“ЯШИЛ ЭНЕРГЕТИКА” БАРҚАРОР ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ ОМИЛ СИФАТИДА

Yuklangan vaqt

2025-09-10

Yuklab olishlar soni

1

Sahifalar soni

15

Faytl hajmi

33,9 KB


 
 
 
 
 “ЯШИЛ ЭНЕРГЕТИКА” БАРҚАРОР ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ 
ОМИЛ СИФАТИДА 
 
1. “Яшил иқтисодиётни” ривожлантиришда тикланадиган энергия 
манбаларининг ўрни 
 
ХХ асрнинг 70-йилларидаги халқаро энергия инқирози аксарият 
мамлакатларни иқтисодиётда энергия истеъмолини қисқартириш ва энергияни 
тежаш борасидаги чора-тадбирларни қайта кўриб чиқишга мажбур қилди. 
Энергия истеъмолининг ўсиши, энергия ресурсларининг камайиши ва 
қимматлашиши, импортга боғлиқлигининг кучайиши, атроф-муҳитнинг 
ифлосланиши 
энергия 
тежамкорлигига 
эришиш, 
анъанавий 
энергия 
ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш билан бир қаторда 
тикланадиган энергия манбаларини ўзлаштириш муаммоларини ҳал этиш 
заруратини келтириб чиқарди. 
Барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш ва иқтисодиётнинг ривожланиш 
даражаси кўп жиҳатдан энергия ресурслари заҳираларига боғлиқ. Дунёда 
аниқланган табиий энергия манбалари захиралари энергия истеъмолининг 
ҳозирги даражаси сақланиб қолсагина, кейинги 54 йил давомида энергияга 
бўлган эҳтиёжни қондириш имконини беради1. Иқтисодий ривожланиш эса 
энергияга бўлган эҳтиёжнинг ортиши ва энергия танқислиги муаммоси 
хавфини янада кучайтиради. АҚШ Энергия департаменти мутахассислари 
ҳисоб-китобларига кўра, дунё энергия истеъмоли 2012 йилда 13,8 млрд. т.н.э. 
га тенг бўлган ва ушбу кўрсаткич 2040 йилга қадар йилига ўртача 1,4%га ўсиб, 
20,5 млрд. т.н.э. га тенглашади. 
                                                 
1 BP Statistical Review of World Energy June 2017. 
Logotip
“ЯШИЛ ЭНЕРГЕТИКА” БАРҚАРОР ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ ОМИЛ СИФАТИДА 1. “Яшил иқтисодиётни” ривожлантиришда тикланадиган энергия манбаларининг ўрни ХХ асрнинг 70-йилларидаги халқаро энергия инқирози аксарият мамлакатларни иқтисодиётда энергия истеъмолини қисқартириш ва энергияни тежаш борасидаги чора-тадбирларни қайта кўриб чиқишга мажбур қилди. Энергия истеъмолининг ўсиши, энергия ресурсларининг камайиши ва қимматлашиши, импортга боғлиқлигининг кучайиши, атроф-муҳитнинг ифлосланиши энергия тежамкорлигига эришиш, анъанавий энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш билан бир қаторда тикланадиган энергия манбаларини ўзлаштириш муаммоларини ҳал этиш заруратини келтириб чиқарди. Барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш ва иқтисодиётнинг ривожланиш даражаси кўп жиҳатдан энергия ресурслари заҳираларига боғлиқ. Дунёда аниқланган табиий энергия манбалари захиралари энергия истеъмолининг ҳозирги даражаси сақланиб қолсагина, кейинги 54 йил давомида энергияга бўлган эҳтиёжни қондириш имконини беради1. Иқтисодий ривожланиш эса энергияга бўлган эҳтиёжнинг ортиши ва энергия танқислиги муаммоси хавфини янада кучайтиради. АҚШ Энергия департаменти мутахассислари ҳисоб-китобларига кўра, дунё энергия истеъмоли 2012 йилда 13,8 млрд. т.н.э. га тенг бўлган ва ушбу кўрсаткич 2040 йилга қадар йилига ўртача 1,4%га ўсиб, 20,5 млрд. т.н.э. га тенглашади. 1 BP Statistical Review of World Energy June 2017.
Экологларнинг таъкидлашича, қазилма ёқилғи бойликларининг ярми 
иқлим ўзгариб кетишининг олдини олиш мақсадида қидириб топилмаслиги 
зарур. Жаҳон хом-ашё бозорида ресурслар нархининг кескин тушиб кетиши 
натижасида рўй берган йирик цикл 2015 йилда ўз ниҳоясига етганлигига 
қарамасдан энергия тежайдиган технологиялар тараққиёти жадал суръатларда 
давом этмоқда. Ушбу ҳолат дунё мамлакатларининг “яшил иқтисодиёт”ни 
ривожлантириш борасида қабул қилган мажбуриятларига тўла мос келади. 
McKinsey 
мутахассислари 
илғор 
технологияларнинг 
ривожланишида 
мўътадил ва жадал ривожланиш сценарийларини ишлаб чиқишган. Мўътадил 
сценарияга мувофиқ 2035 йилга қадар энергиядан самарали фойдаланиш 
43%га, жадал ривожланиш сценарияси бўйича эса 70%га ортиши башорат 
қилинмоқда.  
Энергиядан самарали фойдаланиш ҳисобига жаҳон иқтисодиёти 
миқёсида 100 млн. теражоулга тенг энергия ёки 0,2-1,2 трлн. доллар тежалиши 
мумкин. XIX асрдан бошлаб энергия ишлаб чиқаришнинг етакчи манбаи 
ҳисобланган қазиб чиқариладиган ёқилғи-энергетика манбалари тикланадиган 
энергия манбаларидан фойдаланиш ҳисобига ўзгариб боради. 2030 йилга 
қадар жаҳонда электрэнергия ишлаб чиқаришнинг 36%и шамол ва қуёш 
электр станциялари ёрдамида амалга оширилади. “Яшил иқтисодиёт”ни 
ривожлантиришга 
қаратилган 
дастурлар 
самараси 
туфайли 
жаҳон 
иқтисодиётининг энергия сиғимкорлиги 2050 йилга қадар 50%га қисқариши, 
яқин 20 йилда табиий ресурсларни истеъмол қилиш ҳажмининг камайиши 
ҳисобига 0,9-1,6 трлн. доллар маблағ тежалиши мумкин2. 
Дунё энергия истеъмолининг ортиб бориши, инсониятнинг табиатга 
салбий таъсири натижасида вужудга келаётган экологик муаммоларнинг 
кескинлашуви жаҳон энергетика балансида тикланадиган энергия манбалари 
улушининг жадал суръатларда ошишини таъминлайди. Жаҳонда тикланадиган 
                                                 
