ЖАҲОН ДИНЛАРИ: БУДДИЗМ ВА ХРИСТИАНЛИК (Буддавийликнинг вужудга келиши, таълимоти, Буддизмдаги оқимлар, Христианликнинг вужудга келиши, таълимоти)
Yuklangan vaqt
2024-05-18
Yuklab olishlar soni
3
Sahifalar soni
24
Faytl hajmi
41,9 KB
Ilmiybaza.uz
ЖАҲОН ДИНЛАРИ: БУДДИЗМ ВА ХРИСТИАНЛИК
Режа:
1. Буддавийликнинг вужудга келиши, таълимоти
2. Буддизмдаги оқимлар
3. Христианликнинг вужудга келиши, таълимоти
4. Христианликдаги асосий оқимлар
Ilmiybaza.uz
Буддавийликнинг асосчиси милоддан аввалги 1-минг йилликда яшаган
Будда ҳисобланган. У тарихий шахс бўлиб, 80 йил яшаган. Унинг хусусида
турли ривоятлар мавжуд. Унинг номи ҳинд тилида нурланган, олий ҳақиқатга
эришган деган маънони англатади. Ривоятларга қараганда, кенг маънода кўп
марта илоҳий туғилишлар туфайли мутлоқ баркамолликка эришган;
бошкаларга ҳам диний нажот йўлини кўрсата оладиган одам бўлган.
Тарихий манбаларнинг далолат беришича буддавийликнинг асосчиси
шаҳзода Сидхартхадир. У вафот этгандан сўнг Будда -"ҳақиқатга эришган" деб
аталган. У ушбу олий мақсадга эришиш учун Гаутама уруғидан бўлган энг
обрўли Шакъя қабиласини танлаган. Ана шундан бу диний ривоятда Будда-
Гаутама номи кенг тарқалган. Диний ривоятларга кўра Гаутама ҳинд қабиласи
ҳукмдорларидан бирининг ўғли бўлиб, у бефарзанд бўлган, аммо унинг
хотини ғойибдан ҳомиладор бўлиб, 45 ёшида ўғил туққан. Бола туғилганда
мўъжиза юз берган. Табиий ҳодисалар - ер қимирлаб, чақмоқ чақиб,
момақалдироқ гумбирлаб турган. Унинг овозини Коинотдаги илоҳий
кучлардан ташқари барча тирик мавжудодлар ҳам эшитиб турганлар.
Чақалоққа Сидхартха (топшириқни бажарувчи) деб ном қўйганлар. У 7 кундан
кейин юриб кетган ва гапира бошлаган.
Сидхартханинг отаси ўғлини дин йўлига бағишлашга рози бўлмай, унга
яхши маълумот берган ҳамда яхши шароитларда тарбиялаган ва у ҳеч қандай
қийинчилик кўрмай ўсган. Судхартха ўспиринлигидаёк ўзининг донолиги,
кучлилиги ва эпчиллиги билан хаммани ҳайратга солар экан. У касал ётган
кишини, ўликни кўргач ҳаётнинг моҳияти, мақсади, оғирликлари, касаллик ва
ўлим
билан
боғлиқлигини
ўйлай
бошлаган.
Бинобарин,
ҳаётнинг
беҳудалигани англаб, тарки дунё қилган, дарвеш йўлига кирган. Бу билан у
кишилар бошига тушадиган кулфатлар, азоб-уқубатлар сабабларининг
моҳиятига тезроқ етиб, улардан қутулиш йўлини топмоқчи бўлган. Ниҳоят, 36
ёшида "ҳақиқий билим" егаси бўлганлиги маълум бўлди. Шундан сўнг у Будда
деб ном олади. ("будда" сўзи илоҳий ҳақиқатга эришган, деган маънони
Ilmiybaza.uz
англатади). Шу тариқа унда улуғвор ҳақиқат сири очилган, улар буддавийлик
таълимотига асос қилиб олинган.
Ҳар қандай динлар каби буддавийликнинг ҳам келиб чиқиши сабабини
халқларнинг яшаш шароити ва ҳаётидан, муайян даврдаги ижтимоий
муносабатларидан излаш ва топиш лозим.
Қадимги Ҳиндистонда буддавийлик шаклланганга қадар мураккаб
синфий муносабатлар мавжуд эди. Кишилар олий, ўрта ва қуйи табақаларга
ажратилиб, олийга брахманлар, харбийлар, ўрта табақага - деҳқонлар, энг қуйи
табақага оддий халқ, хизматкор, чўрилар киритилар эди.
Буддавийлик қулдорлик жамиятида брахманлик мазҳабларидан бири
сифатида пайдо бўлган. У брахманликни жоннинг кўчиб юриши, жаннат ва
дўзах қақидаги ақидаларни сақлаб қолган. Буддавийлик Брахманликни
жамиятнинг табақаларга бўлиниши тўғрисидаги таълимотга қарши чиқиб,
барча кишилар эътиқодда тенг ҳуқуқли деб эътироф этган. Буддавийликнинг
диний тенглик ҳақидаги гояси одамларнинг касталарга бўлиниб кетишига
қарши курашда ижобий ролъ ўйнаган. Айни пайтда буддавийлик кишилар
"азоб-уқубат" чекишда ва ундан халос бўлишда ҳам тенгдирлар деб
ҳисобланган.
