Янги Ўзбекистонда давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари
Yuklangan vaqt
2024-03-31
Yuklab olishlar soni
1
Sahifalar soni
12
Faytl hajmi
35,6 KB
1
Янги Ўзбекистонда давлат ва жамият қурилиши тизимини
такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари
Режа:
Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни чуқуралаштириш ва мамлакатни
модернизация қилишда Олий Мажлис ролини ошириш, қонун ижодкорлиги
фаолияти сифатини тубдан янгилаш.
Давлат ва жамият ҳаётида сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш,
“Электрон ҳукумат” тизимини такомиллаштириш.
Давлат бошқаруви тизимида янги замонавий ғояларни татбиқ этиш мақсадида
вазирлик ва идораларнинг вазифа ва функцияларини қайта кўриб чиқилиши.
Маъмурий ислоҳотлар концепциясининг қабул қилиниши.
Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари эҳтиёжларини қаноатлантирадиган
давлат хизматларини кўрсатадиган миллий тизимнинг ислоҳ қилиниши. “Халқ
давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”
деган ғоя асосда иш олиб борилишини йўлга қўйилиши.
Ҳаракатлар Стратегиясини амалга оширишда халқ билан мулоқотнинг
самарали механизмларини жорий қилиш, жамоатчилик назоратини амалга
ошириш, маҳалла институти, Виртуал ва Халқ қабулхоналарининг ташкил
этилиши, ОАВларнинг ролини кучайтириш вазифалари ва уларнинг
натижалари.
2
1.
Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни чуқуралаштириш ва
мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис ролини ошириш, қонун
ижодкорлиги фаолияти сифатини тубдан янгилаш.
Бу мавзуда ЎЗбекистонда амалга оширилган демократик ислоҳотларнинг
учинчи ва ислоҳотларнинг янги ривожланиш даврида белгиланган вазифалар
ва амалга оширилган ишлар ҳақида гаплашамиз.
Учинчи босқич - 2011-2016 йй. — фуқаролик жамияти қуришга доир
ҳуқуқий асослар ривожлантирилди.
Янги ривожланиш даври -2017 й. “2017-2021 йилларда Ўзбекистон
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
Ҳаракатлар стратегияси”да мамлакатни тубдан ислоҳ қилишга киришилди.
Давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштиришда, давлат
ҳокимияти тузилмалари (парламент, президент, ҳукумат) ўртасидаги
муносабатларнинг равон ташкилий ва ҳуқуқий механизмларини яратишда
сўнгги йилларда конституциявий қонунчиликка жорий қилинган янги
институтлар муҳим аҳамият касб этди. Хусусан, 2011 йил 18 апрелда қабул
қилинган «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (78, 80, 93, 96 ва 98-
моддаларига)»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни давлат ҳокимияти
тизимини янада демократлаштиришнинг муҳим ҳуқуқий асоси бўлди.
Ҳокимият субъектлари ўртасида ваколатлар мутаносиб тақсимланишига
эришишда ислоҳотларнинг аввалги босқичида Асосий қонунимиз 98-
моддасига
киритилган
тузатишлар
жиддий
аҳамият
касб
этди.
Конституциявий қонунчиликни такомиллаштиришга йўналтирилган бу
тузатишлар биринчидан, ҳокимият тармоқлари мустақиллигининг ошишига
хизмат қилса, иккинчидан, давлат ҳокимияти тизимида ўзаро бир-бирини
тийиб туриш механизмида янги бўғинларни назарда тутади. Масалан:
Вазирлар Маҳкамаси ваколатига тааллуқли масалалар юзасидан қарорлар
қабул қилиш, ижро этувчи ҳокимият девонини тузиш ва унга раҳбарлик қилиш
ҳуқуқи Президент ваколатлари доирасидан чиқарилди. Бош вазирнинг
Президентга вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимларини тайинлаш ва
лавозимдан озод этиш учун тақдим қилиш ҳуқуқининг берилиши Бош вазир
бошчилигидаги ижро этувчи ҳокимият мустақиллигини ва таъсирини
оширишга хизмат қилса, Бош вазир номзодини таклиф этиш ва тасдиқлаш
тартиби, шунингдек унинг ҳисоботини тинглаш ва муҳокама қилиш
Парламент ролини янада кучайтиришга кўмаклашувчи институт бўлди.