2 McKinsey Global Institute. Beyond the supercycle: How technology is reshaping resources. FEBRUARY 2017. 19-
34. 
Logotip
Экологларнинг таъкидлашича, қазилма ёқилғи бойликларининг ярми иқлим ўзгариб кетишининг олдини олиш мақсадида қидириб топилмаслиги зарур. Жаҳон хом-ашё бозорида ресурслар нархининг кескин тушиб кетиши натижасида рўй берган йирик цикл 2015 йилда ўз ниҳоясига етганлигига қарамасдан энергия тежайдиган технологиялар тараққиёти жадал суръатларда давом этмоқда. Ушбу ҳолат дунё мамлакатларининг “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш борасида қабул қилган мажбуриятларига тўла мос келади. McKinsey мутахассислари илғор технологияларнинг ривожланишида мўътадил ва жадал ривожланиш сценарийларини ишлаб чиқишган. Мўътадил сценарияга мувофиқ 2035 йилга қадар энергиядан самарали фойдаланиш 43%га, жадал ривожланиш сценарияси бўйича эса 70%га ортиши башорат қилинмоқда. Энергиядан самарали фойдаланиш ҳисобига жаҳон иқтисодиёти миқёсида 100 млн. теражоулга тенг энергия ёки 0,2-1,2 трлн. доллар тежалиши мумкин. XIX асрдан бошлаб энергия ишлаб чиқаришнинг етакчи манбаи ҳисобланган қазиб чиқариладиган ёқилғи-энергетика манбалари тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш ҳисобига ўзгариб боради. 2030 йилга қадар жаҳонда электрэнергия ишлаб чиқаришнинг 36%и шамол ва қуёш электр станциялари ёрдамида амалга оширилади. “Яшил иқтисодиёт”ни ривожлантиришга қаратилган дастурлар самараси туфайли жаҳон иқтисодиётининг энергия сиғимкорлиги 2050 йилга қадар 50%га қисқариши, яқин 20 йилда табиий ресурсларни истеъмол қилиш ҳажмининг камайиши ҳисобига 0,9-1,6 трлн. доллар маблағ тежалиши мумкин2. Дунё энергия истеъмолининг ортиб бориши, инсониятнинг табиатга салбий таъсири натижасида вужудга келаётган экологик муаммоларнинг кескинлашуви жаҳон энергетика балансида тикланадиган энергия манбалари улушининг жадал суръатларда ошишини таъминлайди. Жаҳонда тикланадиган 2 McKinsey Global Institute. Beyond the supercycle: How technology is reshaping resources. FEBRUARY 2017. 19- 34.
энергия манбаларига кўпроқ эътибор қаратишга қуйидаги омиллар таъсир 
кўрсатади: 
- 
тикланадиган 
энергия 
манбаларини 
ўзлаштиришда 
илғор 
технологияларни қўллаш ҳисобига нарх рақобатининг ўсиши; 
- ушбу соҳанинг ривожланиши учун ижобий таъсир этувчи сиёсий 
ташаббусларнинг оммалашуви; 
- соҳани молиялаштириш учун қулай инвестиция муҳитининг 
яратилиши; 
энергетик ва экологик муаммоларни ҳал қилиш масаласи; 
- ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётида энергияга бўлган 
талабнинг ортиб бориши; 
- барчага энергиядан фойдаланиш имкониятини яратиш ва энергетик 
етишмовчиликдан қутилиш. 
 
2. Тикланадиган энергия истеъмолининг ҳолати, таркиби ва 
ривожланиш истиқболлари 
 
