаллиф 
унда 
сарой 
муҳитидаги 
XI-XV асрларда ўзбек мусиқа маданияти 1. XI-XV асрларда Ўрта Осиё худудидаги ҳолат. 2. XI-XV асрларда Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг”, Фахриддин ар Розийнинг мусиқий рисолаларининг яратилиши. 3.Амир Темур даврида маданият, санъатнинг юксалиши. 4. Алишер Навоийнинг маданият соҳасига қўшган улкан ҳиссаси. 5.Торли чолғу асбобларида ижрочиликнинг кенг тарқатилиши. X аср охирида Ўрта Осиё турли туркий қабилалар ва маҳаллий давлатлар ўртасидаги шиддатли кураш майдонига айланди. Кўчманчи турклар ўтроқлашиб, деҳқончилик билан шуғуллана бошладилар.Улар Ўрта Осиё халқари маданияти вужудга келишида муҳим роль ўйнай бошлади. Турк тили тез тарқала бошлади.Турк тилида дастлаб илмий асарлар пайдо бўлди. Қўшиқ ва эпик асарлардан парчалар келтирилган Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғотит турк” (“Турк тиллари луғати”); туркларнинг муҳим поэтик ва музикали шакллари ҳақида маълумотлар баён қилинган, Фахриддин Муборакшоҳнинг “Тарих” асарлари шулар жумласидандир. XI аср феодал жамияти мусиқа ҳаёти ҳақидаги маълумотларни ўзида жамлаган “Қобуснома” (“Кайковус китоби”) адабиётнинг ажойиб ёдгорлиги ҳисобланади. Муаллиф унда сарой муҳитидаги  
 
мусиқачиларнинг тўла бир қонунлар мажмуини баён қилади.Улар ижро 
этган куй ва оҳанглар ранг-баранглигига тўхталади, вазн-ритмик 
томонлари мураккаблигидан келиб чиқиб, куйларнинг оҳангларини 
аниқлайди. Китоб, ўша давр мусиқадан тингловчига ахлоқий таъсир этиш 
воситаси сифатидагина эмас, балки (чунончи чолғу куйлардан) даволаш 
воситаси сифатида фойдаланилганини ҳам тасдиқлайди. 
   
2. XI-XV асрларда Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг”, 
Фахриддин ар Розийнинг мусиқий рисолаларининг яратилиши. 
 Шеърий шаклда ёзилган Юсуф Хос Ҳожиб (XI аср)нинг “Қутадғу 
билиг”(“Бах келтирувчи билим”), кейинчалик Аҳмад Яссавийнинг (XII аср) 
”Девони ҳикмат” каби туркий дидактик (насиҳатомузлик) поэмалари, 
шунингдек, Фахриддин ар Розий (XII аср- XIII аср бошлари) нинг мусиқа 
тўғрисидаги рисолалари вужудга келди. 
   XI асрга келиб туркий тилда сўзлашадиган халқларнинг маҳаллий аҳоли 
билан аралашиб ва чатишиб яшаш жараёни содир бўлдики, бу жараён ўзбек 
халқининг шаклланишига олиб келди. 
   Тўхтовсиз урушлар, Ўрта Осиё худудидаги ўзаро низолар маданиятнинг 
тараққий этишига халал етказди. Айниқса, мўғуллар истилоси даври (13 
аср) да, яъни йирик шаҳарлар, жумладан Бухоро, тўла ёки қисман 
вайроналикка учраган даврда маданий ҳаёт сусайди. Ўрта Осиё Темур 
ҳокимияти остига бирлаштирилиши муносабати билан, XIV асрнинг 
иккинчи ярмиданоқ маданият ва санъатда янги юксалиш бошланди.. 
Қаттиққўл истилочи Темур идора усули гарчи буйруқлари билан даҳшатли 
вайронлик ва ваҳшийликлар содир қилган бўлса ҳам, шу билан бирга 
ижобий-тарихий аҳамиятга эга эди. Темур феодал тарқоқликларга барҳам 
бериб, буюк давлат тузди. 
  3.Амир Темур даврида маданият, санъатнинг юксалиши. Темур ва 
темурийлар ҳукмронлиги даврида, Ўрта Осиё жуда катта ташқи мавқега эга 
бўлди. Архитектура (меъморчилик) гуллаб-яшнади, давлат пойтахти 
Самарқанд, ҳамда Темурнинг она шаҳри Кешда (Шаҳрисабз) улкан 
мусиқачиларнинг тўла бир қонунлар мажмуини баён қилади.Улар ижро этган куй ва оҳанглар ранг-баранглигига тўхталади, вазн-ритмик томонлари мураккаблигидан келиб чиқиб, куйларнинг оҳангларини аниқлайди. Китоб, ўша давр мусиқадан тингловчига ахлоқий таъсир этиш воситаси сифатидагина эмас, балки (чунончи чолғу куйлардан) даволаш воситаси сифатида фойдаланилганини ҳам тасдиқлайди. 2. XI-XV асрларда Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг”, Фахриддин ар Розийнинг мусиқий рисолаларининг яратилиши. Шеърий шаклда ёзилган Юсуф Хос Ҳожиб (XI аср)нинг “Қутадғу билиг”(“Бах келтирувчи билим”), кейинчалик Аҳмад Яссавийнинг (XII аср) ”Девони ҳикмат” каби туркий дидактик (насиҳатомузлик) поэмалари, шунингдек, Фахриддин ар Розий (XII аср- XIII аср бошлари) нинг мусиқа тўғрисидаги рисолалари вужудга келди. XI асрга келиб туркий тилда сўзлашадиган халқларнинг маҳаллий аҳоли билан аралашиб ва чатишиб яшаш жараёни содир бўлдики, бу жараён ўзбек халқининг шаклланишига олиб келди. Тўхтовсиз урушлар, Ўрта Осиё худудидаги ўзаро низолар маданиятнинг тараққий этишига халал етказди. Айниқса, мўғуллар истилоси даври (13 аср) да, яъни йирик шаҳарлар, жумладан Бухоро, тўла ёки қисман вайроналикка учраган даврда маданий ҳаёт сусайди. Ўрта Осиё Темур ҳокимияти остига бирлаштирилиши муносабати билан, XIV асрнинг иккинчи ярмиданоқ маданият ва санъатда янги юксалиш бошланди.. Қаттиққўл истилочи Темур идора усули гарчи буйруқлари билан даҳшатли вайронлик ва ваҳшийликлар содир қилган бўлса ҳам, шу билан бирга ижобий-тарихий аҳамиятга эга эди. Темур феодал тарқоқликларга барҳам бериб, буюк давлат тузди. 3.Амир Темур даврида маданият, санъатнинг юксалиши. Темур ва темурийлар ҳукмронлиги даврида, Ўрта Осиё жуда катта ташқи мавқега эга бўлди. Архитектура (меъморчилик) гуллаб-яшнади, давлат пойтахти Самарқанд, ҳамда Темурнинг она шаҳри Кешда (Шаҳрисабз) улкан  
 