3
Ҳокимиятлар тизимидаги яна бир демократик институт мазмуни
қуйидагича:
Ўзбекистон
Республикаси
Бош
вазири
ва
Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ўртасида зиддиятлар
доимий тус олган ҳолда Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг
камида учдан бир қисми томондан Ўзбекистон Республикаси Президенти
номига расман йўналтирилган таклиф бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлиси палаталарининг қўшма мажлиси муҳокамасига Бош вазирга
нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш ҳақидаги масала киритилиши
мумкин.
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг
98-моддасига
киритилган ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар Конституциянинг 78- ва 93-
моддаларига ҳам тегишли тузатишларни киритиш заруратини белгилади.
Жумладан, Конституциянинг 78-моддаси 15-бандида Қонунчилик палатаси ва
Сенатнинг биргаликдаги ваколатлари сифатида мамлакат ижтимоий-
иқтисодий ривожланишининг долзарб масалалари юзасидан Бош вазирнинг
ҳисоботларини эшитиш ва муҳокама қилиш ваколати назарда тутилди.
Бу ҳолат ҳам сиёсий партиялар, ҳам парламент роли ва таъсирининг
оширилишига, Олий Мажлиснинг қонунлар ижро этилиши устидан амалга
оширадиган назорат фаолиятини янада такомиллаштирилишига хизмат
қилади. Шунингдек, конституциявий ислоҳотларнинг аввалги босқичида
Ҳукуматни
шакллантириш
тартиби
янада
демократлаштирилди.
Конституциянинг 98-моддасига киритилган қоидага мувофиқ, Ўзбекистон
Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловларда энг кўп депутатлик
ўрнини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги депутатлик ўринларини
қўлга киритган бир неча сиёсий партиялар томонидан таклиф этилади. Янги
Бош вазир номзоди Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги
барча сиёсий партиялар фракциялари билан тегишли маслаҳатлашувлар
ўтказилганидан
сўнг
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
Мажлисининг
палаталарига кўриб чиқиш ва тасдиқлашга тақдим қилиш учун таклиф
этилади.
Олий Мажлис томонидан Бош вазир лавозимига номзод икки марта рад
этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазир
вазифасини бажарувчини тайинлайди ва Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлисини тарқатиб юборади. Ушбу норма давлат ҳокимияти тармоқлари
ўртасида ўзаро тийиб туриш ва таъсир этиш механизмини янада
такомиллаштирди.
Давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштиришга қаратилган
янгиликларнинг аҳамияти яна шундан иборатки, улар давлат ҳокимиятининг
4
субъектлари, яъни, давлат бошлиги бўлган Президент, қонун чиқарувчи ва
ижро этувчи ҳокимиятлар ўртасидаги ваколатларнинг янада оқилона
тақсимланишини
таъминлашга
қаратилгандир.
Давлат
ҳокимияти
тақсимланиши
тўғрисидаги
таълимотга
кўра,
ҳокимият
тармоқлари
ваколатларининг тўғри тақсимланиши давлат идоралари фаолиятининг
барқарорлигини, улар ўртасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилишини
кафолатлайди. Қолаверса, давлат ҳокимиятининг конституциявий тарзда
мутаносиб ва адолатли тақсимланиши пировардида давлатнинг том маънода
демократик
табиатга
эга
бўлиши
ва
инсон
ҳуқуқлари
изчил
таъминланишининг гаровидир.
Ўзбекистонда давлат бошқаруви тизимини такомиллаштиришнинг
кейинги босқичи Асосий қонунимизга 2014 йил 16 апрелда “Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг
айрим
моддаларига
ўзгартиш
ва
қўшимчалар киритиш тўғрисида (32,78,93,98,103 ва 117-моддаларига)” ги
қонун
воситасида
киритилган
янгиликлар
билан
боғлиқ.