Иқтисодий адабиётда тикланадиган энергия дейилганда табиий 
манабалар (қуёш, шамол, сув, сув тўлқини, биомасса, геотермал, сув сатхининг 
кўтарилиши ва тушиши) ҳисобидан олинадиган энергия тушунилади. Аксарият 
адабиётларда тикланадиган энергия тушунчаси ўрнига муқобил энергия 
тушунчаси қўлланилади. Анъанавий тарзда қазиб чиқариладиган ёқилғини 
қайта ишлаш ҳисобига олинадиган энергияга муқобил равишда тикланадиган 
манбалар ҳисобидан олинадиган энергия эса “муқобил энергия” дейилади. 
Тикланадиган энергетика “яшил энергетика” ҳисобланиб, энергетиканинг 
ушбу тури анъанавий энергетикага нисбатан табиатга жуда кам зарар етказади.  
“Яшил энергетика” – қазилма ёқилғи сарфисиз, атмосферага иссиқхона 
газларини чиқармайдиган ва атроф-муҳит экологиясига зиён етказмаган ҳолда 
энергия таъминотини амалга оширилишини кўзда тутадиган концепциядир. 
Бунда истеъмол талабини имкон қадар тикланадиган энергия манбалари 
Logotip
энергия манбаларига кўпроқ эътибор қаратишга қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади: - тикланадиган энергия манбаларини ўзлаштиришда илғор технологияларни қўллаш ҳисобига нарх рақобатининг ўсиши; - ушбу соҳанинг ривожланиши учун ижобий таъсир этувчи сиёсий ташаббусларнинг оммалашуви; - соҳани молиялаштириш учун қулай инвестиция муҳитининг яратилиши; энергетик ва экологик муаммоларни ҳал қилиш масаласи; - ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётида энергияга бўлган талабнинг ортиб бориши; - барчага энергиядан фойдаланиш имкониятини яратиш ва энергетик етишмовчиликдан қутилиш. 2. Тикланадиган энергия истеъмолининг ҳолати, таркиби ва ривожланиш истиқболлари Иқтисодий адабиётда тикланадиган энергия дейилганда табиий манабалар (қуёш, шамол, сув, сув тўлқини, биомасса, геотермал, сув сатхининг кўтарилиши ва тушиши) ҳисобидан олинадиган энергия тушунилади. Аксарият адабиётларда тикланадиган энергия тушунчаси ўрнига муқобил энергия тушунчаси қўлланилади. Анъанавий тарзда қазиб чиқариладиган ёқилғини қайта ишлаш ҳисобига олинадиган энергияга муқобил равишда тикланадиган манбалар ҳисобидан олинадиган энергия эса “муқобил энергия” дейилади. Тикланадиган энергетика “яшил энергетика” ҳисобланиб, энергетиканинг ушбу тури анъанавий энергетикага нисбатан табиатга жуда кам зарар етказади. “Яшил энергетика” – қазилма ёқилғи сарфисиз, атмосферага иссиқхона газларини чиқармайдиган ва атроф-муҳит экологиясига зиён етказмаган ҳолда энергия таъминотини амалга оширилишини кўзда тутадиган концепциядир. Бунда истеъмол талабини имкон қадар тикланадиган энергия манбалари
эвазига қондирилиши мақсад қилинган. Энергетиканинг ушбу тури “мусаффо 
энергия” ҳам дейилади. 
“Яшил энергетика” атамаси қуйидаги технологияларга нисбатан 
қўлланилади: 
- ер ва денгизга ўрнатилган шамол генераторлари; 
- турли қуёш электрэнергетикаси технологиялари — бинолар ва 
уйларнинг томига ўрнатилган қуёш панелларидан тортиб қуввати 50 мвт гача 
бўлган қуёш электростанциялари; 
- ўсимлик мойи ёки ўтинларни ёқиш ҳисобидан ишлайдиган 
генераторлар; 
- ер остидаги иссиқ сувлар ёки оқимлар ҳисобидан иссиқлик ва энергия 
ишлаб чиқарадиган геотермал манбалар; 
- дарёларга ўрнатилган кичик гидротурбиналар; 
- денгиз тўлқини, сувнинг кўтарилиш ёки пасайишидан фойдаланиб 
ишлайдиган технологиялар. 
Ушбу технологиялар электрэнергияни қазиб чиқариладиган табиий 
ресурслардан фойдаланмасдан ва атмосферага чиқарилаётган СО2 миқдорини 
қисқартириш имконини беради. Йирик гидроэлектростанциялар ҳам шу каби 
имкониятларга эга бўлса-да, уларнинг фаолияти сув, ер ва дарё экотизимига 
салбий таъсир қилади. Шу сабабли йирик гидроэлектростанциялар томонидан 
ишлаб чиқариладиган электрэнергия экологик тоза ҳисобланмайди. 
Турли халқаро ва нодавлат ташкилотлар томонидан тайёрланган 
ҳисоботларда тикланадиган энергия тўғрисидаги маълумотлар бир-биридан 
кескин фарқ қилиши мумкин. Ушбу ҳолтни амалдаги ҳисоботларни 
тайёрлашда қўлланиладиган ҳисоб-китоб услубиёти билан боғлиқ фарқлар 
орқали изоҳлаш мумкин. Жумладан, BP3 ҳисоботларида фақат электрэнергия 
ишлаб чиқаришда фойдаланилган тикланадиган энергия истеъмоли тўғрисида 
                                                 
3 BP, “Би-Пи” - 2001 йилгача British Petroleum, деб номланган нефт-газ соҳасида фаолият юритадиган 
трансмиллий комапния. 
Logotip
эвазига қондирилиши мақсад қилинган. Энергетиканинг ушбу тури “мусаффо энергия” ҳам дейилади. “Яшил энергетика” атамаси қуйидаги технологияларга нисбатан қўлланилади: - ер ва денгизга ўрнатилган шамол генераторлари; - турли қуёш электрэнергетикаси технологиялари — бинолар ва уйларнинг томига ўрнатилган қуёш панелларидан тортиб қуввати 50 мвт гача бўлган қуёш электростанциялари; - ўсимлик мойи ёки ўтинларни ёқиш ҳисобидан ишлайдиган генераторлар; - ер остидаги иссиқ сувлар ёки оқимлар ҳисобидан иссиқлик ва энергия ишлаб чиқарадиган геотермал манбалар; - дарёларга ўрнатилган кичик гидротурбиналар; - денгиз тўлқини, сувнинг кўтарилиш ёки пасайишидан фойдаланиб ишлайдиган технологиялар. Ушбу технологиялар электрэнергияни қазиб чиқариладиган табиий ресурслардан фойдаланмасдан ва атмосферага чиқарилаётган СО2 миқдорини қисқартириш имконини беради. Йирик гидроэлектростанциялар ҳам шу каби имкониятларга эга бўлса-да, уларнинг фаолияти сув, ер ва дарё экотизимига салбий таъсир қилади. Шу сабабли йирик гидроэлектростанциялар томонидан ишлаб чиқариладиган электрэнергия экологик тоза ҳисобланмайди. Турли халқаро ва нодавлат ташкилотлар томонидан тайёрланган ҳисоботларда тикланадиган энергия тўғрисидаги маълумотлар бир-биридан кескин фарқ қилиши мумкин. Ушбу ҳолтни амалдаги ҳисоботларни тайёрлашда қўлланиладиган ҳисоб-китоб услубиёти билан боғлиқ фарқлар орқали изоҳлаш мумкин. Жумладан, BP3 ҳисоботларида фақат электрэнергия ишлаб чиқаришда фойдаланилган тикланадиган энергия истеъмоли тўғрисида 3 BP, “Би-Пи” - 2001 йилгача British Petroleum, деб номланган нефт-газ соҳасида фаолият юритадиган трансмиллий комапния.
маълумотлар беради. 
REN214 
ҳисоботларида эса пировард энергия 
истеъмолининг таркиби қазилма ёқилғи, атом энергияси, анъанавий биомасса 
ва замонавий тикланадиган энергияга бўлинади. Замонавий тикланадиган 
энергия турларига шамол, қуёш, биомасса, геотермал, океан энергияси 
ёрдамида ишлаб чиқарилаётган электрэнергия; гидроэнергетика; биомасса, 
қуёш, геотермал энергия ёрдамида олинаёттган иссиқлик энергияси; 
транспорт учун биоёқилғилар киради. 
“Яшил энергетика” дунёнинг барча минтақаларида жадал суръатларда 
ривожланиб бормоқда. Жумладан, 17 та мамлакатда қуёш ва шамолдан олинаётган 
энергия қуввати (гидроэнергетикадан ташқари) 10 ГВт дан, 45 та мамлакатда эса 1 
ГВт. дан ошади. Агар гидроэнергетикани ҳам ҳисобга оладиган бўлсак, унда 90 дан 
ортиқ мамлакатда 1 ГВт, 30 та мамлакатда эса 10 ГВт. дан ортиқ тикланадиган 
қувватлар мавжуд. Африка ва Осиёнинг ривожланаётган мамлакатларида 150 млн. 
киши қуёш энергиясидан фойдаланиш имкониятига эга бўлишди5. 
Жаҳонда 2008-2019 йилларда “яшил энергетика”ни ривожлантириш учун 
сарфланган инвестициялар миқдори 2,3 мартага ошган. Электр энергиясини ишлаб 
чиқариш соҳасида т ўрнатилган “яшил энергия” қувватлари 2,3, шамол турбиналари 
қуввати 5,4, қуёш станциялари қуввати 39,2, қуёш энергияси ёрдамида иситиш 
қувватлари эса 3,2 бараварга ўсган. Транспорт учун эталон ёқилғиси ишлаб чиқариш 
ҳажми 1,7, биодизель ёқилғиси миқдори эса 3,9 мартага ошган. Дунёда “яшил 
энергетика”соҳасини ривожлантиришга ҳаракат қилаётган мамлакатлар сони ошиб 
бормоқда. Жумладан, 2008-2019 йилларда ушбу мамлакатлар сони 79 тадан 172 тага 
қадар ортиб, электрэнергия ишлаб чиқаришда тўлиқ муқобил энергиядан 
фойдаланиш мақсадига эга мамлакатлар сони эса 61 нафарга етди (5.2.1-жадвал).  
Enerdata6 маълумотлари кўрсатишича, 2019 йилда Норвегия, Бразилия, Янги 
Зеландия каби мамлакатларда электрэнергия ишлаб чиқаришда муқобил энергия 
                                                 