қурилишлар билан ободонлаштирилди ва безатилди. Босиб олинган 
Хуросон, Эрон, Суриянинг маданий марказларидан Темур турли хил 
ҳунармандлар, жумладан мусиқачиларни ҳам келтирган эди. Ўша давр 
кишиларининг гувоҳлик беришича, дабдабали сарой маросимлари мусиқа 
жўрлигида ўтказилган. Масалан, Ҳофизи Абрў: “Хушовоз ҳофизлар ва 
шириннавоз созандалар эса форс намуналари, араб оҳанглари, туркий 
анъаналар, мўғул овозлари, хитойликлар (ашула айтиш ) қонунлари ва 
олтойликлар ўлчовлари асосида куй чалиб қўшиқ айтар эдилар”. 
   Шаҳарлар ўсиши билан бирга шаҳар маданияти ҳам ўсиб борди. Тез-тез 
профессионал мусиқачилар етишиб турган ҳунармандлар орасида мусиқа 
кенг ўрин эгаллай бошлади. 
   Шарафиддин Али Яздийнинг “Зафарнома” асарида ҳикоя қилинишига 
кўра, ҳунармандлар санъати хилма-хил бўлиб, ўзида ашула, сўз ва рақси 
жамлаган (халқ “гоҳ ашула айтар, гоҳ сўз баён қилар, гоҳ ҳазиллашиб вақти 
чоғлик қилар эди.”) Муаллиф халқ қўшиқлари ва эпик достонлардан иборат 
бўлган хилма-хил куйларни таъкидлайди. 
   Таниқли олим ва мусиқачи Абулқодир аввал Темур, кейинчалик эса унинг 
ворислари саройида хизмат қилган. У сарой мусиқа шакллари баён 
қилинган мусиқа рисоласининг 
муаллифидир. Абулқодир мадҳия 
характеридаги (“ Маятайн”) мусиқа асарида ҳам ижод қилган. Рисолада 
таржеаъ, пешрав ва бошқа бир қатор бизнинг давримизгача етиб келган 
мусиқа жанрлари ҳам эслатиб ўтилади. 
   Сарой мусиқачиларининг аҳволи жуда оғир эди. Дарвишали Чангий 
баъзи, сарой қўшиқчиларининг жазога тортилгани тўғрисида ҳикоя қилади; 
улардан бири Қутби Найи, яъни моҳир найчининг ҳаёти фожиали тугаган, 
куйчи осиб ўлдирилган. 
    Ҳиротда, Темурнинг вориси Шоҳруҳ саройида, айниқса Самарқандда, 
Шоҳруҳнинг ўғли Улуғбек саройида мусиқа тараққий этди. Улуғбек 
Самарқандни илмий ва маданий ҳаётнинг марказига айлантирди. У шоир ва 
мусиқачиларга ҳомийлик қилди. Адабиёт ва мусиқага кўпроқ халқ 
қурилишлар билан ободонлаштирилди ва безатилди. Босиб олинган Хуросон, Эрон, Суриянинг маданий марказларидан Темур турли хил ҳунармандлар, жумладан мусиқачиларни ҳам келтирган эди. Ўша давр кишиларининг гувоҳлик беришича, дабдабали сарой маросимлари мусиқа жўрлигида ўтказилган. Масалан, Ҳофизи Абрў: “Хушовоз ҳофизлар ва шириннавоз созандалар эса форс намуналари, араб оҳанглари, туркий анъаналар, мўғул овозлари, хитойликлар (ашула айтиш ) қонунлари ва олтойликлар ўлчовлари асосида куй чалиб қўшиқ айтар эдилар”. Шаҳарлар ўсиши билан бирга шаҳар маданияти ҳам ўсиб борди. Тез-тез профессионал мусиқачилар етишиб турган ҳунармандлар орасида мусиқа кенг ўрин эгаллай бошлади. Шарафиддин Али Яздийнинг “Зафарнома” асарида ҳикоя қилинишига кўра, ҳунармандлар санъати хилма-хил бўлиб, ўзида ашула, сўз ва рақси жамлаган (халқ “гоҳ ашула айтар, гоҳ сўз баён қилар, гоҳ ҳазиллашиб вақти чоғлик қилар эди.”) Муаллиф халқ қўшиқлари ва эпик достонлардан иборат бўлган хилма-хил куйларни таъкидлайди. Таниқли олим ва мусиқачи Абулқодир аввал Темур, кейинчалик эса унинг ворислари саройида хизмат қилган. У сарой мусиқа шакллари баён қилинган мусиқа рисоласининг муаллифидир. Абулқодир мадҳия характеридаги (“ Маятайн”) мусиқа асарида ҳам ижод қилган. Рисолада таржеаъ, пешрав ва бошқа бир қатор бизнинг давримизгача етиб келган мусиқа жанрлари ҳам эслатиб ўтилади. Сарой мусиқачиларининг аҳволи жуда оғир эди. Дарвишали Чангий баъзи, сарой қўшиқчиларининг жазога тортилгани тўғрисида ҳикоя қилади; улардан бири Қутби Найи, яъни моҳир найчининг ҳаёти фожиали тугаган, куйчи осиб ўлдирилган. Ҳиротда, Темурнинг вориси Шоҳруҳ саройида, айниқса Самарқандда, Шоҳруҳнинг ўғли Улуғбек саройида мусиқа тараққий этди. Улуғбек Самарқандни илмий ва маданий ҳаётнинг марказига айлантирди. У шоир ва мусиқачиларга ҳомийлик қилди. Адабиёт ва мусиқага кўпроқ халқ  
 
