ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА МАВЖУД ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАЛАР ТУРЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ТАВСИФИ
Yuklangan vaqt
2024-07-27
Yuklab olishlar soni
2
Sahifalar soni
13
Faytl hajmi
643,4 KB
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА МАВЖУД ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ
ЗОНАЛАР ТУРЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ТАВСИФИ
Таянч иборалар: Махсус эркин иқтисодий зоналар, махсус саноат зоналар,
эркин савдо зоналари, саноат зоналари, тeхнологик зоналар, ташқи
иқтисодий фаолият, бозор инфратузилмаси, мустақил бюджет, индустриал
мамлакатлар.
Режа:1.Ўзбекистон Республикасида Эркин иқтисодий зоналар турлари ва
ташкил этилиши.
2.“Навоий” ЭСИЗ, “Ангрен” ва “Жиззах” МСЗ ларнинг фаолият
кўрсатишининг ўзига хос хусусиятлари.
3.«Ангрен» МСЗ.
4.«Жиззах» МСЗ.
1.Ўзбекистон Республикасида Эркин иқтисодий зоналар турлари ва
ташкил этилиши. Ўзбекистон Республикаси Эркин иқтисодий зона
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг Қарори билан яратилади. Эркин
иқтисодий зонанинг мақоми, шунингдек унинг амал қилиш муддати уни
яратиш тўғрисидаги қарор билан белгиланади. Эркин иқтисодий зонанинг
чегаралари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан
белгиланади.
Фаолият кўрсатиш муддатини узайтириш ва эркин иқтисодий зона
мақомини бекор қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 14 февралдаги
№54 «1994 йилда иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва уларни янада
чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида» ги Қарорига мувофиқ.
Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелдаги №220-I «Эркин
иқтисодий зоналар тўғрисида» ги Қонуни билан, зонанинг белгиланган амал
қилиш муддати тугашидан камида 3 йил олдин амалга оширилади.
Эркин иқтисодий зоналар нафақат ривожланиб кeлаётган давлатлар
ҳудудида, балки саноати ривожланган мамлакатларда, янги индустриал
мамлакатларда ҳамда ўтиш иқтисодиёти даврида бўлган мамлакатларда
мавжуд бўлиб, уларнинг бой тажрибасидан тўғри фойдаланиш ҳозирги замон
давр талабига мос кeлади. Ўзбeкистоннинг “Эркин иқтисодий зоналар”
тўғрисидаги қонунига асосан, Рeспублика ҳудудида бундай зоналарнинг уч
модeли, яъни
1) эркин савдо зоналари;
2) саноат зоналари;
3) тeхнологик зоналарни ривожлантириш кўзда тутилган.
Рeспубликамизда эркин ҳамкорликда иқтисодий фаолият олиб бориш учун
барча шарт-шароитлар яратилгандир. Хорижий инвeсторлар учун халқаро
амалиётда қабул қилинган, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари устуворлигидан
кeлиб чиқадиган ҳуқуқий қоидалар ва нормативлар яратилган.
6.1-расм.Ташкил этилаётган ЭИЗ.
Қонунда Ўзбекистонда ЭИЗ лар эркин савдо зоналари, эркин ишлаб
чиқариш зоналари, эокин илмий-техник зоналар ва бошқа зоналар
кўринишида яратилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Юридик ва
жисмоний
шахслар–ЭИЗ
ларнинг
резидентларининг
ҳуқуқлари
ва
манфаатларининг кафолатлари мустаҳкамланган.
Шу нарса белгилаб қўйилганки, эркин иқтисодий зонани ривожлантириш
дастури ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмасини яратиш, махсус ҳуқуқий
режимни таъминлаш, юридик ва жисмоний шахсларнинг фаолиятини
иқтисодий рағбатлантириш чораларини ўз ичига олиши лозим. Эркин
иқтисодий зоналарни ривожлантириш дастурларини молиявий таъминлаш
зонанинг ўзининг ресурслари ва хусусий ва бошқа манбаларнинг
маблағларини жалб қилиш ҳисобидан амалга оширилади, халқародастурларга
ажратиладиган маблағлар, шунингдек мазкур ҳудудни ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш учун Республика бюджети ва маҳаллий бюджетлардан
ажратиладиган маблағлар ҳам шу ҳисобга киради.