Буддавийлик диний таълимотининг асосий манбаи муқаддас китоб -
"Трипитака" (Уч сават донолик) деб аталган. Бу таълимотда Будда учта
саватда таълимот қолдирган дейилади. Биринчи сават -Винояпитана (панд -
насиҳатлар, ахлоқий меъёрлар); иккинчи сават Сутгапитака (дуолар,
достонлар); учинчи сават Абхидҳаммапитака (диний-фалсафий масалалар
баёни) лардан иборат.
Марказий Осиё халкларининг қадимги тарихи ва маданиятида
буддавийлик муайян ўрин эгаллаган. У зардуштийлик дини таъсирида ва у
билан ёнма-ён шаклланган динлардан бири бўлган. Буддавийлик милоддан
аввалги
VI-V
асрларда
Ҳиндистоннинг
шимолида
вужудга
келган.
Кейинчалик Жануби-Шарқий ва Марказий Осиё хамда Узоқ Шарқ
мамлакатларида кенг тарқалган. Унинг вужудга келиши ҳинд жамоаларида
Ilmiybaza.uz
рўй берган муҳим ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар - уруғ-қабилачилик
алоқалари ва тартибларининг емирилиши, синфий жамиятнинг вужудга
келиши ва йирик қулдорлик давлатларининг пайдо бўлиши билан боғлиқ эди.
III-асрга келиб дунёвий жамият (император Ашока) нинг фаол қўллаб-
қувватлаши натижасида мулкчилик даражасида ягона бўлган будда ташкилоти
(монахлик жамоаси-сингха) ва диний ақидачилик шаклланган.
Буддавийликнинг Марказий Осиё ва Шарқий Туркистонда тарқалиши
милоддан аввалги II асрларда бу ерлардаги қабилаларнинг авлодлари тугатган
ғрек-бақтрия подшоҳлигининг ўрнида қарор топган Кушон империясининг
ривожланган даврига тўғри келади.
Кушон империяои ўзининг энг гуллаган даврида (милоднинг I-III
асрларида) ҳозирги Марказий Осиёнинг бир қисмини, Афғонистон, Покистон,
Шимолий Ҳиндистон, эҳтимол Уйғуристонни ҳам ўз ичига олган. Кушон
подшолиги даврида буддавийлик Ҳиндистондан Марказий Осиёга, ундан эса
Буюк ипак йўли орқали Хитой ва Узоқ Шарққа тарқалган.
Кейинга ўн йилликлар мобайнида олиб борилган археологик
изланишларнинг натижалари ва тарихий маълумотларни умумлаштирган
ҳолда таҳмин қилиш мумкинки, ясломгача бўлган даврда буддавийлик
Марказий Осиё ғоявий ҳаётининг муҳим таркибий қисмларидан бирини
ташкил этган. Буддавийлик фақат махсус ибодатхоналаргагина эмас, балки
подшо саройларидан бошлаб, оддий камбағал деққон ва ҳунармандларнинг
кулбасигача кириб борган диндир. Буддавийликни қабул қилган Марказий
Осиё халқпари диний ибодатлар учун ҳар хил махсус иншоотлар курганлар.
Буддавийлик билан боғлиқ обидалар, ибодатхоналар, ҳайкаллар,
деворларга солинган расмлар Марказий Осиёда топилган қадимги тарихий
обидалар орасида муҳим ўрин эгаллайди. Буддавийлик билан боғлиқ
иморатлар, қурилишлар ҳозирда ҳам Шимолий Қирғизистон, Ўзбекистон ва
Туркманистоннинг Жанубий туманларида, Тожикистонда ва Қозоғистон
жанубида мавжуддир. Булар орасида энг йирик иншоот эски Термиздаги
Қоратепа номли ғор ибодатхонасидир. Бу очиқ сариқ рангли катта тепалик
Ilmiybaza.uz
бўлиб, унга қумтошли ғор бинолар ўйиб солинган, ер устида бинолар барпо
этилган, буларнинг ҳаммаси бир бутун уйғун бўлган будданинг 20-25
ибодатхонасини ташкил қилиб, Кушон подшоҳлигида буддавийликнинг
муҳим аҳамиятга эга еканлигидан далолат беради. Деворларга солинган
расмларни, ҳайкалларни, тоат-ибодат буюмларини, тангаларга, совға
қилинган сопол идишларга битилган ҳар хил ёзувларни ўрганишлар
қоратепанинг милоднинг I аср охири ва II асрнинг бошларида бунёд
қилинганлигидан, араблар Ўрта Осиёга кириб келганларидан кейин улар
тугатилган ва кейинчалик вайронага айланганлигидан далолат беради.