Ушбу
конституциявий ислоҳотлар мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий ҳаётни ва
давлат
бошқарувини
изчил
демократлаштириш
борасида
амалга
оширилаётган сиёсатнинг мантиқий давоми бўлди. Мазкур ислоҳотнинг
мазмуни қуйидаги муҳим соҳаларни ўз қамровига олди: 1) жамоат ва
парламент назорати; 2) Президент ва парламент ваколатлари; 3) Ҳукуматнинг
конституциявий мақоми; 4) Сайлов тизими.
Уларни маъносига изох бериб ўтамиз:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ваколатларини Олий
Мажлис ва Вазирлар Маҳкамасига ўтказиш бўйича Асосий Қонунимиз
моддаларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар Президентнинг давлат
ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда
ҳамкорлигини, давлат ҳокимияти тармоқлари ўртасида ваколатларнинг
оқилона қайта тақсимланишини, шунингдек, улар ўртасида “ўзаро тийиб
туриш ва манфаатлар мувозанати тизими”нинг самарали ишлашини
таъминлашнинг конституциявий механизмларини янада такомиллаштиришга
хизмат қилиши шубҳасиз. Конституциянинг 32-моддаси мамлакат ҳаётида
фуқаролик жамияти институтларининг ролини оширишга қаратилган муҳим
қоида билан тўлдирилди. Яъни, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари жамият
ва давлат ишларини бошқаришда ўзини ўзи бошқариш, референдумлар
ўтказиш ва давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик
назоратини ривожлантириш ва такомиллаштириш йўли билан ҳам амалга
оширилиши ҳақидаги норма билан тўлдирилди.
Конституциянинг 78-моддасига янги 21-банд киритилиб, унда парламент
назорати институти назарда тутилди. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият
5
органларининг мустақиллигини ва айни вақтда вакиллик органи олдидаги
масъулиятини кучайтириш мақсадида Конституциянинг 103-моддаси вилоят,
туман ва шаҳар ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг энг
муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботлар тақдим этиш
мажбуриятини белгилайдиган норма билан тўлдирилди. Ушбу ҳисоботлар
бўйича халқ депутатлари Кенгашлари тегишли қарорлар қабул қилиши орқали
бу конституциявий институт юридик жиҳатдан расмийлаштирилади.
Шунингдек,
Конституциянинг
117-моддасига
асосий
принциплари
мустақиллик, қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик ва адолатлиликдан
иборат бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг
фаолиятини ташкил этишнинг конституциявий асосларини белгилайдиган
тузатишлар киритилди.
Конституцияга киритилган тузатишлар давлат ҳокимиятининг янада
демократлашуви, унинг мустақил тармоқлари ўртасида ваколатларнинг қайта
тақсимланиши, улар ўртасида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанати
тизими
ривожланиши,
шунингдек,
сайлов
тизимининг
янада
такомиллашувининг
муҳим
омилига
айланиши
табиий.
Шунингдек,
Конституцияга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги Қонун билан 98-модда Бош
вазир лавозимига номзод Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида унинг
номзоди
кўриб
чиқилаётган
ва
тасдиқланаётган
пайтда
Вазирлар
Маҳкамасининг яқин ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини
тақдим этишини назарда тутадиган янги қоидалар билан тўлдирилди.
Конституцияга киритилган ушбу норма конституциявий ривожланишнинг
халқаро амалиётига тўлиқ мос келади. Ҳукуматнинг фаолият (ҳаракат)
дастурини таҳлил қилиш кўплаб демократик давлатлар тажрибасидан ўрин
олган конституциявий институт ҳисобланади. Хусусан, Германия Асосий
қонунига биноан, парламент аъзолари нафақат ҳукумат раҳбари ва аъзоларини
тасдиқлайдилар, балки ҳукумат дастури лойиҳаси бўйича ўз муносабатларини
ҳам билдирадилар.