Қонуннинг 11-14 моддаларида яратиладиган ЭИЗ ларнинг ҳудудида
ўрнатиладиган ҳуқуқий режимнинг ўзига хос хусусиятлари, махсус божхона
ва валюта режимининг фаолият кўрсатиш тартиби, шунингдек солиқлар ва
бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзларни тақдим қилиш тартиби
кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги эркин иқтисодий зоналар
учун ташқи иқтисодий фаолиятнинг махсус режимини (божхона, валюта,
солиқ режими ва бошқалар) ўрнатиш Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил
26 майдаги № 77-II «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида» ги Қонунининг 28-
моддасида ҳам мустаҳкамланган.
Эркин иқтисодий зона ўзининг мустақил бюджетига эга бўлади. Эркин
иқтисодий зонани шакллантириш босқичида Республика бюджети ва
маҳаллий бюджетлардан кредитлар тақдим қилиш ёки ишлаб чиқариш ва
ижтимоий инфратузилма объектларини тўғридан-тўғри инвестициялаш
шаклида маблағларни жалб қилиш мумкин.
Эркин иқтисодий зонанинг бюджети эркин иқтисодий зонанинг Маъмурий
Кенгашининг тасарруфида ва бошқаруви остида бўлган ер, бинолар ва
иншоотларни ижарага бериш, хизматлар кўрсатишдан келадиган даромадлар,
шунингдек қонунчилик билан таъқиқланмаган бошқа даромадлардан
шакллантирилади.
Қонунда эркин иқтисодий зоналарни бошқариш масалаларига катта эътибор
қаратилган.
Махсус
иқтисодий
зоналарнинг
фаолияти
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамаси
томонидан
ташкил
қилинадиган
Маъмурий Кенгаш томонидан мувофиқлаштирилади. Маъмурий Кенгашга
раис бошчилик қилади.
Маъмурий Кенгашнинг ваколатларига қуйидагилар киради:
махсус ҳуқуқий режимга риоя қилинишини назорат қилишни амалга
ошириш;
эркин иқтисодий зонани ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш;
эркин иқтисодай зонага жойлаштириш учун инвесторларни танлашни
амалга ошириш;
давлат бошқаруви органлари, жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг
эркин иқтисодий зонанинг фаолият кўрсатиши билан боғланадиган масалалар
бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
эркин иқтисодий зонага инвестицияларни жалб қилиш учун қўшимча
шартларни ўрнатиш;
эркин иқтисодий зонанинг ҳар йиллик бюджетини кўриб чиқиш ва
тасдиқлаш.
Маъмурий Кенгаш шунингдек амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқа
ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. Маъмурий Кенгашнинг унинг
ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари эркин иқтисодий зона
ҳудудида хўжалик фаолиятини олиб борадиган барча иштирокчилар учун
мажбурий бўлиб ҳисобланади.
Эркин иқтисодий зонани оператив бошқариш органи эркин иқтисодий
зонанинг Дирекцияси бўлиб ҳисобланади, у қонунчиликда белгиланган
тартибда ташкил қилинади ва юридик шахс бўлиб ҳисобланади.
Дирекциянинг функцияларига қуйидагилар киради:
махсус ҳуқуқий режимнинг амал қилишини таъминлаш;
Маъмурий Кенгаш томонидан танлаб олинган инвесторларнинг ўзларининг
мажбуриятларини тегишлича бажаришини назорат қилишни амалга ошириш;
эркин иқтисодий зонани ривожлантириш дастурининг амалга ошишини
таъминлаш;
эркин иқтисодий зона ҳудудидаги хўжалик фаолияти иштирокчиларини
(юридик ва жисмоний шахсларни) рўйхатга олишни амалга ошириш;
экологик ҳолатнинг яхшиланишини назорат қилиш, унингдек унинг
зиммасига тарихий-маданий ёдгорликларнинг сақланиши учун жавобгарлик
ҳам юкланади.
