ЎЗБЕКИСТОНДА СЎРИШТИРУВ ЖУРНАЛИСТИКАСИНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ
Yuklangan vaqt
2024-03-08
Yuklab olishlar soni
1
Sahifalar soni
30
Faytl hajmi
69,6 KB
ЎЗБЕКИСТОНДА СЎРИШТИРУВ ЖУРНАЛИСТИКАСИНИНГ
ПАЙДО БЎЛИШИ
МУНДАРИЖА
КИРИШ
АОСИЙ ҚИСМ
Журналистик суриштирувнинг пайдо бўлиши
Маълумотлар журналистикасининг фактлари
Мустақил Ўзбекистон журналистикаси
ХУЛОСА
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
КИРИШ
Мақолада
мустақиллик
йилларида
Ўзбекистонда
журналистиканинг
ривожланиши ва шаклланиши ҳақида сўз юритилиб, оммавий ахборот
воситалари фаолияти учун халқаро стандартларга жавоб берадиган ва ахборот
мамлакатининг демократик ислоҳотлар ва жамиятни либераллаштириш
асосида босқичма-босқич ривожланишини таъминлайдиган Қонунчилик
базасини яратишнинг айрим жиҳатлари ҳақида сўз боради. Мақолада қайд
етилишича, бугунги кунда мамлакатимизда оммавий ахборот воситаларини
модернизация қилиш, уларнинг самарадорлиги ва таъсирчанлигини оширишга
қаратилган ўнга яқин қонун ҳужжати қабул қилинган. Муаллиф республика
газеталари фаолияти, уларнинг мақсад ва вазифалари, йўналиши ва
мазмунининг
ўзига
хос
хусусиятларини,
шунингдек,
оммани
ижтимоийлаштиришда, аҳолининг ҳуқуқий ва фуқаролик маданиятини
оширишда жамият ривожланишидаги ролини ҳар томонлама ўрганган.
Мустақилликка
еришганимиздан
сўнг
Ўзбекистон
Республикаси
журналистикасида, шунингдек, бошқа тармоқларда ҳам ижобий ўзгаришлар
рўй берди. Ўзининг шаклланишининг сўнгги 20 йилида бошқа соҳалар қатори
журналистика ҳам ўсди, ривожланди ва ниҳоят ўз йўлини топди. Айни пайтда
ўзбек журналистикаси ўз шаклини, йўналишини, шунингдек, мустақил
фикрини топди, деб бемалол айтиш мумкин.
Мамлакатимиз мустақиллиги даврида миллий матбуот маркази, Ўзбекистон
ижодий Журналистлари уюшмаси, Ўзбекистон мустақил оммавий ахборот
воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш
жамоат
фонди,
електрон
оммавий
ахборот
воситалари
миллий
Ассоциациясини ўз ичига олган ўзбек журналистикаси институтлари тизими
яратилди.
Журналистик суриштирувнинг пайдо бўлиши
Журналист суриштируви асосан ХХ аср бошларидан, аниқроғи, миллий
матбуотимиз пайдо бўлган даврлардан ривожлана бошланди. 2013 йил
Ўзбекистон миллий университети юнесконинг “Журналист суриштируви:
назария, амалиёт ва муаммолар” ўқув қўланмасида ўзбек матбуотида илк
журналистик суриштирув элементлари XIX аср охирларида пайдо бўлгани
қайд этилади. 1898 йил Андижондаги Дукчи эшон қўзғолонини тарихчи
Фозилбек Отабек ўғли “Дукчи эшон тарихи” номли китобида ҳужжатларга
асосан баён этади. Шунингдек, 1914 йил “Садои Фарғона” газетасида қишлоқ
хўжалигидаги таназзул сабаблари, 1917 йил “Улуғ Туркистон” газетасида рус
инвесторларининг ўлкадаги деҳқонларга нисбатан фирибгарлик сиёсатини
фош этилиши ўша давр газеталарида журналистик суриштирув жанри
қўлланилганини кўрсатади.
“Дарҳақиқат, Фарғона водийсининг асосий хўжалик соҳаси деҳқончилик,
хусусан пахтачилик, ипакчилик бўлгани учун ушбу мавзулар газетада (“Садои
Фарғона” – Н.Т.) кенгроқ ёритилди. Шуниси борки, мазкур мавзуларда миллий
матбуотимизда илк марта журналист текширувига мурожаат этилди ”.
“Садои Фарғона” газетасининг 1914 йил 4 май сонида эълон қилинган
муаллиф Муҳаммад Одилнинг “Пилла кам тутилмоғининг сабаби” сарлавҳали
мақоласида суриштирув унсурлари учрайди. Унда пилла кам тутилишининг
асосий сабабларидан бири таҳлил қилинади. “Муаллиф ёзади: “илгари қишдан
чиқилган ҳамон пилла тутилар эди. Етти- саккиз йилдан бери тартиб ўзгарди.
Баҳор келиб “...ердан қор кўтарилишидан бошлаб “пул” деб ҳар кун жаллоб ва
комиссияни ҳовлисига борамиз. Бирмунча пул учун қозихат қилишуб, қанча
вақт хатларға овора бўлуб, ул хатни тайёрлаб, комиссия ўзининг фирмасига
олиб борув, нотариус билан ўтказуб бермоқға овора бўлуб, комиссияға кафил
бўлмоқға ва векселларға қўл қўймоқлариға овора бўлуб оладурғон юз сўм-
икки юз сўм пулимизни олиб, бундоқ ҳавоға қарасак,экин экадиган вақт ўтуб
кетадурғон фурсат бўлуб қолуб, шошулуб экин экмоқға овора бўламиз”
Натижада пилла тутишга вақт кам қолагн. (Ихоҳ:чор Россияси даврида пахта
жаллоблари, фирмалар маблағга муҳтож деҳқонларга келгуси йил ҳосили
ҳисобидан қарз тарзда пул бериб қўйиб, шу йўл билан пахтани анча арзон
олишган.)Газетанинг 11,14 ва 16 май сонларида чоп этилган Ашурали
Зоҳирийнинг “Пилла кам тутилмоғининг сабаблари” сарлавҳали мақолалари,
у юқорида қайд этилган мақоланинг давоми эди. Унда ипак қурти тутишнинг
машаққатлари ва етиштирилган пилла ҳосилининг бозорларда арзонлиги,
фирмаларда эса бозордан ҳам кам нарҳга олиниши туфайли, ипак қурти тутган
деҳқонларнинг оғир меҳнатлари алдовлар ва каситишлари туфайли умуман
қадрланмаслиги “тафтиш” қилинади. “Бу “тафтиш” – журналист суриштируви
ўша даврдаги пилла етиштирувчиларнинг бошидан кечирган машаққатлари
ҳақида ёрқин тасаввур беради.” Бундан ташқари газетада (1914 йил 30 апрел
сонида) Чўлпоннинг “Ватанимиз Туркистонда зироат ва деҳқончилик”
сарлавҳали мақоласи ҳаммавзунинг моҳиятига кириш нуқтаи назаридан
журналист суриштирувига ўхшайди. Унда Туркистон ерлари пахтадан мўл
ҳосил олиш учун ниҳоятда қулай бўлишига қарамай, кўнгилдагидек ҳосил
олинмаётгани
сабаби
деҳқонларимизнинг
бири
икки
бўлмаётгани,
пахтачиликда техникадан фойдаланилмаётгани ҳақида сўз юритилиб,
муаллиф бунинг сабабини ўрганайлик, матбуотда ёзайлик дея ёшларга
мурожаат
қилади.
Мактуб
муаллифини
ҳайратга
туширган
нарса:
“...амирқоликлар экин асбоблари ишлатуб, биз 10 киши 10 кунда қилғон
ишимизни онлар 2 киши билан 10 соатда қилмоқдадирлар. Онларда ўриш,
чочиш, чопиш, териш, экиш – ҳаммаси осон, олот (мошина) билан тез тайёр
бўладир. Онлар ўшал мошина билан вақтинда тез йиғиштуруб оладирлар. Биз
бўлсак, тўплаб ташигунча ямғур, қор ёғуб қолса, далада тамом қоладирмиз”.