4 Бонн шаҳрида 2004 йилда ўтказилган Тикланадиган энергия бўйича халқаро конференция натижасида 
ташкил этилган, тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш сиёсатини қўллаб-қувватлашга хизмат 
қилувчи таҳлилий марказ. 
5 https://www.ren21.net/wp-content/uploads/2019/05/gsr_2019_full_report_en.pdf 
6 Enerdata – халқаро даражада саноатнинг энергетика тармоқларида тадқиқотлар олиб бориш билан 
шуғулланадиган мустақил ахборот-консалтинг компанияси. 
Logotip
маълумотлар беради. REN214 ҳисоботларида эса пировард энергия истеъмолининг таркиби қазилма ёқилғи, атом энергияси, анъанавий биомасса ва замонавий тикланадиган энергияга бўлинади. Замонавий тикланадиган энергия турларига шамол, қуёш, биомасса, геотермал, океан энергияси ёрдамида ишлаб чиқарилаётган электрэнергия; гидроэнергетика; биомасса, қуёш, геотермал энергия ёрдамида олинаёттган иссиқлик энергияси; транспорт учун биоёқилғилар киради. “Яшил энергетика” дунёнинг барча минтақаларида жадал суръатларда ривожланиб бормоқда. Жумладан, 17 та мамлакатда қуёш ва шамолдан олинаётган энергия қуввати (гидроэнергетикадан ташқари) 10 ГВт дан, 45 та мамлакатда эса 1 ГВт. дан ошади. Агар гидроэнергетикани ҳам ҳисобга оладиган бўлсак, унда 90 дан ортиқ мамлакатда 1 ГВт, 30 та мамлакатда эса 10 ГВт. дан ортиқ тикланадиган қувватлар мавжуд. Африка ва Осиёнинг ривожланаётган мамлакатларида 150 млн. киши қуёш энергиясидан фойдаланиш имкониятига эга бўлишди5. Жаҳонда 2008-2019 йилларда “яшил энергетика”ни ривожлантириш учун сарфланган инвестициялар миқдори 2,3 мартага ошган. Электр энергиясини ишлаб чиқариш соҳасида т ўрнатилган “яшил энергия” қувватлари 2,3, шамол турбиналари қуввати 5,4, қуёш станциялари қуввати 39,2, қуёш энергияси ёрдамида иситиш қувватлари эса 3,2 бараварга ўсган. Транспорт учун эталон ёқилғиси ишлаб чиқариш ҳажми 1,7, биодизель ёқилғиси миқдори эса 3,9 мартага ошган. Дунёда “яшил энергетика”соҳасини ривожлантиришга ҳаракат қилаётган мамлакатлар сони ошиб бормоқда. Жумладан, 2008-2019 йилларда ушбу мамлакатлар сони 79 тадан 172 тага қадар ортиб, электрэнергия ишлаб чиқаришда тўлиқ муқобил энергиядан фойдаланиш мақсадига эга мамлакатлар сони эса 61 нафарга етди (5.2.1-жадвал). Enerdata6 маълумотлари кўрсатишича, 2019 йилда Норвегия, Бразилия, Янги Зеландия каби мамлакатларда электрэнергия ишлаб чиқаришда муқобил энергия 4 Бонн шаҳрида 2004 йилда ўтказилган Тикланадиган энергия бўйича халқаро конференция натижасида ташкил этилган, тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш сиёсатини қўллаб-қувватлашга хизмат қилувчи таҳлилий марказ. 5 https://www.ren21.net/wp-content/uploads/2019/05/gsr_2019_full_report_en.pdf 6 Enerdata – халқаро даражада саноатнинг энергетика тармоқларида тадқиқотлар олиб бориш билан шуғулланадиган мустақил ахборот-консалтинг компанияси.
манбаларининг улуши 80%дан юқори бўлган (5.2.5-расм). Германия, Португалия, 
Испания, Янги Зеландия, Буюк Британияда қуёш ва шамол станциялари ёрдамида 
ишлаб чиқарилган электрэнергия улуши жами электрэнергия миқдорининг 
20%идан ошиб кетган. 
Айрим ҳисоб-китобларга кўра 2050 йилга бориб қазилма ёқилғи даври 
тугаб, муқобил жаҳон электрэнергиясининг 50%и шамол ва қуёш энергияси 
ҳисобидан ишлаб чиқарилади. IRENA агентлиги мутахассислари 2050 йилга 
қадар пировард энергия истеъмолида муқобил энергия улуши мўътадил 
сценарийда 25,0%га, жадал сценарий бўйича 86,%га етиши, электромобиллар 
сони эса бир миллирдан донадан ошиб кетишини башорат қилишмоқда. 
 “Яшил энергетика” соҳасидаги барқарор ривожланиш тенденцияари 
истиқболда дунё мамлакатлари учун янги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш 
моделига ўтиш имконини яратиши мумкин. Соҳага йўналтирилаётган 
инвестициялар 2050 йилга қадар муқобил энергия тармоқларида 42 
миллиондан ортиқ иш ўринларини яратиш имконини беради. Бу вақтга келиб 
энергетика соҳасида банд бўлганлар сони 100 миллион кишига етиши мумкин. 
Энергетика 
соҳасида 
“яшил 
энергетика”га 
ўтиш 
жараёнларининг 
жадаллашувчи 2050 йилгача дунё минтақаларида аҳоли фаровонлигининг 
13,5%га яхшиланишига олиб келиши башорат қилинмоқда. Соҳадаги 
ислоҳотлар ҳавонинг ифлосланиш даражасининг пасайишига олиб келади ва 
бу ўз навбатида аҳоли саломатлигининг яхшиланишига ижобий таъсир 
кўрсатади. 
 