Дирекция амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга
ошириши мумкин, бироқ у қонунчиликда кўзда тутилган ҳолатлардан бошқа
ҳолларда юридик важисмоний шахсларнинг оператив хўжалик, молия ва
бошқа фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.
Мазкур қонуннинг мазмуни у қабул қилингандан кейин киритилган барча
ўзгартиришларни ҳисобга олиш билан қайта кўриб чиқилган41. Ушбу қонунни
охирги марта ўзгартириш “Навоий” эркин саноат иқтисодий зонаси
яратилгандан кейин содир бўлган.
Умуман олганда, қонунчиликни янгилаш уларга юқори технологияли,
экспортга йўналтирилган, давлатнинг иқтисодий сиёсатининг устивор Ушбу
йўналишларига жавоб бера оладиган ишлаб чиқаришларни жойлаштириш
учун ЭИЗ ларнинг жалб қилувчанлигини ошириш, ЭИЗ ларни яратиш ва
уларнинг фаолият кўрсатиш тартибини регламентлаш, бу зоналарнинг
фаолият
кўрсатиш
муддатларини
белгилаш,
давлат
органларининг
функциялари ва ваколатларини белгилаш, иштирокчиларнинг ҳуқуқлари ва
мажбуриятларини
белгилаш,
қонунчилик
ўзгарганда
инвесторларга
кафолатларни тақдим қиладиган меъёрларни кучайтириш, шунингдек
кафолатларни тақдим қилиш муддатларини оширишга йўналтирилган1.
«Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида» ги Қонунга киритилган қўшимчалар
ва ўзгартиришлар Ўзбекистон иқтисодиёти тармоқларининг келгусида янада
ривожланишини қўллаб-қувватлаши ва таъминлаши, тадбиркорлик фаолияти
ва инвестициялар, технологиялар ва замонавий менежмент услубларини жалб
қилишнинг
самарадорлигини
оширишга
хизмат
қилиши,
шунингдек
мамлакатда янги юқори самарали ва рақобатбардош ишлаб чиқаришларни
яратишга хизмат қилиши лозим.
2.“Навоий” ЭСИЗ, “Ангрен” ва “Жиззах” МСЗ ларнинг фаолият
кўрсатишининг ўзига хос хусусиятлари. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда
“Навоий” эркин саноат иқтисодий зонаси (“Навоий” ЭСИЗ), “Ангрен” махсус
саноат зонаси (“Ангрен” МСЗ) ва “Жиззах” махсус саноат зонаси (“Жиззах”
МСЗ) фаолият кўрсатмоқда, улар ўзида ишлаб чиқариш зоналарининг
турларидан
бирини
тақдим
қилади
(бу
зоналарда
имтиёзлар
ва
преференцияларнинг қўлланилишининг ўзига хос хусусияти иловадан
қаралсин).
1 www.UzA.Uz
“Навоий” ЭСИЗ
“Навоий” эркин саноат иқтисодий зонаси Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2008 йил 2 декабрдаги №ПФ-4059 Фармони билан яратилган.
“Навоий” ЭСИЗ Ўзбекистоннинг энг саноатлашган шаҳарларидан бири -
Навоий шаҳри яқинидаги 564 га майдонга эга бўлган ҳудудда ва
Ўзбекистоннинг
йирик
шаҳарлари
ва
саноат
марказлари
бўлиб
ҳисобланадиган Бухоро ва Самарқанд шаҳарларидан 100-175 км масофада
жойлашган.
“Навоий” ЭСИЗ да хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг асосий
йўналиши замонавий хорижий юқори унумдор асбоб-ускуналар ва техникани,
технологик линиялар ва модулларни, инновацион технологияларни жорий
қилиш ҳисобига юқори технологияли, жаҳон бозорларида рақобатбардош
бўлган маҳсулотларнинг кенг спектрини ишлаб чиқариш деб белгиланган.