Буддавийлик таълимоти ва унинг мазмуни. Буддавийлик таълимотида ҳар
қандай борлик (моддийлик) барча кўриниш ва шакллардаги ҳар қандай ҳает -
ҳамма мавжудодларга азоб берувчи ёмонликдир. Ёмонлик ва азоб-
уқубатларнинг сабаби - инсоннинг ва барча тирик мавжудотларнинг бу дунёга
қайта туғилиб келиш дунёси (сансара) га боғланганлиги, унга кўнгил
кўйганлигидир. Унингча ҳар қандай инсоний туйғу, ҳиссиёт, эҳтирос ва истак
азоб-уқубатни чукурлаштиради, "борлиқ гирдоби" дан чиқиб олиш учун
ғафлатдан уйғониш, дунё
моҳиятини англаш, ҳаётга
чанқоқликдан
кўнгилхушликларга, лаззатларга, ҳокимиятга, бойликка интилишлардан воз
кечиш лозим ва фақат шундагина "нажот топиш йўли"га кириш мумкин. Илк
буддавийликда бундай нажотдан фақат зоҳид, ёки монахгина умид қилиши
мумкин эди. Фақат яхшироқ қайта туғилишни умид қилиши, бунинг учун эса
у монахларга мўл-кўл хайр-садақа беришн ҳамда қуйидаги 5 ахлоқий талаб
(панча-шила) га амал қилиши керак:
1. Ҳар бир киши ёмонлик қилишдан ўзини тийиши, тирик мавжудотни
ўлдирмаслик.
2. Ўғрилик қилмаслик, яъни бировнинг мулкини олмаслик.
3. Ҳис-туйғуларга
ортикча
берилмаслик,
бегона
аёлларга
кўзолайтирмаслик.
4. Ёлғон гапирмаслик, ростгўй бўлишлик.
5. Ичкилик ичмаслик.
Ilmiybaza.uz
Буддавийликда ҳамма нарса билиб бўлмайдиган руҳ - нирванага
асосланади, дунё реал мавжуд эмас, у фақат кишиларнинг хаёлида, билиб
бўлмайдиган руҳнинг намоён бўлишида, деб нотўғри таълим берган. Бу билан
у субъектив идеализм ботқоғига ботган. Буддавийликдаги руҳ - нирвананинг
таълимоти "муқаддас ҳақикат" деб аталган. Унга кўра, ижтимоий ҳаёт ва
шахсий турмуш азоб-уқубатларининг сабаби - кишиларнинг истаклари ва
нафсларида. Азоб-укубатдан кутулиш учун кишилар ўзларининг истак ва
нафсларини тийишлари, Будда кашф этган ақидаларга амал қилишлари зарур.
Буддавийлик азоб-уқубат тушунчасини мутлаклаштирган, борлиқнинг барча
шаклларини, унинг мазмунини, ҳар қандай турмуш тарзини азоб-уқубат деб
нотўғри ҳисоблаган. Шунинг учун буддавийлик нирванани борлиқнинг
интиҳоси, деб асоссиз тушунган. Буддавийлик таълимотича, жонли
мавжудотларнинг ўлиши уни ташкил этган дхарма (элемент, заррача) ларнинг
ажралиб кетиш жараёнидир. Буларнинг янгидан бирикиши илгари қилинган
"савоб ва гуноҳ" лар билан боғлиқ бўлади. Дхарма нирвана даражасига
етгандагана кайта туғилишларга барҳам берилиб, азоб-уқубатдан бутунлай
халос этилар экан.
Буддавийлик таълимотига кўра, азоб-укубатлардан халос бўлишнинг энг
мақбул йўли роҳиблик (монахлик) жамияти (сангха) га ўтиш ҳисобланади.
Роҳиблик бошқа динларга қараганда буддавийликда барвақт вужудга келган
бўлиб, ҳозирги кунда буддавийлик мазҳабларидан бўлмиш ҳинояна тарқалган
мамлакатлар халқларининг ижтимоий ҳаётида ғоят салбий ролъ ўйнамоқда.
Роҳиблар буддавийликка эътиқод қилувчилар орасида ноўрин тарзда жуда
катта обрўга сазовар бўлиб, уларга итоат этиш ва айтганини бажариш зарур,
деб ҳисобланади.
Буддавийлик таълимотида олам уч босқичли деб тавсифланган.
Биринчиси энг юқори олам бўлиб, унда мутлақ осойишталик ҳукмрон. Унда
фақат соф руҳгина мавжуд. Бу олам рухнинг маконидир. Буддавийликнинг
таълим беришича, мутлақ илоқий куч - руҳни мутлақо билиб бўлмайди.
Биринчи оламда руҳ моддий оламдан ташқарида, у ҳеч ҳаракатсиз мутлак,
Ilmiybaza.uz
осойишта ҳолатда яшайди. Иккинчи олам, ривоятларга кўра, руҳий
мавжудотлар билан тўла жаннат - бодисатвадир. Бу оламнинг ҳокими
Амитабадир. Унинг оламида руҳ ўз гуноҳидан халос бўлган, лекин энг олий
оламга, нирванага, мутлақ бўшлиқ ва осойишталик оламига кўтарилмаган
авлиёлар яшар экан. Буддалар кишиларга будда таълимотини ўрганиш, яхши
йўлга бошлаб бориш учун ерга юборилар экан. Учинчи олам, энг қуйи олам
бўлиб, унда одамлар ва ҳайвонлар яшар экан. Бу оламдаги руҳ, қафасда яшар
экан, у ҳаёт давомида озод бўлиш ҳамда юқори оламга кўтарилишга ҳаракат
қилади. Руҳнинг юқори оламга кўтарилиши одамлар қиладиган савобли
ишларга боғлиқ. Агар одам буддавийлик таълимотига эътиқод қилса,
яхшиликка интилса, унинг жони қайта туғилишлардан сўнг жаннатга ва ундан
нирванага кўтарилар экан. Ёмонликка мансуб гуноҳкор кишиларнинг руҳи эса
қуйи дунёда азобланиб, қафас ичида юравераръ ва юқори оламга ҳеч кўтарила
олмас экан. Агар инсоннинг дин таьлимотига зид ишлари кўпайиб кетса, ҳирс
ёки товламачиликка берилиб, ундан қутула олмаса, бундай одамнинг руҳи бир
неча қайта туғилишлардан кейин дўзахга тушар ва унда абадий азобланар
экан.
Буддавийликда
қайта
туғилиш
деганда
янгидан
пайдо
бўлиш
тушунилмайди, балки илгари ўлган одамларнинг жисмидан тарқалган
дхармаларнинг янги асосда бирлашиб, келажак авлодга ўтиши тушунилади.
Шунинг учун буддавийлик инсон ўз қилмишлари учунгина жавобгар бўлиб
қолмайди, балки келажак авлод учун ҳам жавобгар деб ҳисоблайди. Агар одам
яхши бўлса, будда таълимотига тўлиқ риоя қилса, бой ва эътиборли бўлса,
унинг дхармалари асосида қайта тугилган одам хам бой ва бадавлат, софдил
бўлади. Аксинча, одам ёмон бўлса, камбағал, қашшоқ бўлса, будда
таълимотига риоя қилмаса, унинг дхармаларидан пайдо бўлган одам ҳам
камбағал, қашшоқ бўлар экан. Бунинг сабаби аввалги авлодлар ёмон ҳаёт
кечиргани учун берилган жазодир, деб ҳисобланган. Буддавийлик ўзининг бу
таълимоти билан жамиятдаги ижтимоий тенгсизликни туб моҳиятини
яширишга ҳаракат қилади. Бошқа динлар каби буддавийлик ҳам ҳаётда пассив
Ilmiybaza.uz
бўлишни, тақдирга тан беришни тарғиб қилади, зоҳидликни ёқлаб,
эксплуатацияни оқлайди.
Буддавийликнинг парчаланиб кетиши. Барча жаҳон динлари каби
буддавийлик ҳам ижтимоий тараққиёт натижасида ва турли мамлакатлардаги
ижтимоий гурухлар тузумларнинг хусусиятларига қараб, турли мазҳабларга
бўлиниб кетган.
Буддавийликда бир неча мазҳаблар пайдо бўлган. Булардан энг йириги I
- асрда ундан ажралиб чиққан ҳинояна ("кичик арава", тор йўл маъносида)
Шри Ланка, Бирма каби мамлакатларда кенг тарқалган; махояна ("катта
арава", кенг йўл маъносида) Тибет, Хитой, Япония, Монголияда ҳамда Олтой
ва Узоқ Шарқда яшовчи баъзи халқлар ўртасида кенг тарқалган.
Буддавийликка хос мазҳаблардан бири Тибет Монголияда тарқалган бўлиб, у
ламаизм деган ном билан юритилади. Буддавийликнннг бу мазҳаби маҳаллий
халқлар ўртасида қадимдан мавжуд бўлган диний тасаввур ва урф-одатларни
ўзлаштирган. Ламаизмда буддавийликка хос тасаввурлар билан бир қаторда,
Будданинг яна кайтиб келиши ва ер юзида адолатли ҳокимият ўрнатиши
тўғрисидаги ривоятга кенг ўрин берилган. Ламаизмни кўчманчи, қолоқ,
саводсиз халқ ҳаётига мослаштиришга уриниш мавжуд, ва ундаги ибодат
қилиш тартиби ҳам анча соддалаштирилган.
Ҳиндистонда қулдорлик тартиблари барҳам топиши билан буддавийлик
брахманизмга тобора яқинлашиб борган, ва кейинчалик ҳиндуизмга қўшилиб
кетган. ХI-ХII асрларда буддавийляк Ҳиндистонда ўз таъсирини деярли
йўқотган.
Буддавийлик таълимотини тартибга солиш мақсадида 1871 йилда
Бирмада буддавистларнинг махсус ибодатхонасида Трипитаканинг турли
таржималари ва вариантларини таққослаш натижасида ягона тексти ишлаб
чиқилган эди. Янги текст мазмуни 729 та мармар плитага туширилган эди. Бу
ёзувлар сақланган ибодатхона дунё буддистларининг муқаддас жойига
айлантирилган.
Ilmiybaza.uz
Буддавийлик
руҳонийлари
халқаро
миқёсда
унинг
мавқеини
кучайтиришга ҳаракат қилмоқдалар. Шу мақсадда буддавийликнинғ турли
ташкилотларини
бирлаштирмоқдалар,
буддистларнинг
халқаро
конференциялари, съездларини мунтазам ўтказмоқдалар.
Буддавийликнинг бир неча халқаро ташкилотлари мавжуд. Шулардан
энг йириги Жаҳон буддистлари қардошлигидир. У 1950 йили тузилган. 1956
йилда отахон буддистларининг бу дин пайдо бўлганлигини 2500 йиллиги
нишонланди.
Марказий Осиёда бир неча юз мингдан иборат корейс миллатига мансуб
кишилар
яшайди.
Уларнинг
оилавий-маиший
анъаналари,
миллий
удумларининг айрим таркибий қисмлари маҳояна (шимолий) кўринишдаги
буддавийлик таъсирида шаклланган. Хозирги вақтда бу минтақада, айниқса,
Ўзбекистонда
корейс
буддистларни
христианлик
таъсирига
олишга
қаратилган ҳаракатлар авж олмоқда.
Христианликнинг вужудга келиши, таълимоти.
Христианлик жаҳон динларидан бири бўлиб, эрамиз 1-асрининг 2-ярмида
Рим империясининг шарқий вилоятларида кўп худолик динлари ўрнига
қуллар ва мазлум элатларнинг дини сифатида якка худолик (монотеистик)
тарзда шаклланган. Христианлик Фаластин ва Ўрта Ер денгизи яҳудийлари
динлари доирасида вужудга келган ва ўнлаб йиллардан кейин эса бошқа,
асосан географик жиҳатдан қаралганда Рим империяси билан боғлиқ ёки
унинг сиёсий ва маданий таъсирида бўлган халқлар орасида тарқалган. Янги
ва энг янги тарих даврларида у мустамлакачилик сиёсати ва миссионерлик
натижасида Европадан ташқарига ҳам тарқалган. Христианлик Европа,
Америка, Австралия ҳамда қисман Африка ва Осиё қитъаларига тарқалиб дунё
халқларининг деярли учдан бирини (2 миллиардини) ташкил этади.
Христианлик вужудга келишини Библиянинг хабар беришича, Иисус Христос
фаолияти билан боғлаб тушунтирилади.
Христианликнинг вужудга келишида шарқ динларининг ҳам таъсири
бўлган. Жумладан, мисрликларнинг Осирис ва Исида, эронликларнинг Митра,
Ilmiybaza.uz
яҳудийликнинг Мусо ҳақидаги ривоятлари, охират тўғрисида ҳикоя қилувчи
ҳар хил ривоятлар ҳам христианлик таълимотига киритилган.
Христианликдаги одам-худо тўғрисидаги тушунчани ишлаб чиқишда
ягона империяга бирлашган Рим императорларининг якка Худолик
тўғрисидаги ички сиёсати ҳам катта таъсир кўрсатган.
Лекин шаклланаётган христиан мафкураси асосида биринчи галда
иудаизм монотеизмининг "қадимги ахднома" китобига кирган барча
"муқаддас ғоялар", яъни Ерни Худо яратганлиги, ўсимлик ва ҳайвонот
дунёсининг вужудга келиши, инсоннинг яратилиши, унинг тили, ахлоқи,
ҳуқуки, охират роҳатлари ҳақидаги ғоялар катта ролъ ўйнаган.
1947 йили Ўлик денгиз қирғоғидаги қумрон яқинида қадимги қўл
ёзмалар топилган эди. Булар ҳукмрон жамоанинг диний таълимотлари -
иудаизм ва христианлик ўртасидаги оралиқ бутунни ташкил килганлигани
кўрсатмокда.
Шундай қилиб, христианлик Рим империясида яшаган кўпчилик элатларнинг
динлари, ривоятлари, урф-одатлари асосида ташкил топган. Бу дин дастлаб
қуллар, эзилган камбағалларнинг талабларини, "халоскорлик" ғояларини
ўзига сингдирган ҳолда дин сифатида вужудга келган. Кейинчалик унинг
ижтимоий, диний структураси ўзгариши билан ҳукмрон табақалар қўлида
мазлум халқларни эксплуатация қилишнинг ғоявий қуролига айланган.
Ўша даврда жамиятда юзага келган ҳукмрон доиралар билан мазлум
халклар ўртасидаги зиддиятни юмшатишга хизмат қилиши мумкин бўлган
христианликдаги диний ғояларни хисобга олган император Константин 324
йили бу динни давлат дини деб эълон қилган. 325 йилда унинг кўрсатмаси
билан Никей соборида христианларнинг биринчи йиғини бўлиб ўтган. Унда
епископлар ва илоҳиётчилар христианликнинг асосий ақидаларини тасдиқлаб,
черков ташкилотини такомиллашган ҳолга келтирганлар.
Шундан буён, даврлар ўтиши билан христианлик бутун Европа, Шимолий ва
Жанубий Америка, Африка, Австралия қитъаларига ёйилган. Кейинчалик
Ilmiybaza.uz
Марказий Осиё республикалари худудларига ҳам қисман етиб келган жаҳон
динидир.
Христианликнинг муқаддас диний ёзуви - Библиянинг иккинчи қисми -
"Янги аҳднома" бўлиб, у эрамизнинг I-II асрларида грек тилида яратилган.
Библиянинг христианлик пайдо бўлмасдан аввал яратилгад биринчи қисми
"қадимий аҳднома" деб аталиб, у иудаизмнинг муқаддас ёзуви ҳисобланади.
Библиянинг иккинчи қисми - "Янга аҳднома" деб аталиб, у христианликнинг
муқаддас ёзуви деб ҳисобланади.
"Янги аҳднома" 27 китоб (боб) дан ташкил топган. Унинг таркибига 4 та
"Инжил" (Евангилие, яъни Хушхабар), ҳаворийларнинг (Исо шогирдлари,
христианликнинг дастлабки тартиботлари) амаллари, 21 рисола ва Иоаннинг
"Вақийномаси" киритилган.
Христианлик бошқа жаҳон динлари каби мутлақ, абадий, ўзгармас
кароматни, билимни, бениҳоя қудратнинг эгаси бўлган якка худо ҳақидаги
ғояни
асослайди.
У
уч
кўринишдаги
якка
худони
ўзида
мужассамлаштирганлик ақидасини яратган. Уч хил кўринишдаги худо
ҳақидаги таълимотга биноан, худонинг ички ҳаети сабаби ўз-ўзидан мавжуд
бўлган учликдаги уч асос ёки "муқаддас учлик" бўлган - ота-худо, ўғил-худо
ва муқаддас руҳнинг ўзаро муносабатидир. Ўғил Исо баён қилинган таржимаи
ҳолига кўра ота-худодан, муқаддас руҳ ҳам ота-худодан яратилган (православ
йўналиши таълимоти), (католицизмда эса ота-худо ва ўғил-худо ҳам худодан
туғилган).
Худонинг мужассамланиши ёки Исонинг икки моҳияти - одам моҳияти,
худо моҳияти ҳақида, "Гуноҳни ювиш", яъни Исонинг ўзини ихтиёрий тарзда
курбон қилиши" ҳақидаги таълимот билан мустаҳкамланган. Христианлик
муқаддас руҳ - ота худо, бола худо ва муқаддас руҳ - уч юзли худо тўғрисидаги
таълимоти, тарғиботи, ташкилотчилиги, жаннат ва дўзах, охират яъни
дунёнинг охири борлиги, Исонинг қайта тирилиши ҳақидаги ва бошқа
ақидаларни ўз ичига олади.
Ilmiybaza.uz
Христианлик давлат дини деб эълон қилингандан сўнг, 325-йилда
император Константин бошчилигида Никей шаҳрида христианларнинг
биринчи жаҳон йиғилиши бўлган. Йиғилиш христиан динининг қонун-
қоидаларини ишлаб чиққан ва худони уч шахснинг ота худо, ўғил худо рух
худо, бирликда ифодалаиишидир деб уқтирган. 381 йили христианларнинг
Константинополда бўлиб ўтган иккинчи жаҳон йиғилишида чўқиниш ва
тирилиш ҳақидаги янги ақида қабул қилинган.
Ота худо табиат, одам ва фаришталарни яратган, деб ҳисобланади. Исо
ўғил худо ҳисобланган. Худонинг гавдаланиши ақидасига кўра, Исо
худолигича қолган ҳолда Мария исмли қиздан туғилган. Бутга парчаланган
худо Исо тортган азоблари ва ўлими билан ўзини одамларнинг гунохлари учун
ота худога қурбон қилган ва шу билан гуноҳини ювган. Ушбу ақидага кўра,
Исо одамзодга гунохлардан халос бўлиш йўлини кўрсатиб берган. Исонинг
тирилиши ақидаси келгусида ҳамма одамлар тирилишининг гарови, деб эълон
қилинган. У тирилгандан сўнг осмонга - ота худо ҳузурига чиққанлиги, яъни
осмонга чиқиб тушиши (исломда меърож) ақидаси бу дунёдаги хаёт
охиратидаги мангуликка нисбатан ҳеч нарсага арзимайди, деб уқтиради.
Христианликда иймон калимаси "ягона, муқаддас собор ва опостол
черкови"га ишонишни, чўқинтириш зарурлигини тан олншни, қиёматда
ўликларнииг тирилишига, шундан сўнг савоб эгаларига мангу роҳат-фароғат
кўриш, гуноҳкорларга доимий азоб-укубат тортиш даври келишига ишонишни
буюради.
Диний ғоялар таркиб топиши билан бир қаторда христиан ибодат
маросимлари ҳам шаклланиб борган. Христиан маросимчилигининг энг
муҳим элементлари сирли ибодат (таинстволар) деб юритилади. Булар
қаторига чўқинтириш (сувга шўнғитиб олиш), миропомазание (чўқинтирилган
кимсага хушбўй катрон-миропа суртилгач, "муқаддас руҳ" нинг ҳузур-
ҳаловати унга ўтиши); евхаристия ёки причишение (нон ва винони Исонинг
танаси ва қони деб тасаввур этган ҳолда истеъмол қилиш), тавба қилиш
(диндорнинг руҳоний воситасида худодан кечирим сўраши ва ўз гуноҳларини
Ilmiybaza.uz
унга айтиб бериши), никоҳ, руҳонийликка фотиҳа бериш, соборлаштириш,
яъни беморни муқаддаслаштирилган зайтун мойи - елега бўяш кабилар
киради.
Христианликнинг бош ибодати литургия (обедня, мссса) бўлиб, у ҳар хил
афсунгарликлар, музика чалиш, ашула айтиш, "муқаддас" ёзувларни ўқиш, қад
букиб таъзим бажо келтириш, шам ва чироқларни ёндириш, хушбўй
нарсаларни чекиш билан қўшиб олиб бориладиган диний амаллардан иборат.
"Муқаддас учлик" нинг ҳар бири, орқали Биби Марямни улуғлаш "худога
хуш келган авлиёларга", худо ярлақаганларга сиғиниш вужудга келган.
Христианликда бутга чўқиниш ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Унда пасха
(Исонинг тирилиши), тариқа (ёки пятидесатница), рождество (Исонинг
туғилиши) ва бошқа байрамларга катта ўрин берилган.
Христианликдаги йўналишлар. Христианликнинг шаклланиб турли
мамлакатларга ёйилиши, ижтимоий ҳаётда юзага келган сиёсий, иқтисодий,
маданий, маьнавий силжишларга ҳам дуч кела бошлаган. Бошқа жахон
динлари каби унда ҳам турли йўналишлар, мазҳаблар, секталарга бўлиниш
жараёни содир бўлган.
Энг биринчи ажралиш христианликда IV-V асрларда рўй берган, яъни
Исо масиҳни1 талқин қилишда фаркланадиган иккита диний-ақидавий
йўналишлар - монофизитлар ва несторианлар юзага келган.
Кўпчилик христиан илоҳиётчилари Исо масиҳни ҳам худо, ҳам одам
моҳиятига
эга
деб
билса,
Константинополь
архимандрати
Евтахия
таълимотининг тарафдорлари бўлган монофизитлар у фақатгина худо
моҳиятининг бирлигидан иборат деб ҳисоблаганлар. Костантинополь
патриархи Нестор қарашлари тарафдори бўлган несторианлар эса у худо
инсонлар ҳаёти каби яшаши учун вужудга келган одамдир, деб тарғиб
қилдилар.
1 Исо номига қўшилган «Масих» сўзи қадимий яҳудий тили – ивритдаги мешиах сўзидан олинган бўлиб,
«силанган» ёки «сийланган» маъноларини билдиради.
Ilmiybaza.uz
Эфес соборида (431 йил) иесторианчиликка бидъат деб каралиб, унинг
тарафдорларини таъқиб қилиш бошланган. Натижада оммавий ҳаракатлар
бошлашларига сабаб бўлган.
Ҳозирги кунда монофизитликка Яқин шаркдаги Якобитчилар, Жанубий
Ҳиндистон ва Эфиопия христиан аҳолисининг 96 фоизи амал қилади.
471 йилдан эътиборан юқорида қайд этилган черковлар қадимги Шарқ
черковлари деб атала бошлангам. Несторианлар, энг аввал, Оссурийлар
орасида тарқалгаи. Буларнинг диний жамоалари хозирда ҳам Сурияда,
Ирокда, Эронда ва Ҳиндистонда бор.
1054 йилга келиб христианликнинг православ ва католик черковига
бўлиниши расман тан олинган. Бу бўлиниш Рим империясининг Шарқий ва
ғарбий қисмлари орасидаги феодал муносабатларнинг тафовутларини ўзида
акс эттирган. Рим папаси билан Констатинополь патриархи ўртасидаги барча
христиан черковлари устидан якка ҳокимлик ўрнатиш учун шиддатли
курашлар бўлган. Христианликнинг алохида ва мустақил ғарбий тармоғи Рим
католик черкови, яъни умумий, жаҳон Рим черкови деб атала бошлаган.
Дунёвий ҳокимиятга тобе бўлган Шарқий христианлик грек-кефилик (грекча
- бутун дунё) ёки изчил, собитқадам (ортодоксал) христианлик деб атала
бошланган. Православие ва католицизм ерларида умумийлик ҳам, бир-
биридан фаркланадиган жиҳатлари ҳам бор.
XVI асрдаги реформация жараёнида феодализм ва капитализмга карши
кенг қулоч ёзган ҳаракатлар Европадаги буржуа революцияларининг эиг
биринчи ифодалари эди. Католицизмдан бир неча Европа черковлари ажралиб
чиқиши патижасида христиаиликда протестантлик ҳаракатлари вужудга
келган. Бунинг доирасида лютеранлик, анабаптизм, англиканлик ва
кальнинизм черковлари шаклланган. Ҳар бир чсрковнинг асосий маросимлари
жиҳатидан ўзларига хос бўлган томонларга эга бўлиши билан бир қаторда,
булар ҳам ўз навбатида бир неча йўналишлар, мазҳаблар ва оқимларга
бўлинди.