3. “Яшил энергетика”нинг ривожланишига таъсир қилувчи омиллар 
 
Жаҳон 
амалиётида 
тикланадиган 
энергия 
манбаларини 
фаол 
ўзлаштиришга жиддий ҳалақит бераётган тўсиқлар деярли қолмади. Мавжуд 
муаммоларнинг 
ҳал 
этилишида 
қуйидагилар 
ҳал 
қилувчи 
омиллар 
ҳисобланади: 
- нарх бўйича тармоқ паритетига эришишга ҳаракат қилиш; 
Logotip
манбаларининг улуши 80%дан юқори бўлган (5.2.5-расм). Германия, Португалия, Испания, Янги Зеландия, Буюк Британияда қуёш ва шамол станциялари ёрдамида ишлаб чиқарилган электрэнергия улуши жами электрэнергия миқдорининг 20%идан ошиб кетган. Айрим ҳисоб-китобларга кўра 2050 йилга бориб қазилма ёқилғи даври тугаб, муқобил жаҳон электрэнергиясининг 50%и шамол ва қуёш энергияси ҳисобидан ишлаб чиқарилади. IRENA агентлиги мутахассислари 2050 йилга қадар пировард энергия истеъмолида муқобил энергия улуши мўътадил сценарийда 25,0%га, жадал сценарий бўйича 86,%га етиши, электромобиллар сони эса бир миллирдан донадан ошиб кетишини башорат қилишмоқда. “Яшил энергетика” соҳасидаги барқарор ривожланиш тенденцияари истиқболда дунё мамлакатлари учун янги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш моделига ўтиш имконини яратиши мумкин. Соҳага йўналтирилаётган инвестициялар 2050 йилга қадар муқобил энергия тармоқларида 42 миллиондан ортиқ иш ўринларини яратиш имконини беради. Бу вақтга келиб энергетика соҳасида банд бўлганлар сони 100 миллион кишига етиши мумкин. Энергетика соҳасида “яшил энергетика”га ўтиш жараёнларининг жадаллашувчи 2050 йилгача дунё минтақаларида аҳоли фаровонлигининг 13,5%га яхшиланишига олиб келиши башорат қилинмоқда. Соҳадаги ислоҳотлар ҳавонинг ифлосланиш даражасининг пасайишига олиб келади ва бу ўз навбатида аҳоли саломатлигининг яхшиланишига ижобий таъсир кўрсатади. 3. “Яшил энергетика”нинг ривожланишига таъсир қилувчи омиллар Жаҳон амалиётида тикланадиган энергия манбаларини фаол ўзлаштиришга жиддий ҳалақит бераётган тўсиқлар деярли қолмади. Мавжуд муаммоларнинг ҳал этилишида қуйидагилар ҳал қилувчи омиллар ҳисобланади: - нарх бўйича тармоқ паритетига эришишга ҳаракат қилиш;
- энергия тизимларининг иқтисодий интеграцияси; 
- технологик инновацияларнинг ривожланиши. 
Нарх бўйича тармоқ паритетига эришишга ҳаракат қилиш. Яқин 
вақтга қадар қуёш ва шамолдан энергия олиш усули жуда қимматга тушади ва 
айрим бозорлардагина қўллаш мумкин, деб ҳисобланган. Ҳозирда ушбу 
манбалар олинаётган энергия қиймати бўйича анъанавий манбаларни ортда 
қолдирмоқда. Тикланадиган энергиядан фойдаланишда энергия тизимлари 
интеграцияси билан боғлиқ муаммолар бартараф этилиб, қуёш ва шамол 
энергиясидан 
фойдаланиш 
тизимлари 
интеграциялашмоқда. 
Ҳозирда 
тикланадиган энергияни ўзлаштириш соҳасида инновацион ишланмаларнинг 
фаол қўлланиши анъанавий тармоқлардан олинадиган энергияга нисбатан 
арзон энергия ишлаб чиқариш имконини бермоқда.  
IRENA 
агентлиги 
тикланадиган 
энергияни 
ўзлаштириш 
самарадорлигини баҳолашда қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланади: 
1. Электрэнергия ишлаб чиқариш харажатлари (Levelized Cost of 
Electricity (LCOE)). Содда тушунтирилганда LCOE ишлаб чиқарилаётган 
электрэнергия қийматини ўлчаш усули саналади. LCOE ҳисоблашда қуйидаги 
ўзгарувчиларни тўғри ҳисоблаш муҳим аҳамиятга эга: 
1. Тизимнинг тўлиқ қиймати = молиялаштириш харажатлари – солиқ 
имтиёзлари, амортизация ажратмалари каби рағбатлар. 
2. Тизим қанча энергия ишлаб чиқаради? 
1-мисол. 50 кВт қувватга эга лойиҳанинг умумий қиймати - 125 000 
долл., қонунчиликда белгиланган солиқ имтиёзлари - 75 000 долл., лойиҳанинг 
соф қиймати - 50 000 долл, ўрнатилган ускунанинг хизмат муддати - 25 йил. 
Ўрнатилган қувватларнинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми - 62 500 кВт-соатга, 
хизмат муддати давомидаги ишлаб чиқариш ҳажми эса - 62 500 * 25 йил= 1 
562 500 кВт-соатга тенг. Демак, 1  кВтс соат электр энергия ишлаб чиқариш 
харажатлари - LCOE = 50 000 долл. / 1 562 500 кВт-соат = 0,032 долл. / кВт-
соат, яъни 0,032 долларга тенг экан. 
Logotip
- энергия тизимларининг иқтисодий интеграцияси; - технологик инновацияларнинг ривожланиши. Нарх бўйича тармоқ паритетига эришишга ҳаракат қилиш. Яқин вақтга қадар қуёш ва шамолдан энергия олиш усули жуда қимматга тушади ва айрим бозорлардагина қўллаш мумкин, деб ҳисобланган. Ҳозирда ушбу манбалар олинаётган энергия қиймати бўйича анъанавий манбаларни ортда қолдирмоқда. Тикланадиган энергиядан фойдаланишда энергия тизимлари интеграцияси билан боғлиқ муаммолар бартараф этилиб, қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланиш тизимлари интеграциялашмоқда. Ҳозирда тикланадиган энергияни ўзлаштириш соҳасида инновацион ишланмаларнинг фаол қўлланиши анъанавий тармоқлардан олинадиган энергияга нисбатан арзон энергия ишлаб чиқариш имконини бермоқда. IRENA агентлиги тикланадиган энергияни ўзлаштириш самарадорлигини баҳолашда қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланади: 1. Электрэнергия ишлаб чиқариш харажатлари (Levelized Cost of Electricity (LCOE)). Содда тушунтирилганда LCOE ишлаб чиқарилаётган электрэнергия қийматини ўлчаш усули саналади. LCOE ҳисоблашда қуйидаги ўзгарувчиларни тўғри ҳисоблаш муҳим аҳамиятга эга: 1. Тизимнинг тўлиқ қиймати = молиялаштириш харажатлари – солиқ имтиёзлари, амортизация ажратмалари каби рағбатлар. 