“Навоий” ЭСИЗ халқаро аэропорт, халқаро аҳамиятга эга бўлган Е-40
автомагистрали ва темир йўлларнинг бевосита яқинида жойлашган, бу Навоий
мультимодал транспорт-логистика тугунининг афзалликларидан максимал
даражада самарали фойдаланиш имконини беради.
Навоий аэропорти ўзида халқаро юк оқимларини бошқариш учун идеал
бўлган минтақавий марказни тақдим қилади.
«Korean air» корейс авиакомпанияси билан келишув асосида халқаро
интермодал логистика марказини яратиш ва суткасига 300 т юкка ишлов
бериш имконини берадиган юк терминалини қуриш билан Навоий
аэропортини модернизациялашнинг биринчи босқичи тугалланган. Келгусида
юк оқимларининг ортиб боришига қараб юк терминалининг қувватини
суткасига 1000 тоннагача етказиш кўзда тутилган.
Логистика маркази Навоий аэропорти орқали кириб келадиган юкларни ер
усти транспорти билан минтақа бўйлаб тарқатадиган, шунингдек юк
оқимларини
ҳаво
кемалари
билан
Шимол-Жануб
ва
Ғарб-Шарқ
йўналишларида қайта тақсимлайдиган тўлақонли тизим функцияларини
бажаришга қаратилган.
6.2-расм. Навойи ЭСИЗнинг транспорт географияси.
Навоийда қўниб ўтиш билан ҳаво йўлакларидан фойдаланиш юкларни
ташишга кетадиган вақт ва харажатларни анчагина тежаш имконини беради.
Масалан, Жанубий-Шарқий Осиёдан Европагача Навоий орқали бўлган
масофа Дубай орқали бўлган масофага қараганда 1 минг км га қисқа. Бунда
авиаучишни амалга оширишда вақтни тежаш 1,5 соатни, ёқилғини тежаш эса
– ҳар бир авиалайнерга 15 тоннани ташкил қилади.
“Навоий” ЭСИЗ Е-40 автомобиль магистралининг атрофида жойлашган, бу
магистрал энг қисқа йўл билан Европани Хитой билан боғлайди. Юкларни
автомобиллар билан Хитой-Европа йўналишида Ўзбекистон орқали ташиш
Хитой-Россия чегараси орқали ўтадиган маршрут билан ташишга қараганда
қарийб 1000 км га қисқа. Бу транспорт харажатларини ҳар бир автомобилга
тахминан 800 долларга қисқартириш имконини беради.
Шунингдек “Навоий” ЭСИЗ” нинг яқинида темир йўл жойлашган бўлиб, у
Марказий Осиё, МДҲ, Жанубий-Шарқий Осиё, Европа, Яқин Шарқ ва Форс
Кўрфази мамлакатларининг бозорларига чиқишга эга. Тошкентдан Бандар-
Аббос портигача бўлган йўлни контейнер поезди 7 суткада, Тошкентдан
Теҳрон орқали Истамбулгача бўлган йўлни эса – 10 кунда босиб ўтади. Бу
Ўзбекистонни айланиб ўтиш билан амалга ошириладиган ташишларга
қараганда қарийб 2 марта тезроқ.
Навоий орқали минтақанинг жанубда Эрон ва Туркиянинг портларига,
ғарбда ва шимолда эса – Қора денгиз ва Болтиқ денгизи портларига чиқадиган
барча асосий темир йўл трассалари ўтади. Хитойдан Европага бўлган энг
қисқа темир йўл маршрути ҳам Навоий орқали ўтади. “Ғузор-Бойсун-
Қумқўрғон” темир йўли эксплуатацияга киритилгандан кейин Афғонистон,
Покистон ва Ҳиндистонга энг қисқа транзит боғланиш пайдо бўлди.
“Навоий” ЭСИЗ ҳудудида саноатнинг барча тармоқларида ишлаб
чиқаришнинг хомашёдан тайёр маҳсулотгача бўлган тўлиқ циклига эга
бўладиган саноат мажмуаларини яратиш учун барча шарт-шароитлар
яратилган.