элементлари сингдирила бошлади. Туркий тилда ижод қиладиган шоирлар 
ўртасида фольклорга, туркий халқ оҳангларига қизиқиш ортиб борди. 
“Маъшуқа туркий қўшиқларни куйлар экан,- дейилади ғазалларнинг 
бирида,- унинг мағрур қўшиғи қалбимга олов ёқди”. Самарқанд шоир ва 
мусиқачиларини бошқа шаҳарнинг бойлари таклиф қилар эди. Ҳатто олий 
мартабали 
руҳонийлар 
ҳам 
мусиқа 
иштирокида 
зиёфатларни 
уюштирганлар. Бироқ, бу одат диний қоидаларга зид бўлиб, шариат 
пешволарининг ғазабини келтирар эди. Диний жаҳолат вакиллари 
Улуғбекка қарши чиқдилар ва уни 1449 йилда ўлдирдилар. 
  XV асрнинг иккинчи ярмига келиб, Самарқанд ўзининг маданий мавқеини 
Ҳиротга бериб қўйди. Ҳиротда адабиёт ва санъат, меъморчилик 
рассомчилик, мусиқа юксалди. Ҳиротда маданий ҳаётнинг гуллаб-яшнаши 
Алишер Навоий номи билан боғлиқдир, чунки у шоҳ Султон Ҳусайн 
Бойқаронинг ўнг қўли вазири бўлиб, шоирлар, мусиқачилар, рассомчилар, 
хусусан санъатнинг юқори баҳоланган турларидан бири-миниатюра (кичик 
ҳажмдаги бежирим сурат нақш тасвир) усталарини рағбатлантирди ва 
уларга йўл кўрсатди. 
   4. Алишер Навоийнинг маданият соҳасига қўшган улкан ҳиссаси. 
Алишер Навоий мусиқани ғоят севар ва унинг улкан билимдони эди. Ҳатто, 
унинг ўзи ҳам мусиқа асарлари ижод қилиш билан шуғулланарди. Бобир 
“Бобирнома” сида, шоир Зайнуддин Восифийнинг “Бадоеул-воқоеъ”( Ажиб 
воқеалар”) китобида Ҳиротда яшаб ижод қилган мусиқачилар фаолияти 
кенг тасвирланган. Қулмуҳаммад ва Ҳусайн Удий (уд ва ғижжакда куй 
чалувчи” лар, Шайх найи, Алишер Навоийнинг бир қатор ғазалларига куй 
басталаган, Хўжа Абдулла Марварид, бир қанча чолғу асбобларида куй 
чала оладиган, ҳар хил қўшиқлар ижод қила олган Мирза Байрам ва 
бошқалар 
шулар 
жумласидандир. 
Ҳусайн 
Бойқаро 
саройида 
мусиқачиларнинг тўла муассасалари бўлиб, уларнинг раҳбари Темурнинг 
набираси, Мироншоҳнинг ўғли машҳур ноғорачи Сайид Аҳмад эди. 
элементлари сингдирила бошлади. Туркий тилда ижод қиладиган шоирлар ўртасида фольклорга, туркий халқ оҳангларига қизиқиш ортиб борди. “Маъшуқа туркий қўшиқларни куйлар экан,- дейилади ғазалларнинг бирида,- унинг мағрур қўшиғи қалбимга олов ёқди”. Самарқанд шоир ва мусиқачиларини бошқа шаҳарнинг бойлари таклиф қилар эди. Ҳатто олий мартабали руҳонийлар ҳам мусиқа иштирокида зиёфатларни уюштирганлар. Бироқ, бу одат диний қоидаларга зид бўлиб, шариат пешволарининг ғазабини келтирар эди. Диний жаҳолат вакиллари Улуғбекка қарши чиқдилар ва уни 1449 йилда ўлдирдилар. XV асрнинг иккинчи ярмига келиб, Самарқанд ўзининг маданий мавқеини Ҳиротга бериб қўйди. Ҳиротда адабиёт ва санъат, меъморчилик рассомчилик, мусиқа юксалди. Ҳиротда маданий ҳаётнинг гуллаб-яшнаши Алишер Навоий номи билан боғлиқдир, чунки у шоҳ Султон Ҳусайн Бойқаронинг ўнг қўли вазири бўлиб, шоирлар, мусиқачилар, рассомчилар, хусусан санъатнинг юқори баҳоланган турларидан бири-миниатюра (кичик ҳажмдаги бежирим сурат нақш тасвир) усталарини рағбатлантирди ва уларга йўл кўрсатди. 4. Алишер Навоийнинг маданият соҳасига қўшган улкан ҳиссаси. Алишер Навоий мусиқани ғоят севар ва унинг улкан билимдони эди. Ҳатто, унинг ўзи ҳам мусиқа асарлари ижод қилиш билан шуғулланарди. Бобир “Бобирнома” сида, шоир Зайнуддин Восифийнинг “Бадоеул-воқоеъ”( Ажиб воқеалар”) китобида Ҳиротда яшаб ижод қилган мусиқачилар фаолияти кенг тасвирланган. Қулмуҳаммад ва Ҳусайн Удий (уд ва ғижжакда куй чалувчи” лар, Шайх найи, Алишер Навоийнинг бир қатор ғазалларига куй басталаган, Хўжа Абдулла Марварид, бир қанча чолғу асбобларида куй чала оладиган, ҳар хил қўшиқлар ижод қила олган Мирза Байрам ва бошқалар шулар жумласидандир. Ҳусайн Бойқаро саройида мусиқачиларнинг тўла муассасалари бўлиб, уларнинг раҳбари Темурнинг набираси, Мироншоҳнинг ўғли машҳур ноғорачи Сайид Аҳмад эди.  
 