2. Тизим қанча энергия ишлаб чиқаради? 1-мисол. 50 кВт қувватга эга лойиҳанинг умумий қиймати - 125 000 долл., қонунчиликда белгиланган солиқ имтиёзлари - 75 000 долл., лойиҳанинг соф қиймати - 50 000 долл, ўрнатилган ускунанинг хизмат муддати - 25 йил. Ўрнатилган қувватларнинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми - 62 500 кВт-соатга, хизмат муддати давомидаги ишлаб чиқариш ҳажми эса - 62 500 * 25 йил= 1 562 500 кВт-соатга тенг. Демак, 1 кВтс соат электр энергия ишлаб чиқариш харажатлари - LCOE = 50 000 долл. / 1 562 500 кВт-соат = 0,032 долл. / кВт- соат, яъни 0,032 долларга тенг экан.
2-мисол. Қуёшли фотоэлектрик тизими тижорат объектининг томига 
ўрнатилган ва лойиҳа кўрсаткичлари қуйидагича: лойиҳа қуввати - 100 
киловатт, бошланғич инвестициялар миқдори 300 000 доллар, техник хизмат 
кўрсатиш харажатлари - йилига 3000 долл. (бошланғич инвестицияларнинг 
1%и миқдорида), ўрнатилган қувватларнинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми - 
182 500 кВт-соат, лойиҳа муддати - 25 йил. 
Фотоэлектрик тизимнинг хизмат муддати давомидаги умумий ишлаб 
чиқариш ҳажмини йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини ускунанинг хизмат 
муддатига кўпайтириш орқали ҳисоблаймиз: 182 500 кВт-соат / йил x 25 йил = 
4562 500 кВт-соат. Лойиҳа учун сарфланган бошланғич инвестициялар ва 
техник хизмат кўрсатиш харажатларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳанинг 
умумий қийматини топамиз: 300 000 долл. + 3 000 долл. x 25 йил = 375 000 
долл. Демак, лойиҳанинг 1 кВт-соат электрэнергия ишлаб чиқариш учун 
сарфланган харажатлар даражаси (LCOE) - 375 000 долл. / 4562 500 кВт-соат 
= 0,0822 долл. / кВт-соат, яъни 0,0822 долларга тенг экан. 
2. Қувватлардан фойдаланиш коэффициенти (capacity factors). 
Энергетика соҳаси корхоналарининг иш самарадорлигини тавсифловчи 
кўрсаткич бўлиб, ўрнатилган электр ускунанинг муайян вақт мобайнида 
ишлаш қувватини унинг ўртача арифметик тўлиқ қувватига бўлиш орқали 
аниқланади.  
Мисол. 1000 МВт қувватга эга электр ускунаси 30 кунда 648 000 МВт-
соат электрэнергия ишлаб чиқарди. Агар ускуна 1 ойда тўлиқ қувват билан 
ишлаганда 1000 МВт × 30 кун × 24 соат = 720 000 МВт-соат электрэнергия 
ишлаб чиқарган бўлар эди. Ускунанинг 1 ойда ҳақиқатда ишлаб чиқарган 
электрэнергияси миқдорини унинг тўлиқ қувватда ишлаб чиқариши мумкин 
бўлган электрэнергия миқдорига бўламиз: 648 000 МВт-соат / 720 000 МВт-
соат = 0,9. Демак, электр ускунанинг ўрнатилган қувватидан фойдаланиш 
коэффициенти 90%га тенг экан. 
3. Қувватларни ўрнатишнинг умумий харажатлари (total installed 
cost - TIC). Ушбу кўрсаткич энергетика корхоналарида асбоб-ускуналарни 
Logotip
2-мисол. Қуёшли фотоэлектрик тизими тижорат объектининг томига ўрнатилган ва лойиҳа кўрсаткичлари қуйидагича: лойиҳа қуввати - 100 киловатт, бошланғич инвестициялар миқдори 300 000 доллар, техник хизмат кўрсатиш харажатлари - йилига 3000 долл. (бошланғич инвестицияларнинг 1%и миқдорида), ўрнатилган қувватларнинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми - 182 500 кВт-соат, лойиҳа муддати - 25 йил. Фотоэлектрик тизимнинг хизмат муддати давомидаги умумий ишлаб чиқариш ҳажмини йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини ускунанинг хизмат муддатига кўпайтириш орқали ҳисоблаймиз: 182 500 кВт-соат / йил x 25 йил = 4562 500 кВт-соат. Лойиҳа учун сарфланган бошланғич инвестициялар ва техник хизмат кўрсатиш харажатларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳанинг умумий қийматини топамиз: 300 000 долл. + 3 000 долл. x 25 йил = 375 000 долл. Демак, лойиҳанинг 1 кВт-соат электрэнергия ишлаб чиқариш учун сарфланган харажатлар даражаси (LCOE) - 375 000 долл. / 4562 500 кВт-соат = 0,0822 долл. / кВт-соат, яъни 0,0822 долларга тенг экан. 2. Қувватлардан фойдаланиш коэффициенти (capacity factors). Энергетика соҳаси корхоналарининг иш самарадорлигини тавсифловчи кўрсаткич бўлиб, ўрнатилган электр ускунанинг муайян вақт мобайнида ишлаш қувватини унинг ўртача арифметик тўлиқ қувватига бўлиш орқали аниқланади. Мисол. 1000 МВт қувватга эга электр ускунаси 30 кунда 648 000 МВт- соат электрэнергия ишлаб чиқарди. Агар ускуна 1 ойда тўлиқ қувват билан ишлаганда 1000 МВт × 30 кун × 24 соат = 720 000 МВт-соат электрэнергия ишлаб чиқарган бўлар эди. Ускунанинг 1 ойда ҳақиқатда ишлаб чиқарган электрэнергияси миқдорини унинг тўлиқ қувватда ишлаб чиқариши мумкин бўлган электрэнергия миқдорига бўламиз: 648 000 МВт-соат / 720 000 МВт- соат = 0,9. Демак, электр ускунанинг ўрнатилган қувватидан фойдаланиш коэффициенти 90%га тенг экан. 3. Қувватларни ўрнатишнинг умумий харажатлари (total installed cost - TIC). Ушбу кўрсаткич энергетика корхоналарида асбоб-ускуналарни