Мамлакат давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимида барқарорлик,
изчилликни таъминлаш, ижро этувчи ҳокимиятнинг мустақил фаолият
кўрсатиш кафолатларини кучайтириш мақсадида амалдаги Вазирлар
Маҳкамаси янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида
ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиши бўйича Конституциянинг 98-
моддасида белгиланган нормалар мамлакат Президентининг қарорига кўра,
ҳукумат айни шу даврда, Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби
шакллантирилгунга қадар ўз фаолиятини давом эттириб туриши ҳақидаги
қоидалар билан тўлдирилди. Бу жиддий норма бўлиб, давлат бошқарувида
изчиллик, узвийлик ҳамда давомийликни таъминлайди. Конституцияга кирган
6
яна бир янги нормага мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти энди
мамлакат ички ва ташқи сиёсатини амалга оширишнинг энг муҳим масалалари
бўйича республика Олий Мажлисига мурожаат этиш ҳуқуқига эга бўлди.
Кўпгина ривожланган давлатларнинг Контитуцияларида Президент
мамлакат ҳаётининг муҳим масалалари бўйича парламентга мурожаат қилиш
ҳуқуқига эга. Одатда, бундай мурожаат бир йилда бир марта амалга оширилиб,
унда Президент давлатнинг ички ва ташқи сиёсатининг устувор масалалари
юзасидан асосий вазифаларни баён этади, ўз ёндашуви ва муносабатини
билдиради. У ушбу муҳим масалаларга депутатлар (сенаторлар), сиёсий
партиялар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда кенг жамоатчилик
эътиборини тортади; ўз сиёсий йўлини синовдан ўтказади; давлат ва жамият
олдида турган долзарб масалаларни ҳал этишга давлат тузилмалари ҳамда
фуқаролик жамияти институтларини сафарбар этади.
Ҳозирги глобаллашув ва шиддатли ривожланиш шароитида давлат
бошқарувини
замонавий
жамият
эҳтиёжларига
мос
равишда
модернизациялаш ўта долзарб мавзу сифатида кун тартибига чиқмоқда.
Ҳаракатлар стратегиясида “Давлат бошқаруви асослари тўғрисида”ги қонун
лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш назарда тутилганлиги эътиборга
моликдир.
Табиийки, давлат бошқарувини ислоҳ этиш ва модернизация қилиш
Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган принциплар ҳамда талаблар
асосида амалга оширилади. Шу билан бирга, бу борада фуқароларнинг яна бир
муҳим ҳуқуқига эътибор қаратиш лозим. 2005 йилда Европа иттифоқига
тасдиқлаш учун тақдим этилган Европа Конституцияси лойиҳасида инсон ва
фуқароларнинг ижобий бошқарувга бўлган ҳуқуқи назарда тутилган. Унга
кўра, ҳокимият органлари фуқаронинг мурожаатларини холис ва адолатли,
пайсалга солмай моҳияти бўйича кўриб чиқиши, сайлаб қўйилган вакиллар ва
маъмурият
аҳоли
манфаатлари
йўлида
фаолият
юритиши
лозим.
Фуқароларнинг давлат бошқарувига кенг жалб этилиши, демократик давлат
бошқаруви ғоялари бир қатор халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларда ўз ифодасини
топган.
