XIX АСРНИНГ 2-ЯРМИ - XX АСРДА ЖАҲОН ПЕДАГОГИКА ФАНИНИНГ РИВОЖИ. К.Д.УШИНСКИЙНИНГ ПЕДАГОГИК МЕРОСИ
Yuklangan vaqt
2024-11-08
Yuklab olishlar soni
1
Sahifalar soni
10
Faytl hajmi
33,1 KB
XIX АСРНИНГ 2-ЯРМИ - XX АСРДА ЖАҲОН ПЕДАГОГИКА
ФАНИНИНГ РИВОЖИ. К.Д.УШИНСКИЙНИНГ ПЕДАГОГИК
МЕРОСИ
Режа:
1. XIX асрнинг охири – ХХ асрда Ғарбий Европа, АҚШ, Россияда
реформаторлик педагогикаси ва унинг асосий йўналишлари.
2. Немис педагоги Георг Кершенштейнернинг педагогик назарияси
3. Джон Дюининг педагогик концепцияси.
4. М.В.Ломоносов ва унинг рус педагогикаси ва мактаблар ривожидаги
ўрни.
10.5. Л.Н.Толстойнинг педагогик қарашлари.
10.6. К.Д.Ушинский педагогика фани ва тарбиянинг аҳамияти тўгрисида.
1. Реформаторлик педагогикасининг асосий йўналишлари.
XIX асрнинг охири – XX асрда Ғарбий Европа, АҚШ, Россияда
реформаторлик педагогикаси ва унинг асосий йўналишлари.
1. Меҳнат мактаблари тарафдорларининг ҳаракатлари.
2. Ҳаракатлар педагогикаси.
3. Бадиий тарбия.
4. Индивидуал педагогика.
5. “Фуқаролик тарбияси” педагогикаси.
Реформатторлик педагогикасининг ижтимоий-иқтисодий омиллари:
1. Ишлаб чиқаришнинг мураккаб техника билан таъминланиши.
2. Табиий-математик кадрлар жамоасига бўлган еҳтиёж.
3. Малакали рақобатбардош ишчиларга бўлган еҳтиёж.
10.2. Немис педагоги Георг Кершенштейнернинг педагогик назарияси.
1.Мактаб болаларнинг иккита еҳтиёжини қққоноқтириши зарур: идрок
етиш ва ижод ққилиш.
2. Нафақат сўз, киттоб ёрдамида, балки амалий тажриба воситасида
ўрганиш зарур.
3. Кўпчилик болаларнинг қўл меҳнати – уларнинг ҳар томонлама
ривожланиш майдони.
4. “Фақат китоб емас, балки ижжодий иш болаларни уйқу ва ланжликдан
халос еттувчи”.
5. Меҳнат мактабида ўқитишнинг асосий методи: химия, физика фанлари
бўйича лабораторияларда, метал, дарахтларга ишлов берадиган амалий
машғулотларда,
жонли
буурчакларда,
расм
чизиш
синфлари,
ер
майдончаларидаги мусттақил ишлар. 6. Мактаб ишида “маънавий умумийлик”
унинг ижтимоий аҳамияти. Асари:”Келажак макттаби–меҳнат мактаби”.
10.3. Джон Дюининг педагогик концепцияси.
ХХ аср бошларида, чет ел ва айниқса америка педагогикасида мактаб
таълими масалалари бўйича прагматик (юнонча «прагма» – ҳаракат, амалиёт)
ғояси кенг тарқалди. Педагогикада машҳур прагматизм тарафдори Джон Дюи
(1859-1952 йиллар) мактаб таълимининг ўз концепциясини яратишга кўп
уринди. Бу йўналишлар вакиллари (Дж.Дюи, Г.Кершенштейнер) ўқитиш бу
ўқувчининг “тажрибасини қайта ташкил етиш” узлуксиз жараёни деб
ҳисоблайдилар.