Дарвешали Чангий ўз рисоласида Сайид Аҳмадни “Тенги йўқ санъаткор, 
дунёнинг барча улуғ ва кичикларнинг безаги” деб атаган эди. 
   Алишер Навоий мусиқани ҳамда унинг жуда катта ижтимоий таъсирини 
яхши тушунар эди. Унинг фикрича, мусиқа маъноли, таъсирли бўлиб, халқ 
ва унинг ҳаёти билан мустаҳкам боғланиши лозим. Ўзи яратган 
қаҳрамонлар (Фарҳод ва Ширин, Лайли ва Мажнун ва бошқалар) руҳий 
ҳолатини характерлар экан, Алишер Навоий ишқ ва гўзалликни мусиқа 
асбоби садоси ва қушлар қўшиғи билан қиёслайди. Шоир созандалар, 
ҳофизлар ва раққосалар иштирокидаги зиёфатлар тасвирига катта ўрин 
беради. 
   “Фарход ва Ширин” достонида ҳамма ерда лирик, шодон, эпик куйлар 
янграётганини тасвирлайди:  
 
       Тутуб ҳар сори бир чин нозанини, 
       Туман минг ноз ила бир зарф чини. 
       Ҳамул пурдарди сўзга оҳи онинг, 
       Инодин нолаи жонгоҳи онинг. 
       Бировким ишқдин қилса ривоят, 
       Сўруб ҳардам муқаррар ул ҳикоят. 
       Етишгач ҳажр шарҳи зор йиғлаб, 
       Икки кўз айлабон хунбор йиғлаб. 
  
Навоий ўз ижоди ҳақида сўзлаб, ўзини “янгроқ”(яъни мусиқий ) 
ғазалларида маъно ва ҳаяжон, қайғу ва ҳасратларни баён қилувчи куйчи деб 
атайди:  
 
     Э Навоий ишқ агар кўнглунгни мажруҳ этмади, 
     Бас недурким қон келур оғзингдин афғон айлагач. 
 
Дарвешали Чангий ўз рисоласида Сайид Аҳмадни “Тенги йўқ санъаткор, дунёнинг барча улуғ ва кичикларнинг безаги” деб атаган эди. Алишер Навоий мусиқани ҳамда унинг жуда катта ижтимоий таъсирини яхши тушунар эди. Унинг фикрича, мусиқа маъноли, таъсирли бўлиб, халқ ва унинг ҳаёти билан мустаҳкам боғланиши лозим. Ўзи яратган қаҳрамонлар (Фарҳод ва Ширин, Лайли ва Мажнун ва бошқалар) руҳий ҳолатини характерлар экан, Алишер Навоий ишқ ва гўзалликни мусиқа асбоби садоси ва қушлар қўшиғи билан қиёслайди. Шоир созандалар, ҳофизлар ва раққосалар иштирокидаги зиёфатлар тасвирига катта ўрин беради. “Фарход ва Ширин” достонида ҳамма ерда лирик, шодон, эпик куйлар янграётганини тасвирлайди: Тутуб ҳар сори бир чин нозанини, Туман минг ноз ила бир зарф чини. Ҳамул пурдарди сўзга оҳи онинг, Инодин нолаи жонгоҳи онинг. Бировким ишқдин қилса ривоят, Сўруб ҳардам муқаррар ул ҳикоят. Етишгач ҳажр шарҳи зор йиғлаб, Икки кўз айлабон хунбор йиғлаб. Навоий ўз ижоди ҳақида сўзлаб, ўзини “янгроқ”(яъни мусиқий ) ғазалларида маъно ва ҳаяжон, қайғу ва ҳасратларни баён қилувчи куйчи деб атайди: Э Навоий ишқ агар кўнглунгни мажруҳ этмади, Бас недурким қон келур оғзингдин афғон айлагач.  
 