Жумладан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида қуйидаги қоида
эътироф этилган: “Ҳар бир инсон бевосита ёки эркин сайланган вакиллар
воситаси орқали ўз мамлакатини бошқаришда қатнашиш ҳуқуқига эга ... Халқ
иродаси ҳукумат ҳокимиятининг асоси бўлиши лозим” (21-модда). Янги
Европа учун Париж хартияси ЕХҲКнинг 1990 йил 21 ноябрдаги Саммити
ҳужжатида шундай сатрлар бор: “Демократик бошқарув эркин ва адолатли
сайловлар пайтида мунтазам равишда ифодланадиган халқ хоҳиш-иродасига
асосланади. Демократиянинг асосини инсон шахсига бўлган ҳурмат ва қонун
7
устуворлиги ташкил этади”. Жамиятни эркинлаштиришнинг ҳозирги
босқичида давлат бошқарувини модернизация қилишнинг бир қатор
йўналишлари ва вазифалари
“Ҳаракат дастури”да белгилаб берилган. Биринчидан, демократик давлат
бошқарув мезонларини белгиловчи принципларни ҳаётга собитқадамлик ва
жадаллик билан жорий этиб бориш. Булар бошқарувда инсон ҳуқуқ ва
манфаатларининг устуворлиги, ҳокимиятлар тақсимланиши (шу жумладан,
давлат бошқарувини амалга оширувчи органлар ўртасида ваколатларнинг
оқилона тақсимланиши), қонун устуворлиги, давлат бошқарувига халқ оммаси
ҳамда фуқаролик жамияти институтларини кенг жалб этиш, давлат бошқаруви
органлари фаолиятининг ошкоралиги ва очиқлиги кабилардир. Иккинчидан,
давлат бошқарув аппарати фаолиятининг қонунчилик, ҳуқуқий базасини
замонавий талаблар асосида такомиллаштириб бориш назарда тутилади.
Учинчидан,
ижроия
ҳокимияти
тизимидаги
бошқарув
билан
шуғулланувчи органлар структураси ва функцияларини рационаллаштириш
маъмурий ислоҳотнинг муҳим вазифаси ҳисобланади. Бунда давлат
бошқарувида
мувозий
тузилмаларнинг
бўлиши
ва
бир-бирининг
вазифаларини такрорлашнинг мавжуд бўлишини бартараф этиб бориш талаб
этилади.
Тўртинчидан, давлат бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини
таъминлаш, уларнинг фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлигини
таъминловчи самарали механизмларни яратиш, улар фаолияти устидан
жамоатчилик назоратини фаоллаштириш зурурати.
Бешинчидан, давлат бошқарувини модернизация қилиш ва маъмурий
ислоҳотлар самарасини оширишда тегишли ваколатли органлар фаолиятининг
ҳуқуқий асосларини (регламентларини) изчил такомиллаштириш алоҳида
аҳамият касб этади. Бундай ҳуқуқий ҳужжатлар қаторида Маъмурий
процессуал кодекснинг, “Маъмурий процедуралар тўғрисида”ги ва “Давлат
хизмати тўғрисида”ги қонунларнинг қабул қилиниши дастурда айтиб ўтилади.
Мамлакатлар ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий иқтисодий ривожлантириш
бўйича вазифаларни амалга оширишда давлат – хусусий шерикликнинг
замонавий механизмларини жорий этиш
Мустақил давлатчилик сари қадам қўйилган дастлабки йиллардаёқ
Асосий қонунимизда нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятига доир
асосий принципларнинг мустаҳкамлаб қўйилгани, иқтисодий фаолият
эркинлиги ва хусусий ҳаёт дахлсизлиги кафолатлангани барча аҳоли
қатламлари манфаатларини акс эттирадиган тузилма ҳамда ташкилотларнинг
8
кенг тармоқлари вужудга келиши, фаолият юритиши ва ривожланиши учун
қулай муҳит яратди. Ўтган чорак аср мобайнида жамоат ва нодавлат
ташкилотларининг нуфузи ортди, ҳуқуқий мақоми мустаҳкамланди, жамият
бошқарувидаги роли ошиб борди.