Ўқитишни Дюи кундалик ҳаётдан олинган амалий масалаларни ҳал
етишга оид болалар фаолиятини ташкил етиш сифатида тушунади. Бу
назариянинг асосий бошланғич қоидалари қуйидагилардан иборат деб
ҳисобланган: “Олдиндан тузилган ўқув курслари керак емас”, “Ўқитиш
материалларини боланинг тажрибасидан олиш керак”, “Бола ўқитишнинг
сифати каби миқдорини ҳам белгилаши керак”, “Бажариш ёрдамида ўқитиш –
мактабда асосий метод”. Шундай қилиб, Дюи мактабда таълим ва алоҳида
фанлар аниқ белгиланган мазмуни зарурлигини рад етади, илмий таълимни
тан олмайди ва ўқишни тор ҳамда ўқувчиларнинг қизиқишларига асосланган
практицизмидан иборат ҳисоблайди. Асари: “Макттаб ва жамият”.
“Ҳаракатлар педагогикаси” концепцияси кўп жиҳатдан Дж.Дюининг
фалсафий (прагматизм) ва психологик қарашларининг оқибати ҳисобланади.
Унинг муаллифи, реформаторлардан бири немис педагоги Вилгелм Август
Лай (1862-1926 йиллар) билим олиш жараёнида кўзга ташланувчи қуйидаги уч
босқични кўрсатади: идрок етиш, қайта ишлаб чиқиш, ифода етиш.
Билимларни формаллаштириш методлари: амалий ва ижодий ишлар, тажриба,
иллюстрация, ганжкорлик, ўйин, ашула айтиш, спорт, рақс тушиш. Асари:
“Ҳаракат мактаби”.
10.4. М.В.Ломоносов ва унинг рус педагогикаси ва мактаблар
ривожидаги ўрни.
Михаил Василевич Ломоносов — рус табиацҳунос олими, рус адабий
тилининг асосчиси, шоир, рассом, тарихчи. Москвада, Киевда (1734), сўнгра
Петербург
академия
университетида
ўқиган
(1735).
1736
йилдан
Германиянинг Мербург ва Фрайбург университетларида кимё ва металлургия
фанларидан таълим олган.
Петербург Фанлар Академиясининг биринчи академиги (1745). 1748
йилда Россия Фанлар Акадеемияси қошида 1-кимёвий лабоораторияга асос
солган. 1755 йилда Ломоносовнинг ташаббуси билан Москва унивеерситети
ташкил етилган (кейинчалик унга Ломоносов номи берилган). Моддаларнинг
атом-молекуляр тузилиши ҳақидаги тушунчаларни ривожлантирган, кимёвий
реакцияларда массанинг сақланиш қонунини топган (1756), корпускуляр
(атом-молекуляр) таълимоти асосларини таклиф етган (1741 — 50). Венера
сайёрасида атмосфера мавжудлигини аниқлаган (1761). Фалсафий ва
гражданлик руҳидаги рус одасининг ижодкори. Достонлар, шеърий номалар,
трагедиялар ва ҳажвий асарлар, фундаментал филологик тадқиқотлар ҳамда
рус тилининг илмий грамматикаси муаллифи. Ранглар ҳақидаги назарияни
олға сурган. Бир қанча оптик асбоблар ясаган. Мозаика санъатини
ривожлантирган,
смалталар
ишлаб
чиқаришга
катта
ҳисса
қўшган,
шогирдлари билан бирга кошинкор АҚШларнинг янги турларини таклиф
етган. Швеция Фанлар Академияси (1760), Болоня ФА (1764) фахрий аъзоси.
10.5. Л.Н.Толстойнинг педагогик қарашлари.
Лев Николаевич Толстой (1828. 28.8(9.9), Тула губернияси ЙАсная
Поляна қишлоғи — 1910.7(20). 11, Липецк вилояти, ҳоз. Лев Толстой бекати;
ЙАсная Полянада дафн етилган) — рус ёзувчиси, маърифатпари. Россиядаги
кадимий дворянлар сулоласидан, граф. Петербург Фанлар Академиясининг
мухбир аъзоси (1873), фахрий академиги (1900).