ўрнатиш учун зарур матераллар, иш ҳақи ва субпудрат харажатлари 
йиғиндисини ҳисоблаш орқали аниқланади. 
Юқорида 
қайд 
этилган 
омиллар 
таъсирида 
қуёш 
ва 
шамол 
электростанциялари ёрдамида олинаётган электрэнергия қиймати анъанавий 
электрэнергия қийматига нарх ва унумдорлик бўйича деярли тенглашиб 
қолди. 
Аксарият 
мамлакатларда 
қуёш 
ва 
шамол 
технологияларида 
субсидиялаштирилмаган LCOE даражаси бошқа технологиялар ёрдамида 
ишлаб чиқарилаётган энергия қийматига нисбатан сезиларли даражада 
пасайди. Жумладан, 2010-2018 йилларда гидроэнергия ҳисобидан олинадиган 
электрэнергия нархи 107,3%га қимматлашгани ҳолда, қуёш (фотоэлектрик) 
энергиясидан олинаётган электрэнергия нархи 77,0%га арзонлашди. Нарх 
нуқтаи назаридан қирғоқларга ўрнатилган шамол ускуналари (1 МВт-соат 
учун 55 доллар) жаҳонда электрэнергия олишнинг энг арзон манбаига айланиб 
улгурди.  
Шамол ва қуёш технологияларининг LCOE кўрсаткичи технологиялар 
турлари бўйича 1 МВт-соат учун 30-60 долларни ташкил этмоқда. Ушбу 
кўрсаткич қазиб чиқариладиган табиий газ ёрдамида олинадиган энг арзон 
электрэнергияга (1 МВт-соат учун 42–78 долл.) нисбатан ҳам паст 
ҳисобланади. Хитой, АҚШ, Германия, Ҳиндистон, Испания, Франция, 
Бразилия, Буюк Британия ва Канадада ерга ўрнатилган шамол генераторлари 
ёрдамида олинадиган электрэнергияга сарфланадиган харажатлар анъанавий 
манбаларга 
сарфаланадиган 
харажатларга 
тенглашди. 
Йирик 
қуёш 
электрстанцияларида эса LCOE кўрсаткичи 1 МВт-соат учун 43-53 долларни 
ташкил этмоқда. Ушбу ускуналар бўйича ҳам Хитой, Германия, АҚШ, Италия, 
Ҳиндистон ва Буюк Британия анъанавий манбалар бўйича нарх паритетига 
эришдилар. 
Жаҳон бўйича тикланадиган энергия қувватларидан фойдаланиш 
коэффициенти муқобил энергия олиш технологияларига боғлиқ ҳолда ўзгариб 
бормоқда. Жумладан, 2010-2019 йилларда қуёш энергиясидан иситиш ва 
совутишда фойдаланиш билан боғлиқ технологиялардан фойдаланиш 
Logotip
ўрнатиш учун зарур матераллар, иш ҳақи ва субпудрат харажатлари йиғиндисини ҳисоблаш орқали аниқланади. Юқорида қайд этилган омиллар таъсирида қуёш ва шамол электростанциялари ёрдамида олинаётган электрэнергия қиймати анъанавий электрэнергия қийматига нарх ва унумдорлик бўйича деярли тенглашиб қолди. Аксарият мамлакатларда қуёш ва шамол технологияларида субсидиялаштирилмаган LCOE даражаси бошқа технологиялар ёрдамида ишлаб чиқарилаётган энергия қийматига нисбатан сезиларли даражада пасайди. Жумладан, 2010-2018 йилларда гидроэнергия ҳисобидан олинадиган электрэнергия нархи 107,3%га қимматлашгани ҳолда, қуёш (фотоэлектрик) энергиясидан олинаётган электрэнергия нархи 77,0%га арзонлашди. Нарх нуқтаи назаридан қирғоқларга ўрнатилган шамол ускуналари (1 МВт-соат учун 55 доллар) жаҳонда электрэнергия олишнинг энг арзон манбаига айланиб улгурди. Шамол ва қуёш технологияларининг LCOE кўрсаткичи технологиялар турлари бўйича 1 МВт-соат учун 30-60 долларни ташкил этмоқда. Ушбу кўрсаткич қазиб чиқариладиган табиий газ ёрдамида олинадиган энг арзон электрэнергияга (1 МВт-соат учун 42–78 долл.) нисбатан ҳам паст ҳисобланади. Хитой, АҚШ, Германия, Ҳиндистон, Испания, Франция, Бразилия, Буюк Британия ва Канадада ерга ўрнатилган шамол генераторлари ёрдамида олинадиган электрэнергияга сарфланадиган харажатлар анъанавий манбаларга сарфаланадиган харажатларга тенглашди. Йирик қуёш электрстанцияларида эса LCOE кўрсаткичи 1 МВт-соат учун 43-53 долларни ташкил этмоқда. Ушбу ускуналар бўйича ҳам Хитой, Германия, АҚШ, Италия, Ҳиндистон ва Буюк Британия анъанавий манбалар бўйича нарх паритетига эришдилар. Жаҳон бўйича тикланадиган энергия қувватларидан фойдаланиш коэффициенти муқобил энергия олиш технологияларига боғлиқ ҳолда ўзгариб бормоқда. Жумладан, 2010-2019 йилларда қуёш энергиясидан иситиш ва совутишда фойдаланиш билан боғлиқ технологиялардан фойдаланиш
коэффициенти 15,5%га яхшиланган.  
Тикланадиган энергия қувватларини ўрнатишнинг умумий харажатлари 
геотермал ва гидроэнергия технологияларидан ташқари бошқа барча 
технологиялар бўйича арзонлашиб бормоқда. 2010-2018 йилларда 1 кВт-соат 
қуёш 
(фотогальваник) 
энергияси 
ишлаб 
чиқариш 
технологиясини 
ўрнатишнинг умумий харажатлари 4621 доллардан 1210 долларгача 
арзонлашган. 
 