Демократик янгиланишлар жараёнида фуқаролик институтларининг роли
ва аҳамиятини кучайтиришга, фуқароларнинг энг муҳим социал-иқтисодий
муаммоларини ҳал этишга қаратилган 250 дан зиёд қонунлар, юзлаб
фармонлар ва Ҳукумат қарорлари қабул қилинди. Ушбу кенг кўламли ҳуқуқий
база бу ташкилотларнинг давлат органлари билан тенг мулоқот олиб бириш,
ҳуқуқий муносабатларда кафолатли иштирок этишнинг замини бўлди. Давлат
билан хусусий сектор тузилмалари ҳамкорлигининг марказида инсон ва
фуқаронинг иқтисодий ҳамда ижтимоий соҳадаги манфаатларини таъминлаш
масаласи туради. Бу йўналишдаги фаолиятнинг ҳуқуқий негизларини янада
мустаҳкамлаш мақсадида 2014 йилда “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги
қонун қабул қилинди. Қонун амал қила бошлагандан ўтган қисқа даврда
тўпланган амалий тажриба гувоҳлик беришича, ҳали бу соҳада ташкилий-
ҳуқуқий механизмлар янада такомиллаштирилиши лозимлигини тақозо
этмоқда. Шу боис Ҳаракатлар стратегияси доирасидаги Давлат дастурида
давлат ва хусусий шериклик (ҳамкорлик) шаклларини кенгайтиришга
йўналтирилган “Давлат ва хусусий шериклик тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси қонуни ишлаб чиқилди ва қабул қилинди.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини
таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларининг ҳуқуқ, эркинлик ва қонуний
манфаатларига оид ахборотни тақдим қилишнинг замонавий шаклларини
жорий этиш
Давлат бошқаруви
идораларининг
аҳоли билан алоқадорлигини
кучайтириш, ҳамкорлик механизмларини яратиш муҳим. Бир томондан,
аҳолини давлат бошқарув органлари фаолиятидан мунтазам равишда хабардор
қилиб туриш, иккинчи томондан, маҳаллий давлат бошқарув органлари
қарорларини қабул қилишга (қарорлар лойиҳасининг муҳокамасига, маҳаллий
референдумларга) кенг жалб этишни йўлга қўйиш давр талаби. Шунингдек,
давлат бошқаруви билан корпоратив бошқарувни яқинлаштириш, улар
нисбатининг оқилона мезонларини белгилаш муҳим ўрин тутади. 2014 йил 5
майда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги
тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси қонуни ишлаб чиқилди ва қабул
қилинди.
Ушбу қонуннинг асосий мақсади давлат ҳокимияти ва бошқаруви
органлари фаолиятининг шаффофлиги, очиқлигини таъминлаш, давлатимиз
ички ва ташқи сиёсатининг энг асосий йўналишларидан аҳолини мунтазам
9
хабардор бўлиб боришларига шароит яратиш, шунингдек фуқароларнинг
сиёсий фаоллигини янада оширишдан иборатдир. Ҳаракатлар стратегиясини
амалга ошириш давлат дастурида мамлакатда маъмурий ислоҳотлар
Концепцияси ҳамда бу ислоҳотларни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар
Дастурини яратиш белгиланган эътиборга молик.
Бунда давлат бошқаруви органларининг фаолияти самарадорлигини
ошириш
ва
тузилмасини
такомиллаштириш,
давлат
бошқарувини
номарказлаштириш, такрорланувчи функцияларни бажарадиган давлат
органлари турли комиссияларни бекор қилиш ёки бир-бирига қўшиш орқали
давлат бошқаруви ва хизматини тубдан ислоҳ этиш назарда тутилади.
Ундан ташқари, давлат бошқаруви органлари томонидан фуқароларнинг
ва
юридик
шахсларнинг
мурожаатларини
кўриб
чиқиш
тизимини
такомиллаштириш вазифаси турибди.
Шунингдек, давлат бошқаруви органлари устидан жамоатчилик
назоратини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий масалаларини ўрганиш зарур.
Ҳаракатлар стратегияси “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари
йили”да қабул қилингани бежиз эмас.
Мамлакатда инсон, жамият ва давлат ўртасидаги ўзаро муносабатларни
янги босқичга чиқариш ва ушбу муносабатларни самарали ташкил этиш,
бошқариш ва таҳлил этиш мақсадида Парламент томонидан 2015 йилнинг 9
декабрида “Электрон ҳукумат тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикасининг
Қонуни қабул қилинди. Ушбу Қонуннинг мақсади электрон ҳукумат
соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёв ўзининг Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси
қабул
қилинганининг
24
йиллигига
бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида - “Халқ давлат идораларига
эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак ва бу ҳақиқатни,
аввало, барча бўғиндаги раҳбарлар яхши тушуниб олиши зарур” – деб
таъкидлаган
“Электрон ҳукумат” тизими Президентимизнинг юқоридаги фикрларини
амалиётга самарали тадбиқ этишда муҳим ўрин эгалламоқда. Хусусан, давлат
бошқарув органлари томонидан кўрсатилаётган давлат хизматларини
фуқаролик жамияти субъектларига тез ва самарали, асосийси қулай етказишга
хизмат қилади.