1844-47 йилларда Қозон университетининг араб-турк ва ҳуқуқшунослик
факултетларида ўқиган. 1851-53 йилларда Кавказда бўлиб, жангларда
иштирок етган. 1854 йилда Дунай армиясига юборилган; илтимосига кўра,
қамалдаги Севастополга ўтказилган. Қрим урушида қатнашган. Толстой 1855
йилда Петербургга бориб, Н.А.Некрасовнннг «Современник» («Замондош»)
журнали ва журнал атрофидаги ёзувчилар (И.С.Тургенев, И.А.Гончаров,
Н.Г.Чернишевский ва бошқалар) билан ҳамкорлик қилган. Болалик кезларида
рус ва араб халқ ертаклари, А.С.Пушкин шеърлари, шунингдек, Юсуф
ҳақидаги Инжил ривояти таъсирида шеърлар ёзган.
Биринчи
йирик
асари
—
«Инсон
камолотининг
тўрт
даври»
автобиографик асари («Болалик», 1852; «Ўсмирлик», 1852-54; «Ёшлик», 1855-
57; «Йигитлик», ёзилмай қолган). Уруш лавҳалари ва аскарларнинг маиший
турмуши Толстойнинг «Севастопол ҳикоялари» (1855) тўпламига кирган
ҳикоя ва очеркларида ўз ифодасини топган. 50-йиллар Толстой руҳий ҳаёт
лавҳалари ва маиший турмуш тафсилларини тарихий воқеаларнинг кенг
манзараси,
ҳаётнинг
ахлоқий
фалсафий
асослари
тасвири
билан
уйғунлаштиришга ҳаракат қилади. Толстой ижодида шакллана бошлаган бу
ижодий тамойил «Казаклар» қиссаси (1863)да, айниқса, яққол кўринади. Бу
асарда ўз инъикосини топган халқ ҳаёти мавзуи ва воқеликнинг епик тасвири
Толстойнинг 60-йиллар ижодида янада теранлашади.
Рус ва жаҳон адабиёти хазинасидан мустаҳкам ўрин олган «Уруш ва
тинчлик» (1863-69) епопеяси Толстойнинг 60-йилларда ижодий камолотга
еришганидан шаҳодат беради. Ёзувчи «Уруш ва тинчлик» романи билан ўз
даврида рўй берган ва ўзи шахсан гувоҳ бўлган воқеаларга фаол муносабат
билдирган. Энг муҳими, у Наполеоннинг 1805-1807 ва 1812-1814 йиллардаги
ҳарбий юришлари мавзуига мурожаат етиб, кўплаб қаҳрамонлар иштирок
етган епик воқеалар билан бирга қаҳрамонларнинг руҳий тасвирлари илк бор
катта маҳорат билан уйғунлашган тарихий роман жанрини яратди. Ҳолбуки,
19-аср ўрталарида епик асарлар даври ўтди, деган фикрлар кенг тарқалган, 60-
йилларда рус жамиятида куч ола бошлаган синфий зиддият ва курашлар еса
«Уруш ва тинчлик»дек епопеянинг майдонга келиши учун унумли замин бўла
олмас еди. 1812 йилларда Россиянинг Наполеон қўшинлари томонидан босиб
олиниши мумкинлиги бир-бири билан келиша олмаган турли табака ва
синфларни душманга карши кураш шиори остида бирлаштирдики,
Толстойнинг рус халқи онгидаги ана шу уйғонишга мурожаат етиши «Уруш
ва тинчлик» романининг юзага келиши учун ҳаётбахш замин вазифасини
ўтади.
