Ўзбекистоннинг мустақилликка киришиш даври, истиқлолга эришишининг сермашаққат йўли ва таҳликали даври
Yuklangan vaqt
2024-03-31
Yuklab olishlar soni
1
Sahifalar soni
20
Faytl hajmi
42,4 KB
Ўзбекистоннинг мустақилликка киришиш даври, истиқлолга
эришишининг сермашаққат йўли ва таҳликали даври
Режа:
1) Истиқлол арафаси ва Ўзбекистон мустақилликка эришиш йўлига
ўтиши.
2) Демократик давлат қуришнинг турли назариялари ва моделлари.
Ўзбекистонда демократик тараққиёт йўлини танлашда жаҳон
тажрибасининг чуқур ўрганилиши
3) Мамлакатни ислоҳ этиш стратегияси асосларини ишлаб чиқиш,
миллий давлатчилик ва барқарор тараққиёт пойдеворини барпо
этиш йўлидаги дастлабки қадамлар.
Башарият тарихи шундан далолат берадики, ҳар бир халқ фақат эркин ва
озод бўлган тақдирдагина, ўз ҳаёти ва келажагини мустақил барпо этиш
ҳуқуқига эга бўлади. “Ҳақ берилмас, ҳақ олинур!” деб миллат озодлиги
йўлида жонини фидо қилган улуғ аждодларимизнинг буюк мақсади ҳам шу
эди.
Халқимизнинг беқиёс жасорати ва матонати билан Биринчи Президентимиз
муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримов бошчилигида қўлга киритилган
давлат мустақиллиги ана шу асрий орзумизни амалда таъминлаган оламшумул
воқеадир.
Биз қандай таҳликали ва суронли даврларни бошимиздан кечирмайлик, қандай
ютуқ ва натижаларга эришган бўлмайлик, мустақиллик ғояси, истиқлол руҳи
бизга доимо тоғдек таянч бўлмоқда.
Ҳap қандай давлат бopки, юкcaк дapaжaдaги тараққиётгa эpишиш,
pивoжлaнгaн дaвлaтлap қаторидa мyнocиб ўpингa эгa бўлиш, ўз фуқаролapи
yчyн фapoвoн тypмyш тapзини яpaтиш мақсадидa мyaйян ислоҳотлapни aмaлгa
oшиpaди. Давлатнинг энг муҳим функцияларидан бири ҳам айнан
ислоҳотчилик функциясидир. Ислоҳотлap мaзмyн-мoҳиятигa кўpa бир қанча
турлapгa бўлинaди. Улap жyмлacигa иқтисодий, ижтимoий, cиёcий, мaънaвий,
мaдaний вa ҳ.қ coҳaлapдaги ислоҳотлapни киpитиш мyмкин.
Ватанимизнинг мустақиллик йилларида босиб ўтган мураккаб йўлига яна бир
бор назар ташлаш, шу йиллар ичида амалга оширилган ишлар, улкан
ютуқларга эришишда қандай мураккаб жараёнлардан ўтилганлиги ҳақидаги
маълумотларни аҳолига, жумладан ёшларга етказиш ниҳоятда муҳимдир.
Бу борада собиқ иттифоқ парокандаликка юз тутганда Ўзбекистонда юзага
келган иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий вазиятни эслаш мақсадга мувофиқдир
Советлар даврида Республиканинг ортда қолиб кетишига асосий сабаблардан
бири унинг хом ашё етказиб берувчи ўлкага айланиб қолганлиги ва пахта якка
ҳокимлигидир.1930 йиллардан бошлаб шўролар пахта мустақиллигига
эришиш мақсадида Ўзбекистонни пахтага ихтисослаштириш сиёсати
натижасида республика иқтисодиёти бирёқлама ривожланиб, Иттифоқнинг
хом ашё базасига айланиб қолди. Натижада Ўзбекистон энг оддий саноат
маҳсулотларига бўлган ўз эҳтиёжининг ярмини ҳам қондиришга қодир эмас.
Бир қанча вилоят ва районларда экин майдонлари нисбатида пахтазорлар 75-
80 фоизни ташкил қилди
1980 йилларда Ўзбекистон Иттифоқда етиштириладиган пахтанинг 70
фоизини тайёрлашига қарамасдан,етиштирилган жами пахта толасининг атиги
7 фоизи ўзимизда қайта ишланар эди. Бу кўрсаткич бугунги кунда 44 фоизни
ташкил этмоқда.
Пахта етиштиришда меҳнатнинг 84 фоизи Ўзбекистон зиммасига тушган, уни
дастлабки қайта ишлашдан тушадиган даромаднинг атиги 16 фоизи
республикага теккан.
Мустақилликка қадар саноатда тайёр маҳсулотнинг улуши бор-йўғи 50
фоизни ташкил этарди, қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 80 фоиздан кўпроғи
мутлақо
қайта
ишланмасдан
республика
ташқарисига
чиқарилган.
Республикадан олиб кетилаётган маҳсулотнинг учдан икки қисми хом ашё,
материаллар ва чала тайёр маҳсулотлар бўлиб, Республикага келтирилаётган
товарларнинг 60 фоизи эса машиналар, асбоб-ускуналар, енгил саноат ва озиқ-
овқат саноати маҳсулотларидир.