“Навоий”
ЭСИЗ ни яратиш концепцияси ва танланган устивор
йўналишлардан келиб чиқиш билан “Навоий” ЭСИЗ да қуйидаги тармоқлар ва
йўналишларнинг корхоналари жойлаштирилади:
электроника ва электротехника маҳсулотлари;
аниқ машинасозлик, приборсозлик ва автомобиллар учун бутловчи
қасмларни ишлаб чиқариш;
фармацевтика саноати ва тиббиёт буюмлари;
озиқ-овқат саноати;
пластик ва полимер буюмлар.
3.«Ангрен»
МСЗ.
«Ангрен»
махсус
саноат
зонаси
Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2012 йил 13 апрелдаги №ПФ-4436 Фармони
билан яратилган.
«Ангрен» МСЗ нинг умумий ҳудуди 14,5 минг га ни ташкил қилади, у
Тошкент вилоятидаги Ангрен ва Оҳангарон шаҳарларининг ҳудудларини ва
уларнинг орасида жойлашган ҳудудларни ўз ичига олади.
«Ангрен» МСЗ ни яратишнинг асосий мақсади юқори қўшимча қийматга эга
бўлган рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни таъминлайдиган
замонавий юқори технологияли ишлаб чиқаришларни яратиш учун
мамлакатдаги ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича қулай шарт-
шароитларни шакллантириш, шунингдек Тошкент вилоятининг ишлаб
чиқариш ва ресурс потенциалидан мажмуавий ва самарали фойдаланиш, шу
асосда янги иш ўринларини яратиш ва аҳолининг даромадларини ошириш
бўлиб ҳисобланади.
«Ангрен» МСЗ нинг афзалликларидан бири унинг қулай жойлашуви, яъни
Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларининг яқинида жойлашганлиги бўлиб
ҳисобланади. Республика пойтахти – Тошкентгача бўлган масофа – 80 км ни,
Фарғона водийсининг шаҳарларигача бўлган масофа - 240 км ни ташкил
қилади.
Бундан ташқари, «Ангрен» МСЗ да 30 га умумий майдонга эга бўлган ва 300
тадан ошиқ юк автотранспорт воситаларини сиғдира оладиган «Ангрен»
халқаро логистика маркази жойлашган. Логистика марказининг қуввати 4 млн
т юк операцияларини ташкил қилади.
«Ангрен» МСЗ нинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари
қуйидагилар бўлиб ҳисобланади:
юқори қўшимча қийматга эга бўлган, ички ва ташқи бозорларда
рақобатбардош бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича замонавий
юқори технологияли ишлаб чиқаришларни яратиш ва уларнинг самарали
фаолият кўрсатиши учун инвестицияларни, авваламбор тўғридан-тўғри
инвестицияларни
жалб
қилиш
бўйича
қулай
шарт-шароитларни
шакллантириш;
махсус саноат зонасига кирадиган минтақанинг ишлаб чиқариш ва ресурс
потенциалидан максамал даражада ва самарали фойдаланиш, минерал-хомашё
ресурсларини янада чуқурроқ қайта ишлаш бўйича янги ишлаб чиқариш
қувватларини яратиш;
маҳаллий хомашё ва материаллар базасида, махсус саноат зонасининг
корхоналари ўртасида ва умуман Республикадаги корхоналар ўртасида жипс
кооперацион
боғланишларни
ўрнатиш
ва
саноат
кооперациясини
ривожлантириш асосида
юқори технологияли маҳсулотларни
ишлаб
чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш;
транспорт, муҳандислик-коммуникацион ва ижтимоий инфратузилманинг
жадал ривожланиши ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш,
“Ангрен”
логистика
маркази,
яратилган
юкларни
автомобиллар
ва
контейнерлар билан ташиш тизимини янада ривожлантириш ва унинг
потенциалидан кенг фойдаланиш.
“Ангрен” МСЗ да хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг асосий
йўналиши махсус саноат зонасига кирадиган минтақанинг ишлаб чиқариш ва
ресурс потенциалидан самарали фойдаланиш ҳисобига юқори технологияли,
жаҳон бозорларида рақобатбардош бўлган маҳсулотларнинг кенг спектрини
ишлаб чиқариш деб белгиланган.
«Ангрен» МСЗ ҳудудида минерал-хомашё ресурсларини янада чуқурроқ
қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқаришларни ривожлантириш, маҳаллий хомашё
ва материаллар базасида, махсус саноат зонасининг корхоналари ўртасида ва
умуман
Республикадаги
корхоналар
ўртасида
жипс
кооперацион
боғланишларни ўрнатиш ва саноат кооперациясини ривожлантириш асосида
юқори технологияли маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун
барча шарт-шароитлар яратилган.
Корхоналарни тармоқ бўйича жойлаштириш концепциясидан келиб чиқиш
билан «Ангрен» МСЗ ҳудудида қуйидаги тармоқлар ва йўналишларнинг
корхоналари жойлаштирилади:
o электроника ва электротехника,
o машинасозлик,
o кимё ва нефть-кимё,
o озиқ-овқат саноати ва мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта
ишлаш,
o қурилиш материаллари ишлаб чиқариш,
o тери-кўнчилик саноати ва бошқалар.
4.«Жиззах»
МСЗ.
«Жиззах»
махсус
саноат
зонаси
Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2013 йил 18 мартдаги №ПФ-4516 Фармони
билан, Ўзбекистонда ўзбек-хитой саноат паркини яратиш лойиҳасини яратиш
бўйича ўзаро англашув меморандумига мувофиқ яратилган.
6.3.расм.«Жиззах» МСЗ транспорт географияси.
«Жиззах» МСЗ Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳри ҳудудида жойлашган ва
Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида филиалга эга.
«Жиззах» МСЗ ни яратишнинг асосий мақсади юқори қўшимча қийматга эга
бўлган рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни таъминлайдиган
замонавий юқори технологияли ишлаб чиқаришларни яратиш учун
мамлакатдаги ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича қулай шарт-
шароитларни шакллантириш, шунингдек Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг
ишлаб чиқариш ва ресурс потенциалидан мажмуавий ва самарали
фойдаланиш, шу асосда янги иш ўринларини яратиш ва аҳолининг
даромадларини ошириш бўлиб ҳисобланади.
«Жиззах» МСЗ нинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари
қуйидагилар бўлиб ҳисобланади:
o юқори қўшимча қийматга эга бўлган, ички ва ташқи бозорларда
рақобатбардош бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича
замонавий юқори технологияли ишлаб чиқаришларни яратиш ва
уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун инвестицияларни,
авваламбор тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш бўйича
қулай шарт-шароитларни шакллантириш;
o махсус саноат зонасига кирадиган минтақаларнинг ишлаб чиқариш ва
ресурс потенциалидан максамал даражада ва самарали фойдаланишни
таъминлаш, минерал-хомашё ресурслари ва қишлоқ хўжалиги
хомашёсини янада чуқурроқ қайта ишлаш бўйича янги ишлаб
чиқариш қувватларини яратиш;
o маҳаллий хомашё ва материаллар базасида, махсус саноат зонасининг
корхоналари ўртасида ва умуман Республикадаги корхоналар
ўртасида жипс кооперацион боғланишларни ўрнатиш ва саноат
кооперациясини ривожлантириш асосида юқори технологияли
маҳсулотларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини
чуқурлаштириш;
o “Жиззах” МИЗ ҳудудида транспорт, муҳандислик-коммуникацион ва
ижтимоий инфратузилманинг жадал ривожланиши ва улардан
самарали фойдаланишни таъминлаш.
o Шуни қайд қилиш лозимки, эркин иқтисодий зоналарни яратиш учун
жойни танлаш минтақаларнинг саноат ва инвестицион потенциалини,
уларнинг ташқи бозорларга чиқиш учун қулай жойлашувини диққат
билан таҳлил қилиш асосида амалга оширилган.