Толстойнинг 70-йиллар ижодида «Анна Каренина» романи алоҳида
мавқега ега. «Уруш ва тинчлик»дан бу романни ёзгунига қадар бўлган даврда
Толстойнинг рус жамиятидаги ижтимоий тенглик ва адолат тўғрисидаги орзу
умидлари рўёбга чиқмади. 60-йиллардаги ислоҳот ёзувчи кутган натижани
бермади. Мазкур романда Толстойнинг жамият ҳаётида кечаётган нохуш
жараёнлар ҳақидаги изтиробли ўйлари акс етди. Романда Каренинлар,
Облонскийлар ва Левинлардан иборат 3 оиланинг бир-бири билан чатишган,
аммо мустақил сюжет чизиғига ега бўлган тарихи тасвир етилган. Толстой
аксар рус ёзувчиларидек, насроний динига катта еътиқод қўйган, ҳаётда рўй
бераётган воқеаларга ва кишиларнинг хатти-ҳаракатларига ҳам шу дин нуқтаи
назаридан ёндашган.
Толстой 80-йилларда драматургия жанрларида ҳам ижод қилиб, «Зулмат
ҳокимияти» (1886) драмаси ва «Маърифат мевалари» (1890) комедиясини
ёзади. Бу асарларда қишлоқ ахлидаги жаҳолат, шаҳар маданиятининг
қишлоққа кўрсатаётган салбий таъсири катта бадиий куч билан тасвирланган.
Толстой дунёқарашида тобора кучайиб бораётган зиддиятлар унинг
сўнгги йирик асарларидан бири — «Тирилиш» романи (1889—99)да ўз аксини
топди. Ҳаётда бўлиб ўтган оддий воқеа — бир суд жараёни асосида яратилган
бу асарда Толстой ижтимоий адолацизликка асосланган жамиятнинг ички,
маънавий асосларини очиб ташлайди.
Толстой ҳаётининг Ясная Полянадаги сўнгги кунлари руҳий изтироблар
пўртанасида кечди. У яқин кишилари тўқиган иғво ва фасод тўридан қочиб,
1910 йилда Ясная Полянадан бош олиб чиқиб кетади ва йўлда шамоллаб,
вафот етади.
Ўзбекистонда Толстой ижодига қизиқиш у ҳаёт пайтлардаёқ бошланган.
Унинг «Одамлар нима билан тирик?», «Худо ҳақиқатни кўрса ҳам тезда айта
олмайди» мақолалари 1887-1902 йилларда «Туркистон вилоятининг газети»да
ўзбек тилида нашр етилган. Толстой ҳақидаги «Россия мамлакатининг машҳур
ёзувчиси» деган мақола еса 1889 йилда шу газетада таникли маърифатпарвар
Сатторхон Абдуғаффоров таржимасида босилган. Толстойнинг болалар учун
ёзган қатор ҳикоялари Саидрасул Азизий («Устоди аввал», 1902), Алиасқар
Калинин («Муаллими соний», 1903), Абдулла Авлоний («Биринчи муаллим»,
1909; «Иккинчи муаллим», 1912) сингари жадид маърифатпарварларининг
ўқув қўлланмалари ва дарсликларида еълон қилинган ҳамда усули савтия
мактабларида ўқитилган.
Толстой нафакат буюк ёзувчи, балки адолатпарвар ва халқпарвар инсон
сифатида ҳам ўзбек жадидларининг еътиборини ўзига жалб етган. Биринчи
ўзбек адвокати Убайдулла Хўжаев 1909 йилда Толстойга унинг ёмонликка
ёмонлик билан жавоб бермаслик ҳақидаги таълимоти юзасидан хат ёзиб, ўша
йилнинг 5 июнида ундан жавоб олган. Ислом динининг таниқли
арбобларидан бири Абдувоҳид Қориев еса 1910 йилда Ясная Полянага махсус
бориб, Толстой билан бир неча марта мулоқотда бўлган.
Толстой 1859-1862 йилларда крестян болалари учун мактаб очади.
