ЎЗБЕКИСТОНДА МАВЖУД ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАЛАРДА ТРАНСПОРТИ ФАОЛИЯТИНИ САМАРАЛИ БОШҚАРИШ ВА ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ
Yuklangan vaqt
2024-07-27
Yuklab olishlar soni
1
Sahifalar soni
32
Faytl hajmi
376,7 KB
ЎЗБЕКИСТОНДА МАВЖУД ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАЛАРДА
ТРАНСПОРТИ ФАОЛИЯТИНИ САМАРАЛИ БОШҚАРИШ ВА
ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ
Режа.
1.Транспорт-логистиканинг ўзига хос хусусиятлари ва уни тадқиқ қилиш.
2.Транспорт хизматига бўлган талабларни ўрганиш ва таҳлил этиш
3.Ўзбекистонда мавжуд логистик марказларнинг ишлаб чиқариш –хўжалик
фаолияти таҳлили.
4.ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНА ларда транспорт фаолиятини самарали
бошқариш ва иқтисодий самарадорлигини ошириш.
5.ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАларда автомобиль транспорт корхоналари
фаолият самарадорлигини таъминлашнинг логистик аҳамияти ва унинг
иқтисодий самарадорлигини ошириш йўллари.
1.Транспорт-логистиканинг ўзига хос хусусиятлари ва уни тадқиқ қилиш.
Ҳозирги пайтда хизмат кўрсатиш тушунчаси материал объектларни ёки табиат
маҳсулотларини шаклини ўзгартириш билан боғлиқ бўлмаган барча меҳнат
турларини ўз ичига олади. Бундай меҳнат натижасида алоҳида истеъмол
қиймати яратилади ва уни миқдори меҳнатнинг ижтимоий фойдали фаолияти
билан ўлчанади.
Транспорт хизмати бу корхоналар ва одамларни эҳтиёжини қондиришга
қаратилган транспорт фаолиятининг тури ҳисобланади. Транспорт хизмати –
бу нафақат юк ёки йўловчиларни ташиш, балки ташиш жараёнига
кирмайдиган, лекин уни тайёрлаш ва амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳар
қандай операциялар комплексидан иборатдир
Охирги пайтларда транспорт хизматини амалга оширишда бажарилаётган
логистик бошқарув масалаларининг аҳамияти ортиб бормоқда, кўплаб
корхона ва ташкилотлар хизмат кўрсатиш соҳасига кириб келмоқдалар.
Кўплаб логистик хизмат кўрсатувчи воситачи ташкилотлар фаолият
кўрсатмоқда. Айрим ҳолларда бундай воситачи ташкилотлар кўрсатаётган
хизмат нархи маҳсулот ишлаб чиқариш нархидан ҳам юқори бўлиши мумкин.
[24].
Сўнги йилларда логистика борган сари кўпроқ сервис оқимлари билан
шуғулланмоқда, чунки кўпгина фирма ва корхоналар нафақат маҳсулот ишлаб
чиқаради, балки керакли хизмат кўрсатиш билан ҳам шуғулланмоқдалар.
Транспорт хизмати кўрсатишда логистик ёндашув ниҳоятда муҳимдир.
Транспорт хизматига бўлган эҳтиёж ва бозордаги сўров регионда транспорт
тармоғини ривожланганлигига, турли транспорт воситаларини мавжудлиги ва
уларни
фаолият
кўрсатишини
ўзаро
мувофиқлаштирилганлигига,
кўрсатилаётган транспорт хизмати турлари ва сифатига, уларни нарх-навоси
ва бошқа кўплаб факторларга боғлиқдир. Бозор иқтисодиётини ривожланиши
ва кенг инфраструктура тармоғини шаклланиши умумиқтисодий тармоқлар
ичида албатта транспорт хизматини улушини ошишига олиб келади.
10.1-расм. Транспорт хизмати жараёнлари
Эндиликда транспорт турларини техник-эксплуатацион хусусиятлари
транспорт хизмати бозорида унинг ишончли ҳолатини таъминлайди, айниқса
кичик партияли юк ташишда юкларни автоматлаштирилган ҳолда қайта
ишлаш, уларни пакетлаштириш ва контейнерлаштириш, юкларни қайта
ишлаш ва ташиш жараёнларида информатикани қўллашни аҳамияти ортиб
бормоқда.
Транспорт
хизматини
такомаллаштиришни
қуйидаги
самарали
йўналишлари шаклланмоқда:
хизмат кўрсатиш турларини истеъмолчиларни махсус талабларига
мослаштириш;
1.
Юкларни
етказиб
бериш
жараёнини
логистик режалаштириш ва бошқариш
2. Юкларни етказиб бериш жараёни
1. Юк ташишга буюртмаларни қабул қилиш, уларни қайта ишлаш ва шартномага мувофиқлигини текшириш
2. Истеъмолчилар талабларини ўрганиш ва буюртмалар асосида юк оқимларини таҳлил этиш
3. Юкларни ташиш йўналишларини ва уларни оптималлаштириш
4. Ташишга жалб этилаётган автотранспорт воситаларини юкларни ташиш йўналишлари (маршрутлари)га оптимал
тақсимлаш
5. Транспорт циклининг барча бўғимларида моддий оқимларни кузатиш
6. Транспорт хизматларининг сифат даражасини баҳолаш
7. Транспорт хизматлари нарх-наволарини шакллантириш ва тўловларни таъминлаш
8. Юкларни етказиб беришни барча босқичларида кузатиш ва назорат қилиш
9. Транспорт фаолиятини диверсификациялаш
10. Транспорт омбор ишларини бошқариш
11. Бажарилаётган хизматлар бўйича ахборот бериш
12. Етказиб бериш занжири бўйлаб экспедиция ишларини бажариш
ТРАНСПОРТ ХИЗМАТИ ЖАРАЁНЛАРИ
транспорт хизматига бўлган талабларни фаол ривожлантириш ва мавжуд
транспорт паркидан оқилона фойдаланиш.
Логистик тизимда ишлаб чиқариш хом-ашъё таъминлаш каналлари
фаолиятини ишга тушириш муаммоларини ҳал этишни тақоза этади. Корхона
ва ташкилотлар тайёр маҳсулотни етказиш каналларини иш фаолиятида
транспорт турини танлаш, ташиш усуларини ишлаб чиқиш, транспорт
воситалари типларини аниқлаш, юкларни ташишга тайёрлаш каби қатор
транспорт масалаларини ҳал қилиши лозим бўлади[25].
Шундай қилиб истеъмолчиларга транспорт хизмати кўрсатиш қуйидаги
ишлар бажарилишини тақозо этади:
*товар (юк)ларни физик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларни
тегишли тарзда ўраб-чирмаш (упаковка) воситаларини танлаш;
*упаковкадаги юк пакетларига тегишли ёзувлар ва белгилар киритиш, яъни
тамғалаш;
*махсус таралардан фойдаланишни кўзда тутиш, уларга тегишли белгилаш
ва
кодларни
киритиш,
юк
бирликларини
шакллантириш,
юкларни
пакетлаштириш ва контейнерлаштириш;
*самарали ташиш тури ва воситаларини танлаш;
*транспорт воситаларига юк бирликларини рационал жойлаштириш ва юк
кўтарувчанликдан самарали фойдаланишга эришиш;
*транспорт воситаларига юк ортиш ва тушириш ишларини бажаришда
рационал технологияларга амал қилиш;
*юк омбори ва терминалларда товарларни рационал жойлаштириш, уларни
ҳисобга олиш ва заҳираларни шакллантириш;
*замонавий ахборот технология ва ахборот-компьютер тизимларидан
фойдаланиш.