Муаллифнинг ёзишича, бундай машиналар Россияда ҳам бор. Нега
деҳқонларимиз машиналардан фойдаланмай, ўзларини манаққатга қўядилар?
Карим Баҳриевнинг “Ой бориб, омон қайтмаган болам” суриштирувининг
ёзилишига “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси таҳририятига Жиззах
вилояти Ғаллаорол тумани, Ғафур Ғулом номидагисовхознинг 1-бўлимида
яшовчи Мусурмон Абдусаломовдан келган хат сабаб бўлади. Хат матнида
шундай сўзлар ёзилганди:
“Мен энди нима қиламан дунёда!!
Ўн саккиз йил кўзимнинг қорачиғидай авайлаб катта қилганим, зийрак, ақл-
фаросатлисуянчиғимдан - фарзандим Шарофиддиндан айрилиб қолдим.
1987 йили мактабни битиргач, Ғаллаоролдан Қаршига бориб, қишлоқ
хўжалигини механизациялаш техникумига ўқишга кирди, иккинчи йили Совет
Армиясига чақирилди. Қарши шаҳар вокзалидан мен билан қучоқлашиб,
ўпишиб: «Отажон, йигитчилик!» деб бағрига босиб, яхшигина кайфиятда
жўнаб кетди. Мана, беш ой қолганда, темир яшикда шишиб кетган жасади
келди...
Телеграммани олиб, жўнаб кетган укаларим — Бахтиёржон ва Рофижон
шундай ҳикоя қиладилар: «Бориб кўрсак, бешта ўлик бетон устига ётқизиб
қўйилган экан, бири таниб бўлмайдиган даражада шишиб кетган.
Шарофиддинники ҳам энди айний бошлаган экан.Жасадлар дориланмаган
музлатилмаган, хор бўлиб ётибди. Бир-икки кун кечиксак, нимабўларди?! Пул
билан самолётни гаплашдик. Тобут йўқ. Пул берамиз десак кўнмайди. Ароқ
топиб келсанг, ясаб бераман, дейди. Ароқ талонга экан. Бир лейтенантдан 70
сўмга талон олиб, ароқ келтириб бердик... Ўликни уйга олиб келгунча буткул
шишиб кетди…”
Шундан кейин журналист бошига мусибат тушган оилани қидириб
Ғаллаоролга отланади. Йўлда кўрганлари, қишлоқда шароитнинг йўқлиги,
одамларнинг яшаш тарзи ниҳоятда ачинарли эканлигини тавсирлайди.
Марҳум йигитнингота-онаси билан суҳбатлашади. Ўғлининг қандай ўлганини
билолмаган ота шундай дейди:
— Ўразали исмли ўзбек йигити ва Эрк исмли қозоқ йигит тобутни кузатиб
бирга келишди. Сўрасак,иккаласи икки хил гапиради.Охири ноҳия ҳарбий
комиссариатидагилар мени келган аскарлар билан гаплашмайсан, дейишди.
Четга олиб сўрасам,қозоқ йигит: «Отахон,бизларга Шарофиддиннинг қандай
ўлганини айтма, дизбатга қамаласан, дейишган. Хизмат тугасин, уйга келсам
ёзиб юбораман», деди... Энди боламизни қайтариб бўлмайди. Аммо ҳақиқатни
билсак кўнгил таскин топарди.. Йигитнинг отаси ундан келган хатларни
кўрсатади. Муаллиф уларни далил сифатида келтиради. Ва нима учун
хатларни ўқувчига ҳавола қилаётганини қуйидагича изоҳлайди: “Аскар
йигитнинг мактублари. Нега мен бу хатларни келтиряпман? Уларда ота-
онасини, укаларини, қишлоғини севадиган йигитнинг қалби кўринади. Бугун
у орамизда йўқ,мактубларни ўқиб, қандай яхши бир йигитдан ажралганимизни
кўнгилдан кечиряпман.”
Журналист Ғаллаоролдан қайтиб, ҳарбий хизматдан келганлар, оқсоқоллар,
йигитлар билан суҳбатлашади ва бугун ҳарбий хизмат муаммолари ҳам улкан
бир дардга айланганини ҳис этади.Уни ўзининг мулоҳазалари билан шундай
ифодалайди:
“Биз узоқ йиллар ҳарбий хизмат ҳақидаги ҳақиқатни айтмай келдик. «Давлат
сири» номлиниқоб орасида қанчалаб адолатсизликлар кечаётгани аён бўлди.
Албатта, давлат сири ҳаммавжуддир. Аммо аскар йигитларнинг турмуши,
озиқ-овқати, ўй-кечинмалари — давлат сириэмас. Бугун шулар ҳақида ҳам
сўзлаш керак!
Давлат сирини матбуотда асраш шарт эмас. Сирни менгача — мухбиргача
асраш лозим. Мен билгач, у энди сир эмас, у — ҳаммага маълум «сир».”
Биз буёқда — кўчада биров икки тарсаки урса ҳам, судга бериб, қаматамиз.
Ахир, бир солдат ўлса, унинг айбдори кимлигини аниқлаб, жазолаш керак!
Эҳтимол, қотил жазоланаётган ҳамдир. Аммо қурбоннинг ота-оналари тўлиқ
маълумот ололмай ётибдилар. Ҳолбуки, бугун ҳарбий хизматдан ўлиб
қайтаётганлар сони ошиб боряпти. Йўқ, буни мен ҳаводан олганим йўқ...
Мана, айрим фактлар: Ғаллаорол ноҳия Ғўбдин қишлоқ Шўросидан: Исломов
Нуриддин, Красноярскда хизмат қилган, хизмат охирига 15 кун қолганда
ўлган; Усмонов Олимжон, Москва ҳарбий округида хизмат қилган, 1988
йил,19 майда хизмат тугаган куни «томдан йиқилиб» ўлган; Тожибоев
Аҳтам,Узоқ Шарқда хизмат қилган, 1988 йил 31 октябрда ўлган... Самарқанд
вилояти Ургут ноҳиясидаги Ғўс қишлоқ Шўросида кейинги уч йил ичида
бирдан бир неча йигитнинг жасади келди, ҳаммаси мамлакат ичкарисида
ҳарбий хизмат килаётган йигитлар, Ғаллаоролдаги Иттифоқ қишлоқ
Шўросидан охирги уч йилда бир неча аскар йигитнинг ўлиги келди —
Абдужабборов Шуҳрат, Саматов С, Бўрибоев Фахриддин, Абдусаломов
Шарофиддин...
Мавзуни очиб беришда К.Баҳриев жуда кўп манбалардан фойдаланган,
мудҳиш воқеага алоқадор бўлган фактларни қўлга киритган, уларни
солиштирган.Ва албатта бу манбаларни қўллашда ўз позициясидан туриб
ёндашган. Мисол учун Шарофиддинни ўзини ўзи ўлдирди, дейилган ўлим
ҳулосасига муносабат билдириб, қуйидаги қиёсларни келтиради:
“Ўз-ўзини ўлдириш... Бу ҳодисанинг чуқур иқтисодий-сиёсий, маиший-
маънавий ва руҳий сабаблари бор, албатта. Мен ҳарбий қисмларда ўзларини
ўлдирганлар сонини билмайман, аммо мамлакат бўйича шундай маълумотга
эгаман. Сссрда 1984 йилда — 81 минг, 1985 йилда — 68 минг, 1986 йилда —
53 минг, 1987 йилда —54 минг киши ўзини-ўзи ҳалок қилган. Ақшда ҳар 100
000 кишидан 12 киши, Англияда —9 киши, СССР да — 19 киши ўзини
ўлдирмоқда.”
Ёки бўлмаса ҳарбий хизматдаги аскарларнинг яшаш шароитлари жуда аянчли
аҳволдагини ёзар экан, ўша пайтдаги Шўролар армиясининг ҳарбий
салоҳияти, дунёдаги ўрни, унга ажратиладиган маблағларни миқдори қанча
эканлигини ушбу далил билан кўрсатади:
“Халқ депутатари съездида айтилди — биргина 1989 йилда армияга давлат
бюджетидан 77,3 миллиар дсўм ажратилди. (Ҳарбий космос—3,9 миллиард
сўм). Ҳукумат бошлиғи Н. И. Рижков сўзи: «Ўнйиллар давомида мамлакат
мудофаа саноатига энг тажрибали, моҳир кадрларни йўллади.Давлат бюджети
ҳисобидан
илмий
тадиқотларни
таъминлаш
учун
ажратиладиган
маблағнинг75 фоизи ҳарбий тадқиқотлар йўналишига ажратилди, қолган
ҳаммага —25 фоиз». («Аргументыи факты», № 33 (462). Буни ўзимизнинг
жўяли тилга ўгирсак, Шарофиддиннинг қишлоғи биланноҳия ўртасида
телефон алоқаси йўқ, «тез ёрдам» чақиролмай, касал узилиши мумкин;
аммотовушдан тез учувчи ракеталар бор. Яна: ўзбек, деҳқонининг оғирини
енгил қиладиган пахтамашинаси яратилмайди-ю, парашютдан сувга ташласа,
чўкмайдиган танклар бор!..
Академик А. Сахаровнинг ҳисоб-китобларига қараганда, бизнинг армия
дунёда энг кўпсонли армиядир. Ер юзидаги энг катта уч мамлакат (Хитой,
АҚШ ва ГФР) армиясини қўшибҳисобласак ҳам, бизники кўп. («Огонёк», №
31, 1988 йил).”
Муаллиф ҳарбий хизматдаги камчиликлар қаторига аскарлар ҳуқуқининг
йўқлиги, ижтимоий ҳимоя қилинмагани, ҳарбий бошқарувчилар ўртасида
интизомнинг
бўшлиги,
улар
аскарларни
бошқара
олмасликларини,
аскарлардан кучидан турли объектлардаги оғир ишларда ёлланма ишчи кучи
сифатида фойдаланиши, аксарият фожиали ҳолатлар шундай қурилиш
объектларида бўлишини таъкидлайди. Бу орада ўзбек йигитларининг охирги
йилларда ижтимоий оғир шароит, бузилган экология туфайли нимжон бўлиб
қолаётганликларини ҳам қистириб ўтади. Умуман бу муаммоларнинг ечимини
армияда
аскарлар
сонини
қисқартириш
ва
профессионал
армияни
шакллантиришни таклиф қилади.
Мазкур суриштирув чоп этилгандан сўнг таҳририятга турли мазмунда
битилган хатлар келади. Кейинга мақолада муаллиф уларни биринчи мақолада
илгари сурилган мулоҳазаларига далил сифатида ўндан ортиғини эълон
қилади.Мана ўша хатларнинг бири: “«Наманган шаҳрининг Шоҳимардон
кўчасидаги 4-уйда яшаган, Арманистонда хизмат қилаётган Акбаров
Набихоннинг жасадини хизмат тугашига бир ой қолганда олиб келишди.
Ҳужжатида ҳар доимгидай: «Ўзини отган», деб ёзишган. Бир ой қолганда-я!..
Тобутни очишганда, ўқ ўрни ёнида пичоқ изи ҳам бўлган, бир қулоғи
қирқилган... У ўзини отиб, кейин қулоғини қирққанми ёки қулоғини қирқиб,
кейин ўзини ўзи отганми? Нимага инониш керак?» (Содиқжон Собиров,
Наманган шаҳар Литвинов кўчаси, 10-уй).
Муаллиф келган хатларнинг ичида учтасини ажратиб, уларнинг матнини
мақоладакелтиради ва унга жавоб беради. Шулардан бири подпоковник
А.Бондаренко деган ҳарбий муаллиф бу мақоласи билан Конституцияга зид,
армиянинг обрўсига путур етказишда, ноқонуний хатти-ҳаракатга йўл
қўйганликда, билимсизликда айблайди. Муаллиф ҳарбий шундай далил билан
жавоб беради:
Хўш, армиянинг обрўйига нима путур етказади?
«Қисмимизнинг ёш офицерлари СССР халқ депутатларининг съездига шундай
мурожаатқилдилар: «Биз ошна-оғайнигарчилик, сафсатабозлик, такаббурлик,
кичикларга нисбатанҳурматсизлик авжига чиққан Қуролли Кучларда хизмат
қилишни истамаймиз. Армиядақаллоблик, кўзбўямачилик, ҳаддидан ошиш,
мансабдорлик ва ҳарбий жиноятларни яширишодатга айланди».
Буни мендай «билимсиз» (А. Бондаренко мени шундай деб атаган) ёзгани йўқ,
истеъфодаги катта лейтенант, Қуролли Кучларда сиёсий ходим бўлиб ишлаган
Игорь Бережнойёзган («Собеседник», 1989 йил, 40-сон)
Ҳа,
бугун
асабийларча
ҳарбий
хизматни
девор
билан
тўсгандан,
камчиликларни яширгандан кўра, ошкора айтмоқ, тузатмоқ тўғри бўлади. Бу
— одилсиёсатга хосдир.
Подполковник Бондоренконинг юқоридаги хатига жавоб ўрнида муаллиф
ҳарбий хизматдан йигитларнинг нобуд бўлишига сабаб бахтсиз ҳодиса эмас,
балки “дедлик” режимининг мавжудлиги, яъни аскарлар ичида хизмати
тугаётганлар томонидан энди келган ёш аскарларнинг хўрланиши оқибатида
эканлигини таъкидлаб, буни ҳарбий чақириққа аскарларнинг олинишидан
бошлаб бир неча сабабларини қуйидаги факт ва даллиларни келтиради.
“..Ўтган йилнинг тўққиз ойи давомида (менинг мақолам чиққан у пайтгача)
167 ўзбек хонадонига тобут келган. Бир йилда Ўзбекистонга 430 тобут келди!
Ҳар куни келиб турибди.Тасаввур қилинг, эртага ҳам, индинга ҳам... Сўнгги
қурбон ҳали тирик. Уни сақлаш учунҳаракат қилайлик.”
“Ҳарбий хизматга бир пайтлар қамалганлар олинмасди. Ҳозир ҳар чақириқда
қарийб 50 минг аввал қамалган йигит хизматга олинмоқда, яъни йилига 100
минг қамоқхонада «тажриба орттирган» йигитлар, кеча мактабдан борган
ўсмирлар ёнида, бир қисмда хизмат қилмоқдалар. Ахир, бу бебошликларни
келтириб чиқаради-да! Тезроқ, қамалганларни чақирмаслик ёки уларни
алоҳида қисм қилиш ҳақида буйруқ чиқариш лозим.“
Муаллиф бу фактни ойдинлаштириш учун қуйдаги далилларни келтиради:
“Жиноятчилик авжига чиққан жой кўпинча қурилиш қисмларидир.
Ўзбекистон КП Марказий комитетининг РСФСР Шарқий районларида
қурилишда ишлаётган ҳарбий қисмдаги социал-маиший, ахлоқий-руҳий
аҳволни ўрганиш комиссияси хулосасида айтилишича, бир қисмда 73киши
аввал қамалган, 69 киши руҳий касалланган, 30 киши нашаванд, 4 киши
ичмаса туролмайдиган экан! Бунинг жабрини, албатта, нимжон аскарлар,
спорт ўрнига кетмон чопган,заҳарли дорилар сепилган далада ўсган камқувват
йигитлар чекишади. Қисмда бундай йигитлар—60 киши. (Ушбу комиссия
хулосаси ҳам матбуотда эълон қилинса яхши бўларди!).”
“Шу қисмда 30 август куни оддий аскар В. Рачинский ўзбекистонлик
М.Ўринбоевни уради,шўрлик йигит касалхонада жон беради. Аввалроқ, 19
августда рота командири Е. Миронов бошқа аскарларнинг олдида, сафдан
чиқариб М. Ўринбоев, А. Адҳамов, Ҳ. Раҳимовни калтак билан
намойишкорона урган, кейин уч кун қамаб қўйган... М. Ўринбоев аввал ҳам
бир неча бор калтакланган эди.
Қисмда тартиб йўқ экан. Текшириш куни 30 кишининг қаердалиги номаълум
бўлган.Комиссия текшириб турганда, бошқа қисмда 14 ноябрь куни оддий
аскар Р. Прискарь Н.Абдураҳмоновни пичоқлаб ташлаган.
«Менинг ўғлим давлатни қўриқлаш учун чақирилиши керак, хандақ қазиш,
картошка териш учун эмас Аскар учун стройбатдан ҳақоратли нарса йўқ.
Стройбат - погон таққан мардикорликдир!»–Бу СССР халқ депутати Ю.
Черниченконинг сўзи. («Красная звезда», 1989йил, 14-ноябрь).”
Суриштирув хулосасида муаллиф ҳарбий харажатларни камайтириш,
ҳарбийлар сонини икки баравар қисқартириш, кекса ҳарбийларни нафақага
чиқариш
(битта Москва
шаҳридаги
генераллар
сони бутун
АҚШ
генералларидан кўп экан) армиянинг профессионаллашувига эътибор
қаратиш, армияда миллийлик масаласини ҳисобга олиш, ҳарбий қисмларда
ҳамюртлар клуби, милий тилдаги нашрлар билан таъминлаш, миллий
китоблар бурчагини ташкил каби таклифларни ўртага ташлайди.
Биринчи мақоладан ҳам кўра иккинчи мақола мавзуга чуқур кирганлик
фактларга бойлиги, масалага ҳар томонлама ёндашилганлиги билан қимматли.
Бу суриштирувнинг аҳамиятлилиги шундаки, унда кўпчиликдан яширилган
сир, яъни армиянинг қандай аҳволдалиги ҳарбийдан нобуд бўлиб келган
йигитлар фожиаси мисолида очилганидадир.
Ўтган асрнинг охири ва янги асрда ўзбек журналистикасида суриштирув олиб
борувчи журналистларнинг гуруҳи шаклланди.
Абдунаби Ҳайдаров, Бекқул Эгамқулов, Сафар Остонов, Муҳаммаджон
Обидов, Ҳабибулла Олимжонов, Карим Баҳриев Турсунали Акбаров, Зиёда
Ашурова, Ҳусан Нишонов, Беҳзод Шукуров, Беҳзод Бозоров, Анвар Суюнов
ва бошқалар жамиятда мавжуд бўлган қонунбузарликлар, қаллобликлар,
фирибгарликларни очиш орқали ўзбек журналистикасида суриштирув
жанрининг ривожланиши ва шаклланишига ҳисса қўшдилар.
Журналист суриштирувининг жанр хусусиятлари ҳақидаги тасаввурларимиз
анча ошди. Таҳлилий журналистиканинг бу кўриниши ўзининг аниқ факт ва
даллиларга асосланиши билан алоҳида аҳамият касб этади. Шунингдек, бу
жанр ўзининг яна бошқа жиҳатлари билан ҳам, яъни журналистнинг бу жанрда
ёзиши ёки кўрсатув тайёрлаши учун ўз устида кўпроқ жиддий ишлаши
кераклигини юқорида келтирилган мисоллар кўрсатиб турибди. Бизнинг
олдимизда
журналист
суриштирувининг
турли
газеталар
ёки
телекўрсатувлардаги кўринишларини атрофлича таҳлил қилиш масаласи
турибди. Яъни газетада бу жанр қандай ёритилаяпти, телевидениеда қандай ўз
аксини
қандай
топаяпти?
Ёки
журналист
суриштируви
бўйича
радиоэшиттиришлар ҳам бўлиши мумкин. Шунда бир радиоканалда ўз аксини
топган журналист суриштируви бошқа бир радиоканалда қандай тарзда
берилган? Қиёслаб ўрганиш асосида уларнинг фарқли ва мақбул жиҳатларини
ўрганиб оламиз ва ўз фаолиятимизда татбиқ қилишимиш мумкин. Асосий
мақсадимиз ҳам шулардан иборат.
"Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги
тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг ўтган баҳорда пайдо
бўлиши ва мамлакатда очиқ маълумотлар порталининг пайдо бўлиши
натижасида журналистлар ўз материалларини илгари бўлган рақамлар ва
статистик маълумотлар билан диверсификация қилиш учун ажойиб
имкониятга ега ОАВ вакиллари учун мавжуд емас.
Аммо яна бир савол туғилди: маълумотларни машинада ўқиладиган форматда
қандай ишлатиш керак?
Бугунги кунда дунёда маълумотлар журналистикаси (темир йўл) каби нарса
бор-бу журналистнинг иқтисодий/давлат/рақамли тилдан ҳамма учун
тушунарли тилга таржимон ролини бирлаштиришдир. Журналист бир
вақтнинг ўзида таҳлилчи вазифасини бажаради, материалларни ниҳоятда
визуал шаклда тақдим етади.
Журналист ўз материалларини тайёрлаш учун: рўйхатлар, графикалар,
интерактив хариталар, маълумотларни турли хил махсус усуллар билан
намойиш етишга имкон берадиган махсус веб-компонентлар ва бошқалардан
фойдаланади.
Маълумотлар журналистикасининг афзаллиги шундаки, ахборот узатишда
асосий ролни одатда журналистикада одатдагидек матн емас, балки расмлар
ва графикалар ўйнайди. Бу минглаб сўзларга қараганда кўпроқ ҳиссий ва аниқ
маълумот етказиши мумкин.
Масалан, инфографика, у ҳар куни тобора оммалашиб бормоқда. "ўқиш"
инфографикаси кўп вақт ва мураккаб атамаларни билишни талаб қилмайди.
Маълумотларни
инфографика
шаклида
тасвирлашни
ўрганиш
учун
журналистнинг, масалан, хизматни ўзлаштириши кифоя infogr.am .(бу
интерактив визуализация ва инфографикани яратиш учун онлайн хизмат).
Онлайн нашрнинг бош муҳаррири Anhor.uz Лола Исломова вазирлик ва
идораларнинг ахборот хизматлари учун махсус ўтказилган "маълумотлар
журналистикаси"
номли
тренингида
Ўзбекистонда
маълумотлар
журналистикаси мактабини яратиш зарурлигини таъкидлади. Журналистика
факултетларининг
бугунги
битирувчилари
очиқ
маълумотлар
билан
ишлашнинг ўзига хос хусусиятларини билишмайди.
"Кўплаб журналистлар учун бу тан олиш ва оммавий ахборот воситаларида
ҳали ҳам бўш жойларни егаллаш учун имкониятдир. Маълумотлар
журналистикаси ҳозирда ўсиб бораётганини ҳисобга олсак, бу яқин келажакда
талабдан кўпроқ бўлиши мумкин."- Лола Исломова ўз нутқида қайд етди
Жамият хаётида демократлаштириш жараёнлари ривожлангани сари одамлар
орасида бойлик орттириш илинжи, ноконуний харакатларни беркитиш
йулидаги турли жиноятлар, тухмат, танкид ва хасад, ахлокий беадаблик,
очкузлик каби иллатлар йулида килинган порахурлик, адолатсизлик,
ижтимоий тенгсизлик ва монополиялар зуравонлиги юзага келмокда. Бундай
иллатларнинг ривожи журналист суриштируви жанрининг шаклланишига
олиб келади. Ушбу маколада Узбекистонда журналист суриштирув
жанрининг тарихий шаклланиш боскичлари, тараккиёт тамойилларини
урганиш концепцияси, журналист суриштирувчиларнинг жанр мохияти ва
ривожига
ёндошуви
хамда
мамлакатимизда
ОАВларини
янада
либераллаштириш ва суз эркинлигини кучайтиришда жанр ривожининг урни
ва таъсири хакида ёритилган.
Узбек матбуотида илк журналист суриштирувига оид маколалар XIX аср
охирларида пайдо булган. Буни 2013 йил Узбекистан Миллий университети ва
Юнеско хамкорлигида чоп этилган укув кулланмада келтирилган фикрлар
тасдиклайди. "Унда узбек матбуотида илк журналист суриштирувига оид
белгилар XIX аср охирларида пайдо булгани, 1898 йил Андижондаги Дукчи
Эшон кузголони вокеалари тарихчи Фозилбек Отабек углининг "Дукчи эшон
тарихи" номли асари асоси келтирилган. Дукчи Эшон ва унинг 19 та
тарафдорлари орасида айримлари катл этилиб, колганлари камокка олинган ва
Сибирга сургун килинган. "Исёнчилар тартибсиз равишда харакат килади ва
охир окибатда, улар маглубиятга учрайди. Дукчи Эшон ва унинг 19 нафар
тарафдори катл этилади, исёнчиларнинг купчилиги хибсга олиниб, Сибирга
сургун килинади"[1]. Уша даврда яшаб ижод этган тарихчи узи гувохлик
килган вокелиги, тугрироги, исёнга тайёргарлик буйича берилган курсатмалар
хамда унга нисбатан чор хукумати томонидан кабул килинган хужжатларни
тахлил килган холда вокеликни уз асарига бир канча унсурлардан (интервью,
кузатув ва хужжатлар билан ишлаш) фойдаланган холда тахлил килган.
Колаверса, Дукчи Эшон улимида узи гувохлик килган" [2].
Ушбу кулланмада шунингдек, жанр асосини Махмудхужа Бехбудийнинг
"Сарт сузи мажхулдир" [3] номли маколаси хам киритилган.
"Сарт сузи мажхулдир" маколасида Бехбудий улкан тадкикотчилик ишини
олиб боради ва шундай деб ёзади: "...20 йилдан ортик вакт давомида мен
хукукшунослик билан ва, баъзида, Самарканд атрофидаги кишлоклар
ахолисини соликка тортиш билан шугулландим. Ушанда мен Туркистоннинг
турли жойларидаги хар хил одамлар билан сухбатлашдим ва уругларнинг
куплаб номларини аникладим" [4]. Муаллиф уларни келтириб, кексалардан
хеч ким "сарт" сузини билмаслигини кайд этади. Шунингдек, бу борада,
"Тараккий", "Хуршид", "Шухрат" газеталари ёпилишига бош булган
миссионер Н.Остроумовнинг "Самарканд ва Бухоро улка — вилоятларининг
халки узбек ва тожикдурлар" [5] деган пуч даъволарига Махмудхужа
Бехбудий "Сарт сузи мажхулдир" ("Ойна" журнали, 1914 йил, 22-26-сонлар)
маколасида "Аммо тарих ва адабиётдан бехабар рус ва тотора рабта беш
вилоят Туркистони Русий ва Бухоро хонлиги халкини(нг) айирмасдан "сарт"
дерларки, бир махзи асари гафлат ва бутун галати фохишдур. Фаргона ва
Сирдарё халкининг сартлиги маълум йукдур" деб асосли эътироз билдиради
куйидаги хулосалар чикарилди:
1. Матбуотда журналистик суриштирув рукни остида чоп этилган
материалларнинг барчасини хам жанр мохиятига мос деб булмайди.
2. Журналист суриштируви жанрининг тез суръатларда ривожланмаётганига
тахририятлардаги ички цензура, рахбар кадрларнинг чекловлари ва
журналистларнинг катъий нуктаи-назарга эга эмаслиги сабаб булмокда.
3. Журналистик суриштирув жанрининг ривожланиши, малакали кадрларни
рагбатлантириш хамда конун тарафлама химоялаш максадида, махсус
фондларни ташкил килиш. Хулосалардан келиб чикиб, Узбекистон
матбуотида журналистик суриштирув жанрига оид телематериаллар сифатини
оширишда куйидаги таклифларни билдириш мумкин.
1. Муаммоли, танкидий ва журналистик телематериаллар (лавха, репортаж,
курсатув, фотоайблов) буйича турли телемахсулотларни уз рукни остида тугри
номлаган холда чоп этиш. Рахбар кадрлар ва мухбирларда янгича фикрлашни
шакллантириш устида ишлаш максадга мувофик.
2. Босма нашрлар кошида илмий-маърифий булимни шакллантириш ва айнан
телевидение ривожи ва шакллантириш тенденциялари хамда телевизион
жанрларга оид турли илмий ишларни купайтириш.
Журналистик суриштирувґа мисол
Магистратура учун Миллий сертификат тизими ўзини оқлаяптими?
Турк тили бўйича миллий сертификат талабгорларига нега даражасидан
юқори савол берилган?
2022 йилдан магистратурага топширувчилар учун тил билиш сертификати
жорий этилди. Бироқ бу тажриба кутилганидек бўлмагани боис, қишки
қабулни ҳам ўтказишга мажбур бўлдик. Бу мажбурият жорий йилда ҳам ўз
кучида турибди, шунинг учун тил сертификатига талабгорлар талайгина.
Олдин, турк тили сертификатига ҳар ойда имтиҳон топшириш мумкин эди.
2023 йилнинг март ойидан бошлаб, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги
қачон имтиҳон режалаштирса шундаташкил қилинадиган бўлди. Бундан
ташқари халқаро Tomer сертификати бекор қилиниб, фақат TYS ва Миллий
сертификат қолдирилди.
Шу йилнинг 7-31 май кунлари ўтказилаётган биргина турк тилидан миллий
сертификат учун синовларга 18 минг талабгор рўйхатдан ўтган. Уларнинг ҳар
бири имтиҳон учун 405 минг сўмдан пул тўлаган (жами 7 миллиард 290
миллион сўм).
Агар сиз турк тилидан миллий сертификатга талабгор бўлсангиз,
даражангизни аниқ белгилайсиз. Яъни, қоидага асосан B2 даражасини
белгиласангиз, шу даражада тузилган саволлар берилади.
Турк тилида 6 та даража бор: А1, А2, B1, B2, C1, C2. Фарқи шундаки, бунда
IELTS тизимидагидек балингизга қараб даража берилмайди. Балки сиз B2
даража учун максимал белгиланган бални йиғишингиз керак бўлади ва бу
ундан юқори даражанинг топшириқлари сизга берилмаслигини билдиради.
Аммо май ойида ўтказилаётган имтиҳонда B2 даража талабгорларига C1
даражасидаги саволлар берилган.
Мисол учун, 7 май куни ўтказилган имтиҳоннинг тинглаб тушуниш бўлимида
B2 даража учун савол сифатида тушган "Кültürel каrşılaştırmаlаr sеmpоzyumu",
"Sultan şairler" топшириқлари турк тилини ўрганувчилар учун махсус китоб
"Yedi iklim" китобининг C1 даражадагисидан олинган.
Бундан ташқари Миллий сертификат учун имтиҳонга кириб чиққан
талабгорларнинг сўзларига кўра, тинглаб тушуниш бўлимида қўйиб берилган
аудиолар икки карра тезликда эшиттирилиб, саволлар билан танишиб чиқиш
учун эса атиги 30 сония вақт берилган (Маълумот учун, TYS ва Тоmer
имтиҳонида эса аудио саволлар билан танишиш учун олдиндан 2 дақиқа вақт
берилади).
Айтганча, Билимни баҳолаш агентлигининг яна бир тажрибаси ҳам бор.
Миллий сертификатга талабгор даражани белгилаб киргани учун, даражани
ололмаса унга ҳеч қандай балл ва сертификат берилмайди.
Журналистик суриштирув: Фориш тумани ҳокими сув қувурларини ҳақиқатда
ўғирлаганмиди?
Ишон, барибир текшириб кўр
25 август куни You Tube видеохостингида эълон қилинган видеоролик бизни
Фориш туманига чорлади. Бу туман ҳокимининг яроқсиз сув қувурларини
қандай талон-тарож қилмоқчи бўлгани ҳақидаги лавҳа бўлиб, аудиторияда
кўплаб саволлар, ижро ҳокимиятига нисбатан норозилик ва салбий муносабат
уйғотиб улгурди. Видеороликда туман ҳокимининг “Куйбулоқ” магистрал сув
тармоғидаги яроқсиз қувурларни туман ҳудудидан олиб чиқиб кетишга
уриниш ҳолати, бу ҳаракатни қонунийлаштириб, фармойиш чиқартиргани
ҳақида гап кетади. Якунида давлат мулкини ўзлаштирмоқчи бўлган ҳокимга
жазо сўралади.
фармойиши қонуний асосда қабул қилинганини тасдиқлади.
Қувурлар кавлангач...
- Жиззах “Сувоқова” ДУК туман филиали томонидан 1200 метр ер кавланди.
Аммо иш бошланганнинг биринчи кунлариданоқ филиалнинг бу ишга
техникаси ҳам, маблағи ҳам етишмаслиги маълум бўлди, - дейди филиал
раҳбари Хуршид Жўрақулов. – Эксковатор кавланган ҳар метр учун 5000 сўм,
чилангар эса ҳар бир кесик учун 10000 сўмдан хизмат ҳақи олади.
“Иккиламчиқораметалл” МЧЖда бир тонна металл баҳоси 1 миллион сўм.
Агар шу кўйи ишлайдиган бўлсак, сув қувурларини кавлаб олиш ва сотиш
ҳаттоки қилинган харажатни ҳам қопламаслиги аён бўлиб қолди. Бунинг
устига ўз техникамиз ҳам йўқ. Шу сабабли сув қувурларини кавлаб олиш
ишлари туманда Қизилқум сув линиясида фаолият олиб бораётган “Равон
қувур” МЧЖга топширилди.
“Равон қувур” МЧЖ филиал билан келишувга асосан сув қувурларини кавлаб
олишга киришади. Ҳамда қувурларининг ҳар бир тоннаси учун 2 937 000
сўмдан ҳақ тўлашга келишилади. МЧЖ ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди
туман бўлими ўртасида тузилган шартномага биноан дастлабки қазиб олинган
қувурлар учун 45 миллион сўм маблағ фонд ҳисобига келиб тушади. (Барча
ҳужжатлар таҳририятда мавжуд). Шу пайтга қадар МЧЖ томонидан 3
километр сув қувурлари қазилиб, 1500 метр труба кесиб олинган.
Шу қувурлар ер остида чириб кетса бўлмасмиди, - дейди жиғибийрон
бўлганча “Равон қувур” МЧЖ раҳбари Ўктам Саъдуллаев. - Яроқсиз сув
қувурларига ишлаб чиқаришда фойдаланиш мақсадида харидор бўлгандим.
Қазиб олинган сув қувурларининг 510 метри юк машинасига ортилиб, туман
ҳудудидан олиб чиқиб кетилаётганида департаментнинг Фориш туман бўлими
томонидан тўхтатилган ва ноқонуний равишда олиб чиқиб кетилаяпти дея
автомобилларни сақлаш жойида бир неча кундан бери асоссиз ушлаб
турилибди. Очиқчасига тадбиркорлик ҳуқуқларим паймол бўлаяпти. Қувурлар
юк хати асосида олиб кетилаётган бўлган. Аммо You Tubeда тарқалган
видеороликда юк машинасида ноқонуний равишда металл олиб чиқиб
кетилаётгани ва бунда туман ҳокимининг қўли борлиги очиқ-ойдин айтилган.
Менимча, бу кимларнингдир ғаразли ниятдаги иши. Аммо ўртада мен жабр
кўраяпман. Ҳимоя қилинишимни сўраб, Халқ қабулхонаси, тадбиркорларни
ҳимоя қилиш қабулхонаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига мурожаат
қилганман.
кераклигига шу видеоролик исботдек. Шу боис то ҳуқуқ-тартибот идоралари
масалага ойдинлик киритмагунича, одамлардан ҳис-ҳаяжонга берилмасликни,
шошма-шошарлик билан хулоса чиқармасликни сўрайман.
Медиасаводхонмисиз?
- Ёлғон ва сохта хабарлар бир ном билан “фейк” (инглизчада “сохта”) хабарлар
дея аталади, -дейди Журналистларни қайта тайёрлаш маркази тренери,
филология фанлари номзоди, медиаэксперт Наргис Қосимова. – Фейк
хабарлар асосан интернет кенгликларида жуда тез тарақалади. Чунки одамлар
салбий мазмундаги ахборотга ишонишга мойилдирлар. Натижада энг кўп
ўқилган, кўрилган фейклар секин-аста гўёки ҳаққоний ахборотга айланиб
боради. Ахборот манбаини, рост-ёлғонлигини аниқлаш учун факт-чекинг
ўтказилса кифоя. Аммо бу интернетга шунчаки вақт ўтказиш учун кирган
одамларни унчалик қизиқтирмайди.
Натижада тақдим этилган ҳар қандай ёлғон ахборот рост бўлиб туюлади.
Айниқса, унга муносабат билдириб ёзилган “коммент”лар ёлғон хабарни
қўллаб-қувватлаши, натижада ишончнинг янада мустаҳкамланишига сабаб
бўлади. Фейк аккаунтлар ёзган “коммент”ларни қандай аниқлаш мумкин?
Бунинг учун аккаунт очилган санани кўринг. Кўпинча улар яқинда очилган,
профилида шахсий эмас, табиат, автомобиль каби умумий қизиқишдаги
суратлар жойланган бўлади. Ўта ҳақоратомуз комментлар ҳам айнан улар
орқали билдирилади. Воқеалар ривожи пасайгач, бундай аккаунтлар ҳам ўз-
ўзидан йўқолади.
Медиаэкспертнинг фикрларидан кўриниб турибдики, бизни журналистик
суриштирув ўтказишга чорлаган видеоролик жиддий экспертизани талаб
этади. Туман ҳокимининг сурати ёнига кишан ва қамоқхона панжараси
тасвирини жойлаштириш, уни очиқчасига ўта оғир жиноятчиликда айблаш
қанчалик тўғри? Бу ўз-ўзидан танишувчида салбий эмоция ва муносабатни
пайдо қилади. Фейсбук орқали муносабат билдирган айрим аккаунтларда ҳам
фейк маълумотларни тахмин қилдик. Рус кишисининг жазавага тушиб туман
ҳокимини ёмонлаши, ҳақоратлаши, йўқ қилиб юборишга даъвати ғалати
эмасми? Хуллас, мазкур видеоролик интернет асрининг тажовузларидан огоҳ
қилгандек, ҳушёрликка даъватдек таассурот қолдирди.
Юқорида айтганимдек, ҳақиқий айбдорни тегишли идоралар аниқлайди.
Бизнинг вазифамиз эса интернетда кўрган нарсангизга дарҳол ишонманг,
“Ишон, барибир текшириб кўр” деган машҳур иборани ёдингизга солишдир.
Тез-тез танқид қилинишига қарамай, Марказий Осиё мамлакатларида
журналистик суриштирув жанри доимо мавжуд бўлган. У билан фақат икки
ёки уч киши шуғулланиши мумкин эди, лекин қандай тарзда бўлмасин
суриштирувлар бўлиб турган, фаразлар тасдиқланган, ҳикоялар нашр этилган.
Ҳозир ўқувчилар орасида ҳақиқий ҳикояларга талаб кескин ошган,
журналистлар орасида ҳам касбий шижоат кучайди.
Бошловчи тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида MediaNet ХЖМ
томонидан «Власт» онлайн журнали ва Factcheck.kz сайти билан ҳамкорликда
ишлаб чиқилган Марказий Осиё журналистика суриштируви мактаби қарийб
икки ой давомида ўтказилади. Биринчи учрашув аллақачон бўлиб ўтди:
Vlast.kz бош директори Вячеслав Aбрамов ўз ишида қўллайдиган асосий
тамойил ва стандартлар билан ўртоқлашди. «Янги репортёр» сессияга ташриф
буюриб, маърузачининг тезисларини ёзиб олди.
Жанр ҳақида
Суриштирув журналистикаси нима? Ушбу жанрга кўра, журналист аввалига
баъзи фактларни аниқлайди, тахминлар қилади, кейин текширади ва
исботлайди. Бу бошқа суриштирувларга, масалан, полицияникига ўхшайди,
деган фикр мавжуд, лекин аслида ундай эмас, чунки мутахассислар
маълумотни қидириш ва тасдиқлашнинг турли усулларидан фойдаланадилар.
Aммо журналистика суриштируви журналистиканинг бошқа жанрларига
ўхшаб кетади, чунки уларнинг барчаси бир моҳиятга – ўқувчиларга ҳақиқатни
айтишга қаратилган. Суриштирувлар пайтида сиз бу ҳақиқатни топишни
ўрганасиз.
Суриштирув журналистикаси асослари. Вячеслав Aбрамов чиқишининг
тезислари (Vlast.kz)
Тез-тез танқид қилинишига қарамай, Марказий Осиё мамлакатларида
журналистик суриштирув жанри доимо мавжуд бўлган. У билан фақат икки
ёки уч киши шуғулланиши мумкин эди, лекин қандай тарзда бўлмасин
суриштирувлар бўлиб турган, фаразлар тасдиқланган, ҳикоялар нашр этилган.
Ҳозир ўқувчилар орасида ҳақиқий ҳикояларга талаб кескин ошган,
журналистлар орасида ҳам касбий шижоат кучайди.
Бошловчи тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида MediaNet ХЖМ
томонидан «Власт» онлайн журнали ва Factcheck.kz сайти билан ҳамкорликда
ишлаб чиқилган Марказий Осиё журналистика суриштируви мактаби қарийб
икки ой давомида ўтказилади. Биринчи учрашув аллақачон бўлиб ўтди:
Vlast.kz бош директори Вячеслав Aбрамов ўз ишида қўллайдиган асосий
тамойил ва стандартлар билан ўртоқлашди. «Янги репортёр» сессияга ташриф
буюриб, маърузачининг тезисларини ёзиб олди.
Жанр ҳақида
Суриштирув журналистикаси нима? Ушбу жанрга кўра, журналист аввалига
баъзи фактларни аниқлайди, тахминлар қилади, кейин текширади ва
исботлайди. Бу бошқа суриштирувларга, масалан, полицияникига ўхшайди,
деган фикр мавжуд, лекин аслида ундай эмас, чунки мутахассислар
маълумотни қидириш ва тасдиқлашнинг турли усулларидан фойдаланадилар.
Aммо журналистика суриштируви журналистиканинг бошқа жанрларига
ўхшаб кетади, чунки уларнинг барчаси бир моҳиятга – ўқувчиларга ҳақиқатни
айтишга қаратилган. Суриштирувлар пайтида сиз бу ҳақиқатни топишни
ўрганасиз.
Фактлар ҳақида
Фактлар энг муҳими. Улар журналистга муаммолардан ва кейинги
таъқиблардан қочишга ёрдам бериб, сизнинг суриштирувингизни ишончли
қилади ва ўқувчига жинойи воқеалар ривожини кузатиш имконини беради.
Журналист суриштирувлари фақат фактларга асосланади. Сиз ҳеч нарсани
тўқиб чиқармайсиз. Aйнан мана шу фактчекинг бўйича билимсизлик
журналистик суриштирувнинг асосий муаммосидир. Энди, агар сиз бирон бир
медиани очсангиз, шубҳасиз, ноаниқликларга дуч келасиз. Энг оддий хато
билан биз ўқувчини чалғитиб қўйишимиз мумкин: у хатони кўрган заҳоти,
ҳатто кичик нарсаларда ҳам, қолган барчасини ҳам шубҳа остига қўя
бошлайди. Aгар сиз майда-чуйда ишларда хатога йўл қўйган бўлсангиз,
қандай қилиб жиддий ишларда сизга ишониш мумкин?
Маълумотлар чиқиб кетиши ҳақида
Журналистлар маълумотларнинг чиқиб кетишига ҳар хил муносабатда
бўлишади: сизни алдашга, чув туширишга, фойдаланишга ҳаракат қилишлари
мумкин. Aммо, агар ҳамма маълумот чиқиб кетишидан қўрққанда эди, кўплаб
суриштирувлар ҳеч қачон амалга оширилмасди.
Хатарлар узоқ вақт давомида ва турли усуллар билан амалга ошириладиган
текшириш
йўли
орқали
бартараф
этилади.
Шубҳасиз,
сиз
ёлғиз
маълумотларнинг чиқиб кетиши билан ишлай олмайсиз. Мисол учун, агар
электрон почта ёзишмалари тарқатилган бўлса, унда минглаб хатлар бўлиши
мумкин. Журналистнинг ёлғиз ўзи буни эплаши даргумон. Қандай бўлмасин,
маълумотлар чиқиб кетиши эътибор ва жиддий текширувларни талаб этади.
Хатарлар ҳақида
Суриштирув журналистикаси жуда хавфли саналади. Суриштирувчи
журналист учун уч хил хавф мавжуд: ҳуқуқий, жисмоний, сиёсий. Ҳар бир
суриштирувда барча хавф-хатарларни олдиндан кўриб чиқиш ва буни ёлғиз
эмас, балки муҳаррир/таҳририят билан биргаликда амалга ошириш керак.
Журналист агар бундай хатар мавжуд бўлса, ўз ҳаётини хавф остига қўя
олмайди ва бу керак ҳам эмас. Фактларни текшириш, ахлоқий бўлиш –
буларнинг барчаси сизни у ёки бу даражада ҳимоя қилади.
Сотилиш ҳақида
Ҳар доим сизни сотиб олдим, деб ўйлайдиган одамлар бўлади. Сиз доим бунга
тайёр бўлишингиз керак. Шубҳали обрўга эга суриштирувчи журналистлар
бор ва улар сизга ҳам таъсир қилади. Aгар сиз барча фактларни тасдиқлаган
бўлсангиз ва суриштирувга ишончингиз комил бўлса, унда ҳақиқат сиз
томонда. Лекин аксинча ҳолатда ҳам: агар сизга норозилик билдиришмаса, бу
хафа бўлиш учун асос бўлади, чунки сизнинг суриштирувингиз эътибордан
четда қолган.
Истиқболлар ҳақида
Суриштирувлар узоқ давом этади ва қимматга тушади. Сиз вақтни,
ресурсларни
беҳуда
сарф
қиласиз,
журналистни
бошқа
ишдан
узоқлаштирасиз. Қозоғистон мисолида ҳам маҳаллий журналистика бошқа
мамлакатлардагидан ёмон эмас. У қийин аҳволда: бизда цензура, мураккаб
қонунчилик базаси бўлган ва ҳозир ҳам мавжуд. Aммо мамлакатда зўр
ишларни
қила
оладиган
ажойиб
журналистлар
бор.
Ҳар
доим
қийинчиликларни енгиш йўлларини изланг. Суриштирув журналистикаси
қийин жанр, лекин албатта шуғулланишга арзийди.
Марказий Осиё журналистика суриштируви мактаби MediaNet ХЖМ
томонидан «Vlast» онлайн журнали, Factcheck.kz таҳририяти ва Internews
билан ҳамкорликда MediaCAMP Марказий Осиё дастури доирасида ишлаб
чиқилган.
томонидан
ўрнатилган
тартибда
суғурта
пуллари
тўлаб
берилиши
белгиланган. Бунинг учун “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан ички
имкониятлар ҳисобидан суғурта пуллари йўналтирилишини айтиб ўтиш
лозим.
Фикримиз сўнггида rost.uz таҳририятига “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ
мавзуга оид ҳар томонлама асосланган маълумотларни тақдим этишга тайёр
эканлигини, тизим фаолиятини ёритишда барча томонлар фикрини ўрганиб,
холис
баҳо
бериш
орқали
жамоатчилик
фикрини
шакллантириш
журналистиканинг олтин қоидаларидан бири эканлигини эслатиб ўтган
бўлардик.
текширилади, унинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилиб, чуқур таҳлил
қилинади ва келгусида уларнинг олдини олиш юзасидан тегишли чоралар
кўрилади.
Хусусан, 2021 йил давомида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг
Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати ходимлари иштирокида 14
та таркибий корхоналарда фаолият юритаётган эксплуатация ходимлари
иштирокида бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, содир бўлган бахтсиз
ҳодисаларнинг келиб чиқиш сабабларини таҳлил қилиш, шунингдек,
таянчларда бажариладиган ишлар, электр тармоқларини монтаж-демонтаж
қилиш, кучланиш остида бўлган тармоқларда ишлаш, иш жойини
кенгайтирмаслик, ўзбошимчалик билан, наряд ёки фармойишсиз иш
бажармаслик мавзуларида жами 52 та семинар машғулотлари ва суҳбатлар
ташкил этилди. Бундан ташқари, таркибий корхоналардаги Мустаҳкамлик ва
хавфсизлик техникаси хизмати мутахассислари томонидан 462 дан ортиқ
ўқув-семинарлари ва амалий машғулотлар ўтказилди.
СУРИШТИРУВСИЗ
“МАХСУС
СУРИШТИРУВ”
ЁКИ
ROST24.UZ
АХБОРОТ
САЙТИНИНГ
НОХОЛИС
АХБОРОТ
ТАРҚАТИШИДАН
МАҚСАД НИМА?
Кеча rost24.uz ахборот сайтида “МАХСУС СУРИШТИРУВ: Электр энергия
тизимида қанча ўлим ҳолати содир бўлганини биласизми?” сарлавҳали мақола
эълон қилинди. Унда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖда республика бўйлаб
деярли ҳар ойда бахтсиз ҳодисалар кузатилаётганлиги ва бу ҳолатга Жамият
раҳбарияти томонидан етарлича эътибор қаратилмаётганлиги ҳақида сўз
боради.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, ўз навбатида, мазкур мақолада
келтирилган иддаолар бирон асосланган маълумотларга таянган ҳолда
жамоатчиликка ҳавола қилинмаган деб ҳисоблайди.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, ўз навбатида, мазкур мақолада
келтирилган иддаолар бирон асосланган маълумотларга таянган ҳолда
жамоатчиликка ҳавола қилинмаган деб ҳисоблайди.
Аввало, мазкур мақоланинг “махсус суриштирув” рукни остида эълон
қилиниши тўғрисида тўхталсак. Айтиш ўринлики, rost24.uz ахборот сайти
томонидан Жамият номига журналистик суриштирув ўтказиш мақсадида ёки
мавзуга оид маълумот тақдим этиш юзасидан шу пайтгача расмий мурожаат
келиб тушмаган. Таҳририят қайси маълумотлар асосида мақола тайёрлагани,
ва энг муҳими, нима мақсадни кўзлаб ёзгани биз учун қоронғу. Бироқ,
журналист бирон оғриқли мавзуни оммага олиб чиқишдан аввал уни ҳар
томонлама ўрганиши, келиб чиқиш сабабларини таҳлил қилиши, унга
холислик мезонлари асосида ёндашиши зарур деб ҳисоблаймиз.
Маълумки, ҳар қандай соҳада учраши мумкин бўлгани каби, Жамиятимиз
таркибий корхоналарида фаолият юритаётган ходимлар ўртасида ҳам бахтсиз
ҳодисалар қайд этилмоқда, ва биз учун бу жуда ачинарли ҳол, албатта.
Биламизки, энг хавфли касблар рейтингида электр энергияси билан боғлиқ
меҳнат фаолияти юқори поғоналардан бирини эгаллайди. Бундай нохуш
ҳодисалар бутун дунёда соҳа ходимлари орасида кўплаб кузатилади. Шундан
англашиладики, энергетика соҳасида фаолият юритаётган, айниқса, кучланиш
остида ишлайдиган ҳар бир ходим хавфсизлик қоидаларига сўзсиз амал
қилиши жуда муҳим масала.
Таъкидлаш жоизки, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан шундай
бахтсиз ҳодисалар содир бўлган ҳолатлар ҳар томонлама синчковлик билан
текширилади, унинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилиб, чуқур таҳлил
қилинади ва келгусида уларнинг олдини олиш юзасидан тегишли чоралар
кўрилади.
Хусусан, 2021 йил давомида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг
Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати ходимлари иштирокида 14
та таркибий корхоналарда фаолият юритаётган эксплуатация ходимлари
иштирокида бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, содир бўлган бахтсиз
ҳодисаларнинг келиб чиқиш сабабларини таҳлил қилиш, шунингдек,
таянчларда бажариладиган ишлар, электр тармоқларини монтаж-демонтаж
қилиш, кучланиш остида бўлган тармоқларда ишлаш, иш жойини
кенгайтирмаслик, ўзбошимчалик билан, наряд ёки фармойишсиз иш
бажармаслик мавзуларида жами 52 та семинар машғулотлари ва суҳбатлар
ташкил этилди. Бундан ташқари, таркибий корхоналардаги Мустаҳкамлик ва
хавфсизлик техникаси хизмати мутахассислари томонидан 462 дан ортиқ
ўқув-семинарлари ва амалий машғулотлар ўтказилди.
Шунингдек, чора-тадбирлар асосида белгиланган режага кўра, жойларда ёш
ходимлар ўртасида “Хавфсизлик техникаси”, “Техник эксплуатация қилиш”
ва “Ёнғин хавфсизлиги” қоидалари бўйича “Энг яхши билимдон” кўрик-
танлови, “Тақсимлаш тармоқлари эксплуатация ходимларининг касб
маҳорати” бўйича Республика миқиёсидаги мусобақалари ўтказилгани
Жамият томонидан бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш масалаларига
алоҳида эътибор қаратилаётганидан дарак бермоқда.
Мавзу доирасида яна бир муҳим жиҳатга эътибор қаратсак. Содир бўлган ҳар
бир бахтсиз ҳодиса “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан эмас, балки
махсус ваколатли органлар, яъни Ўзбекистон Республикаси Энергетика
вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ўрганиб чиқилиши ва
унга ҳуқуқий баҳо берилиши тизимдаги манфаатлар тўқнашувини истисно
қилади. Ва таъкидлаш жоизки, махсус комиссия томонидан ҳозирги кунгача
иш берувчининг айби билан бахтсиз ҳодисалар келиб чиқиш ҳолатлари
аниқланмаган.
Бундан ташқари, мақолада бахтсиз ҳодисага учраган ёки ҳалок бўлган
электромонтёрлар учун суғурта компаниялари томонидан маълум миқдордаги
маблағ тўланиши кераклиги ҳақида сўз боради. Ҳеч шубҳасиз, ҳар қандай
фаолиятда инсон ҳаёти ва хавфсизлиги биринчи ўринда туради. Жамиятимиз
томонидан бу борадаги ишлар муҳим ҳисобланиб, таркибий корхоналар
фаолиятига шундай амалиёт киритилганки, унга асосан иш берувчи ва ходим
ўртасида тузиладиган шартномада кучланиш остида ишлайдиган ходимлар иш
фаолиятидаги бахтсиз ҳодисалар учун суғурталаниши ва бундай ҳолатлар
қайд этилган тақдирда суғурта агентлиги томонидан ўрнатилган тартибда
суғурта пуллари тўлаб берилиши белгиланган. Бунинг учун “Ҳудудий электр
тармоқлари” АЖ томонидан ички имкониятлар ҳисобидан суғурта пуллари
йўналтирилишини айтиб ўтиш лозим.
Фикримиз сўнггида rost.uz таҳририятига “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ
мавзуга оид ҳар томонлама асосланган маълумотларни тақдим этишга тайёр
эканлигини, тизим фаолиятини ёритишда барча томонлар фикрини ўрганиб,
холис
баҳо
бериш
орқали
жамоатчилик
фикрини
шакллантириш
журналистиканинг олтин қоидаларидан бири эканлигини эслатиб ўтган
бўлардик