 Навоий асарлари ғоят мусиқий .Шоир халқ қўшиқларини яхши билган ва 
севган эди. Ўзининг “ Мезон ул-авзон”(“ Вазнлар ўлчови”) рисоласида бир 
қатор янги вазн ўлчовларни кўрсатиб берганки, бу ўлчовлардан ўзбек ва 
тожик шоирлари уларни халқ қўшиқлари ( туркий, чангий, қўшиқ 
жанрлари)дан ўзлаштирган ҳолда фойдаланганлар. 
   XV асрда чолғу асболарида, хусусан торли асбобларда мусиқа чалиш кенг 
тарқалган эди. Асбобларнинг поэтик тасвири XV асрда яшаган ўзбек шоири 
Аҳмадийнинг “ Созлар мунозараси” деб номланган оригинал (асл нусха) 
асарида батафсил берилган. У “мунозара”-яъни адабий баҳс, тортишувни 
ташкил этади. 
  XIV аср охири XV аср бошларида Ўрта Осиёда адабиёт ва санъат 
жумладан мусиқа темурийлар ижтимоий ҳаётида (айниқса Самарқандда) 
муҳим ўрин тутган. ”Зафарнома”нинг бир миниатюрасида, Темурнинг 
сафарга чиқишини акс эттирган бўлиб, унда дутор чолғуси тасвирланган. 
Бошқа бир суратда эса, карнайчи қалъа девори устида туриб Темур 
қўшинлари ғалабаси ҳақида жар солаётганлиги акс эттирилган. 
   Самарқандлик хонанда ва созандалар эл орасида ҳақли равишда шуҳрат 
топганлар. Улар юксак ижрочилик маҳоратига рангбаранг дастурга эга 
бўлган истеъдодли мусиқачилар сифатида таърифланганлар. Ўша даврнинг 
тарихчиларидан бири Ҳофизий Абрў ёзади: “Шира овозли қўшиқчи ва 
моҳир чолғучилар форс тароналари арабча оҳангларда туркийчасига 
мўғулча овоз билан Хитой қўшиқлари қонуниятларига ва олтойликлар 
ўлчамларига мувофиқ чалишган куйлашган”. 
  
XV-XVII аср миниатюраларида чанг(арфа), доира, лютня, барбад, уд, 
қонун, ғижжак, соз, най, рубоб, танбур каби чолғулари тасвирланган.    
“Шоҳнома” нинг XV аср ўрталарида кўчирилган нусхасидаги миниатюра 
парчасида уд, чанг, танбур ва рубоб чолғулари акс эттирилган. Ўрта аср 
миниатюраларида най халқ чолғулари хонаки ансамбли таркибида 
тасвирланган. 
Бу 
чолғунинг 
жозибали 
оҳангидан 
илҳомланган. 
Навоий асарлари ғоят мусиқий .Шоир халқ қўшиқларини яхши билган ва севган эди. Ўзининг “ Мезон ул-авзон”(“ Вазнлар ўлчови”) рисоласида бир қатор янги вазн ўлчовларни кўрсатиб берганки, бу ўлчовлардан ўзбек ва тожик шоирлари уларни халқ қўшиқлари ( туркий, чангий, қўшиқ жанрлари)дан ўзлаштирган ҳолда фойдаланганлар. XV асрда чолғу асболарида, хусусан торли асбобларда мусиқа чалиш кенг тарқалган эди. Асбобларнинг поэтик тасвири XV асрда яшаган ўзбек шоири Аҳмадийнинг “ Созлар мунозараси” деб номланган оригинал (асл нусха) асарида батафсил берилган. У “мунозара”-яъни адабий баҳс, тортишувни ташкил этади. XIV аср охири XV аср бошларида Ўрта Осиёда адабиёт ва санъат жумладан мусиқа темурийлар ижтимоий ҳаётида (айниқса Самарқандда) муҳим ўрин тутган. ”Зафарнома”нинг бир миниатюрасида, Темурнинг сафарга чиқишини акс эттирган бўлиб, унда дутор чолғуси тасвирланган. Бошқа бир суратда эса, карнайчи қалъа девори устида туриб Темур қўшинлари ғалабаси ҳақида жар солаётганлиги акс эттирилган. Самарқандлик хонанда ва созандалар эл орасида ҳақли равишда шуҳрат топганлар. Улар юксак ижрочилик маҳоратига рангбаранг дастурга эга бўлган истеъдодли мусиқачилар сифатида таърифланганлар. Ўша даврнинг тарихчиларидан бири Ҳофизий Абрў ёзади: “Шира овозли қўшиқчи ва моҳир чолғучилар форс тароналари арабча оҳангларда туркийчасига мўғулча овоз билан Хитой қўшиқлари қонуниятларига ва олтойликлар ўлчамларига мувофиқ чалишган куйлашган”. XV-XVII аср миниатюраларида чанг(арфа), доира, лютня, барбад, уд, қонун, ғижжак, соз, най, рубоб, танбур каби чолғулари тасвирланган. “Шоҳнома” нинг XV аср ўрталарида кўчирилган нусхасидаги миниатюра парчасида уд, чанг, танбур ва рубоб чолғулари акс эттирилган. Ўрта аср миниатюраларида най халқ чолғулари хонаки ансамбли таркибида тасвирланган. Бу чолғунинг жозибали оҳангидан илҳомланган.  
 
Жалолиддин Румий (XIII аср) унга бағишлаб “Най қўшиғи” шеърини 
битади: 
 
        Найнинг овозига қулоқ тут 
        У не ҳақда ғам чекар йиғлар: 
        Мангу ҳижрон ўтмиш аламин 
        Унутолмай дилларни тирнар 
       “Қамишзорда бешафқат чўпон 
        Келганида мени беомон 
        Ошиқларнинг оҳиёшлари 
        Сингиб кетди танимга тамом 
        Азоб ичра қолган бўтамга 
        Умр бўйи қайтмоқ исайман 
        Мангу висол армон азобин 
        Кўнгилларга айтмоқ истайман”. 
 
  
 
   XIV XV аср миниатюраларида чолғулардан ташқари қарсак жўрлигида 
ижро этилган рақслар ҳам тасвирланган. Чанг, лютня, уд каби мусиқа 
чолғулари ҳақида Низомий Ганжавийнинг “ Хамса” асари қўлёзмасида 
ифода этилган расмлар гувоҳлик беради. Келтирилган маълумотлар, яъни 
миниатюраларда ифодаланган мусиқа чолғулари ўша давр мусиқа 
шакллари ҳақида қимматли маълумот беради. 
   Маълумки Шарқ адабиётида, ўтмишда шоирлар асарларига жавоб ёзиш 
“назира” системаси кенг қўлланилган. Кўплаб “Хамса”лар ҳам шу йўсинда 
яратилган. Навоий ўзининг “ Сабъаи сайёр”( Хамса” достонларининг бири) 
достонида Баҳром Гўр ҳақидаги қадимий афсонани янгича талқин этди. 
Унда анъанавий воқеалар тизилмаси кенгайтирилган ва бойитилган. Асар 
Жалолиддин Румий (XIII аср) унга бағишлаб “Най қўшиғи” шеърини битади: Найнинг овозига қулоқ тут У не ҳақда ғам чекар йиғлар: Мангу ҳижрон ўтмиш аламин Унутолмай дилларни тирнар “Қамишзорда бешафқат чўпон Келганида мени беомон Ошиқларнинг оҳиёшлари Сингиб кетди танимга тамом Азоб ичра қолган бўтамга Умр бўйи қайтмоқ исайман Мангу висол армон азобин Кўнгилларга айтмоқ истайман”. XIV XV аср миниатюраларида чолғулардан ташқари қарсак жўрлигида ижро этилган рақслар ҳам тасвирланган. Чанг, лютня, уд каби мусиқа чолғулари ҳақида Низомий Ганжавийнинг “ Хамса” асари қўлёзмасида ифода этилган расмлар гувоҳлик беради. Келтирилган маълумотлар, яъни миниатюраларда ифодаланган мусиқа чолғулари ўша давр мусиқа шакллари ҳақида қимматли маълумот беради. Маълумки Шарқ адабиётида, ўтмишда шоирлар асарларига жавоб ёзиш “назира” системаси кенг қўлланилган. Кўплаб “Хамса”лар ҳам шу йўсинда яратилган. Навоий ўзининг “ Сабъаи сайёр”( Хамса” достонларининг бири) достонида Баҳром Гўр ҳақидаги қадимий афсонани янгича талқин этди. Унда анъанавий воқеалар тизилмаси кенгайтирилган ва бойитилган. Асар  
 
қаҳрамони, чанг чолғучиси -- Дилором деб аталган. Шоир унинг чолғусини 
мусиқа тимсоли сифатида гавдалантирган. 
  Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг (1843-1530) эътироф этишича, Алишер 
Навоий ўз даврида кўплаб уд чолғучилар, найчилар, ғижжакчилар, 
чангчиларнинг ўз истеъдодларини намоён этишига кўмаклашган.“ 
Бобурнома” да ўзбек халқ чолғулари ижрочиларининг номлари зикр 
этилган. Бобурнинг таъкидлашича, “Устод-қул Муҳаммад Шайбоний ва 
Ҳусайн уддий каби моҳир чолғучилар Бек (Навоий)нинг бевосита ёрдами 
ва ҳомийлигида катта шуҳрат қозондилар, улкан муваффақиятларга 
эришдилар”. Бобур шунингдек, Шоҳ Қуллий-Ғижжакий, Ҳусайн Уддий, 
Хўжа Абдуллоҳ Марварид Қонуний каби моҳир ижрочиларни ҳам тилга 
олади. Навоий даврида най, уд, ғижжак, қонун, карнай, сурнай, ноғора, 
доира, чанг ижрочилиги кенг тарқалган эди. Уларнинг ҳаммаси ансамбль 
ижросида ҳам, якка ижрода ҳам бирдек қўлланилган. Чанг якка чолғу 
сифатида алоҳида ажралиб турган. 
  Навоий чангни шоирона тил билан қуйидагича тасвирлайди:  
 
      Сарв қад олса эрди майдин ком, 
      Настаранни чу айлабон гулфом. 
      Чанг олиб торини тузор эрди, 
      Лек жон риштасин узор эрди. 
      Демагил чанг солики ҳам қад, 
      Чанг қадлар била бўлуб ҳамқад. 
      Бўлубон ул сулукдин мухбир, 
      Бош қуйилиқда бўлмоғи зокир.  
  