2. Транспорт хизматига бўлган талабларни ўрганиш ва таҳлил этиш
шуни кўрсатмоқдаки, истеъмолчиларни транспорт хизмати сифатига бўлган
асосий талаби – бу юкларни ўз вақтида жўнатиш ва етказиб беришдир. Бундай
талабни асосида истеъмолчиларни юк заҳиралари ва уларни сақлаб туришга
кетадиган ҳаражатларни камайтириш мақсади ётади. Чунки ҳозирги пайтда
заҳираларни ушлаб туриш ҳаражатлари маҳсулот нархидан 20-25 фоизгача
бўлган
ҳаражатни
талаб
этмоқда.
Транспорт
тизимининг
амалдаги
камчиликлари – бу юкни ўз муддатида жўнатиш ва етказиб бериш
кафолатланмаганлиги, ташишга берилган буюртмани бажаришни орқага
суриш ёки рад жавобини бериш ҳолларининг мавжудлигидир. Шу сабабдан
ташувчилар авваламбор ташилаётган юк ва тшиладиган масофа ҳамда ташиш
шарт шароитларини ҳисобга олган ҳолда транспорт турини тўғри танлаши
мақсадга мувофиқдир (4.12-расм)..
10.2-расм Транспортнинг асосий турлари.
Юқоридаги транспорт хизматини кўрсатувчи транспот турларининг қайси
бири самарали бўлиши айнан транспорт хизмати кўрсатиладиган ҳудудга ва
ташиш шароитига боғлиқдир. Транспорт хизматини сифатини белгиловчи
қуйидаги параметрларга ҳам боғлиқ:
• ташишга буюртма олингандан уни бажарилгунча ўтган вақт;
• буюртмани бажариш ишончлиги ва бир марталик талаб бўйича юкни
етказиб бериш мумкинлиги;
• етарли даражадаги заҳиралар ҳажмини таъминлаш ва етказиб беришни
доимийлиги;
• буюртмани тўлақонли бажариш мумкинлиги;
• тарифларни қулайлиги ва қилинаётган ҳаражатлар ҳақида доимий равишда
ахборот бериб турилиши;
• кредит бериш (олиш) мумкинлиги;
• омборхоналарда юкларни қайта ишлаш самарадорлиги;
• юкларни ўраб-чирмаш сифати ва ташишни пакет ва контейнерларда амалга
ошириш мумкинлиги;
Логистик хизмат кўрсатиш жараёнини энг муҳим масаласи – бу
кўрсатилган хизматлар учун истеъмолчилардан ундириладиган компенсация
нархини аниқлашдир. Юкларни ташиш жараёнига кетган ҳаражатларни
аниқлашдан кўра логистик хизмат ҳаражатларини аниқлаш анча
мураккабдир, чунки бундай хизматни баҳоси истеъмолчи томонидан бор
тизимни (ташиш ва логистик хизмат кўрсатиш) самарадорлигини баҳолаши ва
тан олиш билан боғлиқдир. Хизмат кўрсатиш даражаси ҳаражат ва тушумлар
ҳамда олинадиган фойда қийматларини солиштириш асосида аниқланади.
Агар хизмат кўрсатишни режалаштирилаётган даражаси ҳаражат ва
тушумларни оптимал нисбатини таъминлайолса, унда бундай хизмат корхона
учун самарали ҳисобланиши мумкин. Бундай процедура хизмат кўрсатиш
даражасини оширилиши туфайли кўпаяётган ҳаражатларни хизмат тури ва
сифатини камайиши натижасида йўқотилаётган тушум билан солиштириш
асосида бажарилади. Бундай солиштириш натижасида хизмат кўрсатишнинг
оптимал даражасини аниқланади. [26].
Транспорт воситаларини иш фаолияти истеъмолчилар эҳтиёжини
қондиришга қаратилган бўлиш керак. Истеъмолчиларга эса минимал
муддатларда юкни етказиб бериш имконияти, юкни сифатини 100 % сақлаш,
юкни қабул қилиш ва топширишдаги қулайликлар, тарифлар тўғрисида,
ташиш шароити ва юкни етиб келган жойи тўғрисидаги доимий маълумотлар
бериб туриш лозим бўлади.
Транспорт хизматини сифатини белгилашда қуйидаги ҳолатларни
ҳисобга олиш лозим бўлади:
*транспорт хизмати турларини танлашда хизматни мумкин бўлган барча
даражаларини кўзда тутиш лозим бўлади;
*истеъмолчиларни эҳтиёжлари бир неча хил бўлиши мумкин, бу эса
кўрсатилаётган транспорт хизмати хусусиятлари ва тавсифларини бир неча,
баъзан бир-бирига мос келмайдиган талабларга жавоб беришни тақозо қилади;
*транспорт хизмати борасида шартномалар тузилганда истеъмолчиларни
эҳтиёж ва талаблари аниқ белгиланиши лозим;
*кўп ҳолларда истеъмолчиларни эҳтиёжлари вақт мобайнидаўзгаради, бу
эса тизимли равишда маркетинг тадқиқотлари ўтказишни тақоза этади. Ҳар
бир транспорт хизмати тури уни жиддий равишда ўрганиш ва таҳлил этишни
тақоза этади;
*истеъмолчиларни талаб ва эҳтиёжлари одатда ишни маълум бир
хусусиятларини таъминлашни кўзда тутади ва бунда маълум миқдорий
кўрсаткичлар бажарилиши талаб этилади: хавфсизликни таъминлаш,
функционал техник тайёр ҳолатда бўлиш, эксплуатацияга тайёргарлик
даражаси, ишончлилиги эҳтиёжни қондириш, иқтисодий факторлар, экология
талабларига жавоб бериш ;
Транспорт хизматини доимо яхшилаб бориш учун транспорт хизмати
борасида олинган ахборотлар тўпланган тажрибалар ва истеъмолчиларни
фикр-мулоҳазалари асосида жиддий ўрганилиши ва таҳлил этилиши лозим.
Транспорт хизматини намунали йўлга қўйиш учун стратегик ечимлардан
фойдаланиш ҳам катта самара беради. Президентимиз И.А.Каримов
“Стратегия – бу узоққа мўлжалланган аниқ мақсаддир” деганлар. Демак ҳар
қандай тизимни стратегик режалаштириш муҳим аҳамият касб этар
экан.транспорт хизматларини стратегик режалаштириш мижозларнинг
кўпайишига, аввалги буюртмачиларнинг буюртмаларини кенгайишига, янги
уровен (даражадаги) хизматни жорий этишга, хатоликларнинг камайишига,
хизматларнинг тўғри ва самарали жорий этилишига олиб келади. Бу усул
корхонага катта самарадорлик ва даромадлар олиб келади ва компания
брендининг машхурлигини ҳамда мустаҳкамлигини таъминлайди (10.3-расм).
10.3-расм. Транспорт хизмати стратегиялари
Автомобил транспортидаги энг асосий хизмат кўрсатиш бу юк ва
йўловчиларни ташишдир.
Маълумки, юк ташиш таннархи транспорт жараёнини амалга ошириш билан
боғлиқ бўлган капитал маблағларни ҳисобга олмайди. Шу туфайли иқтисодий
ҳудудда юк ташишнинг истиқболдаги ривожлантириш вариантларини
Транспорт хизмати стратегиялари
Кўшимча ва ноананавий хизматлар
Ахборот ва коммуникацияларда янги ютуқлар
Фаолиятни
диверсифи-
кациялаш
Йўлларда
юкни назо-рат
қилиш
Хизматлар
ҳақида
маълумот
Корхона юк
обороти бўйича
таклифлар
Юк ташиш
ҳисоб кито-
бини олиб
бориш
Шериклар
орасидаги
маълумот
алмашиш
Янги
маршрутлар
рекламаси
Турли
экспедиторлик
хизматлари
Ташиш
таннархини
аниқлаш
Заҳираларни
назорат
қилиш
Истеъмолчилар
талабини
ўрганиш
Божхона ишла-
рини тартибга
солиш
Омборларни
бошқариш
Буюртмалар
бажарилган-
лиги назорати
Юк оборотини
назорат қилиш
Ҳужжатларни
компютерлаш-
тириш
Оптимал ташиш маршрутини аниқлаш
Компютерлаштирилган ахборот тизими
белгилашда, бу вариантларга хос эксплуатацион харажатлар ва капитал
маблағлар даражаларини ҳисобга олиш керак бўлади. Бундай комплекс мезон
сифатида келтирилган харажатлар ҳисобланади.
Келтирилган харажатлар умумий ҳолда қуйидагиларни ўз ичига олади:
тарага ва юкларни пакетлашга сарфланадиган харажатлар;
юк ортиш – тушириш ишлари ва ташиш харажатлари;
юк ташишни ташкил этишдаги техник воситалар комплексига кетадиган
капитал маблағлар;
ташишда бўладиган юкларни ва улардан йўқотиладиган қисмининг баҳоси.
Реал юк ташиш шароитларида юқорида кўрсатилган харажатлардан
айримлари ҳисобга олинмаслиги мумкин. Масалан, ташиш жараёнида
бўладиган юкларнинг баҳосини бу маҳсулот етказилгандан кейин бевосита
ишлаб чиқаришда ишлатиладиган ҳоллардагина ҳисобга олиш лозим.
Шундай қилиб, умумий ҳолда маълум регион миқёсида истеъмолчиларнинг
юк ташишга бўлган эҳтиёжларини вақт мобайнида бир текис тақсимланган деб
бўлмайди, уларни таҳлил этиш ва транспорт жараёнини бошқаришда ҳисобга
олиш иқтисодий жиҳатдан катта самарадорлик берадиган муҳим омилдир.
Юк ташиш хажмларини ортиб бориш ва турли транспорт воситаларининг
йўл тармоқларини кенгайиши ва зичлашиши, шахарларни катталашуви ва
улардаги материал оқимларни ҳудудни маҳсулот ва товарлар жўнатувчи
манзиллари
билан
истеъмолчи
ташкилотларни
объектларини
ўзаро
боғлайдиган энг қисқа узунликдаги кам харажатлти йўл (тармоқ) схемаларини
аниқлаш масаласини кун тартибига қўймоқда. Чунки энг қисқа йўл тармоғи
бўйича етказиб бериладиган материал оқим энг кам харажатли ҳисобланади ва
уни самарадорлигини оширишда энг муҳим омиллардан ҳисобланади.
Ҳозирги шароитда транспорт корхоналари ўзларнинг тижорат ва ишлаб
чиқариш фаолиятларини қайта кўриб чиқишлари ва асосий диққат –
эътиборни истеъмолчиларнинг эҳтиёжлари ва талабларини ўрганиш, таҳлил
этиш ва қондиришга қаратмоғи лозим. Транспортда юк ташиш фаолияти икки
хил йўналишдаги ташкилотлар - сотувчи ва сотиб олувчи, яъни юк жўнатувчи
ва қабул қилувчи ташкилотлар эҳтиёжини қондиришга қаратилгандир. Ўз-
ўзидан маълумки товарни сотилиш, жараёни фақат уни истеъмолчига етказиб
берилгандагина тугалланган ҳисобланади. Бозор иқтисодиёти шароитида
корхонани барқарор ҳолати нафақат уни ишлаб чиқариш ҳаражатлари билан
балки бозорда ўз товарини ўтказаолиши, яъни харидорларга сотаолиши билан
белгиланади. Корхона ва ташкилотлар ўз товарларини сотганларидан кейин
маҳсулотни олувчига етказиб бериш муаммоси туғилади. Чунки бозор
иқтисодиёти шароитида маҳсулот ва товарлар бозоридан ташқари транспорт
хизмати бозори ҳам шаклланади, транспорт корхоналари орасида рақобат
пайдо бўлади.
Товарлар тақсимланишини транспорт-экспедицион таъминоти қуйидаги
ишларни кўзда тутади:
ташиш ҳужжатларини расмийлаштириш;
истеъмолчи ва транспорт корхоналари ўртасида товарларни ташиб бериш
борасида шартномалар тузиш;
юк ташиб бериш фаолиятига оид тўловларни ўтказиш;
юк ортиш ва тушириш ишларини амалга ошириш;
юкларни омборлаштириш, сақлаш, уларни партиялаштириш;
ахборот таъминотини амалга ошириш;
молиявий ва суғурта талабларини бажариш;
юкларни чегаравий назоратдан ўтказиш.
Ташишни транспорт таъминоти – бу юк (йўловчи) ларни ташиш жараёнини
таъминлашга қаратилган фаолият бўлиб, бунда юк йўловчиларни ортиш-
тушириш, ташиш, транспорт воситаларига чиқариш, улардан тушириш, дам
олдириш, сақлаш ва шу каби технологик жараёнлар амалга оширилади.
Товар ва йўловчиларни манзилга етказиб беришда иштирок этувчи
транспорт турларини сони бўйича юк ташиш тизими 1) юнимодаль – бир турли
ва 2) мультимодал ва интермодал – кўп турли транспортда ташиш тизимлар
кўринишида бўлиши мумкин.
Транспортда юк ташиш тизимларининг иерархик таркиби расмда
кўрсатилган бўлиб, тузилманинг энг юқорисида интермодаль, кейин
мультимодаль, ундан кейин юнимодаль регионалараро ташишлар, кейин
вилоятлар ва шаҳарлар миқёсидаги ташишлар, энг охирида эса алоҳида
транспорт
ташкилоти
ҳисобланмайдиган
корхоналар
тасарруфидаги
транспорт воситаларида бажариладиган юк ташишлар кўзда тутилади.
Интермодал ташишлар – бу халқаро алоқалар масштабида бир қанча
транспорт турлари воситасида ва юкларни транспортнинг бир туридан бошқа
турига юк эгасини иштирокисиз узатиш йўли билан юкларни етказиб бериш
тизимидир. Бундай ташишда тизим шакллантирувчи элемент сифатида
интермодал юк бирлиги ҳисобланади ва бу бирлик ичида юкни сақланиб
туриши уни пломбалаштириш орқали таъминланади: пломбани бузмасдан юк
бирлиги ичидаги юкларни олиб бўлмайди. Демак, юкни сақланиши полмбани
бузилмаслигини таъминлашдан иборат бўлади.
Таъкидлаш лозимки, истеъмолчи корхоналар ва ахолини транспорт
хизматига бўлган талаблари нафақат уларни иқтисодий, техник ва технологик
имкониятларини ошишига, бундан ташқари алоқадор соҳаларни (алоқа,
транспорт йўллари, машинасозлик, ахборот тизимлари) ҳам ҳолатига
боғлиқдир. Транспорт хизматига бўлган талабларни шаклланашида давлат
бошқарувининг ҳам аҳамияти муҳимдир. Унинг таъсири божхона ва
лицензиялаш тизимлари, экологик синовлари, ижтимоий сиёсат каби
йўналишларда сезиларли даражададир. Кўпчилик истеъмолчилар учун
транспорт хизматини баҳоси (нархи) ва унга кетаётган ҳаражатлар муҳим
аҳамият касб этади. Чунки юкларни етказиб келиш ҳаражатлари кўпчилик
корхоналар учун маҳсулот ишлаб чиқариш таннархининг асосий қисмини
ташкил этади ва олинаётган фойданинг даражасини бевосита белгилайди. [27].
Адабиётлар ва турли илмий-тадқиқотлар натижалари ҳақидаги
нашрларни таҳлил этиш асосида юк ва йўловчиларни етказиш бериш
сифатини мезонлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
кўрсатилаётган транспорт хизматини нарх-навоси;
юк ва йўловчиларрни етказиб бериш ишончлилиги;
юкларни етказиб бериш технологияси ва бошқарилишини турли ташиш
шароитлари ва истеъмолчилар талабларига мослашувчанлиги;
хизмат кўрсатишни ҳар томонлама тўлалиги ва эҳтиёжни қамраб олиши;
ахборотлашганлиги;
эришиш (олиш) осонлиги (мушкул эмаслиги).
3.Ўзбекистонда мавжуд логистик марказларнинг ишлаб чиқариш –хўжалик
фаолияти таҳлили. Мамлакатимизда автомобил транспортини янада
ривожлантиришда ҳамда ташкил этилаётган ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНА
ларнинг транспорт таъминотини таъминлашда логистиканинг аҳамияти катта.
Хозирда транспорт – логистика замонавий жаҳон иқтисодиётида алоҳида
аҳамият касб этади. Бизга маълумки Ўзбекистон Марказий Осиёнинг юраги
ҳисобланади. Мамлакатимизнинг иқтисодиётининг кундан кунга ривожланиб
бориши ва халқаро даражадаги иқтисодий мамлакатларга айланишимиз
биздан хорижий мамлакатларда ўз ишлаб чиқариш корхоналаримизни ва
уларнинг филиалларини очишимизни тақазо этмоқда. Демак дунёнинг турли
бурчакларида очилган марказлар ўз навбатида жаҳон ҳамжамиятида бизнинг
маҳсулот ва хизматларга бўлган талабни оширади ва биз халқаро мижозларга
эга бўламиз. Дунёнинг барча нуқталарида мамлакатимиз товар ва
хизматларига бўлган талаб бизга ўз навбатида чет элга чиқишимиз учун
транспорт соҳасини ва транспорт коридорлари (йўлакларини) ривожлантириш
шартини қўяди. Транспорт – логистика айни шу масаларни ечимини топувчи
катта
тизимдир.
Айни
шу
тизимни
ривожлантириш
мақсадида
мамлакатимизда бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан Навоийда 2008
йил 31 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Навоий шаҳар
аэропорти базасида халқаро интермодал логистика марказини ташкил этиш
чоралари тўғрисида”ги ПҚ-1027-сонли қарори қабул қилинди. 2009 йил 12
августдаги таъсис шаротномасига кўра 17 август куни “Ангрен логистика
маркази” ташкил этилди.
Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ҳам логистик мазказлар фаолияти йўлга
қўйилган. Бу марказлар мамлакатимиздаги мавжуд ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ
ЗОНАлар транспорт тизимини модернизациялашда энг муҳим жабҳалар
ҳисобланади. Бу марказларнинг асосий мақсадлари, йўналишлари ва мазмуни
қуйидагилардан иборат бўлади:
Хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш;
Истеъмол талаби ва бозордаги вазиятнинг ўзгаришига тезкор муносабат
билдириш йўли билан ҳалқ истеъмоли ва транспорт, тушуриш-ортиш,
юкларни омборларда сақлаш хизматларини кўрсатиш ва бошқалар.
Бу марказлар фаолияти қуйидаги функцияларни ўз ичига олади:
Маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш, тижорат фаолияти, молия ва
бошқарув масалалари бўйича маслаҳат бериш;
Ўрнатилган тартибда ўзаро манфаатли ташқи иқтисодий алоқаларни йўлга
қўйиш ва ривожлантириш, қўшма корхоналарни тузиш хақида қарор қабул
қилиш, шу жумладан хорижий хамкорлар билан хам;
Транспорт хизматлари;
Темир йўл ва автомобил транспортлари орқали юкларни ташишни ташкил
этиш;
Транспорт воситалари, механизмлар ва омборларни таъмирлаш, уларга
техник хизмат кўрсатиш ҳамда ижарага бериш;
Маркетинг, агентлик ва бошқа хизматлар кўрсатиш.
Демак логистика мамлакат транспорт тизимини соҳасини ривожлантирувчи
асосий соҳа ҳисобланар экан.
10.4-расм. Транзит-юк терминали.
ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНА ларда транзит юк терминаллари таркибини
аниқлашда ва уни ташкил этишда қуйидаги ташкилий тадбирлар зарур.
“Транзит юк терминали” ер участкаси майдонини аниқлаш (масалан - 8,6 га),
«Махсус юк терминали» қуриш (совутгичли ёки иситгичли майдони- 8,9 га).
Контейнерларни
жойлаштириш
чизмасини
оптималлаштириш
технологиялари ишлаб чиқиш мақсадида маркетинг тадқиқотлари ўтказиб
бориш ва бошқа юк турларига қараб турли хил тузилма ва қурилмалар ташкил
этиш кўзда тутилади. Унинг муҳимлиги ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНА
орасидаги масофани қисқаришига олиб келади яъни ёқилғидан фойдаланиш ва
вагони бериш-тозалаш вақтидан самарали фойдаланишни таъминлайди.
10.1-Жадвал
ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНА ларда транзит юк терминалларининг
таркибий қисми хизмат кўрсатиш меъёрлари.
№
Номланиши
Ўлчов
бирлиги
“Транзит
юк
терминали”
“қўшимча
майдонда”
майдон
Терминал темир йўл
ва автомобиль
тарозилари
Территорияда ТИФ
божхона пости
Юк терминали
майдони.
Юк терминали 12,5 т
ва 32т. юк кўтаришга
эга бўлган кранлар
Ортиш-тушириш
ишларини амалга
ошириш учун темир
йўл изи.
Ҳамда иккита очиқ ва
ёпиқ турдаги омбор
иншоатига эга
ЭИЗ ларда
транзит юк
терминаллари
таркиби
1.
Ортиш ва тушириш фронти
Вагон
бирлиги
7
20
2.
Битта вагонни бериш ва тозалаш
қиймати
сўм
67486
14262
3.
Битта таркибни (40 вагон) бериш
ва тозалаш қиймати
сўм
2699440
570494
4.
Битта таркибни (40 вагон) бериш
ва тозалаш сони
Вагон
бирлиги
6
2
5.
Битта бериш ва тозалашни ўртача
вақти
минут
80
15
6.
Битта таркибни (40 вагон) бериш
ва тозалашни ўртача вақти
минут
480
300
7.
Битта
контейнерни
ортиш
ва
тушуриш қиймати
сўм
60420
60420
8.
Бериш ва тозалаш ҳисобига битта
контейнерни ортиш ва тушуриш
қиймати
сўм
127906
74682
Шу мақсад маълумотлари асосида терминални таркибий тузулмаси ва
бизнес режаси ишлаб чиқиш мумкин бўлади. Терминал иши учта йўналишга
асосланган:
Юк ва контейнерларни ортиш тушуриш
Юк ва контейнерларни сақлаш
Бошқа хизматлар
Истимолчиларга йўналтирилган асосий параметрлар қуйидагилардир:
ўз вақтида ортиш тушуриш юкларини амалга ошириш;
ҳужжатлаштиришни тартибга солиш ва соддалаштириш;
келгуси харажатларни йўқлиги ва бошқалар.
4.ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНА ларда транспорт фаолиятини самарали
бошқариш ва иқтисодий самарадорлигини ошириш.
ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНА ларда транспорти фаолияти ташкил этиш,
худуд ичи юкларини ташишни ташкил этиш ҳамда самарали бошқаришни
яхшилашда
ЭРКИН
ИҚТИСОДИЙ
ЗОНА
комплексидаги
таркибий
ўзгаришлар бу янги коммерция структураларининг шаклланиши ва
тадбиркорликнинг ривожланиши, яқин қўшни мамлакатлар ҳамда узоқ чет эл
билан хўжалик алоқаларининг инстенсивлашувига, шаҳарлараро ва халқаро
йўналишларда юклар ташувини ташкил этилишига, магистрал турдаги
транспорт билан юкларни ташиб етказиб берувчи ва ташиб олиб кетувчи
маҳаллий автотранспорт ўртасидаги координация ва ўзаро ҳамкорликни
таъминлашга бўлган истеъмол талабларини ортишига олиб келади. Амалдаги
вазият
ташиш
жараёнини
маълум
бир
қисмларини
яхшилаш
ва
мукаммалаштиришни эмас, балки бутун технологик жараёнларни кескин
ўзгартиришга имконият яратувчи, юклар ҳаракатланишининг принципиал
янги кўринишини вужудга келтиришни талаб қилмоқда. Бунда ЭРКИН
ИҚТИСОДИЙ ЗОНАлараро терминал технологиялари бўйича комплекс
транспорт – экспедиция хизмати кўрсатиш тизимини ташкил этиш биринчи
даражали аҳамият касб этади (10.5-расм).
10.5-Расм.ЭРКИН
ИҚТИСОДИЙ
ЗОНА
ҳудудининг
транспорт
–
экспедиция хизмати кўрсатиш тизими.
Комплекс транспорт – экспедиция хизмати кўрсатиш тизимини яратиш
қатор объектив сабаблар талаб қилмоқда, шулардан энг асосийлари
қуйидагилардир:
ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНА ҳудудидаги терминаллар, юк майдонлари ва
омбор хўжаликлари тизимларидаги ривожланиш даражасининг пастлиги;
ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНА транспорти – тақсимлаш тизими ва етказиб
бериш алоқаларининг норационал ташкил этилганлиги;
ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНА ларда мавжуд ҳаракатланувчи таркибдан
етарлича
самарали
фойдаланмаслик,
юклаш
–тушуриш
ишлари
самарадорлигининг пастлиги;
ташкилий ва иқтисодий жиҳатдан транспорт инфраструктураси (бўлаклари)
қисмлари бир-бирларидан ажралиб қолганлиги, транспорт жараёни
иштирокчиларининг
моддий
бойликларни
ташишда
комплекслашган,
координациялашган фаолиятларининг мавжуд эмаслиги;
ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНА ҳудудларида юклар ҳаракати тизимининг
таъминоти, ҳамда транспорт операциялари ва юклар силжиши назоратида
суғурта тизимининг етарли даражада эмаслиги;
ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНА ларда транспорт инфраструктураси ва унинг
мижозлари ҳамда транспорт ички инфраструктураси билан унинг ташкил
этувчи элементлари – магистрал транспорт (темир йўл, автомобиль, дарё, ҳаво
транспорти), етказиб берувчи ва ташиб тарқатувчи (автомобиль транспорти),
омборхоналар, юклар тушурилиб, қайта ортиладиган базалар, транспорт
экспедициялари ўртасидаги алоқаларда бир бутун иқтисодий – ҳуқуқий
тизимнинг йўқлиги.
Вужудга келган вазият ташиш жараёнида алоҳида бир яхшиланишлар ёки
мукаммаллашувларни эмас, балки юклар ҳаракатланишидаги технологик
жараёнларни, транспорт инфраструктураси фаолиятини кескин ўзгартирувчи
принципиал янги тизимни шакллантиришни талаб қилмоқда.
ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНА ларда юклар ҳаракатланувининг терминал
тизимини яратишнинг асосий масалалари (вазифалари) қуйидагилардан
иборат:
ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНА ларда юклар ҳаракатланувининг терминал
технологияларини жорий этиш, саноат ва савдо корхоналаридаги омборхона
заҳираларини қисқартириш, транспортда етказиб бериш алоқаларини
рационаллаштириш ва логистик ёндашув асосида моддий – товар оқимларини
тезлаштириш ҳисобига регионал транспорт – тақсимлов тизими фаолиятининг
самарадорлигини ошириш;
ЭРКИН
ИҚТИСОДИЙ
ЗОНА
ҳудудининг
транспорт
тугунларида
мижозларни кафолатланган тарзда транспорт – экспедицион хизматлар
комплекси билан таъминловчи, уларнинг омборхона майдонларини ва
ўзларига
қарашли
автомобиль
паркларини
қисқартиришга,
ишлаб
чиқаришдаги транспорт харажатларини ташиш жараёнининг рационаллашуви
асосида камайтиришга имкон яратувчи юкларни қайта ишловчи терминаллар
ва мультимодоал комплексларни яратиш;
ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНА лардаги мавжуд юк терминалларида
йўналишлар бўйича майда партияли юкларни йириклаштириш, кўп сменали –
керак бўладиган бўлса сутка давомида бетўхтов тарзда терминаллар ишини
ташкил этиш асосида (мижозларнинг омборхона очилишини кутиб туриш ва
вақтни йўқотиш) магистралларда ишловчи автопоездларнинг айланиши
(оборот қилиш) вақтини қисқартириш ҳисобига майда ва ўртача партияли
юкларни ташишда камтоннажли транспорт воситаларидан фойдаланиш
самарадорлигини ошириш (классик “терминал” самара);
қайта юк кўтарувчи ва бошқа шаҳарлардан келган автомобилларнинг
ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНА ҳудуди чегарасига киришини иложи борича
қисқартириш; уларнинг кўпчилигидаги юк терминалларида тушурилиб,
ҳудуддан ташқарига жўнатиладиган юкларни худди ўша ернинг ўзидан
оладилар, терминаллар ва мижозлар ўртасидаги етказиб олиб келиниши ва
олиб кетилиши керак бўлган юклар камтоннажли ҳаракатланувчи қисм билан
рационал
режага
кўра
ташилаверади;
бу
эса
шаҳардаги
ҳаракат
интенсивлигини камайтириб, ҳавфсизликни оширади;
ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАлардаги мавжуд юкларни қабул қилиб олиб
жойлаш
ва
уларни
сақлаш
функцияларини
бажарувчи
омборхона
корхоналаридан фарқли тарзда, терминалларда юкларни тўплаш билан бир
қаторда юк партияларини майдалаштириш ва йириклаштириш, ташишни
йўналишлар бўйича шакллантириш, тарали донабай юкларни қайта ишлаш
(майда ва йирик партиялар, кам, ўртача ва катта тоннажли контейнерлар),
упаковка қилиш ва пакетлаш, юкларни маркировка қилиш, сервис хизматлари
комплексларини бажариш унинг асосий функциялари саналади. Бозор
муносабатларининг ривожланиши, товарлар алмашинувининг ўсиши ва
хўжалик алоқаларининг кенгайиши шароитида, Ўзбекистонда терминал гўёки
юкларни қайта ишлаш ва тўплаш билан боғлиқ бўлган минимал функцияларни
бажарувчи омборхонадан иборатдир, - деган анъанавий эскича фикр юритиш
ўзгариб бормоқда. Унинг ўрнини замонавий технологик ускуналанган
инженер – техник иншоотлардан иборат бўлган, энг хилма – хил турдаги
юкларни сақлаш ва қайта ишлашга имкон берувчи махсуслаштирилган
омборхоналарга эга бўлган, кўрсатиладиган хизматларнинг кенг спектрига эга
бўлган, йирик транспорт тақсимлаш логистик маркази; Давлат божхона
қўмитаси томонидан божхона функцияларини бажариш учун; банклар учун;
транспорт – экспедицион фирмалар ва суғурта компаниялари учун; қўриқлаш
ва хавфсизлик хизматлари учун; маъмурият ва мижозларнинг офислари учун;
шу жумладан чет эл фирмалари учун; музокара хоналари ва бизнес марказлари
учун; почта, телеграф, ҳисоблаш марказлари учун керакли биноларга эга
бўлган; транспорт ҳаракатланувчи қисмига техник хизмат кўрсатиш
марказларига, мотелларга, ҳайдовчиларнинг дам олиш хоналари ва
меҳмонхоналарга,
ресторанларва
барларга,
кўтара
ва
чакана
савдо
дўконларига, таҳлилий
– тадқиқот марказлари ва реабилитация
–
соғломлаштириш комплексларига, ҳаракатланувчи қисм учун туриш
майдонларига эга бўлган кўп функцияли терминал клмплекси тушунчаси
эгаллаб бормоқда. У 60-100 гектар ва ундан ортиқ майдонни эгаллаши
мумкин, бунда у бинолар ўртасида одамлар ва транспорт ўтадиган жойларга,
кўкаламзорлаштирилган зоналарга, чиройли ва қулай планировкага ва
архитектурага эгадир. Омборхона корпуслари енгил монтаж қилинадиган
йиғма конструкциялар ва тез қуриладиган металлконструкциялардан 9,65-12
метр баландликда қурилади, бу эса юкларни кўп ярусли стеллажлар ва
европоддонларда сақлаш имконини беради (4.16-расм).
10.6-расм. ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАлардаги мавжуд юкларни қабул
қилиб олиб жойлаш
Терминал хизмати кўрсатиш тизимининг функционал элементлари
қуйидаги лардан иборат:
шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда магистраль юк ташувини амалга
оширувчи магистраль транспортлар (темир йўл, автомобиль, дарё ва ҳаво
транспортлари);
мижозларга ва терминалларга камтоннажли автомобиллар билан ташиб
етказиш бериш билан шуғулланувчи маҳаллий автотранспорт;
транспорт – экспедиция агентликлари ва фирмалар, юк жўнатувчилар ва юк
қабул қилувчилар.
ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНА ҳудудининг транспорт – экспедиция хизмати
кўрсатиш тизимининг шаклланишини унинг у ёки бу шахобчасини
(подсистема) вужудга келтириш нуқтаи-назаридан кўриб чиқиш зарур.
ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНА ҳудудининг транспорт – экспедиция хизмати
кўрсатиш тизимини шаклланишда қуйидагиларни эътиборга олиш лозим:
ҳозирги кунда у ёки бу фаолиятда амалда вужудга келган конъюктурани;
у ёки бу фаолиятнинг объектив хусусиятлари (ўзига хос томонлари),
биринчи навбатда дастлабки капиал маблағларга бўладиган эҳтиёж
рентабеллик, инвестицияларнинг қопланиш тезлиги;
у ёки бу фаолиятни амалга ошириш учун мавжуд бўлган ташқи шарт-
шароитлар, энг аввало ҳуқуий чекловлар;
тузилаётган терминал тизимида у ёки бу фаолият турини бажариш учун
корхоналар ёки тадбиркорларни жалб этилиш шароитлари.
ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНА ларда терминал технологияси бўйича
комплекс хизмат кўрсатиш тизимининг яратилиши, юкларнинг ўз вақтида,
сифатли ва тўлиқ сақланган ҳолда юк жўнатувчилардан юкни қабул қилиб
олувчигача
барча
тарнспорт–
экспедиция
операциялари
комплекси
бажарилган ҳолда етиб бориши учун экспедиторнинг тўлиқ жавобгарлигини
кўзда тутади. Бундай тизим ўзига қуйидаги асосий функцияларни олиши
керак:
шаҳарлараро ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНА ва халқаро йўналишларда юклар
ташилишини ташкил этиш; майда партияли
магистрал автомобиль
ташувларида, терминалларда юкларни олдин саралаб гуруҳларга ажратиб
олиб ундан кейингина катта юк кўтарувчи автомобиллардан фойдаланиш;
шаҳар ичида майда ва ўртача партияли юкларни ташишда терминалга ва
мижозларга юкларни ташиб етказиб берувчи автомобиллларни қўллаш;
комплекс транспорт экспедиция хизмати кўрсатишга буюртма олинаётганда
режа, ташиш, коммерция ва ҳисоб-китоб ҳужжатларини тайёрлаш ва
расмийлаштириш;
ЭРКИН
ИҚТИСОДИЙ
ЗОНА
лар
юк
терминалларида
юкларни
мижозлардан қабул қилиб олиш ва топширишда юклаш тушуриш ишларини
бажариш;\терминалларда юкларни қайта ишлаш ва юк партияларини
расмийлаштириш, юкларни идишларга жойлаштириш (упаковка қилиш),
юкларни маркировка қилиш, пакетларни тайёрлаб шакллантириш;
контейнерларда юклар ташишни ташкиллаштириш;
мижознинг маҳсулотларни (хомашёларни) терминалда сақланишини
таъминловчи омборхона хизматларини кўрсатиш;
юкларнинг ҳар хил транспорт турлари қатнашувида ташилишини ташкил
этиш; темир йўл станцияларига, терминалларга, дарё портлари ва аэпортларга
юкларнинг
(контейнерларнинг)
ташиб
киритилишини
(ташиб
олиб
чиқилишини) ташкил этиш, юк жўнатувчидан юкни қабул қилиб олувчига
бутун ташув жараёнига тўлиқ жавобгарлик билан юкларнинг ўз вақтида ва
сифатли магистрал ташувини таъминлаш;
барча операциялар ва товар ҳаракатлари учун марказлашган ҳисоб-китобни
жорий этиш;
юкнинг, транспорт воситасининг қаерда эканлигини назорат қилиш бўйича,
турли хилдаги транспорт воситаларида юклар ташишнинг таннархлари ва
тарифлари ҳақида, умуман товарларнинг ҳаракатланиши ҳақида қоғозсиз
ҳужжатлар айланишини жорий этиш орқали мижозларни ахборот билан
таъминлаш;
юкларни суғурта қилиш ва бутун йўл давомида уларни кузатиб бориш,
юкларни омборхоналарга жойлаштириш, қайта юклаш ва ташиш вақтида
қўриқлаш хизматларини кўрсатиш;
ҳам ташувчиларга, ҳам хизмат кўрсатиладиган мижозларга қандай
транспорт тури ва қанақа ҳаракатланувчи қисмни, юкларни етказиб берилиш
маршрутларини, “just-intime” туридаги хизмат кўрсатишни ташкил этиш,
махсуслаштирилган ҳаракатланувчи қисм турларини қўллаш бўйича
консультатив ва воситачилик хизматларини кўрсатиш; ташувчи билан мижоз
ўртасида ташиш ва комплекс транспорт – экспедиция хизмати кўрсатилишига
шартномалар
(контрактлар)
тузилишида
воситачилик
функцияларини
бажариш. Коммерция воситачилиги кейинчалик юкларни сотиш ҳуқуқи билан
сотиб олишни ҳам кўзда тутиши мумкин.
Комплекс транспорт – экспедиция хизмати кўрсатилишини ташкил этиш,
айниқса, бир неча хил транспорт турлари ҳамкорликда ишлаганда муҳим
аҳамият касб этади.
5.ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАларда автомобиль транспорт корхоналари
фаолият самарадорлигини таъминлашнинг логистик аҳамияти ва унинг
иқтисодий самарадорлигини ошириш йўллари.Автотранспорт корхонаси – бу
истеъмолчиларни ташишга бўлган эҳтиёжларини ўз вақтида самарали
қондиришга хизмат қиладиган мустақил хўжалик ҳисобида иш юритувчи ва ўз
фаолиятини амалга ошириш борасида иқтисодий режалаштириш, ишлаб
чиқариш техник-технологик жараёнларини амалга оширувчи ташкилотдир.