Ilmiybaza.uz
Ҳозирги замон христианлигида турли йўналиш ва оқимлар орасидаги
келишмовчиликларнинг камайтирилиши бугунги кун учун хосдир. Бунга 1948
йилда ташкил топган Жаҳон черковлари кенгашининг фаолиятлари ва
экуменик христианлар кўмаклашмоқда.
Католицизм - бу христианликда энг кўп таркалган йўналишдир. У Европа,
Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларида тарқалган бўлиб,
мухлислари тахминан 800 млн. кишини ташкил қилади.
Католицизм
таълимотида
жаннат
ва
дўзах
оралиғидаги
дунё,
гуноҳкорларнинг руҳи, жони ҳақидаги, Исо масиҳни бениҳоя хурматлаш,
унинг танаси ва жоними кўкларга кўтариш соҳаларидаги диний ақидалар
мавжуд.
Католицизмда Библияни шарҳлаш ҳуқуқи фақатгина руҳонийларга
бсрилади, чунки улар уйланмаслик ҳақидаги диний талабга амал қиладилар.
Диний ибодатлар дабдабали ва саҳналаштирилгап кўринишга эга бўлиб диний
ўқиш, дуо, илтижолар лотин тилида олиб борилади. Православиедаги каби
католицизмда ҳам фаришта, илоҳий куч, чиримайдиган марҳум жасадларга
сиғиниш одатлари сакланиб қолган.
Католицизм бошқа йўналишлардан фарқли ўлароқ марказлашган тизимга
эга. Ватикан ана шундай марказ сифатида (майдони 44 гектар) 1924 йилдан
бошлаб Папа Пий XI нинг Муссолини ҳукумати билан тузган битимига
мувофиқ мустақил теократик давлат ҳисобланади. Рим Папаси черковнинг
якка раҳбари бўлиб, у Исо Масиҳнинг ердаги ноиби ҳисобланади. 1870 йили
эътиқод ва ахлоқ масалаларида унинг бснуқсонлиги ҳақидаги ақида қабул
қилинди. 1978 йилда собиқ Польша кардинали Король Войтила 264-Рим
папаси этиб тайинланди ва у ҳозирга қадар Иоанн Павел II номи билан бу
вазифани бажармоқда.
Сон жиҳатдан унчалик катта бўлмаган католик жамоалари Марказий
Осиёнинг айрим ҳудудларида ҳам мавжуд. Тошкентда 1990 йилда католик
маркази
тузилган бўлиб унинг
қошида жумҳуриятимизнинг бошқа
Ilmiybaza.uz
ҳудудларидан
рўйхатдан
ўтган
католик
диний
жамоалари
ҳам
ўз
фаолиятларини олиб бормоқдалар.
Православие
Христианликнинг
Шарқий
тармоғи
бўлмиш
православиенинг ривожланиши жараёнида 15 та мустақил (автокефал)
черковлари: Константинополь, Александрия, Антиохия, Қуддус, Рус, Грузия,
Серб, Румин, Болгар, Кипр, Эллада, Албания, Польша, Чехословакия, Америка
черковлари шаклланган.
Ўзининг аҳамиятига кўра православ дунёсида бешинчи бўлган, лекин
мухлислари сони жиҳатидан биринчи бўлган рус православ черкови Х-ХI
асрларда вужудга келган. Унинг пайдо бўлиши эндигина шаклланаётган
феодал муносабатларни ҳимоя қилиш учун, янги ғояга муҳтож бўлган Киев
давлатининг ижтимоий-сиёсий эҳтиёжларини қондириш учун керак эди.
Руснинг христианлашуви дарров амалга ошган ижтимоий жараён бўлмай, бир
неча аср давом этган зиддиятли тарихий ҳодиса эди.
Православиенинг Марказий Осиё аҳолиси орасига кириб келиши ХVI-
ХIХ асрларга тўғри келади. Аввал савдо-сотиқ, кейин бу минтақа халқларини
мустамлакага айлантиришдан иборат бўлган ҳарбий ҳаракатлар жараёнида у
кириб келган. 1870 йили Покровск монастири кошида миссионерлик жамияти
ташкил қилинган. Жамият аъзолари маҳаллий миллатларга мансуб аҳоли
орасида, гарчи жиддий натижаларга эга бўлмаган бўлса ҳам, христианлик
билан боғлиқ катта тарғибот ишларини олиб борганлар. Шу максадда 1844
йили "Каромат кўрсатувчи Николайнинг ҳаёт йўли" номли рисолани қирғиз
тилига таржима қилдилар ва чоп этдилар. 1872 йили Рус православ черковига
карашли
Туркистон
(кейинчалик
Тошкент,
Ўрта
Осиё)
епархиал
бошқармалари махсус диний мактаблар очилди.
Православ черкови ҳозирги кунда жамиятимизнинг юксалиши билан
боғлиқ тадбирларни қўллаб-қувватламоқда, айниқса диндорларни ахлоқий ва
ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги ўзининг режаларини ишлаб
чиқмоқда. Бунда инсон шахсининг қадр-қимматини улуғлайдиган, оила
асосини мустаҳкамлайдиган ва меҳнатга, бутун жамиятга нисбатан софдил ва