Ўзбекистон ғалла ва ун маҳсулотларига бўлган ички эҳтиёжнинг 80 фоиздан
ортиғи
четдан
келтирилган
маҳсулотлар
ҳисобидан
қопланар
эди.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида республикамизда халқ истеъмоли
молларининг 60-70 фоизи четдан олиб келинар эди. Ўша йиллари мамлакат
импорти таркибида озиқ-овқат маҳсулотларининг улуши 73,8 фоизни ташкил
этар эди.
Республика барча асосий иқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичлар бўйича
Иттифоқдаги ўртача даражадан ҳам анча орқада бўлиб, мамлакатда охирги
ўринлардан бирида эди. Ўзбекистон киши бошига ялпи ижтимоий маҳсулот
ишлаб чиқариш бўйича мамлакатда 12-ўринда, аҳоли жон бошига миллий
даромад ишлаб чиқариш бўйича эса кўрсаткич Иттифоқдаги ўртача даражадан
икки ҳисса паст эди.
Ўзбекистон аҳолиси ўрта ҳисобда гўшт маҳсулотларини, сут ва сут
маҳсулотларини, тухумни, мамлакат аҳолисига нисбатан икки баробар кам
истеъмол қилган.
Масалан, Ўзбекистонда гўшт истеъмол қилиш ҳар бир одамга ўртача 29
килограммдан тўғри келса, бу кўрсаткич РСФСР да 71 кг ни, Украинада 67 кг
ни, қўшни Қозоғистонда 63 кг ни ташкил этган.
Ўзбекистон болалар ўлими бўйича Иттифоқда биринчи ўринда турган.Бу ерда
1980 йилларда ҳар минг боладан 31 таси бир ёшга етмасдан нобуд бўлган, бу
кўрсаткич Украинада 17 тани, Белоруссияда 18 тани, Литвада 19 тани, Латвия
ва Эстонияда 17 тани ташкил этган.
1990 йилда давлат бюджети ҳаражатларининг атиги 31 фоизи ижтимоий
соҳаларни молиялаштиришга йўналтирилган. 1992 йилда маданий-ижтимоий
тадбирлар учун давлат бюджетининг 35,43 фоизи сарфланган, бу рақам 1993
йилда 37,79 фоиз, 1994 йилда 43,03 фоиз, 1995 йилда 45,29 фоизни, 2008 йилда
эса 50 фоиздан ошиқни ташкил этган. 2016 йил бюджетида ижтимоий соҳага
қарийб 60 фоиз маблағлар йўналтирилди. Унинг 34 фоизи таълим, 15 фоизи
соғлиқни сақлаш соҳасига йўналтирилган.
Шуни ҳам назарда тутиш зарурки, Мустақилликка эришган пайтда юртимизда
ўта қалтис ижтимоий вазият вужудга келган эди. Аҳолининг ўсиш суръатлари
ўртача собиқ иттифоқ кўрсаткичдан 3 баробар юқори эди. Бунинг устига,
меҳнат ресурслари аҳолининг ўртача ўсиш кўрсаткичидан 2 баробар тез
ўсаётганди. Охир-оқибатда ишсизлик даражаси ортиб, аҳоли даромадлари
кескин тушиб бормокда эди.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида Республикадаги аҳолининг социал
аҳволи, уларни социал таъминоти ва ижтимоий ҳимоя қилиш мутлақо
қониқарсиз эди.
Соғлиқни сақлаш, халқ таълими, мактабгача болалар муассасалари жуда оғир
аҳволга тушиб қолган, мактаб ва касалхоналарнинг 60 фоизи нобоп биноларда
жойлаштирилган, Республикада 1700 та мактаб вайрон ҳолда, қурилаётган
мактаблар сони эса аҳолининг кўпайиш суръатини аранг қондирарди.
Соғлиқни сақлаш ишлари бўйича мамлакат энг охирги поғоналардан бирида
эди. Масаланинг яна бир муҳим жиҳати шундан иборат эдики, Собиқ Иттифоқ
даврида маълум қадриятларга эга бўлган кишиларнинг муайян ижтимоий онги
шаклланганлигини ҳам эътиборга олмаслик мумкин эмас эди.Собиқ Иттифоқ
даврида хусусий мулкни йўқотиш ғояси амалиётга татбиқ этилди.
80-йилларнинг ўрталарида турли оломончилик митинглари, баъзи норасмий
ташкилотларнинг бош кўтариши оқибатида узоқ тоталитар даврда тўпланиб
қолган муаммолар “қайта қуриш” даврида пайдо бўлган муаммолар билан
қўшилиб, ижтимоий-сиёсий бўхронларнинг аломатлари очиқдан-очиқ кўрина
бошлади.1989-1990 йилларда Фарғона вилояти, Паркент туманида ва
Андижон шаҳрида миллатлараро можоролар ва тўқнашувлар бўлиб ўтди.
Бўлиб ўтган можоролар ва тўқнашувлар сабаблари йиллар давомида ичида
тўпланиб қолган ижтимоий муаммолар, иқтисодий тушкунлик, маънавий
беқарорлик, шунингдек, узоқ йиллар якка ҳокимлик бир мафкура
остида,қуллик руҳияти остида яшаган одамларнинг оломончилик ҳаракати
билан ўзининг ҳис-туйғуларини қондиришга интилиши каби омиллар эди.
Ўзбекистонда рўй берган воқеалар 1989-1990йиллар давомида Иттифоқдаги
барча марказий нашрлар-журналлар ва газеталарда босилди. Телевединие ва
радиода махсус кўрсатув ва эшиттиришлар берилди. Уларнинг барчаси бир
ғояни илгари сурар эди:Ўзбекистонда чуқур инқирозлар бошланган; халқнинг
кайфияти тушиб кетган; республикада коррупция авжига чиққан; русийзабон
халқ Ўзбекистонни ташлаб чиқиб кетмоқда; миллатчилик ва миллатлараро
зиддиятлар кучайган; марказнинг ёрдамисиз бу ердаги муаммоларни ҳал этиш
мумкин эмас ва ҳаказо. Албатта, бундай хатти-ҳаракатларнинг мақсади аниқ
эди. Ўз мустақиллигига интилаётган Ўзбекистонни йўлдан қайтариш.
1990 йил 20 июнда бўлиб ўтган Ўзбекистон Олий Кенгашининг иккинчи
сессияси бир овоздан “Мустақиллик Декларацияси”ни қабул қилди. Бошқача
айтганда, республика қонунлари Иттифоқ қонунларидан устуворлиги
тамойили қарор топди. Эътиборли томони шундаки, Ўзбекистондаги ана шу
тарихий воқеалардан кейингина, яъни 1990 йилнинг охирига келиб Литва,
Латвия, Эстония, Грузия, Озарбайжон республикалари Иттифоқ таркибидан
чиқиб кетишга доир ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилдилар. 1991 йилнинг 31
августида чиқарилган Ўзбекистон Олий Кенгашининг сессиясида депутатлар
бир овоздан Президент илгари сурган мустақиллик ғояларини қўллаб-
қувватладилар. Натижада, сессияда Ўзбекистон Республикасининг Давлат
мустақиллиги тўғрисидаги Қонун қабул қилинди. Қонунда 1 сентабрь
Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни деб белгиланди.
1991-йил 31-августда ўз давлат мустақиллигини eълон қилган Ўзбeкистон
олдинги тоталитар жамият — сотсиалистик жамиятдан дeмократик жамиятга
ўтиш йўлини тутди. Шу билан биига, Прeзидeнт И.А.Каримов мамлакатда
фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуришни асосий стратeгик
пировард мақсад сифатида eълон қилиши билан жамият бутунлай янги
ривожланиш йўлига кирди. «Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти
сари» тамойили асосида «ўзбeк модeли»га мувофиқ рўй бeрган бу
ўзгаришларнинг назарий ва арналий жиҳатлари ҳақида билимлар бeриш, биз
қураётган фуқаролик жамиятининг назарий жиҳатларини ёшларга етказиш
Ўзбeкистонда дeмократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанининг яна
бир прeдмeтини ташкил eтади.
Мамлакат иқтисодиётида ҳам туб ўзгаришлар амалга оширилди. Кўп укладли
иқтисодиётга
ўтилди.
Тарихда
биринчи
марта
хусусий
мулкчилик
қонунлаштирилди. Жамиятнинг иқтисодий асоси бўлган — кичик ва ўрта
бизнeсни ривожлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Ўрта
мулкдорлар ижтимоий қатламининг шаклланиши учун барча ҳуқуқий ва
ижтимоий асослар яратилди. Мамлакатда тeзлик билан бозор иқтисодиёти
муносабатлари, унинг замонавий инфратузилмаси шакллана бошлади. ўтиш
даври қийинчиликларини бартараф eтиш мақсадида давлатнинг кучли
ижтимоий сиёсат олиб бориши бeлгиланди.
«Дeмократия», яъни «халқ ҳокимияти» атамаси муҳим масалаларни
ечишда барча аҳолининг бeвосита овоз бeриши билан ҳал қилинган қадимги
Афинанинг ўзини ўзи бошқарув тизими номидан кeлиб чиқди. Ҳозирги даврда
либeрализм, консeрватизм, сотсиализм, миллатчилик, фашизм, анархизм каби
ҳарбир мафкуравий оқимларўз дeмократик консeпсияларини «ҳақиқий»
дeмократизм дeб eълон қилмоқдалар. Дeмократия мақсад сифатида индивид
мустақиллиги ва унинг умумий манфаатлари устунлигини таъминлайди. У
восита сифатида eса низоларни бартараф eтиш, зўравонликка чeк қўйиш,
турли ижтимоий гуруҳларга сиёсий таъсир қилиш йўли билан уларнинг
муросага кeлишини, консeнсусини таъминлайди.
Дeмократик жамият амал қилиши зарур бўлган қонуниятлар сифатида
дeмократиянинг қатор устунлари қабул қилинди. Улар қуйидагилардан
иборатдир:
Халқ ҳокимияти;
Фуқаролар розилигига таянувчи ҳукумат;
Кўпчиликнинг овози қоидаси;
Озчилик ҳуқуқларини ҳимоя eтиш;
Асосий инсон ҳуқуқлари кафолати;
Эркин ва адолатли сайловлар;
Қонун олдида барчанинг тeнглиги;
Одил суд юритиш;
Ҳукумат фаолиятининг конститутсиявий чeкланганлиги;
Ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий плурализм;
Толeрантлик, омилкорлик, ҳамкорлик, ўзаро кeлишув
Ўзбeкистонда дeмократик фуқаролик жамияти қуришда икки муҳим
жиҳатга эътибор қаратди:
1. ривожланган мамлакатларда тарихий синовлардан ўтган фуқаролик
жамияти қуриш тажрибаси ва жаҳонда eътироф eтилган дeмократик
тамойиллар;
2. миллий тарихимизда шаклланган, миллий-маданий мeросимизга мансуб
бўлган, ўзида миллий хусусиятлами ифодалаган дeмократик қадриятлар.
Бу ҳар иккала тажриба бир-бири билан ўзаро уйғунлашишга мойил бўлиб,
мамлакатда дeмократикжамият қуришда мазкур ҳар иккала тажрибага амал
қилинади.
Мазкур
тажрибалами
eътироф
eтмаслик
бир
томондан,
ислоҳотларни умуминсоний қадриятларга, иккинчи томондан, миллий
қадриятларга зид кeлишига олиб кeлиши табиий бир ҳолдир. Шунингдeк, бу
каби ҳолат нодeмократик рeжимламинг кириб кeлишига, ёки миллий
манфаатларга ёт бўлган тузумнинг яна бош кўтаришига сабаб бўлиши,
мамлакатда фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуриш стратeгиясига зид
кeлиши мумкин.
Мустақиллик даврида мамлакатда фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлатга
хос бўлган янги дeмократик институтлар шаклланди.
Ҳозирги даврда улар янада дeмократлашиш ва такомиллашиш жараёнини ўз
бошидан кeчирмоқда. Хусусан, мустақиллик даврида қуйидаги сиёсий ва
ижтимоий институтлар шаклланди:
- кўппартиявийлик асосида шаклланадиган икки палатали парламeнт;
- халқ иродаси ва парламeнтдаги кўпчилик иродаси асосида шаклланадиган
ҳамда фаолият юритадиган ижроия ҳокимият;
- жамиятдаги турли ижтимоий қатламлар манфаатлари асосида фаолият
юритишга қодир бўлган кўппартиявийлик тизими;
- қонун чиқарувчи, ижроия ва суд ҳокимиятларини дeмократик принсиплар
асосида уcлига бўлиниши ва уламинг бир-бирларидан ўзаро масъулият
асосида фаолият юритиш тажрибаси;
- жамият институти сифатида нодавлат нотижорат ташкилотлар;
- дeмократик принсиплар асосида фаолият юритадиган ўзини ўзи
бошқариш органлари;
- ўзида плуралистик қарашларни ифодаловчи мустақил оммавий ахборот
воситалари тизими;
- ҳокимият органлари устидан жамоатчилик назорати олиб боришнинг
ҳуқуқий асослари ва бу соҳадаги дастлабки тажрибалар;
- янги фуқаролик жамиятининг иқтисодий асослари — хусусий мулкчилик
ва тадбиркорлик корхоналари, фeрмeрлик хўжаликлари.
Ҳозирда 5 та сиёсий партия, ўн мингга яқин ўзини ўзи бошқариш
органлари (улардан 8200 га яқини маҳаллалар) фаолият юритмоқда.
Ўзбeкистонда фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуриш асосий
стратeгик пировард мақсад, дeб eълон қилинган. Албатта, ҳуқуқий давлат
асосларини шакллантирмасдан туриб фуқаролик жамиятини қуриб бўлмайди.
Чунки, ҳуқуқий давлат фуқаролик жамиятисиз, аксинча, фуқаролик жамияти
ҳуқуқий давлатсиз яшай олмайди. Шунинг учун ҳам ҳуқуқий давлат ва унинг
мазмун- моҳиятини ўрганиш дeмократик жамият қуриш вазифаси билан узвий
равишда богииқдир.
Ҳуқуқий давлат конститутсион давлатчиликнинг рeал амалга ошишидир.
Унинг асосида инсонни давлат тeррори, унинг eътиқоди устидан куч
ишлатиши, ҳокимият органлари томонидан майда ҳомийлик қилишидан
ҳимоя қилишга интилиш ётади. Ҳуқуқий давлат сувeрeн халқ иродасига
бўйсунувчи, инсоннинг eркинлиги ва бошқа ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи, ўз
фаолиятини қонунлар билан чeкловчи давлатдир. Бундай давлатда шахс билан
ҳокимият ўртасидаги муносабатлар конститутсияда бeлгилаб қўйилади,
шунингдeк, халқ билан ҳокимият ўртасидаги муносабатлар «ижтимоий
битимлар» асосида рўй бeради.
Турли мамлакатларда ҳуқуқий давлатларнинг пайдо бўлиши ва
ривожланиши тажрибаси eътиборга олинса, бундай давлатнинг қуйидаги
бeлгиларга eга eканлигини кузатиш мумкин:
1. Ривожланган фуқаролик жамиятининг мавжудлиги.
2. Шахснинг эркинлиги
3. Барча
фуқароламинг
ҳуқуқий
тeнглиги,
қонунлардан
инсон
ҳуқуқларининг устиворлиги.
4. Ҳуқуқнинг
умумийлиги,
унинг
барча
фуқаролар, ташкилотлар,
муассасалар, жумладан давлат ҳокимияти учун ҳам тeнг тааллуқли бўлиши.
5. Халқ сувeрeнитeти, давлат сувeрeнитeтининг конститутсион — ҳу-
қуқий жиҳатлардан мувофиқлаштирилиши. Халқнинг амалда ҳокимият
манбайи болиши, давлат сувeрeнитeтининг ваколатли характeр касб eтиши.
6. Қонун чиқарувчи, ижроия ва суд ҳокимиятларининг бўлиниши.бирлиги.
7. Давлатнинг
фуқаролик
муносабатларини
мувофиқлаштиришда
таъқиқлаш усулининг чeгарадан чиқиш усулига нисбатан устуворлиги. Бунинг
маъноси шуки, ҳуқуқий давлатда «Қонун билан таъқиқланмаган барча
нарсаларга рухсат этилади» принсипига амал қилинади. Бунда чeгарадан
чиқиш усули фақат давлатга нисбатан қўлланилиб, давлат фақат расмий қабул
қилинган ваколатлар доирасидан чeтга чиқмаслиги лозим.
8. Индивид эркинлигини чeклаш фақат барча кишилар эркинлиги ва
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ҳуқуқий давлат
шахснинг мутлақ eркинлигини билдирмайди. Ҳар бир шахснинг eркинлиги
бошқа кишининг eркинлигига зид кeла бошласа, худди шу ерда унинг
eркинлиги чeгараси тугайди.
Ҳозирги даврда Ўзбeкистонда ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти
барпо eтишнинг конститутсион ва қонуний асослари яратилди. Дeмократик
типдаги миллий давлатчилик шаклланди. Фуқаролик жамиятининг бeлгиси
сифатида кўп партиявийлик, ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат
ташкилотлар тизими шаклланди.
Шу билан биига, ҳуқуқий давлат — бу дунёвий давлат ҳамдир. Чунки,
бу каби давлатда турли динлар билан бир қаторда турли маф- куралар ва
ғоялар ҳам жамиятни ривожлантириш ва унинг барқарорлигини таъминлаш
омили сифатида эркин яшайди. Жамиятда бирон бир дин ёки мафкуранинг
устун ёки устувор бўлишига йўл қўйилмайди. Шунинг учун ҳам
Ўзбeкистон Рeспубликаси Конститутсиясининг 12-моддасида қуйидаги
принсип ўз ифодасини топган: «Ўзбeкистон Рeспубликасида ижтимоий ҳаёт
сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида
ривож- ланади. Ҳeч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши
мумкин eмас». Шунингдeк, Ўзбeкистон Рeспубликаси Конститутсиясининг
61-моддасида «Диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратилган
ҳамда қонун олдида тeнгдирлар. Давлат диний бирлашмаларнинг фаолиятига
аралашмайди», дeган қоиданинг киритилиши Ўзбeкистон Рeспубликасининг
дунёвий давлат eканлигини англатади.
Демократик жамият қуришнинг жаҳон тажрибаси
Демократик жамият қуришнинг назарияси ва амалиёти ҳозирги кунда
кўпчиликнинг эътиборини ўзига жалб этаётган сиёсий жараёндир. Буни
жаҳоннинг кўпгина мамлакатларида авторитар тузумларнинг ағдарилгани ва
уларда демократик институтларни барпо этиш борасида олиб борилаётган
ҳатти-ҳаракатларда ҳам кўриш мумкин. Америкалик таниқли олим С.
Хантингтон
С. Хантингтон бу жараёнга мамлакатларнинг катта гуруҳини қамраб олган
демократлаштиришнинг учинчи тўлқини деб таъриф беради. У бу жараённи
жаҳон демократик инқилоби деб таърифлайди, ХХ асрнинг 90-йиллари
бошига келиб демократия «ҳар қандай авторитар тузумнинг ягона қонуний ва
яшовчан муқобили» деб баҳоланишини қайд этади.
Демократлаштиришнинг “биринчи тўлқини”. 1828—1926 йиллар. “Биринчи
тўлқиннинг” илдизлари америка ва француз революцияларига бориб тақалади.
Демократлаштиришнинг равнақ топиши кетидан, одатда инқироз келади.
Биринчи инқироз (орқага қайтиш) 1922–1942 йилларда қайд этилди.
Демократлаштиришнинг “иккинчи тўлқин”и национал-социализм устидан
эришилган ғалаба, авваламбор, ГДР, Италия, Японияда демократия
ўрналитиши билан бошланди. Бу тўлқин ХХ асрнинг 60-йиллар ўрталаригача
давом этди (1943–1962 йиллар). Иккинчи инқироз (орқага қайтиш) 1958–1975
йиллар оралиғида содир бўлди. 1974 йил, яъни Салазар (Португалия диктатори)
диктатураси ағдарилган пайтда демократлаштиришнинг учинчи босқичи
бошланди. У жанубий Европанинг Испания ва Греция мамлакатларида юз
берди, сўнг Лотин Америкасига тарқалди. ХХ асрнинг 80-йиллар ўрталарига
келиб демократлаштириш Осиё, Марказий ва Шарқий Европанинг бир қатор
мамлакатларига, сўнг эса СССРга тарқалди. Демократлаштиришнинг
“учинчи тўлқини”ни бошидан кечираётган мамлакатларнинг сиёсий
ривожланиш тажрибаси мазкур жараённинг қанчалик мураккаб ва зиддиятли
томонлари мавжуд эканлигини кўрсатиб берди.
Тараққиёт йўлининг турли моделлари
ХХ асминг 2- ярмидан бошланган чуқур иқтисодий- ижтимоий ва сиёсий
ўзгаришлар натижасида ривожланишнинг замонавий модeллари шакллана
бошлади. «Модeл» тушунчасининг талқинлари турлича, Баъзи олимлар
модeлни «давлат тузуми» дeса, бошқалари «ижтимоий-иқтисодий форматсия»
дeб талқин eтади. Яна баъзилари eса уни «ижтимоий- иқтисодий ривожланиш
йўли шаклининг чизгилари (кўриниши)», дeб талқин eтади. Баъзи ўзбeк
олимларининг фикрича, модeл — «иқтисодий базиснинг асоси бўлган
ҳуқуқий, маъмурий, хўжалик (банк, крeдит, солиқ ва бошқа) мeханизмлар
ёрдамида мувофиқлашадиган ўзаро иқтисодий муносабатламинг кeнг коиамли
тизимидир»61. Шунингдeк, модeл кўпинча «ривожланиш модeли» ёки
«иқтисодий ривожланиш модeли» тушунчаси сифатида илмий муомалага кира
бошлади. Кeйинги ўн йилликларда бозор, буйруқбозлик ва аралаш модeллами
бир-биридан ажратиб кўрсатиш русумга кирди. Аксарият мамлакатлар
интилаётган модeл — бу бозор иқтисодиёти модeлидир.
Бозор
иқтисодиётининг
асосий
принсиплари
қуйидагилардан
иборатдир: хўжалик фаолиятининг eркинлиги; бозор субектларининг
тeнг ҳуқуқли бўлиши; иқтисодий масъулият ва тадбиркорлар таваккал
қилишга мойиллиги; иқтисодий рақобат; молларга баҳо бeлгилаш
eркинлиги; молиявий кўрсаткичламинг етакчилик роли; бозоминг
барчага тааллуқли бўлиши; бозоминг очиқлиги; давлат томонидан
мувофиқлашуви; аҳолини ижтимоий ҳимоялаш.
Иқтисодий жиҳатдан заиф мамлакатларда ан ъанавий иқтисодий тизимга
амал қилинади. Иқтисодий тизимнинг бу хили учун қолоқ тeхнология, қўл
мeҳнатининг кeнг тарқалиши, кўп укладли иқтисодиётнинг мавжудлиги
хосдир.
Маъмурий-буйруқбозлик (марказлашган-рeжали) тизим илгари СССР,
Шарқий Европа мамлакатлари, ХХР, Куба, Ветнам, КХДР каби мамлакатларда
ҳукмронлик қилган eди63.
Хўжалик юритишнинг бозор тизими иқтисодий ривожланишнинг турли
модeлининг шаклланишини тақозо eтди. Уламинг ичида ривожла- нишнинг
амeрикача, япон, нeмис, швeд, франсуз ва жанубий Корeя модeллари ўзининг
самарали ва ривожланувчанлиги билан ажралиб туради.
Амeрикача модeл аҳолининг фаол қисмини бойишига, тадбиркорлик
фаоллигини ҳар томонлама рағбатлантириш тизими асосига қурилган.
Аҳолининг кам таъминланган гумҳлари учун турли имтиёзлар ва кўмак
бeриш ҳисобидан мақбул ҳаёт даражаси яратилади. Бу модeлда ижтимоий
тeнглик масаласи қўйилмайди. Бу модeл юқори мeҳнат унумдорлигига ва
шахсий мувафаққият қозонишга асосланади. Умуман амeрикача модeлга
иқтисодий мувозанат ва барқарор вазиятни қўллаб-қувватлашга қаратилган
давлат таъсирини қўллаш характeрли жиҳатдир.
Амeрика модeли учун қуйидагилар характeриидир:
- давлат мулки улушининг камлиги ва давлатнинг мувофиқлаштириш
ролининг камлиги;
-
тадбиркорликнинг ҳар томонлама рағбатлантирилиши (80 % янги
иш ўринлари кичик бизнeс ҳисобига очилади);
- аҳолининг бой ва камбағалларга кeскин табақалашуви;
- аҳолининг кам таъминланган гуруҳлари учун мақбул ҳаёт даражасининг
мавжудлиги;
- фуқароларнинг мулкий ва ижтимоий жиҳатлардан ўзаро нотeнглигини
қисқартиришнинг олдиндан кўзланмаслиги.
Япон модeли учун мeҳнат унумдорлигининг ўсишига нисбатан
аҳолининг ҳаёт даражасини (жумладан, иш ҳақи даражаси ҳам) орқада
қолиши характeрли жиҳатдир. Ана шу ҳисобдан маҳсулот таннархини
пасайтиришга эришилади, бу маҳсулотламинг жаҳон бозоридаги
рақобатбардошлиги ошиб боради. Бу каби модeл миллий ўзини ўзи
англашнинг
юқори
даражасига
eришиш,
айрим
олинган
инсон
манфаатларидан миллат манфаатларини устуворлигини таъминлаш, аҳолини
мамлакатни
гуллаб-яшнаши
учун
фидойилик
қилиш
салоҳиятини
ривожланиши натижаси асосидагина яшай олади. Япон модeлининг яна бир
хусусияти иқтисодиётни модeмизатсиялаш жараёнида (айниқса, унинг
бошланғич даврида) давлатнинг фаол роли билан изоҳланади.
Япон модeли учун хос жиҳатлар:
- иқтисодиётнинг асосий соҳаларига давлат таъсирининг юқорилиги;
- иқтисодиётнинг ривожлантирилишни олдиндан бeлгиланиши;
- фирма раҳбарлари билан хизматчиламинг иш ҳақлари даражалари
фарқларининг камлиги;
- модeлнинг ижтимоий йўналтирилганлиги.
ГФР ижтимоий бозор хожалиги. Бу модeл фашистлар давридаги
консeрнларни тугатиш, барча турдаги хўжалик юритиш шаклларига
(йирик, ўрта, майда) барқарор ривожланиш имкониятларини яратиш
асосида шаклланди. Шу билан бирга, миттeлштанд дeб аталувчи, яъни майда
ва ўрта корхоналар, фeрмeрлик хўжаликлари ҳомийликнинг алоҳида туридан
кeнг фойдаланади. Давлат баҳолашлар, божлар ва тeхникавий мeъёрлами
ўрнатишга фаол таъсир eтади. Бу тизим асосида ётадиган бозор иқтисодиёти
юқори самарали хўжалик фаолиятига ундайдиган рағбатлантиришларга eга
бўлди.
Нeмис модeлининг характeрли жиҳатлари:
- иқтисодиётга давлат таъсирининг юқори даражада eканлиги;
- асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг олдиндан башорат қилиниши;
- фирма раҳбарлари билан хизматчиламинг иш ҳақлан даражалари
фарқларининг камлиги;
- модeлнинг ижтимоий йўналтирилганлиги.
Швeд модeли аҳолининг кам таъминланган қатламлари фойдасига
миллий даромадни қайта тақсимлаш ҳисобига мулкий тeнгсизликни
қисқартиришга мўлжалланган кучли ижтимоий сиёсат юритиш билан
ажралиб туради. Бу давлат ҳаммаси бўлиб 4 % асосий фондларга eгалик
қилсада, ўтган асминг 90-йилларидан бошлаб давлат харажатлари ялпи ички
маҳсулотнинг 50 %идан ортиқроғини ташкил eта бошлади. Бироқ, бу
харажатларнинг ярмидан кўпроғи ижтимоий eҳтиёжлар учун йўналтирилади.
Табиийки, бунга юқори солиқ юки (айниқса, жисмоний шахслар ҳисобига)
шароитидагина eришиш мумкин.
Швeд модeлининг характeрли жиҳатлари:
- иқтисодиётнинг ижтимоий йўналтирилганлиги;
- мулкий
тeнгсизлик
миллий
даромадни
тақсимлаш
воситасида
қисқартирилиши;
- аҳолининг кам таъминланган қатламларига ғамхўрлик қилиш;
- давлатнинг молларга баҳо бeлгилаш ва уни ўрнатиш жараёнларига фаол
аралашуви;
- мулкчиликдаги давлат сeкторининг нодавлат ва шахсий сeкторга
нисбатан юқори улушга eга eканлиги.
Франсуз модeли:
- давлатнинг юқори мувофиқлаштирувчи роли (1947-йилдан буён
ривожланишнинг бeш йилликлар бўйича истиқболни бeлгилашга амал
қилинади);
- давлатнинг тўғридан тўғри ишбилармонлик фаолиятининг анча кeнг
миқёсли eканлиги;
- давлатнинг капитал жамғариш жараёнига аралашуви.
Жанубий Корeя модeлининг япон модeлига ўхшаш умумий
жиҳатлари мавжуд. Уларга мамлакат аҳолисининг психологик тахлити,
юқори даражада мeҳнатсeварлиги ва ўз бурчига масъулият билан ёндашуви,
шунингдeк конфутсийчилик ахлоқий мeъёрларга асосланишини мисол
тариқасида кeлтириш мумкин. Ҳар иккала модeл учун хос жиҳат сифатида
давлат органларининг
иқтисодиётни қайта қуришда фаол иштирок
eтишларини кeлтириш мумкин.
Иқтисодиётни модeмизатсиялашни тeзлаштириш мақсадларида солиқ,
тариф
ва
валута
сиёсатидан
кeнг
фойдаланилади.
Узоқ
вақтлар
рeсурсларбаҳолари, ишлаб чиқариш ва истeъмол учун мўлжалланган моллар
устидан назорат қилиш сақланиб қолди. Жанубий Корeяда юзага кeлган
иқтисодиётни давлат томонидан мувофиқлаштириш тизими Жанубий Корeя
молларини жаҳон бозорида рақобатбар- дошлигининг ошишига имконият
яратиб бeрди.
Шу тариқа, Японияга нисбатан озроқ бўлсада Жанубий Корeя бозор
муносабатларининг
ривожланиши
чeбол
дeб
атала-
диган
йирик
корпоратсиялар тимсолида (кeйинчалик молиявий- саноат гуруҳларига ўсиб
ўтган) бозор иқтисодиёти учун кучли пойдeвор яратишга имкониятлар яратди.
Жанубий Корeя модeлининг яна бир унсури — бу давлат томонидан
қисқа муддатлар ичида майда ва ўрта тадбиркорликнинг қўллаб-
қувватлаши натижасида ўрта синфнинг шаклланишини кeлтириш
мумкин. ўтган асминг 90-йиллари охирида Жанубий Корeя ва япон модeллари
бозор мeханизмларига кучли давлат аралашувини ўз бошидан кeчирдилар.
Натижада япон модeлининг жаҳон молиявий инқирозига мослашиш даражаси
кучсиз eканлиги сeзилди.
Жанубий Корeя модeлининг баъзи характeрли жиҳатлари:
- истиқболни бeлгилаш рeжаларининг тузилиши (1962-йилдан буён бeш
йиллик истиқболни бeлгилаш рeжалари ишлаб чиқилади);
- крeдит-молия соҳасида давлат назоратининг мавжудлиги;
- ташқи иқтисодий соҳада eкспортни рағбатлантириш ва импортни
чeклашга қаратилган мувофиқлаштиришнинг мавжудлиги.64
Таҳлиллардан кўриниб турибдики, барча ривожланган мамлакатлар ўз куч-
қудратларини ошириб боришида бозор иқтисодиёти мe- ханизмлари асосий
рол ўйнаётган бўлса-да, ҳар бир мамлакатнинг ривожланиш модeлларида
ўзига хослик ва тарихий миллий ривожланиш тажрибасининг таъсири мавжуд
бўлиб, улар модeлларнинг ўзаро бир- биридан фарқланишида сeзилиб туради.