Электрон хукуматнинг яратилиши:
ҳукуматнинг қарор қабул қилишда очиқ-ойдинлиги ва ҳисобдорлигини
таъминлайди ҳамда шу орқали коррупция хавфини пасайтиради;
ахборот олиш эркинлигини оширади (қонунлар ва бошқа меъёрий- ҳуқуқий
ҳужжатлар, статистик ва бошқа ахборотлар);
10
фуқаролик жамияти институтларининг (фуқароларнинг) давлат ҳаётида кенг
иштирокини таъминлайди;
кичик ва ўрта бизнеснинг турли чиқимлари (вақт, йўл ва бошқа харажатлар)ни
камайтиради;
халқнинг давлат бошқарув органларига мурожаатларини осонлаштиради
ҳамда ушбу мурожаатларнинг кўриб чиқилишини автоматик равишда назорат
қилиш имкониятини яратади;
мурожаат жараёнида тақдим этиладиган хужжатларнинг максимал қисқариши
орқали турли бюрократик тўсиқларга барҳам берилади;
давлат хизматларидан фойдаланишда эскирган кўпбосқичлилик тизимидан
самарали ва тезкорликка асосланган механизмдан фойдаланилади;
электрон кўринишда мурожаат қилувчи шахсга ўзига қулай бўлган жойдан
мурожаат қилишдек қулайликлар (комфорт) яратади.
Электрон ҳукумат инфраструктурасида Ягона интерактив давлат
хизматлари
кўрсатиш
портали
амал
қилади.
Қабул
қилиниши
мўлжалланаётган қонун электрон ҳукумат билан мулоқотга киришганда
фуқаролар ҳуқуқларини таъминлашнинг кафолатларини белгилайди.
Давр шиддат билан ўзгариб бормоқда. Эндиликда, бундан кейин
вазирликлар
ва
идоралар,
хўжалик
бирлашмалари
раҳбарлари
ва
ҳокимларининг натижаси қуруқ иқтисодий рақамлар билан эмас, балки
уларнинг одамлар билан қандай мулоқот олиб бораётгани ва ишни ташкил
этггани, фуқароларнинг муаммоларини қай даражада ҳал қилаётганига қараб
баҳоланади.
Шу билан бир қаторда, 2019 йилнинг 1 июлига қадар барча давлат
органлари ва бошқа ташкилотларнинг вилоят бўлинмалари веб-сайтларини,
2020 йилнинг 1 январига қадар туман ва шаҳар бўлинмалари веб-сайтларини
ташкил қилиш вазифаси қўйилгани фуқароларнинг давлат органларининг
ҳудудий бўлинмаларига бевосита электрон тарзда мурожаат қилиш
имкониятини яратади. Бу портал 2013 йилда ишга туширилган бўлиб, бугунга
келиб 140 дан ортиқ давлат хизматлари йўлга қўйилган. Бугунга келиб 325
индивидуал корхона ва 128 юридик шахсни қамраб олган бизнесни рўйхатдан
ўтказиш тизими 2017 йилда ишга туширилган. 2018 йилнинг декабрида
Ўзбекистонда халқ билан мулоқот қилиш, мурожаатлар билан ишлаш бўйича
тамомила янги тизимга асос солинди, халқаро миқёсда ноёб тузилма сифатида
кенг эътироф этилаётган Президент виртуал қабулхонаси ва Халқ
қабулхоналари фаолияти ташкил этилди.Қисқа давр ичида бу институтлар
аҳолининг энг долзарб муаммоларини ҳал этиш имконини берувчи, давлат
ҳокимияти ва бошқаруви органлари, барча даражадаги ҳокимиятлар билан
фуқаролар ўртасидаги ҳамкорликнинг самарали механизмига айланди.