4. “Яшил энергетика”ни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг 
хориж тажрибаси 
 
“Яшил энергетика” миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини 
таъминлаш учун ишлаб чиқаришнинг энергия сиғимини қисқартириш, 
энергия тежовчи технологиялар ва тикланадиган энергия манбаларини тадбиқ 
этиш орқали маҳсулот таннархини камайтиришни талаб этади. Энергия 
тежамкорлиги техник жиҳатдан амалга оширса бўладиган, иқтисодий 
жиҳатдан асосланган, экологик ва ижтимоий нуқтаи назардан мақбул бўлган 
ҳаётимизнинг одатий тарзини ўзгартирмайдиган инновацион қарорларни 
қабул қилиш ҳисобидан энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш 
имкониятларидир.  
Ривожланган мамлакатлар иқтисодиётида энергия сиғимкорлигини 
пасайтириш сабабларидан бири янги техника ва юқори технологияларнинг 
имкониятларидан самарали фойдаланиш ҳисобланади. Ушбу имконият ўз 
навбатида энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини оширишни 
мамлакатнинг 
илмий-технологик 
ривожланиш 
стратегиясида 
устувор 
йўналишлардан бири сифатида қабул қилинганлиги билан изоҳланади. 
Дунёнинг аксарият мамлакатларида энергетика ва атроф-муҳит муҳофазаси 
соҳасида амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик 
Logotip
коэффициенти 15,5%га яхшиланган. Тикланадиган энергия қувватларини ўрнатишнинг умумий харажатлари геотермал ва гидроэнергия технологияларидан ташқари бошқа барча технологиялар бўйича арзонлашиб бормоқда. 2010-2018 йилларда 1 кВт-соат қуёш (фотогальваник) энергияси ишлаб чиқариш технологиясини ўрнатишнинг умумий харажатлари 4621 доллардан 1210 долларгача арзонлашган. 4. “Яшил энергетика”ни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг хориж тажрибаси “Яшил энергетика” миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлаш учун ишлаб чиқаришнинг энергия сиғимини қисқартириш, энергия тежовчи технологиялар ва тикланадиган энергия манбаларини тадбиқ этиш орқали маҳсулот таннархини камайтиришни талаб этади. Энергия тежамкорлиги техник жиҳатдан амалга оширса бўладиган, иқтисодий жиҳатдан асосланган, экологик ва ижтимоий нуқтаи назардан мақбул бўлган ҳаётимизнинг одатий тарзини ўзгартирмайдиган инновацион қарорларни қабул қилиш ҳисобидан энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш имкониятларидир. Ривожланган мамлакатлар иқтисодиётида энергия сиғимкорлигини пасайтириш сабабларидан бири янги техника ва юқори технологияларнинг имкониятларидан самарали фойдаланиш ҳисобланади. Ушбу имконият ўз навбатида энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини оширишни мамлакатнинг илмий-технологик ривожланиш стратегиясида устувор йўналишлардан бири сифатида қабул қилинганлиги билан изоҳланади. Дунёнинг аксарият мамлакатларида энергетика ва атроф-муҳит муҳофазаси соҳасида амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик