XIV асрдан XX асрнинг 90-йилларигача бўлган даврда таълим-тарбия ва педагогик фикрлар (ХIV-ХVI асрларда Мовароуннаҳрда таълим-тарбия ва педагогик фикрлар тараққиёти. Бухоро, Хива ва Қўқон хонликларида илм-фан ва таълим-тарбия)
Yuklangan vaqt
2024-04-30
Yuklab olishlar soni
1
Sahifalar soni
32
Faytl hajmi
189,5 KB
Ilmiybaza.uz
XIV асрдан XX асрнинг 90-йилларигача бўлган даврда таълим-тарбия
ва педагогик фикрлар
Режа:
1. ХIV-ХVI асрларда Мовароуннаҳрда таълим-тарбия ва педагогик
фикрлар тараққиёти.
2. ХVII-ХIХ асрнинг биринчи ярмида Бухоро, Хива ва Қўқон
хонликларида илм-фан ва таълим-тарбия.
3. Ғарб уйғониш даврида педагогик фикрлар тараққиёти (Ян Амос
Коменский, К.Д.Ушинский, А.С.Макаренколар).
4. Туркистон
ўлкасида
илғор
педагогик
фикрлар.
Янги
усул
мактабларининг пайдо бўлиши.
5. Туркистонда 1917 йилдан XX асрнинг 70-80 йилларигача Ўзбекистон
халк таълими.
Ilmiybaza.uz
Таянч иборалар!
Мувороуннаҳр, Бухоро, Хива ва Қўқон хонликларида илм-фан ва
таълим-тарбия, Ғарб уйғониш даври, Ян Амос Коменский, К.Д.Ушинский,
А.С.Макаренко мактаблари, янги усул мактаблари, Ўзбекистон халк
таълими.
1. ХIV-ХVI асрларда Мовароуннаҳрда таълим-тарбия ва педагогик
фикрлар тараққиёти.
XIV асрнинг ўрталарида Марказий Осиёда майда феодал ҳокимлар
ўртасида низо кучайди, иқтисодий қийинчиликлар юз берди, сиёсатда
қатъиятсизлик авж олди. Ҳокимлар ўртасида низолар кучайиши натижасида
мамлакат 10 та мустақил беклик ва амирликларга бўлиниб кетди. Беклар ва
амирлар ўртасида ўзаро кураш кучайди, мамлакат уруш ва толон-тарожлар
исканжасида қолди.
Марказлашган буюк Темур давлатининг барпо этилиши билан
Мовароуннаҳрда яна фан ва маданият, маориф қайтадан равнақ топа
бошлади. Шунинг учун хам тарихда XIV асрнинг иккинчи ярми ва XV аср
ўрта Осиёда Шарқ уйғониш даврининг иккинчи босқичи дейилиши бежиз
эмас. чунки, бу даврга келиб, Марказий Осиёда иқтисодиёт, фан ва маданият
гуркираб ривожланди.
Соҳибқирон Амир Темур сайъи ҳаракати туфайли Самарқанд шаҳри
янгидан қайта тикланди. Шаҳарда Кўк сарой, Бибихоним масжиди,
Шоҳизинда мақбараси, шаҳар атрофида Боғи Чинор, Боғи Шамол, Боғи
Дилкушо, Боғи Бехишт, Боғи Нав каби боғ ва саройлар барпо этилди.
Кўхак - Зарафшон, Амударёга кўприклар қурилди. Тошкент атрофида
каналлар қазилди. Сирдарёдан Охангаронгача бўлган каналлар шулар
жумласидандир.
Марказий Осиёда рассомчилик, наққошлик, 6езакли-бадиий буюмлар
ишлаб чиқариш юқори даражага кўтарилди.
Ilmiybaza.uz
Соҳибқирон Амир Темур ва темурийлар даврида - шеърият, мантиқ,
фалсафа, тарих, ҳуқуқ, астрономия, математика, нафосат, тилшунослик,
луғатшунослик,
мусиқашунослик,
тарбияшунослик,
меъморшунослик,
тижорат - тадбиркорлик, таржимонлик, хаттотлик, жўғрофия ва элшунослик
каби бошқа ўнлаб дунёвий билимларни ўрганиш, шу билимлар асосида
асарлар яратиш йўлга қўиилди.
Амир Темур хукмронлиги даврида ўрнатилган тинчлик мамлакатда
маданият, илм-фан, халқ оғзаки ижоди, адабиёт ва санъатнинг ривожида,
мадрасаларда таълим-тарбиянинг юқори савияда бўлишида муҳим омил
бўлди.
XV асрда Марказий Осиёда тарих фани кенг ривож топди, тил, мантиқ,
фалсафа, тарбияшуносликка доир ўнлаб асарлар яратилди. Айниқса, Мир
Сайд Шариф Журжоний, Хофизи Абрў Абдураззоқ Самарқандий, Хондамир,
Давлатшоҳ Низомиддин Шомий, Ибн Арабшоҳ, Шарофиддин Али Яздий ва
шу каби ўнлаб олиму-фузалоларнинг яратган асарлари жаҳон фанида катта
ўрин эгаллади. Султон Ҳусайн Бойқаро ҳукмронлик қилган даврга келиб,
олимлар ва шоирлар Самарқанддан Ҳиротга кўчиб ўтдилар. Ҳирот илмий-
маданий марказга айлантирилди. Алишер Навоий Ҳиротда фан, маданият,
илм ва маърифатга ҳомийлик қилиши натижасида бу ерда шоирлар,
мусаввирлар, хаттотлар, олиму-фозиллар етишиб чиқиб, жаҳон илму фани
оламида ном қозондилар.
Бу даврда бир қатор илм масканлари барпо этилди, хусусий мактаблар
юзага келди, муаллим ёллаб болаларни уйда ўқитиш тадбирлари одат тусига
кирди. Шаҳар ва қишлокларда, овулларда очилган мактабларда болаларни
ўқитиш 6 ёшдан бошланди. Аҳоли саводхонлигини ошириш мақсадида
кўплаб тадбирлар ўтказилди. ўқувчилар мактабларда савод чиқарганларидан
сўнг Бухоро, Самарқанд, Хуросон, Ғиждувон ва бошқа шаҳарлардаги
мадрасаларга бориб у ерда ҳам диний, ҳам дунёвий фанлардан билим олар
эдилар. Биз юқоридагилардан хулоса чиқарган ҳолда, ҳақиқатдан ҳам XIV-
XVI асрларда Мовароуннаҳрда илм-маърифат, таълим-тарбия, маданият,
Ilmiybaza.uz
санъат ва педагогик фикрлар юксак тараққиёт даражасига эришган деб
айтишимиз мумкин.
Амир Темур давлати қурилиши, ҳарбий санъати кўп асрлар давомида
Шарқу-Ғарб давлатларига ўрнак ва андоза бўлди. Унинг замонида маданият,
илм-фан, меъморчилик, тасвирий санъат, мусиқа шеърият беқиёс ривож
топди, халқимизнинг кўп анъаналари такомиллашди. Амир Темурнинг
маданият ва дин ахилларига кўрсатган чексиз мехр-мурувати айникса
ибратлидир.
Муҳаммад Тарағай – Улуғбек 1394-йилиинг 22-мартида Эроннинг
ғарбидаги Султония шаҳрида (бобоси Соҳибқирон Амир Темурнинг ҳарбий
юриши пайтида) таваллуд топди. У Шоҳрух Мирзонинг тўнғич ўғли бўлиб,
унга Муҳаммад Тарағай деб исм берилди. Лекин уни бобоси алоҳида меҳр
билан Улуғбек деб атайвергани учун унинг асосий исми Улуғбек бўлиб
қолади ва у жаҳонга шу ном билан шуҳрат тарқатади. Улуғбекнинг болалик
йиллари бобоси Темурнинг ҳарбий юришлари даврига тўғри келади.
Улуғбекнинг тарбияси билан бувиси Сароймулкхоним шуғулланиб, севимли
набирасига ўқиш-ёзишни ўргатгани, тарихий мавзуларда ҳикоя ва ривоятлар
сўзлаб бергани унинг ҳаётида ўзига хос мактаб бўлди.
1405-1411-йилларда, ўша даврнинг қонун-қоидаларига биноан амир шоҳ
Малик ёш мирзога отабеги бўлиб тайинланган. Отабеги Улуғбекка асосан
ҳарбий ва сиёсий тарбиядан илм ўргатган.
Улуғбек ёшлигиданоқ кўп китобларни мутолаа қилган бўлиб, у айниқса,
математика, астрономия илмларига жуда қизиқади. Фанга бўлган зўр
муҳаббати, катта қобилияти ва меҳнатсеварлиги туфайлигина Улуғбек
астрономия
мактабининг
асосчиси
ва
раҳбари
сифатида
ажойиб
муваффақиятларга эриша олди. Бу мактаб бутун дунёда ҳамма томонидан
эътироф этилди, шуҳратга сазовор бўлди.
1411-йилда 17 ёшли Улуғбек Мирзо Мовароуннаҳр ва Туркистоннинг
ҳокими этиб тайинланиши Темурийлар хонадонида Улуғбекнинг мавқеи
нақадар юксак эканлигидан далолат беради. Улуғбек ҳоким бўлгач,
Ilmiybaza.uz
бобосидан фарқли ўлароқ ҳарбий юришлар билан қизиқмади. Аксинча, у
ўрта асрлардаги бошқа ҳокимлардан ўзгача йўл тутди, кўпроқ илм-фанга
мойил эди.
Улуғбек ташаббуси билан ўлкада илм-фан, адабиёт, санъат аҳллари
фанларнинг янги-янги қирраларини оча бошладилар. Улуғбек ўз фаолиятида
асосан фалакиётни ривожлантиришга катта аҳамият беради, бу билан бирга,
кўплаб
истеъдодли
шоирлар,
ижодкорларни
тўплаб,
улар
фаолият
кўрсатишлари учун шароит яратади.
Улуғбек 1424-йилда Самарқандда Обирахмат суви ёнида Ғиёсиддин
Жамшид, Абдували Биржоний, Мансур Коший, Мирим Чалабий ва бошқа
олимлар билан биргаликда қурган расадхонасида сайёралар сирини ўрганади.
Унинг бошчилигида юздан ортиқ олимлар илмий-тадқиқотлар олиб боради,
фалакиёт ва математика соҳасида катта кашфиётлар қилиб жаҳонга машхур
бўлдилар. Бу тадқиқотлар жаҳонга донғи кетган Самарқанд расадхонасида
амалга оширилади. Натижада, Улуғбек 1018 юздузнинг ҳолати ва ҳаракатини
аниқлайди, фалакиётга доир бир неча асарлар ёзади. Бу асарларнинг асосий
мазмунини “Зижи Кўрагоний” деб аталмиш фалакиёт жадвали ташкил этади.
Жадвал жаҳон фани ривожига муҳим ҳисса бўлиб кўшилади.
Расадхона негизида Самарқандда астрономия мактаби вужудга келади.
Бу мактабда таниқли олимлар дарс берадилар. Шундай килиб, Улуғбекнинг
фалакиёт мактаби ўз даврининг академияси (“Дорул-илм”) бўлган ва ўрта
асрлар мусулмон Шарқи фалакиётининг ривожига катта таъсир кўрсатган.
Мирзо Улуғбек хизматларидан яна бири шундаки, у аввало ёш авлоднинг
ақлий ва маърифий тарбиясига катта аҳамият бериб, уларни дунёвий
билимларни эгаллашга даъват этди, хар қандай жоҳиллик ва билимсизликка
қарши курашди.
Улуғбек ахлоқий тарбия хусусида гапирар экан, бу масалада инсонлар
орасидаги ўзаро муносабат, дўстлик ва биродарлик алоҳида аҳамият касб
этиш кераклигини таъкидлайди.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур илм ва фаннинг, санъатнинг, умуман
Ilmiybaza.uz
ҳаётнинг ҳамма соҳалари билан яқиндан қизиқкан. Ғайрат ва ташаббус,
синчковлик ва истеъдод Бобурни ривожланган феодал даврнинг улуғ
сиймоларидан бирига айлантирди. Ўткир зеҳнли Бобур Мирзо 9 ёшида
саводини чиқаради, қуръонни ёд олди, шеърлар ёзиб уни шарҳлай билди. 10-
12 ёшларида ҳарбий санъат сирларини, давлатни бошқариш усулини,
жисмоний тарбия машқларини мукаммал даражада эгаллади.
Бобурнинг таълим назариясидаги яна бир муҳим хусусияти, ўзи билган
билимларни келажак авлодга илинишидир. Авлодим билсин деб элига
ўргатгиси келади. Бу хол уни башариятга буюк маънавий бойликлар
қолдиришига муваффақ қилди. Ундан мерос бўлиб колган лирик шеърий
асарлар; “Бобурнома”, “Мухтасар”, “Мубаййин”, “Волидия” ва бошқа
асарлари жахон фанида, айниқса халқ тарбия конунларида алоҳида ўрин
тутади. “Бобурнома”да эса шу даражада кўп ва турли-туман маълумотлар
борки, улардан ҳозирги даврдаги мавжуд фанларнинг деярли барча
соҳаларига тегишли маълумотларни олиш мумкин. Шу жиҳатдан қараганда,
“Бобурнома” болалар ва ёшлар китобхонлигида катта аҳамиятга моликдир.
Умуман олганда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг илмий меросини
ўрганиш ёшларда меҳнатсеварлик, олийжаноблик, фан, маданият, санъатга,
маърифатга меҳр уйготиш ҳиссини шакллантиради.
Хулоса қилиб шуни айтамизки, умуман ХIV-ХVI асрларда Марказий
Осиёнинг ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаёти билан танишишдан шу нарса
маълум бўладики, Амир Темур барпо этган мустақил марказлашган давлатда
у қўллаган сиёсат ўлкада илм-фан, санъат, адабиёт, ҳунармандчилик ва
ёшлар тарбиясида муҳим аҳамият касб этади. Соҳибкирон Амир Темур ва
Темурий шаҳзодалар томонидан маърифатга катта эътибор берилиши
натижасида шаҳар ва кишлокларда, овулларда болаларни 6 ёшдан ўқитиш
кенг жорий этилди, мадраса таълими ислоҳ килинди, қурилиш иншоотлари,
меъморий обидалар, боғу-роғлар, савдо шахобчалари барпо этилди, “Буюк
ипак йўли” жонлантирилди. Давлатни бошқариш, сиёсат, ҳукукшунослик,
иктисодиёт-тадбиркорлик мезонлари ишлаб чикилди.
Ilmiybaza.uz
Бобурнинг
“Бобурнома”
асари
зоология,
биология,
астрономия,
этнография, тарих, тилшунослик соҳасидаги қимматли ёдгорликдир.
2. ХVII-ХIХ асрнинг биринчи ярмида Бухоро, Хива ва Қўқон
хонликларида илм-фан ва таълим-тарбия.
Мовароуннаҳрда бир
юз эллик йил асрнинг биринчи ярмида
ҳукумронлик қилган темурийлар сулоласи инқирозга юз тутиб, унинг
хонликларида илм-фан ва ўрнига Шайбонийлар ҳукумронлиги ўрнатилди.
Лекин Шайбонийхон ҳам (1451-1510) кучли марказлашган давлат барпо
килишга қай даражада ҳаракат қилган бўлса ҳам, унинг ўлимидан сўнг ўзаро
урушлар авж олиб кетиб, бу ҳудудда уч хонлик, аввало Бухоро ва Хоразм,
XVIII аср охирига келиб, Қўқон хонлиги пайдо бўлди.
Хонликлар даврида бошқа давлатлар билан алоқалар ўрнатилди.
Жумладан, Ҳиндистон Шоҳ Акбар, Шарқий Европадан Иван Грознийлар
билан дўстона алоқа ўрнатилди.
Бухоро хони Абдуллахон 1001 та работ ва сардобалар қурдирди,
мадраса, масжидлар, хонақох ва кўприклар, сув омборлар ва бошқа
иншоотлар қурилди- Бу даврда “Абдулланома” номли тарихий китоб ёзилди.
Тиббиёт
соҳасида
Султонали
Самарқандийнинг
“Дастур
ал-илож”,
Муҳаммад Юсуф Маҳхолнинг “Тахқиқ ал хумаййот”, “Зубдат ул-қаххолин”
асарлари, Шайбонийхоннинг “Таворихи гузидайи нусратнома”, Бобурнинг
“Бобурнома”,
Восифийнинг
“Бадоеъ
ул-вақое”,
Фазлиддин
Ибн
Рўзбекхоннинг “Мехмонномаи Бухоро” каби асарларида ўша даврнинг
ижтимоий, сиёсий, тарихий, адабий, маърифий ҳаёти ўз аксини топган.
Бу даврда мактаб ва мадрасаларда грамматика, хандаса, мантиқ, қироат,
тафсир, шариат, ҳикмат, ислом тарихи ва ақидаларига оид илмий-назарий
билимлар, иш юритиш, ҳуқуқшунослик, савдо-сотиқ ишларига оид, мерос
ва бойлик тақсимоти каби дунёвий ҳамда илмий билимлар ўргатилар эди.
Шунингдек, барча мадрасаларда албатта фан сифатида “Қуръон”, “Тафсир”,
Ilmiybaza.uz
“Одоб-ос-солихин”, “Маслик ул-Мутаккин”, “Сабод ул-ожизин”, “Кимёи
саодат”, “Ҳадислар” ўқитилар эди.
Ўқиш муддати 15-20 йилни ташкил этиб, масжид ёнидаги мактабда эса
болалар 7 йил алифбо, абжад, Қуръон, фарзи айн, Чор китоб, Хожа Хофиз,
“Маслик ул-Мутаккин”, Мирзо Бедилдан савод ўргатилар эди. Ўзбек
болалари ўқийдиган мактабларда “Китоби Фузулий”, “Лисон ут-тайр”,
“Девони Алишер Навоий”, “Қиссаи девона Машраб”, Сўфи Оллоёрнинг
“Сабот ул-ожизин” китоби ўқитилган.
Таълим-тарбия жараёнида аёллар таълими ҳам ривожлана бошлади.
Ўзбек диёрида отинлар мактабининг йирик намоёндаларидан бири -
Жаҳон отин Увайсий эди.
Жаҳон отин Увайсий (1789-90 Марғилон - 1850 й. Марғилон)-ХIХ аср
Қўқон маданий муҳитнинг кўзга кўринган вакилларидан бири етук шоира ва
мактабдор муаллималардандир. Жаҳон отин Увайсийнинг шеърлар ва
мактабдорлик хизматлари халқ оммаси орасида кенг ёйилган.
Жаҳон отин ёшлигидан бошлаб онасидан савод ўрганган, кичиклигидаёқ
акаси иккаласи Охунжон ҳофиздан дутор, танбур чалиш, мусиқа илмининг
амалий томонларини хам эгаллайди. Отасидан эса араб, форс тиллари ва
адабиёт сирларини ўрганишга ҳаракат қилади.
Жаҳон отин Увайсий энди мустақил равишда Марғилон ва унинг
атрофидаги қизларни ўқита бошлади. Қизларга хат-савод ўргатади. Илмий
мусиқадан дарс беради. Увайсий қизларга шеър ёзишнинг услубларини ҳам
ўргатади. Муаллимлик касбига Увайсий ихлос билан қарайди. Илмга ташна
қизларга сидқидил билан дарс беради. Бу хол унинг ғазалларида ҳам ўз
ифодасини топгандир:
Маълумки, қизлар мактабида талабалар зеҳнини тарбиялаш, билимларни
мустаҳкамлаш,
узоқ
эсда
сақлаб
қолиш,
тафаккур
қобилиятини
шакллантиришга ҳам катта эътибор берилади. Шу мақсадда чистон
(топишмоқ) ларни ечиш, мувашшахлар ёзиш, адабий асарни шарҳлаш ва
изоҳлаш кабилардан фойдаланилган. Бу усуллар талабани рағбатлантирган,
Ilmiybaza.uz
унинг ўқишга бўлган қизиқишини ва қобилиятини оширган.
ХIХ асрнинг охири ва XX аср бошларида рус чоризми Ўрта Осиёни забт
этди
ва
у
ерда
мустамлака
тартибини
ўрнатди.
Чор
ҳукумати
мустамлакачилик сиёсатини амалга ошириш билан бирга маориф матбуот,
адабиётни юксалтиришга қарши қаратилган тадбирлар кўрди, озодлик,
эркинлик,
шунингдек
дунёвий
билим
ғоялари
билан
суғорилган
тараққийпарварлик оқимига қарши курашди.
Мазкур даврда Ўзбекистон ҳудудида умуман, 400 дан ортиқ, яъни
Туркистон ўлкасида 313 та, Бухоро амирлигида 103 та, Хивада 8 та
мадрасалар ишлаган.
Ҳар бир қишлокда эса масжид бўлиб, ҳар бир масжид қошида албатта
мактаб бўлган. Шаҳарнинг ҳар бир маҳалласида, ҳар бир қишлоқда мактаб
бўлиб, масжид домласи болаларни ўқитган. Мактабда аввал “хафтияк”, кейин
“Қуръон” ёдланарди, сўнг “Чор китоб”га тушиларди.
“Чор китоб” 4 бўлимдан иборат бўлиб, 1-бўлимда ҳақ - худонинг
номлари тушунтириларди, дин коидалари, таҳорат, намоз баён этилади,
иккинчиси дин-эътиқодни англаш, учинчи бўлимда каломи наби - ривоятлар
бахс этилган. Бу китоб назм ва насрда форс тилида ёзилган. Мактабларда
Ҳофиз, Алишер Навоий, Бедил, Сўфи Оллоёр ижоди ўрганилар эди.
Мактабни битиргандан сўнг бир қисм талабалар мадрасага кира
олардилар.
Мадраса - Ўрта Осиёда IX асрда пайдо бўлган олий диний мактаб. Унинг
ўқув режалари вақт ва шароитга қараб ўзгариб турган. Масалан XV асрнинг
30-40-йилларида - Самарқанд ва Ҳирот мадрасаларида дунёвий билимлар:
математика, астрономия, мусиқа ва ҳоказолар хам ўқитилган. Мадраса уч
бўлимдан иборат бўлган:
1-бўлимда мусулмон диний илмлари баён қилинган китоб-араб тили ва
қонунчилик ўргатилар эди. Бу бўлим талабаси 9-10 йил ўқиган.
2-бўлимда
қонунчилик,
илохиёт,
мушкилот-мантиқ,
араб
тили
грамматикаси, нотиқлик маҳорати ўргатилган. Унда 7-8 йил ўқишган.
Ilmiybaza.uz
3-бўлимда илохиёт, қонунчилик, калом ўқитилган. Қонунчилик курсида
география ва арифметикадан баъзи маълумотлар берилган.
Мадрасадан мударрислар, мутаваллилар, қозилар, имомлар етишиб
чиққан.
1900-йилда Туркистон ўлкасидаги 313 та мадрасада 7052 киши ўқиган
(Бухоро (103) ва Хивадаги (8) мадрасадан ташқари). Қуръон билан бирга
шариат ҳам кенг ўрганилади. Шариат - диний юридик қонун бўлиб, шахсий
оилавий, ҳуқуқ жиноий ва давлат ҳуқуқи ўрганилган. Ўша даврда ҳар бир
ҳунар учун 40 дан ортиқ рисола-низом ишлаб чиқарган. Бу ҳунар
ўрганувчилар учун қонун эди.
3. Ғарб уйғониш даврида педагогик фикрлар тараққиёти (Ян Амос
Коменский, К.Д.Ушинский, А.С.Макаренколар).
Хамма фанларнинг тожи деб - теология (дин ақидалари) ҳисобланар эди.
ўрта асрларда бериладиган таълим дастури черков мактаблари орқали амалга
оширилар эди. Черков мактабларининг асосий турлари: приход мактаби
(яъни 1 черковга қарашли), монастирь мактаби ва бош черков ёки епископ
мактабларидан иборат эди.
Приход мактаблари бошланғич диний мактаблар бўлиб, унда ўғил
болалар ўқир эди. Приход мактабларида болалар христиан дини асослари ва
қоидаларини, диний ашулалар айтишни, лотин тилида ўқиш ва ёзишни
ўрганадилар. Монастирь мактаблари монастирь ҳузуридаги мактаблар
бўлгани сабабли шу ном билан юритилади. “Монастирь” мактабларида
ўқитиш вазифаси учун махсус монахлар тайинланарди. Монастирь
мактабларининг қуйида приход мактабида ўқитиладиган фанлардан ташқари,
яна юқорида айтилган “7 та эркин санъат”, яъни грамматика, риторика,
диалектика, арифметика, геометрия, астрономия, мусиқадан дарс берилар
эди.
Бош черков ёки епископ мактаблари марказий диний округдаги бош
черков (собор)га қарашли мактаблар эди. Бундай округда дин ишлари
Ilmiybaza.uz
бошқармаси жойлашган бўлиб, унинг бошида юқори лавозимли руҳоний
епископ турар эди. Шунинг учун бу мактабларнинг бош черков ёки епископ
мактаблари дейилар эди. Бу турдаги диний мактабларда ҳам фақат ўғил
болалар ўқир эдилар. Бош черков мактабларида одатда юқорида кўрсатилган
7 та фаннинг хаммаси ўқитилиб, бу фанлардан ташқари энг олий ва асосий
фан деб ҳисобланган - теология (дин ақидалари) ҳам ўқитилар эди.
Бу мактабларда қаттиқ интизом ўрнатилар эди. ўқувчилар қилган ҳар
бир айби учун қаттиқ ва шафқатсиз жазоланардилар. Бундай мактабларда
одатда ўқувчиларга тан жазоси берилар эди (савалаш, оч қолдириш кабилар).
Ўрта
асрларда
Ғарбий
Европада
хотин-қизлар,
айниқса
меҳнаткашларнинг хотин-қизлари ёппасига деярлик саводсиз эдилар.
Мулкдор феодал ва аслзода табақасига мансуб оилаларда туғилган қиз
болалар одатда хотин - қизлар монастирлари ичида ёки махсус мураббийлар
ва оилага биркитилган руҳонийлар қўл остидаги уйларда тарбия олардилар.
Ғарбий Европа мамлакатларида рицарь тарбияси XII асрга келиб тўла
таркиб топди ва ривожланди. Рицарь тарбиясининг мазмуни рицарларга оид
фазилатдан ташкил топди. Булар қуйидагилардан иборат: от миниб юришни
билиш, қиличбозликни билиш, найзабозликни билиш, суза билиш, ов қила
билиш, шашка (кейинчалик шахмат) ўйнашни билиш, шеър тўқиш ва қўшиқ
айта билиш. Бу фазилатлардан биринчи ўринда турган учтаси рицарга
берилмоғи зарур бўлган, ҳарбий тарбияга тааллуқлидир; рицарь отлиқ аскар,
қилич ва найза эса ўша замон жангчисининг асосий қуроли эди. Сузиш ва ов
қилишни билиши жисмоний чиниқиш, чаққонлик ва бардошлиликни
ўстириш учун талаб қилинарди.
Ғарбий Европада XII-XIII асрларда ҳунармандчилик ва савдонинг
ривожланиши шаҳарларнинг ўсишига ва шаҳар маданиятининг вужудга
келишига сабаб бўлди. Шаҳарнинг асосий аҳолисини ташкил қилувчи
ҳунарманд ва савдогарлар ўз болаларига амалий фаолият учун зарур бўлган
билим беришга манфаатдор эдилар. Ўша вақтда ишлаб турган черковга
қарашли диний мактаблар бундай билим бермас эдилар. Шу сабабли цехда
Ilmiybaza.uz
бирлашган ҳунармандлар ва гильдияларда бирлашган савдо ишлаб турган
черковга қарашли диний мактаблар, цех мактаблари ва гильдия мактаблари
дейилар эди. Кейинроқ бориб цех ва гильдия мактаблари магистрат
мактабларига, яъни шаҳар бошқармаси харажатидаги мактабларга айланди.
Бу мактабларнинг мудир ва ўқитувчилари тегишли цех, гильдия ва
магистратура томонидан тайинланардилар ва улар черковга қарам эмас
эдилар. Бу мактабларда пул тўлаб ўқилар эди.
Черковга қарашли диний мактабларга нисбатан, бу мактабларда диний
расмлар билан бир қаторда амалий иш учун зарур бўлган хат савод ва ҳисоб
малакаларини эгаллашга кўпроқ эьтибор бериларди. Баъзи мактабларда эса
грамматика, риторика ва геометрия ўқитилар эди.
Цех, гильдия ва магистрат мактабларининг вужудга келиши - Ғарбий
Европа мамлакатларидаги мактаб ишининг тараққиётида катта ютуқ эди.
Европада биринчи университетлар XII асрнинг иккинчи ярмида
Италияда (Болонья шаҳрида), Англияда (Оксфорд шаҳрида), Францияда
(Парижда) ташкил килинди. XIV - XV асрларга келиб, университетлар
Европа мамлакатларининг ҳаммасида очилган эди. Ўрта аср университетлари
одатда тўртта факулътетдан тузилган бўлиб, булар тайёрлов факультети,
юридик, медицина ва теология (дин ақидалари) факультетларидан иборат
эди. Тайёрлов факультети талабалари юкорида айтилган тривиумга,
квадривиум таркибига кирган фанларни ўқир эдилар. Тайёрлов факулътетида
ўқиш муддати 6-7 йилгача, асосий факультетларда эса 5-6 йилгача чўзилар
эди.
Буюк Чех педагоги Ян Амос Коменский 1592-йил март ойида
Чехословакиянинг угорскии Брод деган жойида тегирмончи оиласида
туғилади. Унинг оиласи руҳоний “Чех қардошлари” жамоасига тегишли
бўлиб, ўзларини Ян Туснинг давомчиси деб ҳисоблар эдилар. Ян Тус католик
черковига қарши чиққанлиги учун уни гулханда ёқиб ўлдирадилар. Шунинг
учун бу жамоа унинг ғоясини амалга оширишни мақсад қилиб олади.
Масалан: 1631-йил “Тиллар ва хамма фанларнинг очиқ эшиги”, 1632-
Ilmiybaza.uz
йилда “Буюк дидактика”, 1632-йилда мактабгача тарбия масалаларига
бағишлаб, “Она мактаби”, 1648-йилда “Хислар воситаси билан идрок
қилинадиган нарсаларнинг суратлари” номли асарлар, шунингдек Пан
София, логика, физика, лотин тили, грек тили каби дасрликлар ёзади. Пан
София дарслигида у табиат ва жамият билимларининг йиғиндисини
ифодалаб беради.
Коменский шунингдек ўзини педагогик назариясида тарбиянинг
табиатга уйғун бўлиши тўғрисидаги тушунчасини илгари суради. Масалан:
Боғбон дарахтларини парвариш қилади, унинг ўсиш хусусиятларини ҳисобга
олади. Ўқитувчи ҳам болани тарбиялаш билан ундаги хусусиятни ҳисобга
олади. Боғбон ўсиш қонуниятини ҳисобга олса, ўқитувчи тарбиялаш
қонуниятига бўйсунади, ўқитиш жараёни табиатга ўхшаб секинлик билан
амалга ошади дейди.
Коменский болани ёш хусусиятларини табиийлик принципига амал
қилиб даврларга бўлади.
1. Туғилгандан 6 ёшгача. Она мактаби - бунда болани меҳнатга ўргатиш,
ўз-ўзига хизмат қилишига жалб этиш керак. Она болада ахлоқий -
тарбиянинг асосларини тўғрилик, хаққонийлик, меҳнатни севиш ва
ҳоказоларни вужудга келтиради. Она мактаби боғча ёшидаги бола
тарбиясини кўзда тутади.
2. 6-12 ёшгача - халқ мактаби ёки она тили мактаби. Бунда ўқувчи
эслаши, сўзлашга ўрганиши, ёзиши, бошланғич мактаб кўникмасини ҳосил
қилиши керак бўлиб, бунинг учун геометрия, география, табиат, фанларини
ўрганиши керак бўлади.
3. 12-18 ёшгача гимназия. Бунда бола тушунчасини, тафаккур
қобилиятини ўстириш керак, классик тиллар, табиёт билимлари, ахлоқ,
худогўйлик фанлари ўқитилиши керак.
4. 18-24 ёшгача университет, Академия. Бу ўқув юртлари ўқувчининг
иродаси, киши шахсини бир бутун ўстириши керак. Шундай қилиб
юқоридаги биз кўриб ўтган тўрт мактаб Коменскийнинг қарашича
Ilmiybaza.uz
ўқувчиларни ўйлашга меҳнат қилишга, масалаларни мустақил еча билишга,
сўзлашга, ўз фикрларини тўғри ифода қилишга ва исботлаб беришга
ўргатиши керак дейди.
Коменский ўзининг “Буюк дидактика” асарида мактабда ўқитиш
тизимини амалга оширишда қуйидаги дидактик тамойилга амал қилишни
тавсия этади.
1. Онглилик ва фаоллик тамойили;
2. Кўрсатмалилик тамойили;
3. Изчиллик ва тизимлилик тамойили;
4. Машқ қилиш, билим ва малакаларини пухта эгаллаш тамойиллари.
Коменскийнинг яна катта хизматларидан бири синф дарс тизимини
ишлаб чиққанлигидир. У синф дарслигини ишлаб чиқиб, ўқитувчи бутун
синф билан жамоа бўлиб иш олиб боришини, яьни синф дарс тизимида
ўқитишни тавсия этади. Дарс вақтида ўтган дарсни қайтариш янги мавзуни
тушунтириш, мустаҳкамлаш, уйга вазифа бериш кераклигини кўрсатади.
Дарсни режалаштириш ва олиб бориш тўғрисида кўрсатмалар беради.
ўқитувчи ўқувчиларнинг дарс машғулотларида фаол қатнашишларини
таьминлаши, кузатиб бориши, синфда интизом сақланиши кераклигини
айтади.
У ахлоқий тарбия вазифаларига камтарлик, покизалик, хушмуомалалик,
катталарни ҳурмат қилишни, меҳнатсеварлик хислатларини тарбиялашни
киритади. У ахлоқий тарбия воситаларига: ота - она, ўқитувчи намунаси,
ўртоқларини намунаси, болаларга йўл йўриқ кўрсатиш, улар билан суҳбатлар
ўтказиш, болаларни яхши хулққа ўргатишда машқлар ўтгазиш, ялқовлик,
интизомсизликка қарши кузатишни киритади.
Унинг дарсликлари кўп тиллар, жумладан рус тилига таржима этилади.
Коменскийнинг ёзган асарлари 150 йилдан ортиқ башланғич таьлим учун
дарслик сифатида хизмат қилди. Унинг педагогака соҳасида яратган
дарсликлари ҳозиргача ўз қимматини йўқотмай келмоқда.
А.С.Макаренко рус педагогикасида таълим-тарбия изчиллигини баён
Ilmiybaza.uz
қилиб, болаларда мустақил фикрлашни ҳосил қилишга муҳим аҳамият берар
эди. У мустақил фикрлашни тарбиялаш ишидаги муҳим қонуниятни
аниқлади: Киши қанча ёш бўлса, унда мустақил фикрлаш шунчалик тез
ўрнашиб қолади ва шунчалик тез бархам топади, мустақил фикрлаш
қанчалик эскирса, уларни йўқотиш шунчалик қийин бўлади. Макаренко
болаларда мустақил фикрлашни тарбиялашга доир бир қатор маслахатларни
илгари сурди. У шундай деган эди. Мустақил фикрланшни бирор бир
ҳаракатни
такрорлаш
билан
мустаҳкам
ўрнашиб
қолади;
мустақил
фикрлашнинг мустаҳкам ўрнашиб қолишида шошиш керак эмас, бир йўла
бир неча фикрларни мустаҳкамлаш - бир малакани иккинчиси билан
йўқотишдир; эгалланган қимматли фикрлашдан тез-тез фойдаланиш керак.
Макаренко тарбияда ҳеч бир нарса катталар намунасидек кучли таъсир
этмаслигини,
бунда
тарбиячиларнинг
тез-тез
алмашиниб
туриши
зарарлигини исботлаб берди.
Машхур рус педагоги, рус педагогикаси ва халқ мактабларининг
асосчиси, “рус ўқитувчиларининг ўқитувчиси” Константин Дмитриевич
Ушинский 1824-йилнинг 19-февралида Тула шаҳрида туғилди.
Ушинский 9 ёшга қадар оилада тарбияланиб, савод чиқарди. Сўнгра
Новгород-Северск
гимназиясига
ўқишга
кириб,
уни
1840-йилда
муваффақиятли
тамомлади.
Ўша
йили
Москва
дорилфунунининг
ҳуқуқшунослик факультетига ўқишга кирди ва ўша даврнинг машхур
профессори Редкиннинг бевосита раҳбарлиги остида таьлим олди.
К.Д.Ушинский-педагоглик фаолиятини илмий-ижтимоий иш билан
бирга қўшиб олиб борди. 1848-йилда унинг биринчи илмий иши-“Камерал
фанларни ўқитиш ҳақида” деган асари нашр килинди. Бу асарда Ушинский
олий ўкув юртларидаги мавжуд ўқитиш тизимига нисбатан танқидий кўз
билан қаради. Ҳукумат томонидан эркинлик берилишини талаб этди. Ўқитиш
тизимини яхшилашга оид йирик услубий муаммоларни ўртага қўйиб, уларни
қандай ҳал этиш йўлларини кўрсатиб берди.
Ушинский 1857-йилдан бошлаб “Тарбия журнали” (“Журнал для
Ilmiybaza.uz
воспитания”) да, сўнгра “Халқ маорифи журнали”да жуда кўп сермазмун
мақолалар эълон қилди. 1860-йилда у “Халқ маорифи журнали”нинг
муҳаррири қилиб тайинланди. Ушинский 1861-йилда ўзининг “Болалар
дунёси” (“Детский мир”) номли ўқиш китобини нашр эттирди. Бу китоб ўша
йилнинг ўзидаёқ икки марта чоп этилди.
Ушинскийнинг педагогик фарлиятига соя солувчи (1862-йил) имзосиз
хат уни ўз ишини тўхтатишга мажбур қилди. Бу хатда у гўё сиёсий жиҳатдан
ишончсиз киши деб, айбланган эди. Бунинг оқибатида у чет эллардаги хотин-
қизлар маорифининг йўлга қўйилишини ўрганиш ва педагогикадан дарслик
ёзиш учун ўз ватанидан кетишга мажбур бўлди. У хорижий мамлакатларда
юрган даврида ўзининг бутун куч-ғайратини таълим-тарбияга доир асарлар
ёзиш ва уларни чоп эттиришга йўналтирди. Натижада, 1861-йилда унинг I ва
II ўқув йиллари учун “Она тили” дарслиги нашр этилди ва унга “Муаллимлар
учун қўлланма” деган услубий асари эълон қилинди. 1870-йилда эса III ўқув
йили учун хам “Она тили” дарслиги босилиб чиқди. Бундан ташқари,
Ушинскийнинг педагогика соҳасидаги асосий назарий асари ҳисобланган
“Киши - тарбия асосчиси сифатида” (“Педагогик антропологиядан тажриба”)
номли асари айрим жилдларга бўлиниб нашр қилина бошланди. 1867-йилда
бу асарнинг 1-жилди, 1869-йилда 2-жилди босилиб чиқди.
Шуни таъкидлаш лозимки, К. Д. Ушинский ўқитувчининг меҳнати ва
унинг тарбияланувчи шахсга таъсирини юқори баҳолади. Ушинский
Россияда ўқитувчилар тайёрлаш тизимини биринчи бор ишлаб чиқди.
4.
Туркистон
ўлкасида
илғор
педагогик
фикрлар.
Янги
усул
мактабларининг пайдо бўлиши.
XIX асрнинг 80-йилларида Туркистонда маҳаллий аҳоли учун рус
мактаблари очила бошлади. Аста-секин рус-тузем мактаблари ҳам ташкил
этила бошланди. В.П.Наливкин мазкур мактабларнинг илк ташкилотчиси ва
биринчи ўқитувчилардан эди. Шунингдек рус зиёлиларидан ташқари
Ilmiybaza.uz
маҳаллий аҳолидан ҳам ўқитувчилар етишиб чиқиб, мактаб ва мадрасаларда
ўқув режалари ислоҳ қилина бошланди.
Рус-тузем мактаблари ўқувчилари учун ўзбек тилида чиқарилган
биринчи дарслик “Устози аввал” Расулхожи Саид Азизов томонидан ёзилди.
Бундан ташқари маҳаллий миллат болалари гимназияларга жалб этилди,
лекин гимназиялардаги маҳаллий ўғил-қизлар 2-3 %ни ташкил этар эди.
1879-йил Тошкентда ўқитувчилар семинарияси очилди.
Чоризм маҳаллий аҳолининг руслашишига тўсиқ бўладиган ҳар қандай
илғор нарсани таъқиқлади.
Аҳмад Дониш, Фурқат, Муқимий каби илғор кишилар Марказий
Осиёнинг маданий, хўжалик жиҳатдан ривожланиши учун фаол кураш олиб
бордилар.
Ахмад Дониш Бухоро амири элчиси, котиб ва ўринбосари сифатида бир
неча бор Россияга сафар қилиб, бу даврда Шарқ ва Ғарб маданиятларини
чуқур ўрганди. У ўз вақтида ватанига қайтиб келгач, давлат бошқармаси ва
мактаб таълимида ислоҳотлар қилишга уринди.
Унинг “Болаларга ҳунар ва машғулотларнинг фойдаси ҳақида насихат”
китобида (“Наводирул вақое”) педагогикага оид фикрлар баён этилган. Бунда
болаларнинг:
- билим ва ҳунар эгаллаши:
- билимни онгли суратда билиб олиши;
- ахлоқий тарбия вазифалари;
- ота-оналарнинг болаларга зулм ўтказиши, эркинлик, мустақиллик
бермаслигига қарши чиқди;
XIX асрнинг охири XX аср бошларида Мусулмон мактабларини ислоҳ
қилиш ҳаракати бошланиб кетди. Бу ҳаракат жадидизм (арабча “жадид”
сўзидан олинган бўлиб “янги” деган маънони билдиради). Уларнинг
мактаблари “Янги усул мактаблари” дейиларди. Бу мактабларда болалар
парталарда ўтирар эди, синф доскаси, дарс жадвали тартиби берилди.
Таълим мазмуни ҳам ўзгарди, табиий фанлар жорий килинди, она тилида
Ilmiybaza.uz
дарслик ва қўлланмалар яратилди, замонавий ўқитиш методлари қўллана
бошланди.
Катталар учун рус курсини ўқитиш мактаблари ўтган асрнинг 80-
йилларининг бошларида Тошкентда иккита, Қўқонда битта очилди.
Рус - тузем ва янги мактаблари кейинчалик Ўзбекистонда собиқ совет
мактабларини ташкил этишга замин бўлди. Масалан, Тошкентдаги Навоий
номидаги II босқич 6-йиллик биринчи ўзбек мактаби, рус - тубжой мактаби,
Наримонов номидаги Тошкент шаҳар педагогика техникуми ташкил этилди.
Шунингдек, асримиз бошида Тошкентда ҳунар мактаби, гидротехника
мактаби бор эди. Бу мактаблар кейинчалик ҳунар-техника мактабларига асос
бўлдилар.
Янги усул мактабини “рушдия” деб аташарди. Бундай мактаблар,
Тошкент, Қўқон, Самарканд, Тўқмоқда биттадан бор эди. Қолганларини
“ибтидоия” дейиларди. Унда болалар 4 йил ўқитилар эди. Тошкент ва
Қўқонда қизлар янги усул мактаби ҳам очилди.
1908-1917-йилларда
эса
чоризм
Туркистондаги
мактабларни
руслаштириш сиёсатини олиб борди. 1908 йилдан янги усул мактабларига
қарши кураш бошланди. 1911-йилга келиб, 50 га яқин мактаб ёпилди.
1917-йилдан товуш усули билан ўқитиш методига асосланган синф-дарс
тизимидаги мактаблар пайдо бўлди: яъни, бу усул мактабларида фақат
маҳаллий миллат ўқитувчилари дарс бериши зарур эди.
Янги усул мактаблари тарафдорларини “жадид”лар, пантуркистлар деб
таъқиб қилдилар.
“Янги усул” ёки “усули жадид” мактабининг асосчиси Исмоилбек
Ғаспирали бўлиб, у бутун фаолиятини туркий халқларининг равнақи ва
тараққиётига бағишлади.
Ўзбекистонда унинг издошлари кўпайди. Файзулла Хўжаев, Исҳоқхон
Ибрат, Саидрасул Азизий, Сўфизода, Маҳмудхўжа Бехбудий, Абдулқодир
Шакурий, Мунаввар Қори Абдурашидхонов, Исматулла Раҳматуллаев
Абдурауф Фитрат, Ҳ.Ҳ.Ниёзийлар жадидчилик ҳаракатининг дарғалари
Ilmiybaza.uz
бўлиб, улар истиқлол учун, миллатимизнинг илм-маърифатда дунёнинг
тараққий этган миллатлари қаторида туриши учун ҳаракат қилдилар.
Лекин мазкур даврда Туркистон ўлкасида педагогик фикрларнинг
ривожланишини Фурқат, Анбар отин, Саидахмад Сиддиқий ва бошқаларсиз
тасаввур этиш қийин.
Фурқатнинг (1858-1909) хизмати шундаки, у жамиятдаги илғор ғояларни
ҳаётга тадбиқ этишга ҳаракат килган. “Туркистон”даги тараққиётпарвар
ижтимоий-фалсафий тафаккурнинг ёрқин намоёндаси бўлган. Дунёвий
билимлар ва маданиятининг оташин тарафдори ва ташкилотчиси, ўз
мамлакатининг илмий ва техника тараққиёти учун шижоат билан курашувчи
инсон сифатида унинг ўз ўрни бор.
XIX аср охири ва XX аср бошларида ўзбекистондаги тараққийпарвар,
ижтимоий-фалсафий тафаккурнинг ривожланишини Фурқат ва унинг
ижодисиз тасаввур этиб бўлмайди.
Фурқат
ўзбекистонда
таълимнинг
янги
тизимини
жорий
этиш
кераклигини тарғиб қилди.
“Гимназия”, “Илм хосияти”, “Виставка хусусида”, “Концерт хусусида”,
“Суворов ҳақида” асарлари шулар жумласидандир. У ўзбек болаларига
мусиқа ўргатишни жуда истар эди. Лекин мустабид даврда Фурқат бу
орзуларига эриша олмади.
Саидахмад Сиддиқий (1864-1927) ҳунарманд-деҳқон оиласида туғилган.
Аввал эски мактабда, сўнг рус-тубжой мактабида ўқийди.
У Европа ва Осиёга, Россияга саёҳат қилади. Самарқандга қайтгач (1903)
тил ўрганиш билан шуғулланади, деҳқон ва ҳунарманд болалари учун мактаб
очади. Бу мактаб рус мактабларига ўхшар эди. Сўнг катталар учун ҳам
саводсизликни тугатиш курслари очилди. 1914-йилда мактаб учун ўқув
қўлланмалари, дарслик ва журналлар сотиладиган “Зарафшон” номли
магазин очади. У ўзбек ва тожик тилларида шеърлар ёзар эди.
Сиддиқий Ўзбекистон ва Тожикистонда илғор педагогик фикрларни
ривожлантиришга катта ҳисса қўшган.
Ilmiybaza.uz
У ўзбекистонда педагогика тарихига оид катта ишлар олиб боради.
Сиддиқий Самарқандда эмас, вилоят кишлоқларида ҳам янги усул
мактаблари очади, янгича ўқитиш методларини яратади, шунингдек
табиатшунослик, география дарсларини табиат қўйнида, очиқ хавода
ўтказиб, таълим жараёнида ундан фойдаланиш усулларини ишлаб чиқади.
Чет эл маданияти ва адабиёти билан ўқувчиларни таништиришга катта
эътибор беради.
Анбар отин (1870-1915) ўзбек шоираси ва маърифатпарвари. Ўзбек ва
тожик тилларида шеърлар ёзган. У 1870-йил Қўқонда Фармонқул деган илғор
киши оиласида туғилган. Маълумотни Дилшод отин (Барно)дан олади. У
мактабда тарих, адабиётни ўрганади, шеърлар ёзади. Сўнг ўзи ҳам дарслар
беради. У қизларга одоб қоидалари, шеър тузилиши, юксак ахлоқий
малакалар ҳосил қилиш қоидаларини ўргатади. Унинг бутун ҳаёти шеърият
билан боғлиқ. Уларда маърифий ғоялар илгари сурилади. Анбар отин
маърифатгина шахс эркинлигини шакллантира олишини билади. Унинг
Фурқатга ёзган шеърий мактубида янги усул мактабларини очиш ҳакидаги
таклифлари баён этилган. Анбар отин девон ҳам тузган. Анбар Отиннинг
дунёқарашини, фалсафий
тафаккурини ўзида мужассамлаштирган асари -
“Қаролар фалсафаси”дир. Асар кириш ва 4 қисмдан иборат. Ҳар бир фаслда
шоира ўзининг ижтимоий-қарашларини баён қилади, аёллар тақдири ҳақида
ёзади.
Маҳмудхўжа Беҳбудий (1875-1919) ёзувчи, журналист, жамоат арбоби,
маърифатпарвар.
У
мактабни
битиргач,
мадрасада
ўқийди.
Лекин
битирмасдан меҳнат фаолиятини бошлайди. Арабистон, Миср, Туркия,
Россияга саёҳат қилади. 1903-1904 йиллари ўзбек ва тожик тилларида
“Мунтахаби жўғрофия” (“Қисқача умумий география”) асарини, янги усул
мактаблари учун “Китоб ул-атфол” (“Болалар учун китоб”, “Мухтасари
тарихи ислом” (“Исломнинг қисқача тарихи”), “Амалиёти ислом”, “Аҳоли
жўғрофиясига кириш”, “Россиянинг қисқача географияси” асарларини ёзади.
Шакурийнинг қишлоғидаги янги усул мактабини 1908-йил Самарқандга ўз
Ilmiybaza.uz
ҳовлисига
кўчириб
келади.
“Беҳбудий
нашриёти”ни
ташкил
этиб,
дарсликлар, “Туркистон, Бухоро, Хива харитаси”ни босиб чиқаради.
“Самарқанд” газетаси, “Ойна” журналини нашр этади.
У халқни илм - маърифатни эгаллашга чақиради, аёлларнинг илм олиш
кераклигини илгари суради, янги усул мактабини очиш дунёвий фанларни
ўқитишни тарғиб қилади.
Беҳбудий 1918-йил “Мусулмон ишчи ва деҳқон шўроси”нинг маориф
комиссари қилиб тайинланади. Шундан сўнг ўқув режалари тузиш, янги
дарсликлар яратиш, ўқитувчилар курсларини очиш ишларига қатнашади, ўзи
“Янги ҳисоб” дарслигини тузиб нашр этади.
1918-йил Тошкентга келиб, Туркистонда давлат тили ҳақидаги Декрет,
миллий ишлар халқ комиссарлигининг Низоми лойиҳаларини тайёрловчи
комиссиялар ишида қатнашади. 1919-йил Бухоро амири амалдорлари
томонидан Шаҳрисабзда қамоққа олиниб, Қарши шаҳрида қатл қилинади.
Таниқли ўзбек педагоги ва олими Абдулла Авлонийнинг педагогикага
оид асарлари ичида унинг 1913-йилда ёзган ва 1917-йилда иккинчи бор нашр
қилинган “Туркий гулистон ёхуд ахлоқ” номли асари XX аср бошларидаги
педагогик фикрлар тараққиётини ўрганиш соҳасида катта аҳамиятга
моликдир. Бу асар мазмун томонидан муаллифнинг бошқа ижтимоий ва
педагогик асарлари билан узвий боғлиқдир. “Туркий гулистон ёхуд ахлоқ”
асари ахлоқий ва таълимий тарбиявий асардир. Асарда инсонларни
“яхшиликка чақирувчи, ёмонликдан қайтарувчи” илм-ахлоқ ҳақида фикр
юритилади. Шу жиҳатдан қараганда бу асар Юсуф Хос Хожибнинг “Қутадғу
билиг”, Кайковуснинг “Қобуснома”, Носир Хусравнинг “Саодатнома”,
Саъдийнинг “Гулистон” ва “Бўстон”, Жомийнинг “Баҳористон”, Алишер
Навоийнинг “Маҳбуб ул-қулуб”, Ахмад Донишнинг “Фарзандларга васият”,
Воиз Кошифийнинг “Футувватномаи султоний ёхуд жавонмардлик тариқати”
асарлари шаклидаги ўзига хос тарбиявий асардир. Шуни таъкидлаш лозимки,
XX аср бошларида бундай асарни яратиш, миллий ғоя, миллий рух
сингдирилган таълим-тарбиявий ишларнинг тадбиқ этилиши педагогика
Ilmiybaza.uz
оламидаги йирик кашфиётдир.
Абдулла Авлоний педагог сифатида бола тарбиясининг роли ҳақида
фикр юритиб “Агар бир киши ёшлигида нафси бузилиб, тарбиясиз, ахлоқсиз
бўлиб ўсдими, оллоҳу акбар, бундай кишилардан яхшилик кутмоқ, ердан
туриб юлдузларга қўл узатмоқ кабидур”, - дейди. Унинг фикрича, болаларда
ахлоқий хислатларнинг таркиб топишида ижтимоий муҳит, оилавий шароит
ва боланинг атрофидаги кишилар катта аҳамиятга эга.
Дархақиқат, Абдулла Авлоний тарбиядаги асосий ғоя, бу бизлар учун:
“Ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот, ё ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир” дея
мушоҳада қилиши, унинг тарбия соҳасида жуда катта ва кенг билимга эга
эканлиги, комил инсонни тарбиялашда таълим-тарбиянинг ҳар бир
йўналишига эътибор бериш кераклигини, онг ва тафаккурни, илмий
дунёқарашни шакллантиришда тарбия катта рол ўйнашини моҳирона
ифодалай билиши, таҳсинга лойиқдир. Бу ғоя ўз навбатида ёш авлодни
ватанпарварлик,
эл-юртга
садоқат,
инсонпарварлик,
одамийлик,
олижаноблилик, меҳнатсеварлик, иффатли, меҳр-оқибатли, интизомли,
адолатпарвар, миллат ғурурини эъзозловчи, улуғ аждодларимиз анъаналари
ва илмий меросларини кўз-қорачиғидай асровчи, ахлоқи пок инсон бўлиб
етишиш борасидаги асосий мезон ҳисобланади.
Абдулла Авлонийнинг таълим-тарбия ҳақидаги таълимоти
Асосий ғоя: “Тарбия бизлар учун ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот, ё ҳалокат ё
саодат, ё фалокат масаласидур”
Демак,
Абдулла
Авлоний,
юқорида
таъкидлаганимиздек,
бола
тарбиясини нисбий равишда тўрт бўлимга ажратади:
1. “Тарбиянинг замони”.
2. “Бадан тарбияси”.
3. “Фикр тарбияси”.
4. “Ахлоқ тарбияси” ҳамда унинг аҳамияти тўғрисида фикр юритади.
5.
Туркистонда
1917-йилдан
XX
асрнинг
70-80-йилларигача
Ilmiybaza.uz
Ўзбекистонда ҳалқ таълими.
1917-йилги феврал воқеалари ва октябр давлат тўнтарилишидан сўнг
Марказий Осиё халқларининг ҳаётида - ижтимоий-сиесий, иқтисодий,
маънавий-мафкуравий, жумладан халқ маорифи соҳаларида кескин ўзгариш
юз берди.
Туркистон
ўлкасида
миллий
демократия
вакиллари,
машҳур
маърифатпарвар зиёлилар томонидан янги услулдаги мактабларнинг кенг
тармоғини яратиш, мактаб-маориф борасида зудлик билан ислоҳотларни
амалга ошириш юзасидан бир қатор таклифлар илгари сурилди.
Аммо Ўзбекистон ҳудудида маънавият ва маданият 1917-йилдан бошлаб
мураккаб вазиятни бошдан кечирди, жиддий тўсиқлар ва бузғунчиликларга
учради. Туркистонни қизил империя колониясига айланитиришга киришган
большевиклар сиёсати ва амалиётини халқ оммаси, миллий зиёлилар қабул
қилмадилар.
Миллий зиёлилар ва арбобларнинг фаолияти кенг тус олди, чуқур
ижтимоий-маданий мазмун касб этди. Жадид зиёлилари, ижод аҳли бўлмиш
Мунаввар Қори, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Садриддин Айний, Фитрат, Чўлпон,
А.Қодирий, А.Авлоний, Ҳамза, Ғози Юнус, Хуршид ва бошқалар билан бир
қаторда XX аср бўсағасида туғилган истеъдодли ёшлар Машриқ Юнусов
(Элбек), Наим Саид, Рафиқ Мўмин, Маҳмуд Ходиев (Боту), Бахром
Хайдарий ва бошқа қатор зиёлилар маданият, маориф соҳаларида жонбозлик
қилдилар, ижтимоий йўналтирилган ижод билан шуғулландилар.
Миллий маданиятимизнинг энг қадимги ва йирик маркази бўлган
Самарқандда машхур маърифатпарварлар Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдурауф
Фитрат, Акобир Шомансурзода, Саид Ахмад (Васлий), Саидахмадхўжа
Сиддиқий, Мардонқули Шомуҳаммадзода зудлик билан мактаб ислоҳатини
амалга ошириш фикри билан майдонга чиқдилар. Улар 1917-йил апрел
ойидан бошлаб чиқаётган “Хуррият” газетаси сахифаларида янги усулдаги
мактабларнинг кенг тармоқларини яратиш зарурлиги ҳакидаги фикрни
Ilmiybaza.uz
илгари сурдилар. “Анжумани маориф” жамиятининг маблағларига “Рушдия”
мактаби очилди, унда бепул ўқитилар эди. Абдурауф Фитрат билан Камол
Шамс бу мактабда ўкувчиларга ислом дини таълимотини, ислом тарихини,
мусулмон ҳукукини, турк, араб ва форс тилларини, арифметика, геометрия,
география,
табиатшунослик,
тарихни
ўқитар
эдилар.
Ёз
фаслида
Самарканднинг ўзида таниқли маърифатпарвар, шоир ва драматург Ҳожи
Мумин Шукрулло “Тарбият” мактабини очди.
1918-йилнинг ёзида Самарқандда “мусулмон ўқитувчилари учун
педагогик курслар” очилди. Ўша йилнинг кузида Тошкентда - Тошкент
уездининг туб ерли аҳолиси учун мактаб ўқитувчилари курслари очилди.
1918-йил 9-апрелда Мунаввар қори уйида тўпланган жадидлар
Туркистон Халқ дорилфунунининг мусулмон бўлимини ташкил этиш
мақсадида 9 кишидан иборат ташкилот комиссиясини тузади. Улар 22 кун
ичида
мусулмон
бўлими
дастурларини
тузадилар.
Дорилфунуннинг
мусулмон бўлими ҳам рус бўлими каби уч босқичдан иборат бўлиши
белгиланди.
Юқори босқич - дорилмуаллимин (ўқитувчилар курси, кейинроқ олий
ўқув юрти) ўрта босқич - бошланғич мактабларни ўз ичига олар эди. Халқ
дорилфунуни таркибининг бу шаклда бўлиши шароитнинг ўзидан келиб
чиққан ҳолда замонавий билим ва саводхонликка бўлган эҳтиёждан
туғилганди.
Ўша
йилнинг
3-майида
дорилфунунуннинг
Мусулмон
бўлими
раҳбариятига сайлов бўлиб, унда Мунаввар қори раис (ректор), Исо
Тўхтабоев биринчи муовин, Бурхон Хабиб иккинчи муовин, Абдусамид қори
Зиёбов хазинадор, Мухтор Бакир саркотиб бўлиб сайланди. 13-май (якшанба)
куни Тошкентнинг эски шаҳар қисмида Викула Морозовнинг собиқ дўкони
биноси (ҳозирги ўзбек ёш томошабинлар театри)да мусулмон аҳоли учун
“халқ дорилфунуни” очилади. Бу бўлим тез орада ўзига хос йирик билим
масканига айланди. Дастлаб 9 та бошланғич мактаб очиш мўлжалланган
бўлсада, аҳоли эҳтиёжига кўра, уларнинг сони 24 тага етди. Дорилфунуннинг
Ilmiybaza.uz
мусулмон бўлими 15 демократик ташкилот вакиллари уюшган 45 кишилик
кенгаш томонидан бошқарилади. Ундаги муаллимлар сони 18 нафарга етди.
1918-йил 2-июнь куни собиқ семинария биносида дорилфунунининг
ўзбеклар учун махсус ўқитувчилар тайёрловчи бўлими - “Дорилмуаллимин”
очилди. Унда Фитрат она тилидан, Камол Шамс арифметика ва
геометриядан, Хайдар Шавқий гигиена, гимнастика ва немис тилидан,
Рахимбоев арифметикадан, Абдурахмон Исмоилзода санъатдан, Ризаев
маданият тарихи ва сиёсий иқтисоддан, Мунаввар қори она тилидан дарс
беришади. Бу бўлимнинг очилиш маросимида Мунаввар қори нутқ сўзлаб,
инсон маърифатли бўлиб, кўзи очилмагунча виждони уйғонмаслигини,
виждон уйғонмаса на ўзини, на халқни эркин муҳофаза қила олмаслигини, бу
иймонсизлик эканини мутафаккирона нозиклик билан ифода этади.
Мунаввар Қори Европача усулдаги бундай Халқ дорилфунунни ташкил
этиш билан бир қаторда, мавжуд мадрасаларни ислоҳ қилиш ва уларда асосан
дунёвий фанлар ўқитилиб, миллий зиёлилар тайёрлаш ғоясини ҳам илгари
суради. Бу қарашларини - у 1923-йил июнда Тошкентда бўлиб ўтган халқ
маорифи мудирлари қурултойидаги маърузасида баён этгани, шу йили бу
янги усулда 30 дан ортиқ мадраса ва эски мактабларда талабалар
ўқитилганлиги маълум.
Мунаввар Қори 1922-йилдан Туркистон маориф нозири, кейин эса
Тошкентнинг эски шаҳар маориф бўлими мубошири (инспектори) бўлиб
ишлади, ўша йили 23-25-мартда бўлиб ўтган 2-Умумтуркистон маориф
ходимлари қурултойида иштирок этиб, мактаб бўлимига аъзоликка сайланди.
Кейинчалик Алишер Навоий номли таълим-тарбия билим юртида ва турли
мактабларда ўзбек тили ва адабиётидан дарс берди.
Халқ таълимининг истеъдодли ташкилотчилари Абдулқодир Шакурий,
Исматулла
Рахматуллаев,
Исҳоқхон
Ибрат,
О.Дадахўжаев,
Абдулла
Мустақов, Ходи Файзиев, Ашурали Зохирий, Собиржон Рахимов, Шокиржон
Раимий, Қори Ниёзий, Саид Ризо Ализода, Тўхтаназар Шермуҳаммедов,
Рафиқ Мўмин ва бошқалар катта педагогик иш олиб бордилар. Мактаблар
Ilmiybaza.uz
сони ортди. 1918-йил бошида 330 тага, 1920-йилда эса Фарғона, Сирдарё,
Самарқанд вилоятларида ҳам ташкил этилиб, улар сони 1405 тага етди.
Ташкил бўлган мактаблар, айниқса, қишлоқ жойларида ва туманларда асосан
1 - 2 - бошланғич синфлардан иборат эди. Кейинчалик юқори синфлар пайдо
бўла бошлади. Бундай тарғибот натижасида Тошкентда, Андижонда,
Қўқонда ва бошқа жойларда қизлар мактаблари хам бирин-кетин очилди. Аёл
муаллимлар Солихахон Муҳаммаджонова, Мухаррама Қодирова, Гулсум
Копаева, Фотима Бурнашева, Зебинисо Раззоқова, Зайнаб Садриддинова,
Марям Шарипова ва бошқалар таълим-тарбия ишларини олиб борганлар.
1922-йилга келиб Туркистонда болаларнинг 25 фоизи мактабларга жалб
қилинган эди. Бухоро республикасида 1921-йилда 175 та янги мактаб, 11
минг ўқувчи бор эди. Лекин 1924-йил ўрталарига келиб мактаблар 69 тани ,
ўқувчилар 3563 тани ташкил қилди. Хоразмда 40 та умумтаълим мактаблари
ва интернатларда 2600 бола таълим-тарбия олди. Ўзбекистон республикаси
ташкил бўлганда турли босқичдаги 1500 та мактаб бўлиб, уларда 116 минг
ўқувчи ўқир эди.
Маълумки, 1924-йилда амалга оширилган миллий давлат чегараланиши
натижасида минтақа картаси қайтадан тузилди. Шуни таъкидлаш лозимки,
20-30 йиллардаги жуда мураккаб, сиёсий ижтимоий ва ижтимоий-иқтисодий
жараёнлар республиканинг миллий маданиятига ҳар ҳил тарзда таъсир
ўтказди, барча соҳадаги ўзгаришларни қарама-қарши тусга киритди ва
республика тараққиётининг асосий тенденциялари ҳамда йўналишларини
узоқ йилларга белгилаб берди.
Халқ маърифатининг юксалиш йўлида аҳолининг саводлилигини
ошириш, саводсизликка бархам бериш давр талаби эди. Бу мақсадда кўплаб
янги савод мактаблари ва курслар очилди. Минглаб аҳоли саводли бўлди.
Шуни айтиш жоизки, 1930-йили умумий бошланғич таълимни жорий этиш
саводсизликни қисқартиришга ёрдам берди. 30-йилларнинг охирларига
келиб, умумий етти йиллик таълимни амалга оширишга киришилди. Совет
давлатининг статистик маълумотларида кўрсатилишича 1925- 1941-йиллар
Ilmiybaza.uz
давомида халқ таълими мактаблари сони муттасил ортиб борган. Масалан,
1924-25-ўқув йилида ўзбекистонда 160 та совет типидаги мактаблар ташкил
қилиниб, уларда 17209 ўқувчи таълим олган бўлса, 1941-йилга келиб
мактаблар сони 5504 тага ва уларнинг ўқитилаётган ўқувчилари сони эса
1 мил. 315 минг кишига етган.
1930 - йилларнинг биринчи ярмида авж олган бу тадбир амалда зиёлилар
сафини малакаси ва савияси паст кишилар билан тўлдиришга, юзакилик,
омилсизлик, қоғозбозлик каби номаъқул иллатларнинг илдиз отишига олиб
келди. Кишининг қобилияти, маданий савияси ва маълумот даражаси эмас,
балки ижтимоий келиб чиқиши асосий мезон қилиб олинди.
Бу йилларда республика олий ўқув юртлари тармоғи ҳам ортиб борди.
20-йиллар ўрталаридан бошлаб мустабид тузум ўзбекистонда қатор
илмий- тадқиқот институтлари ташкил қилди. 1932-йилга келиб ўзбекистон
олимлари
Республика
Фанлар
Академиясини
ташкил
этиш
ишига
киришдилар. 40-йилларнинг бошида Ўзбекистонда 60 дан ортиқ махсус
илмий-текшириш муассасалари, лаборотория ва станциялари мавжуд бўлиб,
улардан назарий ва амалий фан соҳалари бўйича турли йўналишларда илмий-
тадқиқотлар амалга оширилди. 1940-йил 9 январда Фан Қўмитаси Иттифоқ
Фанлар академиясининг Ўзбекистон филиалига айлантирилди.
Иккинчи жаҳон урушининг суронли йилларида республика олий ўқув
юртлари ва техникумлар ўз фаолиятларини давом эттирдилар. Катта
қийинчиликларга қарамай, улар саноат, қишлок хўжалиги, маориф, табобат
ва бошқа соҳалар бўйича малакали мутахассислар тайёрлаб берадиган
чинакам манба бўлиб қолди. 1943-йилда республикада 41 та олий ўқув юрти
(уларннг 12 таси кўчириб келинган) ва 52 та ўрта махсус билим юртлари
фаолият кўрсатди. Уруш йиллари давомида уларда 20 мингдан зиёд олий ва
ўрта махсус маълумотли мутахассислар етиштирилдики, бу халқ хўжалигини
юқори малакали кадрлар билан таъминлаш имконини берди. Улар ўз
навбатида самарали меҳнат қилиб, фашизмни тор-мор келтириш ишига
муносиб ҳисса қўшдилар. Педагогик кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор
Ilmiybaza.uz
берилди, чунки уруш даври шароитларида уларга эҳтиёж айниқса сезиларли
эди. Уруш йиллари ўзбекистонда барча турдаги қўшинлар учун зобит кадр ва
мутахассислар ҳам тайёрланди. Тошкентда пиёдалар билим юрти ҳам
кўчириб келтирилиб, республикамизга жойлаштирилган бир неча ҳарбий
билим юртлари, олий ўкув юртларининг ҳарбий факультетларида, ўнлаб
турли курсларда кадрлар тайёрланди.
Ўзбек
фан
аҳлининг
уруш
шароитидаги
изланишлари,
илмий
тадқиқотларининг йўналишлари фронт ва халқ хўжалиги талаблари ҳамда
манфаатларига мослаштирилди. Бу борадаги илмий ва ташкилий ишларни
мувофиқлаштириш, уларга раҳбарлик қилиш собиқ СССР ФА Ўзбекистон
филиали (ЎзФА) ва кейинроқ, 1943-йил 4-ноябрда унинг асосисда ташкил
этилган Ўзбекистон Фанлар академияси зиммасига тушди. Бу академиянинг
биринчи
президенти
этиб
Т.Н.Қори-Ниёзий
сайланди.
Фанлар
академиясининг ташкил этилиши ўзбек халқи ҳаётида муҳим тарихий ходиса
бўлди. Бу академия ўзбекистон илмий тафаккурининг маркази бўлиб қолди.
Шу билан республикада илмий тафаккурни янада ривожлантириш учун
мустаҳкам замин яратилди. Бу даврда таниқли математик олимлар Т.Н.Қори-
Ниёзий,
Т.А.Саримсоқов,
геолог-олимлар
М.Абдуллаев,
файласуф
И.Мўминов, кимёгар олимлар О.С.Содиқов, А.С.Уклонский, С.Ю.Юнусов ва
бошқалар самарали изланишлар олиб бордилар. Фанлар академияси
таркибида 22 та илмий муассаса мавжуд бўлиб, уларда 818 та илмий ва
илмий-техник ходимлар фаолият кўрсатдилар.
XX асрнинг 80-йилларида, жамиятимизнинг барча бўғинларида қайта
қуриш кенг қулоч ёзди. Унинг мазмунида ҳаётни демократлаштириш, тезкор
иқтисодий ислоҳот, маънавий покланиш миллий қадриятлар ва ахлоқий
ғояларнинг тикланиш муаммоларини ҳал этиш зарурияти юзага келди. Қайта
қуришнинг ҳал қилувчи босқичида жамият учун четдан томошабин эмас,
балки мамлакат иқтисодий, сиёсий, маданий ҳаёти ривожига жавобгар,
маъсулиятли, соғлом фикрли ғоявий-сиёсий дунёқараши шаклланган шахс
зарур эди.
Ilmiybaza.uz
Ислоҳотда ўкувчиларни меҳнат таълими ва тарбияси, касбга йўллаш,
политехник таълимнинг мазмун, шакл ва методларини янада кучайтириш
масаласи ислоҳ қилинган мактаблар олдида турган муҳим вазифалардан бири
эканлиги алоҳида уқтирилган. Бу борада барча машғулотларни 3 босқичга
бўлиш, яъни бошланғич мактаб (I-IV синфлар), тўлиқсиз ўрта мактаб (V-IХ
синфлар),
ўрта
умумтаълим
мактабларидаги
ўқувчиларнинг
ёш
хусусиятларини ҳисобга олиш, меҳнат таълими ва касбга ўргатиш юзасидан
дастурлар
ишлаб
чиқиш,
ижтимоий-фойдали,
унумли
меҳнатни
ривожлантириш, политехник билим, маҳоратни шакллантириш тадбирларини
белгилаш, меҳнат тарбиясини иқтисодий тарбия билан бирга қўшиб олиб
бориш масалаларига ижодий ёндошиш мақсадга мувофиқдир. Ўқувчига
таълим-тарбия беришнинг муҳим бўғини оила ва жамоатчиликдир. Бола
оила, жамоатчилик, муҳит таъсирида тарбиянинг муҳим ажралмас қисмлари
ҳисобланадиган ғоявий-сиёсий, ахлоқий, меҳнат, иқтисодий, экологик,
жисмоний, эстетик жиҳатдан тарбияланиб боради. Шунингдек, бола шахсини
бир бутун яхлит шакллантиришда мактабдан ташқари муассасаларнинг
аҳамияти жуда катта. Ислоҳот таълим-тарбия беришнинг бу бўғинининг иш
мазмунини тубдан ўзгартиришни ҳам назарда тутади. Ислоҳ талабларини
амалиётга
тадбиқ
этиш
учун
таълим-тарбия
мактабгача
тарбия
муассасаларида таълим ва тарбия бирлигининг намунавий дастурини ишлаб
чиқиш, дарсдан ташқарида ўтказиладиган тарбиявий ишларнинг мазмуни ва
шаклини жиддий қайта қуриш, куни узайтирилган гурухлар тузишни
оммалаштириш, мактабдан ташқари муассасалар - болалар саройлари,
уйлари, ёш техниклар ва табиатшунослар, сайёҳлар станциялари, спорт,
мусиқа, бадиий ва хареография мактаблари, болалар кутубхоналар,
оромгоҳлар ва шу кабиларни вужудга келтириш, истиқомат жойларида олиб
бориладиган хилма-хил ишларга барча ўқувчиларни жалб этишга эришиш,
болалар тарбиясида оиланинг маъсулиятини ошириш ва ғоят қисқа вақт
ичида шу муассасаларнинг моддий-маиший шароитини яхшилаш зарурлиги
уқтирилди.
Ilmiybaza.uz
Таълимнинг мазмунига аниқликлар киритилди. Ўқув дастурлари
қайтадан тузилди, ўқувчиларни ортиқча маълумотлар билан банд этишдан,
зериктиришдан халос
этилди.
Таълимнинг
шакллари ва
методлари
такомиллаштирилди,
баъзи
фанлардан
ўқув
дарсликлари,
методик
қўлланмалар яратилди. Ўкув режасига “Атроф муҳит билан танишиш” (1-2
синфларда), “Информатика ва ҳисоблаш техникаси асослари” (Х-ХI
синфларда), “Оила этикаси ва психологияси” (Х-ХI синфларда), “Ишлаб
чиқариш асослари, Касб танлаш” (8-10 синфларда) каби фан асослари
киритилди ва ўқитилди. Ўқитувчилар меҳнатига табақалаштириб ҳалқ тўлаш
жорий этилди. Ўқитувчилар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш
масаласида ижобий силжишлар рўй берди, ўқувчиларни меҳнат таълими ва
тарбиясининг
мазмуни
такомиллаштирилди,
ҳунар-техника
таълими
тизимида ишчи ходимлар тайёрлаш кенгайтирилди. Маорифнинг моддий-
техника
базасини
мустаҳкамлаш
масаласига
нисбатан
жамоат
ташкилотларининг муносабатлари бирмунча ўзгаргандек туюлди. Бироқ, бу
ўзгаришлар таълим-тарбия жараёнини самарали ташкил этиш, уюштириш
учун етарли эмас эди, албатта. Хуллас кутилган натижаларга эришилмади.
Педагогика
фанлари
доктори,
академик
Сиддиқ
Ражабовнинг
Ўзбекистон Республикаси ва жаҳон педагогикаси фанини ривожлантиришда
хизмати беқиёсдир. У педагогика фанининг энг муҳим муаммолари устида
илмий тадқиқот ишларини олиб бориб, республикамиз халқ маорифининг
тарққиёти ва бу тараққиётнинг объектив қонуниятлари, унинг ривожланиш
истиқболлари, педагогика фани методологияси, ёшлар тарбияси ва халк
педагогикасига доир ўнлаб асарлар яратди.
Сиддиқ Ражабов ўзининг бутун ҳаёти ва фаолиятини педагогика фани ва
равнақи учун бағишлади. У 1937-йили аспирантурани
тамомлагач,
Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-текшириш институтига илмий ходим
ва Низомий номли Тошкент Давлат педагогика институти “Педагогика”
кафедрасига ўқитувчи қилиб тайинланди. Ёш олим илмий тадқиқот ишини
педагогик фаолияти билан қўшиб олиб борди. Шу йилларда С.Ражабов кечки
Ilmiybaza.uz
педагогика институти директорининг ўқув ишлари бўйича ўинбосари
лавозимида ҳам ёш ўқитувчи сифатида мутахассислар тайёрлашда катта
фаолият кўрсатди, ўз ишини пухта билган раҳбар, етук илмий ходим ва
маҳоратли ўқитувчи сифатида элга танилди. Ёш олим матбуотда тез-тез
илмий, педагогик, публицистик мақолалари билан чиқа бошлади. Жумладан,
урушгача бўлган даврда С.Ражабовнинг “Олий педагогика ўкув юртларининг
иш сифатини юқори кўтарайлик”, “Олий ўқув юртлари ҳаётида муҳим давр”,
“Мактабдан ташқари тарбиявий ишлар”, “Ян амос Коменскийнинг педагогик
қарашлари”, “Имтихонларнинг юқори сифати учун курашайлик”, каби
ишлари матбуотда эълон қилинди. Шу йилларда у “XIX аср ва XX аср
бошларида Бухорода мактаб ва маориф тараққиёти очерки” асарини ёзиб
тамомлади. 1941-йилда ана шу мавзуда номзодлик диссертациясини
республикада биринчи бўлиб муваффақиятли ҳимоя қилди. Бу орада у
Республика матбуоти ва раҳбарий идораларида самарали меҳнат қилди.
Республикамиз фанини ривожлантиришга беқиёс катта ҳисса кўшган
олимларимиздан яна бири академик Ҳабиб Абдуллаевдир. Унинг геология,
жумладан, бу фаннинг петрология-металлогеник тармоғи соҳасидаги
тадқиқотлари ўзбекистондагина эмас, чет мамлакатларда ҳам эътироф
этилди.
Ҳ.Абдуллаев
1956-1962-йилларда
Ўзбекистон
Фанлар
Академиясининг президенти лавозимида хизмат қилиш билан бирга, йирик
илмий тадқиқотлар олиб борди. Юқори малакали илмий ходимлар
тайёрлашга алоҳида эътибор берди. Унинг ташаббуси ва жонкуярлиги билан
тайёрланган
юзлаб
фан
номзодлари
ва
докторлари
фаннинг
янги
йўналишларига асос солдилар.
Шуни таъкидлаш лозимки, ХХ аср 2-ярмида Ўзбекистон Фанлари
Академияси олимлари физика-математика, механика, бошқарув жараёнлари
ва информатика, кимё-технология, тупроқшунослик, биология, ижтимоий-
гуманитар фан соҳаларида катта ютуқларни қўлга киритдилар. Бу ютуқлар
академия лабораториялари ва институтлари олимларининг кўплаб авлодлари
фидокорона ва юқори касбий даражада олиб борган илмий тадқиқотлари
Ilmiybaza.uz
натижаси бўлди. Айнан уларнинг меҳнати туфайли кенг эътироф этилган
илмий мактаблар вужудга келди, янги илмий йўналишлар ривож топди.
Кўплаб илмий ходимлар тайёрланди, илмий ишлар амалиётга тадбиқ этилди.
Ўзбек олимлари, геологлар Ҳабиб Абдуллаев, Иброҳим Ҳамробоев,
биокимёгар Ёлқин Тўрақулов, кимёгарлар Обид Содиқов, Н.Набиев, Собир
Юнусов,
физик
ва
математиклар
Т.Н.Кори-Ниёзий,
Тошмуҳаммад
Саримсақов, Убай Орипов, техника фанлари соҳасидаги олимлар Муҳаммад
Ўрозбоев, Восит Қобулов, файласуф Иброхим Мўминов, тарихчи Яхё
Ғуломов, педагог Сиддиқ Ражабов, Иминжон Қодиров ва бошқа кўплаб
олимларнинг номлари Ўзбекистондан ташқарида ҳам шуҳрат қозонди.
Назорат учун саволлар.
1. ХIV-ХVI асрларда Мовароуннаҳрда фан, маданият ва маориф
тараққиёти қай даражада эди?
2. Хонликлар даврида илм-фан, таълим-тарбиядаги ўзгаришлар ҳакида
гапиринг?
3. XIX аср охири ва XX аср бошларида Туркистонда ижтимоий-сиёсий,
маданий ҳаётда қандай ўзгаришлар содир бўлди?
4. Абдулла Авлонийнинг “Туркий гулистон ёхуд ахлоқ” асарининг
яратилиши ва унинг асосий ғоялари нимадан иборат?
5. Собиқ Шўро даврида (1917-1990 йй) халқ таълими ва педагогика?