   
5.Торли чолғу асбобларида ижрочиликнинг кенг тарқатилиши. 
Чанг энг тарқалган чолғу сифатида кўплаб адабий манбаларда қайд 
этилади. Чанг чолғуларини ўз асарларида Фирдавсий-Озода, Навоий-
Дилором, Низомий эса Фитна деб аташган. 
қаҳрамони, чанг чолғучиси -- Дилором деб аталган. Шоир унинг чолғусини мусиқа тимсоли сифатида гавдалантирган. Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг (1843-1530) эътироф этишича, Алишер Навоий ўз даврида кўплаб уд чолғучилар, найчилар, ғижжакчилар, чангчиларнинг ўз истеъдодларини намоён этишига кўмаклашган.“ Бобурнома” да ўзбек халқ чолғулари ижрочиларининг номлари зикр этилган. Бобурнинг таъкидлашича, “Устод-қул Муҳаммад Шайбоний ва Ҳусайн уддий каби моҳир чолғучилар Бек (Навоий)нинг бевосита ёрдами ва ҳомийлигида катта шуҳрат қозондилар, улкан муваффақиятларга эришдилар”. Бобур шунингдек, Шоҳ Қуллий-Ғижжакий, Ҳусайн Уддий, Хўжа Абдуллоҳ Марварид Қонуний каби моҳир ижрочиларни ҳам тилга олади. Навоий даврида най, уд, ғижжак, қонун, карнай, сурнай, ноғора, доира, чанг ижрочилиги кенг тарқалган эди. Уларнинг ҳаммаси ансамбль ижросида ҳам, якка ижрода ҳам бирдек қўлланилган. Чанг якка чолғу сифатида алоҳида ажралиб турган. Навоий чангни шоирона тил билан қуйидагича тасвирлайди: Сарв қад олса эрди майдин ком, Настаранни чу айлабон гулфом. Чанг олиб торини тузор эрди, Лек жон риштасин узор эрди. Демагил чанг солики ҳам қад, Чанг қадлар била бўлуб ҳамқад. Бўлубон ул сулукдин мухбир, Бош қуйилиқда бўлмоғи зокир. 5.Торли чолғу асбобларида ижрочиликнинг кенг тарқатилиши. Чанг энг тарқалган чолғу сифатида кўплаб адабий манбаларда қайд этилади. Чанг чолғуларини ўз асарларида Фирдавсий-Озода, Навоий- Дилором, Низомий эса Фитна деб аташган.  
 
  XV-XVII аср ёзма ёдгорликлари маълумотларини қиёслаб шундай 
хулосага келиш мумкин, яъни бу даврга келиб Ўрта Осиёда халқ 
чолғуларида ижрочилик маданияти ўз камолотига етди. Ўзбек халқ 
чолғулари ижрочилари айни чоғда ўзлари ҳам мусиқа асарлари яратганлар. 
Ўша пайтдаёқ моҳир чанг, уд, ғижжак, қонун, най, танбур, бўламон 
ижрочилари ва етук хонандалар бўлган, улар ўзига хос ансамбллар 
тузишган. Шунингдек якканавоз ижрочилик ҳам ривожланган. 
   Шаҳар ҳунармандларининг мусиқавий фаолияти сезиларли даражада 
кенгайди. Кўпчилик ижрочилар ҳунармандлар орасидан чиққан бўлиб, 
чолғучилик касби улар учун “ юқори” табақа жамиятига йўл очган. Уларни 
тез-тез сарой тантана маросимларига жалб этишган. Восифий ўз 
“Эсдаликлар”ида уд, най, ғижжак, танбур, қонун, қобиз чалишда юксак 
маҳоратга эришган ва шу орқали мажлисларнинг матлуб қатнашчиларига 
айланган ҳунармандларнинг номларини келтирган. Назм ва мусиқа 
мажлисларнинг кўрки бўлган. Бу ерда ҳозиржавоблик, қўшиқ айтиш, бирор 
бир мусиқа асбобини чалиш лаёқати юқори баҳоланган. Ёш ижрочилар 
учун бу ўзига хос кўрик-мусобақа бўлган. Шунинг учун улар бир ёки бир 
неча мусиқа чолғуларини чалишда бир-биридан ўзишга интилишган. 
   Восифий ўз “Эсдаликлар”ида трелдек ажойиб услуб ўйлаб топган қонун 
чолғучиси Ҳожи Абдулло Марварид номини келтиради. У басталаган куй 
ва қўшиқлар халқ орасида кенг тарқалган. Восифий шунингдек Ҳасан най, 
Қул Муҳаммад уддий, Ахмад ғижжакий, Али Қучоқ танбурий каби 
чолғучиларнинг номини қайд этган. Шундай қилиб XIV-XVII аср тасвирий 
санъатида ва адабий меросида илдизлари узоқ ўтмишга бориб тақалувчи 
мусиқа чолғулари асосий типларининг барқарорлигини тасдиқловчи бой 
материал берилган. Ва ниҳоят, Темурийлар даври ва кейинги икки юз 
йиллик давр китоб миниатюраси халқ чолғулари ансамблининг қуйидаги 
икки тури бўлганлиги ҳақида шаҳодат беради: 
1) 
дойра ва най жўрлигидаги чертма торли ансамбль( хонаки 
турдаги) 
XV-XVII аср ёзма ёдгорликлари маълумотларини қиёслаб шундай хулосага келиш мумкин, яъни бу даврга келиб Ўрта Осиёда халқ чолғуларида ижрочилик маданияти ўз камолотига етди. Ўзбек халқ чолғулари ижрочилари айни чоғда ўзлари ҳам мусиқа асарлари яратганлар. Ўша пайтдаёқ моҳир чанг, уд, ғижжак, қонун, най, танбур, бўламон ижрочилари ва етук хонандалар бўлган, улар ўзига хос ансамбллар тузишган. Шунингдек якканавоз ижрочилик ҳам ривожланган. Шаҳар ҳунармандларининг мусиқавий фаолияти сезиларли даражада кенгайди. Кўпчилик ижрочилар ҳунармандлар орасидан чиққан бўлиб, чолғучилик касби улар учун “ юқори” табақа жамиятига йўл очган. Уларни тез-тез сарой тантана маросимларига жалб этишган. Восифий ўз “Эсдаликлар”ида уд, най, ғижжак, танбур, қонун, қобиз чалишда юксак маҳоратга эришган ва шу орқали мажлисларнинг матлуб қатнашчиларига айланган ҳунармандларнинг номларини келтирган. Назм ва мусиқа мажлисларнинг кўрки бўлган. Бу ерда ҳозиржавоблик, қўшиқ айтиш, бирор бир мусиқа асбобини чалиш лаёқати юқори баҳоланган. Ёш ижрочилар учун бу ўзига хос кўрик-мусобақа бўлган. Шунинг учун улар бир ёки бир неча мусиқа чолғуларини чалишда бир-биридан ўзишга интилишган. Восифий ўз “Эсдаликлар”ида трелдек ажойиб услуб ўйлаб топган қонун чолғучиси Ҳожи Абдулло Марварид номини келтиради. У басталаган куй ва қўшиқлар халқ орасида кенг тарқалган. Восифий шунингдек Ҳасан най, Қул Муҳаммад уддий, Ахмад ғижжакий, Али Қучоқ танбурий каби чолғучиларнинг номини қайд этган. Шундай қилиб XIV-XVII аср тасвирий санъатида ва адабий меросида илдизлари узоқ ўтмишга бориб тақалувчи мусиқа чолғулари асосий типларининг барқарорлигини тасдиқловчи бой материал берилган. Ва ниҳоят, Темурийлар даври ва кейинги икки юз йиллик давр китоб миниатюраси халқ чолғулари ансамблининг қуйидаги икки тури бўлганлиги ҳақида шаҳодат беради: 1) дойра ва най жўрлигидаги чертма торли ансамбль( хонаки турдаги)  
 