Тослтойнинг педагогик концепцияси асосини “еркин тарбия” ғояси ташкил
етади. Толстойнинг фикрича, идеал мактаб – бу еркин ҳамкорликка
асосланган, яъни ўқитувчи билимларни тақдим етади, ўқувчилар уни еркин
тарзда идрок етишади. Бундай мактабнинг асосий функцияси – еркин таълим
беришдир. Толстой педагогик концепциясидаги етакчи тамойил болаларнинг
ўзига хослигини ҳисобга олишдир.
10.6. К.Д.Ушинский педагогика фани ва тарбиянинг аҳамияти
тўгрисида.
К.Д.Ушинский 1824 йил19 февралда Тула шаҳрида туғилди. Ушинский
болалик ва ўсмирлик даврларини Чернигов губернасига қарашли Новгород-
Северск шаҳри яқинида бўлган ота-онасининг катта бўлмаган ерида ўтқазади.
22 ёшдан бошлаб Ушинский Ярословлдаги адлия лисейида енсиклопедия,
қонун-шунослик, давлат ҳуқуқи ва молия фанлари кафедрасида профессорлик
вазифасида ишлай бошлади.
К.Д.Ушинский ўқитувчилик ва профессорлик фаолияти даврида ҳамма
билимини талабаларга беришга, уларда илм-фанларни қунт билан, жиддий
суратда ўқиш ҳавасини тўғдиришга, уларда халққа муҳаббат, унга хизмат
қилиш учун тайёр туриши ҳиссасини тарбиялашга интилади. Ушинскийнинг
тараққийпарварлик
фаолиятини
кўролмаган
реаксион
кайфиятдаги
профессорлар, лисей раҳбарлари, ички ишлар вазирлигининг ходимлари
унинг устидан ҳукуматга чақиқ хати ёздилар, К.Д.Ушинскийнинг фикри
мавжуд тузумга нотўғри, бузуқ, хавфли киши деб туҳмат тоши отилган.
1884 йилда Европада бўлиб ўтган инқилоблар подшо ҳукуматини
чучитади. Подшо ҳукумати шубҳали кишиларни таъқиб остига ола бошлайди.
Шу жумладан Ушинский ҳам 1849 йилда лисейдан “ёмон отлиқ” қилиб ишдан
бўшатилади. Шундан сўнг у моддий жиҳатдан қийналади. Шу йиллари ўз
замонаси учун машҳур бўлган “Замондош (“Современник”)” ва “Ўқиш учун
кутубхона” (“Библиотека для читения”)” журналларида адабий ходим бўлиб
ишлайди, чет тилларини (инглиз тили) ўрганади. Чет тиллардаги асарларни
рус тилига таржима қилади.
К.Д.Ушинский педагогик тизимга халқчиллик принсипини асос қилиб
олган. Ушинский тарбиянинг халқчиллиги деган иборани халқнинг барча
болаларини мактабда ўқитиш, она тилини таълимнинг асоси қилиб олиш,
болаларга ўз ватанлари тарихидан, географиясидан, табиатидан кенг билим
бериш деб билди. Халқ руҳи билан суғорилган тарбия болаларга ватанга
муҳаббат, ватан олдидаги бурчларини сезиш ҳиссини ўстириш ва бутун
кучларини ватан, халқ хизматига қаратилган бўлиши лозим.
Ҳар бир авлод ўз хис туйғуларини, тарихий воқиалар, диний еътиқод,
маслак натижаларини, бошидан кечирган қайғу ва хурсанчиликларини она
тили хазинасига қўшади. Халқ бутун маънавий хаёти натижаларни еҳтиёт
қилиб ўз тилида сақлаб келади. Тил бор екан, халқ ҳам бор, халқнинг ҳаёт
еканлигини тил орқали билиш мумкин.
Бола она тилини ўзлаштирганда товуш ва бирикмаларни билибгина
қолмасдан тушунчалар, фикрлар ва туйғулар бадиий образларни ҳам
ўзлаштиради.
Ушинский киши камолга етган бўлиши учун унинг ақлий, жисмоний ва
ахлоқий ўсиши бир-бирига уйғун бўлиши керак деб билди.