11
Ўзбекистонда 2018 йилда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
муҳокамасига жамоатчиликни янада кенгроқ жалб қилиш мақсадидаташкил
этилган regulation.gov.uz веб портали ўз фаолиятини бошлади. Юқорида қайд
этилган институтлардан ташқари ҳозирги кунда Ўзбекистонда фуқароларнинг
янги қонун ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан жамоатчилик мурожаатлари
портали Mening fikrimкаби фуқароларни бошқарувда янада кенгроқ иштирок
этишиимконият яратадиган институтлар самарали фаолият олиб бормоқда.
Айтиш жоизки, аҳоли учун қулай муҳит яратиш, давлат хизматлари
сифатини тубдан яхшилаш уларнинг кўламини кенгайтириш яқин йиллар учун
энг долзарб масалалар сифатида белгиланган. Барча давлат идоралари
томонидан кўрсатиладиган хизматларни мувофиқлаштириш ва назоратини
олиб бориш мақсадида янги тузилма – Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат
хизматлари агентлиги ташкил этилди. “Менингфикрим” махсус веб-
порталияратилди.
Ҳозирги кунда мамлакатимизнинг ҳар бир туманида 201 та шундай
марказ мавжуд. Улар орқали 100 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилмоқда.
Бугунги кунда давлат хизматлари тизимига тегишли 54 та норматив-
ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилди. Бу, ўз навбатида, фуқаролар
томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар сонини 155 дан 92 га, хизмат
кўрсатилиши учун талаб этиладиган муддатни эса 2 баробардан кўпроқ —
жами 522 кунлик муддат 218 кунга қисқаришига имкон берди.
2020 йилга қадар инсонлар учун барча қулайликларни яратиш мақсадида
кўрсатиладиган хизматлар рўйхати 160 та хизматга кенгайтирилиши
белгиланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Ахборот
технологиялари
ва
коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигибилан БМТ Тараққиёт
дастурининг «Давлат бошқарувини самарали ривожлантириш ва рақамли
трансформацияга кўмаклашиш» қўшма лойиҳаси доирасида Ўзбекистон
давлат бошқарувига қўллаш имкониятлари нуқтаи назаридан Халқаро
тажриба кенг ўрганилиши ташкил этилган.
Жумладан,
2019
йилнинг
февралида
шу
лойиҳа
доирасида
«Малайзиянинг маъмурий ислоҳотлар соҳасидаги тажрибасини ўрганиш:
Ўзбекистон учун хулосалар» мавзусида муҳокамалар, ташкил этилди. Ёки
бошқа мисол. "Давлат бошқарув тизими самарадорлигини ошириш"
Ўзбекистон-БАА ҳукуматлараро дастури доирасидадавлат бошқаруви ва
интеллектуал давлат хизматлари, институционал самарадорлик, инновациялар
ҳамда етакчилик ва салоҳиятни оширишда БААнинг етакчи тажрибасини
қўллаш
имкониятларини
ўрганиш
юзасидан
тадбирлар
ўтказилди.
International Association for Public Participation экспертлари томонидан
бошқарувда жамоачилик иштироки даражасини белгиловчи беш босқич
12
(хабардор
қилиш,
консультация
бериш,
жалбқилиш,
ҳамкорлик
қилиш, жамоатчиликка ваколат бериш)дан иборат модель ишлаб чиқилган.
Босқичларнинг ҳар бири жамоатчиликни қарорларни қабул қилишдаги
ваколати даражаси ёки уларнинг ҳукумат қарорларига қай даражада таъсир
ўтказиши билан бир-биридан фарқ қилади. International Association for Public
Participation экспертларининг фикрича ҳозирги кунда Ўзбекистон иккинчи
босқичдан учинчисига, яъни консультация беришдан жалб қилишга ўтиш
даражасида эканлигини қайд қилинган.