Автокорхонанинг асосий функцияси – истеъмолчиларни ташишга бўлган
эҳтиёжини ўз муддатида ва сифатли қондириш ташқи муҳитда амалга
оширилади. Бу функция моддий жиҳатдан “ҳайдовчи-ҳарактланувчи таркиб”
(Ҳ-ҲТ) томонидан амалга оширилади. Автокорхонадаги “Ҳ-ҲТ” элементлари
тўплами унинг ҳайдовчилар коллективи ва ҳаракатланувчи таркиблар паркини
ташкил этади. Корхонадаги барча автомобиллар, автобуслар, енгил
автомашиналар, тиркама ва ярим тиркамалар руйхатга олинади. Янги сотиб
олинган АВ рўйхатга киритилади, эски ишга яроқсизлари рўйхатдан
чиқарилади. Рўйҳатдаги барча АВ ҳар куни ишга чиқавермайди, улардан бир
қисми техник қаров, таъмирлаш ишларини бажариш учун бошқа бир қисми
эса, ҳайдовчилари ишга чиқмагани учун корхонада қолади. Шуни таъкидлаш
жоизки автокорхонада бажарилаётган барча ишлар ёки “Ҳ-ҲТ” элементларига
хизмат кўрсатиш ёки бу элементларга хизмат кўрсатувчи унинг бошқа қисм ва
элементларга хизмат кўрсатишга қаратилган бўлади. Бунда хизмат кўрсатиш
деганда кенг маънода автокорхонани турли қисм ва элементлари ҳолатини
талаб
доирасида
ушлаб
туришга
қаратилган
техник-технологик,
режалаштириш, иқтисодий, ташкилий ишлар назарда тутилади.
Автокорхонанинг I-чи локал тизими фаолияти натижасида корхонанинг
ташиш ва харакатланувчи таркиблар техник ҳолатини талаб доирасида
таъминлаш борасидаги режалаштириш, уларни молиявий ва бухгалтерия
хизматини кўрсатишга оид барча ишларни бажариш кўзда тутилади. Бу
қисмни асосий мақсади автокорхонани барча локал тизимларини ўзаро
мувофиқлаштирилган фаолиятини молия-иқтисодий таъминлаш, ҳисобини
олиб бориш ва натижаларни рағбатлантиришдан иборатдир.
Автотранспорткорхонас
и
V Ҳайдовчилар ва ҳаракатланувчи
таркиблар (Ҳ-ҲТ)
ТМ
ТМ ташқи муҳит
10.7-расм. Автомобиль транспорти корхонаси.
Автокорхона тизимининг II-чи қисми ҳаракатланувчи состав паркини
техник ҳолатини доимий режали техник хизмат кўрсатиш, эхтиёжга мувофиқ
ТМ
ТМ
I. Режа-иқтисод бўлими ва
бухгалтерия хизмати
II. Ҳаракатланувчи таркиблар ва технологик ускуналар
техник холатини таъминлаш
Техник хизмат ва таъмир-
лашдаги ҲТ парки (ТХТ)
Корхонада турувчи (КТ)
парк
КТП-капитал
таъмирланувчи парк
ФП-фойдаланилувчи парк
III. Ташишни бошқариш ва АВдан
фойдаланиш хизмати
IV. Кадрлар ва меҳнат
ресурсларини бошқариш хизмати.
АВ ва агрегатларни капитал
таъмирлаш корхолари
Ташиш хизмати истеъмолчилари
Янги АВ, агрегат ва эҳтиёт қисмларни сотувчи ташкилотлар
таъмирлаш ва янгилаштириш асосида талаб доирасида ушлаш тадбирларини
амалга оширишга қаратилгандир.
Корхонанинг III-чи локал тизими фаолияти ташиш жараёнларини
бошқариш
ва
автотранспорт
воситаларидан
унумли
фойдаланиш
масалаларини ечишга қаратилгандир, IV-қисм фаолияти эса корхонани меҳнат
ресурсларига бўлган эҳтиёжларини ўз вақтида ва сифатли қондиришга
бағишлангандир.
Автокорхонанинг юқорида баён этилган локал тизимлари фаолиятларини
натижалари III-қисм чиқиши билан қўшилган холда маълум бир ажратилган
ҳудуд доирасидаги истеъмолчиларни ташишга бўлган эҳтиёжларини
қондириш жараёнларини ташкил этиш учун лозим бўлган техник-
технологик, режалаштириш ва иқтисодий шароитларни шакллантиради.
Автокорхона чиқишининг асосий компонентлари сифатида ташиш жараёнини
амалга ошириш учун истеъмолчилар объектларига юборилувчи “Ҳ-ҲТ”
элементлари ва “ҲТ”нинг талаб доирасидаги техник ҳолати ва ёнилғи
материаллари билан таъминланганлиги ҳамда ҳайдовчиларга берилган
кунлик иш топшириқлари, рағбатлантириш ўлчовлари ва механизмларини
кўрсатиш мумкин. Бундан ташқари маршрутдаги ташиш жараёнида “Ҳ-ҲТ”
элементи фаолиятини ҳисоб-китобини олиб бориш, назорат этиш ва
диспечерлик бошқарувини амалга ошириш ишлари ҳам корхонанинг чиқиш
компонентлари ҳисобланади.
Автокорхонанинг
чиқиш
компонентлари
истеъмолчилар
чиқиши
элементлари-юк ва йўловчи ташишни рағбатлантирувчи меъёрлар ва талаблар
билан биргаликда “истеъмолчиларга ташиш хизматини кўрсатиш тизими
киришининг тегишли компонентларини ташкил этади. Мазкур қисм эса
динамик тизим бўлиб, қуйидаги элемент ва локал тизимлар ўзаро таъсири
натижасида ўз фаолиятини рўёбга чиқаради:
ҳайдовчи ва ҳаракатланувчи таркиб;
йўл ва йўлда ҳаракатланиш шароити;
юк, йўловчи жўнатиш ва қабул қилиш воситалари, механизмлари ва
хужжатларни расмийлаштириш таркиби.
Шундай қилиб автокорхонани локал тизимлари ва қисмлари томонидан
ўзларига бириктирилган функцияларини ўзаро алоқадорликда бажариши
унинг асосий вазифаси-истъмолчиларни ташишга бўлган эҳтиёжларини
қондириш талабини самарали бажаришга имкон беради. Корхонанинг асосий
вазифасини бошқарувчи локал тизим юқорида айтилганидек – бу ҳайдовчилар
ва ҳаракатланувчи таркиблар тўплами бўлиб, қолган барча қисмлар унинг
техник ҳолати ва ишлаш қобилиятини таъминлаш ва рағбатлантиришга
қаратилгандир.
Агар ҳаракатланувчи таркиблар паркини тизим сифатида қарасак, уни
элементлари бўлиб табиий равишда адлҳида ҲТ бирликлари ҳисобланади.
Улар
бир-бирларидан
ҲТ
турлари
бўйича
(автомобил,
автопоезд,
рефрежиратор ва ҳоказо) ва қўлланилаётган автомобил, тиркама ва ярим
тиркамалар моделлари билан фарқ қилади. Мазкур тизимда албатта
элементлари бир хил бўлган бир жинсли тизимчаларни (қисмларни) ажратиш
мумкин: масалан, бир хил моделдаги ўзи ағдаргич автомобиллар ёки бортли,
яъни универсал кузовли автомобиллар ёки бир хил моделдаги автомобил ва
тиркамалардан иборат автопоездлар. Таҳлил этишда кўзда тутилган
мақсадларга мувофиқ автомобиллар паркидан бир жинсли қисмларни
ажратишда элементларни эксплуатацион хусусиятлари, масалан техник-
эксплуатацион ва тортув динамик имкониятлари-двигателни қуввати,
ҳаракатланиш тезлиги, юк кўтарувчанлиги, кузовни сиғими, ташишдаги
унумдорлиги ва ҳоказо.
Хозирги
боскичда
саноат
ишлаб
чиқаришнинг
ривожланиши
куйидагиларни янгича ёндошиш билан боглик:
хужалик юритуччи объектлар фаолият юртишининг узгариши;
даврнинг давомийлиги ва уни ташкил қилиш жараёнини кискартиришни
таъминловчи етказиб беришнинг юқори даражадаги тайёрлиги;
барча даражалар ва боскичлардаги ишлаб чиқариш ва таъминот хамда
сотишнинг мослашувлиги;
омборхона захираларининг энг кам бўлган холда етказиб беришни аниқлиги
10.8-расм. Корхонада логистик тизимни яратиш концепцияси.
Корхоналарда логистиканинг асосий вазифаси корхонанинг энг кам
харажатлар билан бозор шароитига энг кўп мослашувидан иборат.
Логистика бу хаммадан аввал, лойхалаш, ривожланиш, амалга ошириш,
ишлаб чиқаришни бошқариш ва назорат қилиш, моддий техник таъминот,
махсулотларини сотиш ва корхонани фаолият курсатишининг техник ва
тижорат сохаларидаги қизиқтирувчи барча масалаларни узаро богланган
холда урганувчи фан.
Корхонадаги логистик тизим моддий, ахборот окимлари ва молиявий
сохани камраб олиши керак, чунки якуний натижада логистиканинг
самарадорлиги рақобатга бардош бера оладиган махсулот ишлаб
чиқаришни таъминлаш билан белгиланади.
Моддий окимларни мувофиклаштириш транспорт, ортиш, тушириш, кайта
ортиш, манипуляция (мураккаб харакатлар) қилиш ва омборга
жойлаштириш масалаларини вакт буйича комплекс хал қилишни назарда
тутади, бунда моддий ва ахборот окимларининг кушилиши таъминланиши
зарур.
Логистик моделларнинг курилиш маркетинг ахборотининг тахлитлидан
бошланади. Логистик буйича мутахассислар маркетинг маълумотлари ва
корхона имкониятлари асосида логистик тизимни тузадилар.
10.9-расм. Корхоналар риоя қиладиган қоида.
Маркетинг талабларини хисобга олган холда логистик тизимни
боскичма боскич ривожланиши жараёни 39 расмда киска тарзда келтирилган.
Куриниб турибдики, логистиканинг ривожланиши маркетинг тадкикотлари
билан чамбарчас богланган, бу якуний натижада бозорга йуналтирилган
логистиканинг маркетинг билан интеграция қилишга имкон беради.
Корхоналардаги захира миқдорларини пасайтириш кўп жиҳатдан транспорт
хизматининг сифатига боғлиқдир. Агар запаслар миқдори маълум бир критик
Корхоналар риоя
қиладиган қоида
Тайёр маҳсулот
Захиралар даражаси
Сотиш даражаси
Мослаштириш
даражага пасайганда ташиб келтириладиган юклар ҳисобига тўлдириб турилса
ва бу фаолият тасодифлар таъсиридан кам ўзгарса, бунда корхона запасларини
ва ва улар билан боғлиқ харажатларни бирмунча камайтириш мумкин.
Бундан ташқари истеъмолчининг эҳтиёжини ўз вақтида қондирмаслик, бу
корхонанининг бўш туриб қолишига ва бунинг оқибатида иқтисодий зарар
кўришга олиб келади. Захиралар назариясида бу зарарнинг қийматини –
жарима тўлаш деб ҳам аталади, яъни корхона ишининг бетўхтовлиги
таъминламаса маълум миқдорда жарима тўлашга тўғри келади. Захираларнинг
бошқаришнинг мазмуни уларни тўлдиришнинг оптимал моментлари ва
ҳажмларини аниқлашдан иборат бўлади. Бу масалаларни ҳал қилишда маълум
қоидалар
мажмуидан
–
захираларни
бошқариш
стратегиясидан
фойдаланилади. Оптимал стратегия – запасларни тўлдириш, сақлаш ва етмай
қолганда тўланадиган штрафларни тўлаш билан боғлиқ бўлган харажатларни
минимумини
таъминлайдиган
стратегиядир.
Шундай
қилиб
ташиш
ҳажмларини бошқариш – бу захираларни оптимал стратегиялари воситасида
бошқариш демакдир.
Хар қандай харид қилиш корхонанинг материал ресурслрга бўлган
эхтиёжини аниқлашдан бошланади. Бу босқичда нимани, қачон ва қанча харид
қилишни аниқлаш лозим бўлади. Бунинг учун биринчи навбатда эхтиёжни
турларини, уни аниқлаш услубияти ва усулларини билиш зарур. Корхона
эхтиёжининг таркибий тузилмаси 19- расмда келтирилган.
Корхонани материал ресурсларга бўлган эхтиёжи – бу уни ишлаб чиқариш
дастури ёки мавжуд буюртмаларни бажариш учун маълум бир муддатга
етказиб келиш лозим бўлган материал ресурслар хажмидир.
10.10-расм. Корхонани материал ресурсларга бўлган эхтиёжини таркиби
Корхонани МР ларга бўлган эхтиёжи – бу унинг ишлаб чиқариш дастурини
бажариш учун лозим бўлган брутто эхтиёж ва захира кўринишида
сақланаётган хом ашё, материал ва бутловчи кўринишидаги минимал хажмини
ўз ичига олади.
Корхонанинг МР га бўлган брутто эхтиёжи – бу фақат ишлаб чиқариш
дастурини бажаришга мўлжалланган хажми бўлиб, бунда ишлаб чиқариш ва
тайёр махсулотлар захираси хисобга олинмайди.
Нетто (тоза) эхтиёж – бу ишлаб чиқариш дастурини иш жойларида ва тайёр
махсулотлар захираси кўринишида сақланаётган хажмларни хисобга олган
холда бажариш учун лозим бўлган хом ашё ва махсулотлар хажмидир.
Ресурсларга бўлган эхтиёжларни асосли равишда аниқлаш учун турлича
усул ва услубиятлари ишлаб чиқилган. Мумкин эхтиёжни аниқлашни
детерминаллашган, эхтимолий ва эксперт тахлил усулларини кўрсатиш
мумкин. Корхонанинг МР га бўлган эхтиёжини аниқлаш учун куйидаги
босқичлар кетма-кетлиги бажарилади:
МР га бўлган брутто эхтиёжни ишлаб чиқаришни асосий жадвалга мувофиқ
аниқлаш;
Мавжуд захираларни ва келиб турувчи буюртмаларни хисобга олган холда
нетто эхтиёжни аниқлаш ва мазкур эхтиёжга мувофиқ ишлаб чиқариш
жадвалини тузиш;
Тузилган жадвалга мувофиқ бажарилиши лозим бўлган буюртмаларни
хажмини ва вақтини белгилаш.
Таъминотнинг энг муҳим масалаларидан бири бу эхтиёжни таъминловчи
ташкилотни танлашдан иборат.
Маркетинг ва сотишда назорат қилинмайдиган ташқи омиллар: истеъмолчи
ёки фойдаланувчининг одатлари ва хизматлари; рақобат; савдо анъаналарини,
давлат томонидан назорат; технологик, ижтимоий-маданий; иқтисодий,
хуқуқий ва бошқа омилларни таъсирини хисобга олиш зарур.
Бу
доиранинг
харакатчанлиги,
мосланувчанлиги
мувофақиятнинг
гаровидир.
Шу муносабат билан “Ангрен логистика маркази” ЁАЖ автотранспорт
воситалари GPS –мониторинг тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш тавсия
қилинади.
Автотранспорт мониторинги ва назорати тизими транспорт воситаларининг
310 дан 500 тасигача хизмат қилиш кўламини кенгайтириш имкониятига эга.
Тизим асосида Ўзбекистон Республикаси ва ундан ташқарида турли
мақсадларда фойдаланиладиган транспорт воситаларини автоматик назорат
қилиш ва бошқариш учун мўлжалланган техник воситалар комплекси ва
дастурий таъминотини таъминлаш тушунилади.
Оператив диспетчер бошқаришининг автоматлашган тизими глобал
позицион GPS тизимини қўллаши ва у асосида логистик марказнинг
диспетчерлик пунктига GPRS тармоқлари орқали маълумот узатиши зарур.