Ушинскийнинг фикрича ахлоқий тарбиянинг воситалари қўйидагилар:
1. Таълим;
2. Ўқитувчининг шахсий намунаси ёшлар қалбига қуёш нуридек таъсир
етади.
3. Эътиқод болаларда-еътиқодни тарбияламай туриб улар қалбини
ривожлантириб бўлмайди.
4. Ўқитувчининг моҳирлиги билан муносабатда бўлиши (педагогик одоб).
5. Огоҳлантириш.
6. Қизиқтириш ва жазолаш.
К.Д.Ушинскийнинг дидактик қарашлари ва педагогик мероси. Ушинский
дидактика соҳасидаги қарашларини “Онатилини ўқитиш юзасидан қўлланма,
“Мактаб-маориф ишларини ўрганиш учун Швейсария бўйлаб саёҳат”
мақолаларида баён етди.
Ушинскийнинг фикрича таълим тамойиллари қуйидагилар: 1) таълим
болаларнинг кучи етадиган бўлиши; 2) изчиллик; 3) кўрсатмалилик; 4) пухта
ва мустаҳкамлилик.
Ушинский
кўрсатмалилик
принспини
кишининг
ёши
ва
психологиясидаги хусусиятлар нуқтаи назаридан асослади. У кўрсатмали
воситаларига суратлар, коллексиялар, моделлар ва ҳокозоларни киритган.
Ушинский ўқув материални англаб, пухта ва мустахкам ўзлаштиришга
катта еътибор берди. Ўқув материалларини такрорлашга доир методикани
ишлаб чиқди.
Ушинский таълим жараёнида иккита босқич борлигини кўрсатди:
биринчидан, болалар ўқитувчининг раҳбарлиги билан буюм ёки ҳодисани
кузатадилар ва шу буюм ёки ҳодиса хақида умумий тушунча хосил қиладилар.
Бунинг ўзи учга бўлинади: 1. Болалар ўқитувчининг раҳбарлигида буюм ёки
ҳодисани
бевосита
ўзлаштирадилар.
2.
Ўқитувчининг
раҳбарлигида
ўрганилаётган буюм ёки ҳодиса тўғрисида олган тасаввурларини бир-биридан
ажратади, фарқ қилади, солиштириб кўрадилар улар тўғрисида тушунча хосил
қиладилар. 3. Ўқитувчи ўзи изоҳ бериб, болалар олган тушунчаларни
тўлдиради, асосий жиҳатларини иккинчи даражали жиҳатлардан айириб,
тушунчаларни бир тизимга солади.
Ушинский “Рус тилининг дастлабги ўқитиш” номли мақоласида зарур
методик кўрсатмалар берди. Унинг фикрича ўқитишнинг уч вазифаси бор: 1.
Болаларнинг нутқини ўстириш. 2. Болаларни ўз тилидан фойдаланишга
ўргатиш. 3. Тилнинг машқини ўзлаштириш. Бу вазифалар бир вақтда
бажарилади.
К. Д. Ушинский ўқитиш принсипига асосланган ҳолда бошланғич
таълимга доир дарсликлар ҳам тузди:
1. Она тили дарслиги – бу алифбедан бошланади, бунда болаларнинг
фикрини ўстириш ва тасаввурларини кенгайтириш кўзда тутилган.
2. Болалар дунёси дарслиги – бу 3-4 синфга мўлжалланган бўлиб, бунда
болаларга география ва табиётдан бошлангич маълумот бериши кўзда
тутилган.
Ушинский 1861 йилда “Ўқитувчилар семинариясининг проекти”
мақоласида бошлангич мактаблар учун ўқитувчилар тайёрлаш тизимини
таклиф етди. Хулоса қилганимизда, Ушинский Россияда маориф соҳасида кўп
хизмат қилди. У «Рус думбоқчаларининг дўсти»,“Рус муаллимларининг
муаллимидир”.