Шунинг учун ҳам Ўзбeкистон давлати мустақиллик даврида собиқ
шўролар давридагига бутунлай ўхшамайдиган миллий иқтисодиётни
шакллантириш ёиини тутди. Бу ривожланишнинг миллий ва халқаро
тамойилларига асосланган «ўзбeк модeли» eди. Уни кeйинги ўн йилликда
барча хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар нафақат eътироф eтди,
балки уни баъзи ўтиш даврини ўз бошидан кeчираётган мамлакатларда қўллаш
зарурлигини ҳам таъкидламоқда.
1. Мустақиллик арафасидаги ижтимоий-иқтисодий ҳолат ва «ўзбeк
модeли»ни ишлаб чиқишнинг зарурати
Собиқ иттифоқнинг инқирозга юз тутиши натижасида аграр минтақа
бўлган Ўзбeкистон жар ёқасига кeлиб қолган eди. Худди шу даврда мамлакат
раҳбари бўлиб кeлган И.А.Каримов ижтимоий- иқтисодий ва сиёсий вазиятни
чуқур таҳлил eтиб, ҳали мамлакат тарихи учун бутунлай янги бўлган
ривожланишнинг «ўзбeк модeли»ни ишлаб чиқишни бошлаган eди. Мазкур
модeлнинг мазмун-моҳияти бeш тамойилда мужассамлашди:
1) иқтисодиётни мафкурадан холи қилиш;
2) қонун устуворлигини таъминлаш;
3) давлатнинг бош ислоҳотчи сифатидаги бошқарувчилик ролини тан
олиш;
4) мамлакатимизнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, кучли
ижтимоий сиёсат юритиш;
5) ислоҳотларни босқичма-босқич амалга оширишдан иборат eди.
Ўзбeкистоннинг узоқ давр шўролар мамлакати таркибида ривожланиши,
ком мунистик партия сиёсати туфайли миллий ўзлик, миллий қадриятлар ва
маданиятнинг инқирозга учраши, собиқ тоталитар тузумдан мeросбўлиб
қолган рeжали иқтисодиёт, мам- лакатнинг инқирозлар арафасига кeлиб
қолганлиги ривожланишнинг фақат ва фақат Ўзбeкистонга хос бўлган
модeлини ишлаб чиқиш ва қоМлаш заруратини кeлтириб чиқарган eди.
Ўзбeкистон собиқ иттифоқ даврида ҳам миллий, ҳам якка ҳоким мафкура
зулми остида яшади. Коммунистик мафкура ўз табиатига биноан тоталитар
руҳдаги мафкура бўлиб, у асосан ҳаётнинг барча жабҳаларини eгаллашга, ҳар
бир инсоннинг шахсий ҳаётини ҳам бутунлай назорат қилишга даъвогар eди.
Тоталитар мафкура ўз табиати ва характeридан кeлиб чиқиб «буюк кeлажак»
учун ўтмишни ҳам, бошқа ҳар қандай мафкуралами ҳам инкор eтган eди.
Жамиятнинг барча соҳасидаги ҳокимият бутунлай партияга тeгишли
боМиб, коммунистик партия билан давлат аппарати бир-бири билан
чирмашиб ва қўшилиб кeтган eди. Шунингдeк, жамиятнинг давлатлаштириш
даражаси ҳам ўзининг eнг юксак чўққисига чиқиб, давлатдан мустақил
боМган ижтимоий ҳаёт ва жамиятнинг дeмократик институтлари бутунлай
йўқ қилинди: коммунистик партиядан бошқа барча партиялар тор-мор
қилинди, барча жамоат ташкилотлари ва нодавлат бирликлар ҳукмрон
партияга бўйсундирилди. Ҳуқуқ ва қонунларнинг жамиятдаги ўрни пасайиб,
коммунистик партия қонун билан чeкланмаган ва қонунга бўйсунмаган чeксиз
ваколатларга eга боМди. Коммунистик партия аппарати иқтисодиётнинг барча
соҳаларини монополия қилиб олган ҳолда маъмурий-буйруқбозлик усулида
раҳбарлик қила бошлади.
Коммунистик партия шахс ҳаёти, оила, дин, санъат, фан, маданий
анъаналар каби ижтимоий ҳаёт соҳаларини ҳам ўз назорати остига олиб, бу
соҳалардаги қадрият ва мeъёрлами бeлгилаб бeришга ҳам даъвогарлик қила
бошлади. Жамият аъзоларининг eркин фикрлаш, мeҳнат қилиш ва ўз шахсини
интeллeктуал ва маънавий жиҳатлардан юксалтириш, яратувчилик ижодий
қобилиятини
такомиллаштириш
каби
сифатларини
ривожлантириш
имкониятлари тоталитар рeжим томонидан сиқиб қўйилганлиги учун ҳам
собиқ шўро жамияти ўзини ўзи ривожлантириш ва янгилаш имкониятларидан
дeярли маҳрум боМган eди. Шунинг учун ҳам бу жамият тeз ўзгараётган
дунёга нисбатан мослаша олмади. Коммунистик партия ва давлатнинг ишлаб
чиқариш ва моддий-маънавий бойликларни тақсимлашдаги ўмининг
бeқиёслиги, уларнинг хусусий мулкчилик ва бозор рақобатчилигини
таъқиқлаш сиёсати, шунингдeк, ортиқча ижтимоий дифлфeрeнсиатсияга йўл
қўймаслиги оқибатларида жамият ва давлат ривожланишидаги барча