2) 
 дамли ва урма зарбли чолғулар (карнай, сурнай, бўламон, 
дойра, ноғора) ансамбли. 
   Ансамблнинг иккинчи тури кўп ҳолларда ҳарбий оркестр сифатида 
фойдаланилган. Буни қуйидаги сатрлар тасдиқлайди: “ Карнай ва 
дўмбралар чалинди, саф тортган сипоҳилар бир овозда уч карра ҳарбий 
хитобни такрорладилар”. 
   Чолғу асарлари ичида содда халқ куйлари ва асарлари (нақшлар ва 
пешравлар) билан бир қаторда йирик профессионал ижод шакллари ҳам 
кенг тарқалган эди. Бобур эсдаликларида ёзишича, Навоий давридаги 
кўплаб ижрочилар шунга ўхшаш чолғу асарлари (мақомларнинг мушкулот 
қисми назарда тутилган) яратишган. 
   Ўрта Осиё олимларининг мусиқа хақидаги рисолалари, бадиий адабиёт, 
рассомчилик бизнинг кунларгача етиб келган ўзбек халқ чолғулари тарихий 
тараққиётининг узун занжиридаги айрим узилган халқаларини қайсидир 
даражада тиклаш имконини беради. Мусиқа чолғуларини ясовчи халқ 
усталари бир парча ёғочга, қамишга, суякка “жон” ато этишган, уларга 
абадийлик бағишлашган. Неча юз йиллар ўтди, мусиқа чолғулари эса якка 
ансамбль ва оркестр ижрочилигида ўз ўрнини эгаллаб бугунги кунгача 
яшаб келмоқда.  
 
 
      
Назорат саволлари: 
  
 1. XI-XV асрларда Ўрта Осиё худудидаги ҳолат. 
 2. XI-XV асрларда Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг”, Фахриддин ар 
Розийнинг мусиқий рисолаларининг яратилиши ҳақида сўзлаб беринг.. 
3. Амир Темур даврида маданият, санъатнинг юксалишини кузатинг. 
4. Алишер Навоийнинг маданият соҳасига қўшган улкан ҳиссаси. 
5. Торли чолғу асбобларида ижрочиликнинг кенг тарқатилиши. 
6. XIV XV аср миниатюраларида чолғулар тасвири. 
2) дамли ва урма зарбли чолғулар (карнай, сурнай, бўламон, дойра, ноғора) ансамбли. Ансамблнинг иккинчи тури кўп ҳолларда ҳарбий оркестр сифатида фойдаланилган. Буни қуйидаги сатрлар тасдиқлайди: “ Карнай ва дўмбралар чалинди, саф тортган сипоҳилар бир овозда уч карра ҳарбий хитобни такрорладилар”. Чолғу асарлари ичида содда халқ куйлари ва асарлари (нақшлар ва пешравлар) билан бир қаторда йирик профессионал ижод шакллари ҳам кенг тарқалган эди. Бобур эсдаликларида ёзишича, Навоий давридаги кўплаб ижрочилар шунга ўхшаш чолғу асарлари (мақомларнинг мушкулот қисми назарда тутилган) яратишган. Ўрта Осиё олимларининг мусиқа хақидаги рисолалари, бадиий адабиёт, рассомчилик бизнинг кунларгача етиб келган ўзбек халқ чолғулари тарихий тараққиётининг узун занжиридаги айрим узилган халқаларини қайсидир даражада тиклаш имконини беради. Мусиқа чолғуларини ясовчи халқ усталари бир парча ёғочга, қамишга, суякка “жон” ато этишган, уларга абадийлик бағишлашган. Неча юз йиллар ўтди, мусиқа чолғулари эса якка ансамбль ва оркестр ижрочилигида ўз ўрнини эгаллаб бугунги кунгача яшаб келмоқда. Назорат саволлари: 1. XI-XV асрларда Ўрта Осиё худудидаги ҳолат. 2. XI-XV асрларда Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг”, Фахриддин ар Розийнинг мусиқий рисолаларининг яратилиши ҳақида сўзлаб беринг.. 3. Амир Темур даврида маданият, санъатнинг юксалишини кузатинг. 4. Алишер Навоийнинг маданият соҳасига қўшган улкан ҳиссаси. 5. Торли чолғу асбобларида ижрочиликнинг кенг тарқатилиши. 6. XIV XV аср миниатюраларида чолғулар тасвири.